Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

09
МАХАЛЛА РАИСИ ИСЛОҲОТЧИ ТАМОЙИЛИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР!


Хоразм вилояти хокимлиги ҳузуридаги ФЎЎБОХМОБ Ўқув курслари томонидан 2021 йил 5 март куни "Махалла раиси ислоҳотчи тамойили: муаммо ва ечимлар" мавзусида давра сухбати ташкил этилди. Давра сухбатида вилоят Адлия бошқармаси ва вилоят  Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри идораси масъул ходимлари махалла раислари Ўқув курси тингловчилари билан жонли мулоқот ўтказди. Давра суҳбати маҳаллий телевидения орқали ёритилиши режалаштирилган.

05
ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА!

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Хонқа тумани, Мадир қишлоғда яшовчи фуқаро Ш.Сапаевнинг иш билан таъминлаш юзасидан амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.

Адлия бошқармасининг аралашуви, Хонқа туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига берилган тегишли кўрсатма асосида фуқаро Ш.Сапаевга бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар таништирилиб, “Шиддат техно-дизайн” МЧЖда ҳисобчи вазифаси таклиф қилиниб,
2021 йилнинг 4 март ташкилот раҳбарининг 1-сонли буйруғига асосан фуқаро Ш.Сапаевни ишга жойлашиши тўлиқ таъминланди.

04
ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА!

Хазорасп туман адлия бўлими томонидан фуқаро С.Қаландаровнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишда туман электр тармоқлари корхонаси томонидан унга тегишли объектни (тегирмон биносини) белгиланган муддатда электр тармоғига уламасдан келинаётганлиги ва ушбу объектни электр тармоғига улашда амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаати мазмунан кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 20-бандига кўра истеъмолчиларни қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишлари лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда, 29-бандида қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилиши белгиланган.
Мурожаатни кўриб чиқиш натижаларига кўра, фуқаро С.Қаландаров ва “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ўртасида тузилган 2020 йил 13 октябрдаги 666/20-сон Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича шартноманинг 4.1-бандида “Буюртмачи” томонидан олдиндан тўлов амалга оширилиши шартноманинг 1.1-бандида (шартнома предмети) кўрсатилган ишларни бошлашга асос бўлиши, 4.2-бандида “Буюртмачи”нинг электр қурилмаларини электр тармоғига улаш муддати олдиндан тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 90 кунни ташкил этиши белгиланганлиги аниқланди.
Мурожаат юзасидан тақдим қилинган тўлов ҳужжатига кўра, юқорида қайд этилган шартнома бўйича тўлов фуқаро С.Қаландаров томонидан 2020 йил 21 октябрь куни тўлиқ амалга оширилган.
Юқоридагиларга асосан, кўра истеъмолчиларни қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажариш бўйича “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ўртасида тузилган 2020 йил 13 октябрдаги 666/20-сон шартномада белгиланган муддатда амалга оширилмаганлиги юзасидан Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Ҳазорасп туман электр тармоқлари корхонасига тақдимнома киритилди.
Тақдимнома натижасига кўра мурожаат муаллифининг талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, фуқаро С.Қаландаровга тегишли бўлган тегирмонга электр жихозлари ўрнатилди ва электр тармоғига уланиши таъминланди

03
ЭЪЛОН!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси “Энг яхши юридик хизмат ходими” вилоят танловини эълон қилади.
Танловнинг мақсади юридик хизмат ходимининг ташкилотдаги мавқеини ошириш, вилоятда профессионал юристлар жамоасини яратиш ҳамда малакали юридик хизмат ҳодимларини аниқлаш ва адлия органларига номзодлар заҳира рўйхатини шакллантиришдан иборат.
Танловда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тижорат ташкилотларининг олий юридик маълумотга эга бўлган юридик хизмат ходимлари иштирок этишлари мумкин.
Танлов иштирокчиларидан ҳужжатлар жорий йилнинг 3-13 март кунлари оралиғида қабул қилинади. Бунда иштирокчилар тегишли анкетада кўрсатиб ўтилган йўналиш бўйича қилинган ишларни xorazm@adliya.uz электрон почтасига юборишлари лозим.
Танлов икки босқичда ўтказилади:
1-босқич, 16 март куни тест шаклида;
2-босқич, 18 март куни казусга берган жавоблари ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиққан таклифлари баҳоланади.
Танлов ғолибларига белгиланган намунадаги сертификат билан бирга,
1-ўринга телевизор, 2-ўринга чангютгич, 3-ўринга электропечь эсдалик совғалари билан такдирланадилар.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли анкета ҳамда қўшимча маълумотларни вилоят адлия бошқармасининг “xorazm.adliya.uz” расмий веб-сайтидан, “Facebook”даги “Хоразм вилоят адлия бошқармаси” номли саҳифасидан ҳамда
62-226-05-47 телефон рақами орқали олишлари мумкин.

03
АДЛИЯ АРАЛАШГАЧ!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Хазорасп тумани, Мустақиллик маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Худашукуровнинг турар-жойига  эгалик қилиш ҳуқуқини белгилаш юзасидан Хазорасп туман ҳокими қарори чиқарилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Мурожаатни кўриб чиқиш натижасига кўра, адлия органлари аралашуви билан Хазорасп туман ҳокимининг 2021 йил 15 февраль кунги 331қ-сонли қарори билан Хазорасп тумани, Мустақиллик маҳалласи, Байрам сақа кўчаси, 48-уйга Ш.Худашукуровнинг номига эгалик ҳуқуқи белгиланиши таъминланди.

02
“Гиёҳвандлик аср вабоси - ундан ёшларимизни асрайлик”

Жорий йилнинг 1 март куни Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти Ахборот – кутубхона марказида адлия бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда мутасадди ташкилотлар билан хамкорликда 1 март – Халқаро гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддалар билан савдо қилишга қарши курашиш кунига бағишлаб "Гиёҳвандлик аср вабоси - ундан ёшларимизни асрайлик" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбати самимий, савол-жавобларга бой ва кўтаринки руҳда ўтди.

01
Кубок Стол тенниси!!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ижроси юзасидан жорий йилнинг 22-27 февраль кунлари вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа ўтказилди.
 Спорт мусобақаси жаҳон олимпиадалари формати асосида кўтаринки руҳда ўтди. Қизғин курашлар остида ўтган мусобақада 1-ўринни адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими бошлиғи Т.Алламов, 2-ўринни бошқарманинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи А.Жуманиёзов, 3-ўринни Боғот туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси С.Якубов эгаллади. Ғолиблар бошқарма томонидан муносиб тақдирланди.

26
БИР МУРОЖААТ ИЗИДАН !

Урганч шаҳар адлия бўлимига фуқаро Р.Рўзметова мурожаат йўллаб, унда2018 йилда Урганч шаҳар Наманган кўчаси 102-даҳа ҳудудида жойлашган гараж биноси шаҳар ҳокимлиги томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузиб, ер майдони олинганлиги, шаҳар ҳокимлиги билан 2018 йил 14 ноябрда тузилган келишув шартномасига асосан Урганч шаҳар 29-сон “Байналминалчи” маҳалласи ҳудудидан янги лойиҳалаштирилган “Нонвойхона ва мижозлар учун енгил типдаги бостирма” ташкил этиш учун 40 кв.м ер майдони ажратиб берилмасдан келинаётганлиги учун ер майдони ажратиш ва етказилган маънавий зарар учун 5,0 млн. сўм пул ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.
Мурожаатни ўрганиш давомида, Урганч шаҳар адлия бўлими томониданфуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига шаҳар ҳокимлигидан 2018 йил 14 ноябрда йил кунги келишув шартномасига асосан фуқаро Р.Рўзметовагакелишув шартномасига асосан ажратилиши лозим бўлган Урганч шаҳар “Байналминалчи” маҳалласи ҳудудидан янгидан лойиҳалаштирилган “Нонвойхона” ва “Мижозлар учун енгил типдаги бостирма” ташкил қилиш учун 40,0 кв.м ер майдони ажратиб бериш ҳамда 5,0 млн. сўм маънавий зарар пулини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришни сўраб даъво ариза киритилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2021 йил 12 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан Урганч шаҳар ҳокимлигидан фуқаро Р.Рўзметовага янгидан лойиҳалаштирилган “Нонвойхона” ва “Мижозлар учун енгил типдаги бостирма” ташкил қилиш учун 40,0 кв.м ер майдони ажратиш ҳамда 1,0 млн. сўм маънавий зарар пулини ундириш белгиланиб, мурожаат муаллифининг талаби тўлиқ қаноатлантирилди.

24
ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА ИШ ХАҚЛАРИ ТЎЛИҚ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ!

Тупроққалъа туман адлия бўлими томонидан фуқаролар О.Рўзметов, Д.Рўзметов, Ш.Алимова, У.Атаева, М.Баллиева ва А.Дурдиеваларнинг       Ҳазорасп туман тиббиёт  бирлашмасига  қарашли  Тупроққалъа туман Саримой  қишлоқ Саримой тез тиббий ёрдам  шахобчасида ишлаб, ишдан бўшатилганликлари, лекин иш хақлари тўланмаганлигидан норози бўлиб  қилган мурожаатлари ўрганилди.  
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
107-моддасида, Меҳнат шартномасини бекор қилиш ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилиши ва буйруқ билан расмийлаштирилиши, охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланиши, ушбу  кодекс 108-моддасида Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шартлиги белгиланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”нинг 3.3-бандида Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим ишда бўлмаган тақдирда, иш берувчи ўша куниёқ унга почта орқали меҳнат дафтарчасини олиб кетиш тўғрисида огоҳлантирувчи хабарнома жўнатиши  белгиланган.
Бироқ, