Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармонининг тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида бажарилиши аҳволи Ҳонқа туман адлия бўлими томонидан мониторинг қилинди.
Фармоннинг 13-бандида 2021 йил 1 январдан барча давлат органлари ва ташкилотларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ходимга “Спорт тарғиботчиси” қўшимча вазифасини юклаш ва унинг базавий лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама белгилаш йўлга қўйилиши ҳамда мазкур Фармоннинг 1-иловасининг 6-бандига асосан ушбу маблағларни молиялаштириш бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.
Мониторинг натижаси бўйича Фармоннинг ушбу банди бажарилмаганлиги ҳолати бўйича тегишли ташкилотларга тақдимномалар киритилди.
Тақдимнома ижроси бажарилмаган ҳолат юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига суд буйруғи тартибида аризалар киритилиб, туман СЭО ва ЖСХ бўлимида ишловчи фуқаро Ж.З.Сабировнинг устама ҳақлари суд орқали ундириб берилиши таъминланди.
Жорий йилнинг 9 апрель куни Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 25 мартдаги 105-ум сонли буйруғин таъминлаш ҳақида Ҳазорасп туман ҳокимлиги биносида семинар тарғибот тадбири ўтказилди.
Ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда янги қабул қилинган норматив хуқуқий хужжатлар мазмун-мохияти тушунтириб ўтилди.
Туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг март ойида, Янгибозор тумани “Боғолон” маҳалласи “Соатсозлар” кўчаси 14-уйда яшовчи фуқаро М.Абдиеванинг
1-гуруҳ ногирони бўлган қайнопаси Н.Эшчановага бир неча йиллардан буён қараб келаётганлиги ҳамда “Қадрият” маҳалласи “Биллур” кўчаси 32-уйда яшовчи фуқаро О.Саидмахмудованинг 93 ёшли қайнонасига қараб келаётган (парваришлаётган) даврлари иш стажига киритилиши юзасидан ёрдам сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 37-моддасида, иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари кўрсатилган бўлиб, “д” бандида, I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланиши белгиланган.
Мазкур мурожаатлар белгиланган тартибда бўлим томонидан ўрганилиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига бўлимига кўрсатма берилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 37-моддасида “д” бандига мувофиқ мурожаат муаллифларига иш стажи юритилиши таъминланди.
Янгибозор туман адлия бўлими томонидан “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Янгибозор туман филиали собиқ ишчи ходимлари Д. Ўразбаев, А.Хажибаевларнинг штатлар қисқартрилиши муносабати билан 2020 йил 30 сентябрь кунидан ишдан бўшаганликлари ва яшаш жойидаги меҳнат органидан иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтганликларини билдириб ҳозирги кунгача ишдан бўшатиш нафақаси ва қўшимча кафолатлар бўйича моддий мадад пули берилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Аниқланишича, иш берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 102-моддаси тартибида ходимларга огоҳлантриш хати берилиб, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига мувофиқ ишчи ходим билан меҳнат шартномаси (технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан) бекор қилинган ва мазкур филиалнинг ҳисобчиси зиммасига тегишли тўловларни амалга ошириш юклатилган.
Бироқ, меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган Филиалнинг собиқ ишчи ходимлари Д. Ўразбаев, А.Хажибаевларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 109-моддаси тартибида ишдан бўшатиш нафақаси ҳамда 67-моддаси тартибида ишдан бўшатилгандан кейин иккинчи, учинчи ойлар учун берилиши лозим бўлган моддий мадад пулини тўлаб бериш чоралари ўрганиш кунигача кўрилмаган.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан Янгибозор туман адлия бўлими томонидан “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Хоразм вилояти филиали бошлиғи номига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилиши натижасида ходимларнинг жами 11.008.821 сўмлик моддий мадад пуллари тўлаб берилиши таъминланди.
2021 йилнинг 02 апрель куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан 2 апрель – Халқаро болалар китоби куни муносабати билан “Фарзандларимизга китоб совға қилайлик” шиори остида китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Бундай тадбирларни ўтказишдан мақсад ёш авлоднинг китобга бўлган муҳаббатини кучайтириш ҳамда бадиий асарлар орқали уларнинг тафаккурига зиё нурини жо қилиш, уларнинг салоҳиятини янада юксалтириш хисобланади.
Боғот туман “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи фуқаро Рўзимова Зухранинг ишга жойлашиш ёки ишсизлик нафақаси тайинлаш масаласида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати туман адлия бўлими томонидан кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги “Аҳоли бандлиги тўғрисида” ги Қонуни Қонуннинг 8-моддасида – иш қидираётган шахсларни ва ишсиз шахсларни ишга жойлаштириш, шунингдек аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш жараёнлари мониторингини амалга ошириш вазифаси юклатилган бўлиб, қонун ижросини таъминлаш ва фуқаро З.Рўзимова мурожаатига кўра, уни иш билан таъминлаш масаласини кўриб чиқиш бўйича Боғот туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тегишли кўрсатмалар берилди.
