Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

06
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

 

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

ТУМАН (ШАҲАР) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ

1

Гурлан тумани адлия бўлими
бош маслаҳатчиси

3000000-3500000

 

бўлим фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, бўлимнинг ҳар чораклик иш режаларини бажарилишини таъминлаш;

ҳокимга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг шаҳар тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

давлат органлари ва ташкилотлари шаҳар тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш;

ўз фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда шахсий ҳисоботини тақдим этиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсий, шу жумладан сайёр қабуллар ўтказиш;

2

Хазорасп туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси

Олий,

Ҳуқуқшунос

ХОРАЗМ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ НОТАРИУС СТАЖЕРЛАРИ

1

Урганч шаҳар 4-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри

1 200 000

(Бундан ташқари шахсий устама пуллари)

Олий,

Ҳуқуқшунос

нотариал идорада иш юритиш;

нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;

нотариал амалиётни умумлаштиришда иштирок этиш;

архив ишларини юритишни ўрганиш.

 

(Амалдаги тартибга кўра стажировкани ўтаган, малака имтихонини топширган, 3 йиллий юридик стажга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари нотариус лавозимига ўтказиладиган танловда қатнашиши мумкин.)

2

Урганч шаҳар 5-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри

3

Қўшкўпир тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри

4

Хазорасп тумани 3-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри

ХОРАЗМ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ НОТАРИУС ЁРДАМЧИСИ

 

 

1

Хонқа туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

1 200 000

(Бундан ташқари шахсий устама пуллари)

Олий,

Ҳуқуқшунос

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш;

битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш;

ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларни тайёрлаш;

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш;

жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятларини тушунтириш;

юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш;

ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;

Нотариуснинг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

 

 

 

 

(Амалдаги тартибга кўра нотариус ёрдамчиси лавозимида 3 йил ишлаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари нотариус лавозимига ўтказиладиган танловда қатнашиши мумкин)

2

Хонқа туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

3

Гурлан туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

4

Хива туман давлат нотариал идораси катта нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

5

Шовот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

6

Шовот туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

7

Янгиариқ туман 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

8

Урганч шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси

9

Урганч шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси

10

Урганч шаҳар 5-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси

11

Урганч шахар 7-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

12

Урганч шахар 8-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

13

Урганч шахар 11-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

14

Хазорасп туман 3-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

НОТАРИУС КОТИБЛАРИ

1

Урганч шаҳар 10-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби

1 100 000

(Бундан ташқари шахсий устама пуллари)

Олий ёки ўрта-махсус

        Нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш, нотариал иш юритиш ва архив ишларини олиб боради, инвентарларни бут сақланиши ҳамда нотариус топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

 

2

Янгиариқ тумани 1-сон давлат нотариал идораси котиби

3

Боғот тумани 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби

4

Хива тумани давлат нотариал идораси нотариус котиби

5

Қўшкўпир тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотарриус котиби

 

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида адлия бўлимлари учун);

- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2019 йил 20 май кунига қадар ўз шахсий варақасини Хоразм вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Мурожаат учун телефон: 0-362-228-65-68

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ХОДИМЛАРНИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИНГ УМУМИЙ ТАЛАБЛАРИ
ВА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

 

Меҳнат кодексининг 72-моддасида меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар (танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларга давлат органлари ходимларининг шахсий ва касбий сифатлар, очиқлик, беғаразлик, адолатлилик ва холислик принциплари асосида танлов бўйича саралаш тизимини жорий этиш киради.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил
7 июндаги 185-ум-сон буйруғи билан адлия органлари ва муассаларига ишга қабул қилишнинг танлов ўтказиш тартиби белгиланган.

Унга мувофиқ адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш бўйича танлов адлия органлари ва муассасаларининг кадрлар таркибини ишчанлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ва соғлиғига кўра юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришга лаёқатли бўлган ходимлар билан таъминлаш мақсадида ўтказилади.

Адлия органлари ва муассасаларига жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублигидан қатъи назар, ўзининг касбий, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ва соғлиғига кўра адлия органлари
ва муассасаларига юклатилган вазифаларни бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга қабул қилинади.

Қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тегишли лавозим ёки адлия органлари ва муассасаларининг таркибий бўлинмаси тоифаси ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, лавозимларнинг айрим тоифаларига тайинлаш учун қўшимча талаблар (касбий тайёргарлик даражасига кўра, иш стажи ва ҳоказо) белгиланиши мумкин.

Танлов адлия органлари ва муассасаларининг раҳбарлари томонидан ташкил этиладиган Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш бўйича махсус комиссия (бундан буён матнда Махсус комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.

Махсус комиссия тегишли адлия органи ёки муассасаси ходимлари орасидан камида беш кишидан иборат таркибда бир йил муддатга тузилади.

Адлия органлари ва муассасаларида тегишли раҳбар Махсус комиссия раиси ҳисобланади. Махсус комиссия таркибига киритилган раҳбар ўринбосарларидан бири комиссия раиси ўринбосари этиб тайинланади.

Марказий аппаратда комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади.

Махсус комиссиянинг ишчи органи бўлиб адлия органлари ва муассасаларининг кадрлар соҳасига масъул таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Махсус комиссия йиғилиши аъзоларининг камида 2/3 (учдан икки) қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Танлов ўтказиш жараёнида номзодлар техник воситалардан фойдаланган ҳолда аудио ва видео ёзувлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Ушбу талабни бузган номзодларни ишга қабул қилиш рад этилади.

Танлов қуйидаги босқичлардан иборат:

бўш иш ўрнига танлов ўтказилиши ҳақида эълон бериш;

бўш иш ўрнига ҳужжат топширган номзодларни дастлабки ўрганиш;

номзод билан унинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказиш;

номзоднинг назарий билимлари ва таҳлил қилиш қобилиятини тест саволлари воситасида баҳолаш (Комиссия ушбу босқични ўтказиш ёки ўтказмаслик масаласини ҳал қилади);

номзодни вазирлик марказий аппарати билан келишиш (адлия органлари
ва муассасаларининг вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимлари бўйича).

 

Меҳнат кодексининг 57-моддасида ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш орқали иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шунга кўра, номзод қайси адлия органи ёки муассасасига ишга кириш истаги бўлса,
шу адлия органи ва муассасасига бевосита танловда иштирок этиш ҳақида ариза билан мурожаат қилиши лозим.

 

Танловда иштирок этиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Ходимнинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка);

диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

номзоднинг паспорт нусхаси.

 

Танловда қатнашиш учун номзод томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилмайди.

 

Бундан ташқари, танловдан ижобий натижага эришган номзод томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган ишга кириш учун ҳужжатлар рўйхати ўз вақтида тўлиқ тақдим қилинмаганда ёки била туриб сохта ҳужжатлар ёхуд ёлғон маълумотлар тақдим этилган тақдирда номзодни ишга қабул қилиш рад этилади. Ишга қабул қилинган ходим томонидан ишга кириш жараёнида била туриб сохта ҳужжатлар ёхуд ёлғон маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳолларда ходимни хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилади ҳамда унинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Ишчи орган томонидан қабул қилинади.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар белгиланган тартибда тегишли адлия органи ёки муассасасининг девонхонасида рўйхатдан ўтказилади.

Ишчи орган томонидан эълонда белгиланган ҳужжат қабул қилиш муддати тугагандан сўнг 15 календарь кун муддатда номзоднинг ҳужжатлари лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқ келиши, заруриятга қараб номзоднинг яшаш жойи, иш жойи ва ўқиш жойидан номзод ҳақидаги маълумотларни дастлабки тарзда ўрганиб чиқилади. Ўрганиб чиқиш натижаларига кўра, Ишчи орган томонидан Махсус комиссия раиси билан келишилган ҳолда танлов ўтказиш кунини белгилайди ва номзодга танлов ўтказиш вақти ва жойи ҳақида алоқа воситалари (қоида тариқасида телефон орқали) орқали етказилади.

Ўрганиш жараёнида номзодни адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар қонун ҳужжатларида мавжудлиги аниқланса, номзодга бу ҳақда мурожаат қилувчининг сўровига асосан алоқа воситалари орқали ёзма ёки оғзаки асослантирилган жавоб берилади.

 

Махсус комиссия томонидан номзоднинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказилади.

Комиссия суҳбат жараёнида номзоднинг соҳадаги тегишли тайёргарлиги ва малакасини, шунингдек касбий лаёқати даражаси, маънавий фазилатлари, қобилиятини аниқлайди. Суҳбат жараёнида номзодга лавозим хусусиятидан келиб чиқиб компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги бўйича, шунингдек унинг шахсий ҳужжатларида келтирилган маълумотларни аниқлаштириш юзасидан саволлар ҳам берилиши, шунингдек, танлов эълон қилинган бўш иш ўрнининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бошқа соҳа мутахассислари ҳам номзодга саволлар бериш ва жавоблар бўйича ўз хулосасини баён этиш учун овоз бериш ҳуқуқисиз таклиф этилиши мумкин.

Шунингдек, номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида ёзма иш – диктант олиниши мумкин.

Номзод билан ўтказилган суҳбат натижасида ишга ёки жамоатчи ёрдамчиликка қабул қилиш рад этилган, шунингдек танловда иштирок этиши рад этилган ёки вазирлик томонидан маъқулланмаган (адлия органлари ва муассасаларининг вазирлик номенклатурасига кирувчи лавозимлар бўйича) номзод камида уч ойдан кейин такроран мурожаат қилиши мумкин.

Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилинмайди:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;

ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган
деб топилган шахслар;

илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;

адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош
ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

 

 

 

01
Олий таълим муассасалари ўртасида “Тафаккур синовлари” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди!

 

Жорий йилнинг 30 апрель куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари ўртасида “Тафаккур синовлари” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танлов натижаси бўйича биринчи ўринни УрДУнинг “Ворислар” жамоаси, иккинчи ўринни ТТА Урганч филиалининг “Авиценна” жамоаси ҳамда учинчи ўринни ТАТУ Урганч филиалининг “Алгаритм” жамоалари эгаллашди. Тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди.

 

24
Паррандачилик фаолияти янада ривожланмоқда!

Жорий йилнинг 23 апрель куни Ҳонқа туман адлия бўлими ходимлари томонидан тумандаги давлат бошқарув ҳамда назорат қилувчи органлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 13 ноябрдаги “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув семинари бўлиб ўтди. Мазкур ўқув семинари тумандаги тадбиркорлик субъектлари ҳамда паррандачилик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар иштирокида ўтказилди. Тадбир тафсилотлари “Ўзбекистон 24” телеканали ходимлари томонидан тасвирга олинди.

 

 

24
Савол беринг жавоб берамиз!

Савол: Хива шаҳар “Калта минор” маҳалласи “Дешон қалъа” кўчаси
61-уйда яшовчи фуқаро Ф.Ғайбуллаев томонидан. Агарда мол-мулк хадя қилиб берилган бўлса орадан йиллар ўтганидан кейин ушбу хадя шартномасини бекор қилиш мумкинми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг
507-моддасига мувофиқ ҳадяни бекор қилиш шартлари кўрсатилган бўлиб, ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда, ҳадя олувчи ҳадя қилувчини қасддан ўлдирган тақдирда ҳадя қилувчининг ворислари ҳадяни бекор қилишни суд тартибида талаб этиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган. Шу билан бирга, агар ҳадя олувчининг ҳадя қилувчи учун катта номулкий қийматга эга бўлган ҳадя буюмга нисбатан муомаласи унинг бутунлай йўқ бўлиб кетиши хавфини солса, ҳадя қилувчи ҳадя бекор этилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли.

Савол: Урганч шаҳар “Янги хаёт” маҳалласи “Халқ сўзи” кўчаси
30-уйда яшовчи фуқаро Ш.Искандаров томонидан. Мени эшитишимга қараганда шаҳар ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари томонидан ишончномалар тасдиқланар экан, шундай бўлса фуқаролар йиғинлари раислари қандай ишончномаларни тасдиқлайди?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 апрелдаги “Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида”ги 328-сонли қарорига мувофиқ фуқаролар йиғини раиси хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни олишга, иш хақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга, муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган хақларни, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни, шунингдек банклардан суммаларни олишга ишончномаларни тасдиқлаши мумкин.    

19
Мурожаатлар қонуний ечимини топмоқда!

Жумладан, вилоят адлия бошқармаси томонидан “Туямўйин Урганч минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш давлат унитар корхонаси Питнак шаҳар сув тозалаш бўлимида ишлаб келаётган ходим Қ.Аллабергановнинг мурожаати ўрганилганда 2018 йил октябрь-ноябрь-декабрь ҳамда 2019 йилнинг январь ойи учун тўланиши лозим бўлган жами 5.676.217 сўм иш ҳақлари ўрганиш кунига қадар ҳам тўлиқ тўлаб
ҳисоб-китоб қилинмаганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг
161-моддасида “меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал хужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас” деб белгилаб қўйилган.

Шу билан бирга, ушбу Кодекснинг 154-моддаси талабларига кўра “Иш берувчи” ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган.

Шунга кўра, “Туямўйин Урганч минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш давлат унитар корхонасидан ходим Қ.Аллабергановга
5.676.217 сўм сўм ойлик иш ҳақи тўловларини ундириш юзасидан
2019 йилнинг 22 февраль куни ФИБ Урганч туманлараро судига киритилган аризанинг ижроси юзасидан суднинг 2019 йилнинг 19 март куни фуқаронинг 5.676.217 сўм сўм ойлик иш ҳақини ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилди.

Шунингдек, “Туямўйин Урганч минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш давлат унитар корхонаси Питнак шаҳар сув тозалаш бўлимида ишлаб келаётган ходим И.Каримовнинг мурожаатида ҳам 2018 йил октябрь-ноябрь-декабрь ҳамда 2019 йилнинг январь ойи учун тўланиши лозим бўлган жами 5.702.135 сўм иш ҳақлари ўрганиш кунига қадар ҳам тўлиқ тўлаб ҳисоб-китоб қилинмаганлиги муносабати билан ушбу тўловларни ундириш юзасидан 2019 йилнинг 22 февраль куни ФИБ Урганч туманлараро судига киритилган аризанинг ижроси юзасидан суднинг 2019 йилнинг 19 март куни фуқаронинг 5.702.135 сўм сўм ойлик иш ҳақини ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилди.

 

18
Сарҳисоб!

Жорий йилнинг 18 апрель куни Хоразм вилоят адлия бошқармасида маҳаллий телеканалнинг “Ҳуқуқ ва бугун” номли махсус кўрсатуви орқали бошқарма бошлиғи Айбек Султанбанвич Машарипов томонидан бошқарма ва унинг тизимидаги муассасалар томонидан
2019 йилнинг 1-чораги давомида қилинган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида ҳисоботлар берилди. Шу билан бирга бошқарманинг масъул ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган чораги қилинган ишлар ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида ушбу кўрсатувга интервьюлар берилди.

 

 

 

17
Хотин-қизлар давлатимиз эътиборида!

Жорий йилнинг 17 апрель куни Урганч шаҳар адлия бўлими ҳамда вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда туман-шаҳар ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари ва “Оила” марказларининг раҳбарлари ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотлар ходимлари иштирокида “Хотин қизлар масалалари билан шуғулланувчи нодавлат-нотижорат ташкилотларининг ҳудудий давлат дастурларини амалга оширишда давлат ташкилотлари билан ижтимоий шерикчилиги” мавзусида учрашув ўтказилди. Тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди.

 

 

 

 

17
Шошилинг 1 май яқинлашмоқда!

Жорий йилнинг 17 апрель куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси, Ҳонқа туман адлия бўлими ҳамда Ҳонқа туман Давлат хизматлари маркази ходимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора- тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида” Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
21 июндаги 461-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жойларда турли хил кўринишдаги тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шу куннинг ўзида туманда истиқомат қилувчи 20 ортиқ фуқароларга кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш бўйича туман хокимининг қарорлари уйма-уй юрган ҳолда тантанали равишда топширилди. Тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди.

12
Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ва эгалик ҳуқуқларини эътироф қилиш тўғрисидаги қарорлари ва кадастр ҳужжатлари жойларга чиққан ҳолда топширилмоқда!

Жорий йилнинг 12 апрель куни Хазорасп туман адлия бўлими, туман ҳокимлиги ҳамда Хазорасп туман давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
21 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида” 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги 461-сонли Қарори ижроси бўйича туманда яшовчи 15 та фуқароларга туман ҳокимининг ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ва эгалик ҳуқуқларини эътироф қилиш тўғрисидаги қарорлари ва кадастр ҳужжатлари топширилди.

 

12
Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришни аввало ёшлардан бошлашимиз лозим!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 12 апрель куни Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Урганч филиалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий
маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПФ-5618-сонли Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинар филиал талабари ҳамда филиал ўқитувчи профессорлари иштирокида ўтказилди. Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, Фармон ижроси бўйича берилган саволларга бошқарма ходимлари томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди. Тадбир якуни бўйича фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ҳамкорликда жойларга чиққан ҳолда манзилли ва предметли тарғибот тадбирларини ўтказиш белгилаб олинди.