Мурожаат юзасидан берилган кўрсатма ижроси бўйича фуқаро З.Рўзимова тумандаги “Чўл қувар” фермер хўжалигига ишчи сифатида ишга жойлаштирилди.
Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Гулзор” маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Эрнапасова тумандаги 9-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида ёрдамчи тарбиячи лавозими ишлаб келиб, 2018 йил 1 февраль кунидан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқарилиб, ишлаб келган иш ўрнига қайта тиклаш тўғрисидаги мурожаати кўриб чиқилди.
Аниқланишича, Р.Эрнапасова тумандаги 9-сон мактабгача таълим ташкилотида ишлаб келиб, ташкилот мудирининг 2018 йил 1 февралдаги 6-сон буйруғига асосан шу санадан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 234-моддасида ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланиши, аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилиши, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланиши белгиланган.
Мазкур мурожаатни кўриб чиқиш давомида Р.Эрнапсаова, ташкилот мудирининг 2021 йил 4 мартдаги 19-сон буйруғига асосан меҳнат шартномаси тузилиб ёрдамчи тарбиячи лавозимига ишга қабул қилиниб меҳнат муносабатларига оид бузилган ҳуқуқи тикланди.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, аҳолига ахборотларни, шу жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун хужжатлари ва Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мазмун ва моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида жорий йилнинг 30 март куни Хонқа туманидаги “Хожихон Болтаев” номидаги истироҳат боғида “Адлия сайли” ўтказилди.
Тадбирда фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам, Меҳнат ярмаркаси шунингдек, нотариал ҳамда шахсни тасдиқловчи ва уй-жой хужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ ва бошқа турдаги давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан фуқароларга барча зарур шароитлар яратилди.
Шунингдек, тадбир давомида аҳолига муаммоли, ўз ечимини топмаётган масалалар юзасидан “Мадад” ННТ ташкилоти ходимлари, “Адвокатлар”, “Нотариуслар” ҳамда адлия органлари ходимлари томонидан жами 100 дан ортиқ фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
“Адлия сайли” давомида аҳолига моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар олиш, кредит ва микроқарз олиш тартиби, экспорт қилиш ва инвестиция киритиш масалалари, электр энергияси таъминотидаги узулишлар, маиший газ баллон билан таъминлаш, табиий газ таъминотидаги муаммолар, ичимлик суви таъминотидаги муаммолар, алимент ундириш, ногиронларга берилган имтиёзлар, ногиронлик белгилаш ва тиббий-ижтимоий меҳнат экспертизаси, иш билан таъминлаш, иш ҳақи ундириш ва бошқа меҳнат муносабатлари, уй-жой, шунингдек, ихтисослаштирилган уйлар билан таъминлаш, коммунал соҳа ва аҳоли яшаш масканларида ички йўлларни таъмирлаш ва қуриш, ер майдони ажратмаслик ёки асоссиз олиб қўйиш, ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, аҳоли уй-жойларини таъминлаш ҳамда порахорлик, товламачилик, фирибгарлик, талон-тарож ва қалбакилаштириш жиноятининг оқибатлари каби масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди ва ушбу масалалар бўйича ишлаб чиқилган флаер, буклет ҳамда инфографикалар тарқатилди.
Бундан ташқари, минимал талаблар асосида аҳолиниг ҳуқуқий билимини синаб кўриш мақсадида тестлар, викториналар ҳамда савол-жавоблар шунингдек, спортнинг мини футбол тури бўйича “Адлия кубоги” ўтказилиб, ғолиб бўлган иштирокчиларга эсталик совғалари топширилди.
Сўз усталари, маданий марказлар иштирокчилари ҳамда хонандаларнинг чиқишлари тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси раҳбарияти ҳудудий бошқарма ҳамда хусусий нотариуслар фаолияти билан танишишни Хоразм вилояти ташриф буюришди.
Меҳмонлар Урганч шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар идораларида бўлиб уларга яратилган шароит билан яқиндан танишиб, муаммо ва мулоҳазаларини тинглашди.
Урганч шаҳар адлия бўлими томонидан Хоразм вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси собиқ ходимлари Ф.Хайдарова ва бошқарларнинг Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисм 1-бандига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли учинчи ой учун моддий ва мадад пулларини ундиришни сўраб қилган оғаки мурожаатлари ўрганилди.
Ўрганиш натижасига кўра, 3 нафар бошқарма собиқ ходимларининг 2021 йилнинг январь ойи учун тўланиши лозим бўлган ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридаги моддий ва мадад пуллари тўланмаганлиги аниқланиб, ушбу пул маблағларни тўлаш чораларини кўриш ва қонун хужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида Хоразм вилоят СЭО ва ЖСХ бошқармаси бошлиғи номига киритилган тақдимномага асосан жами 3.768.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилиб, талаби қаноатлантирилди.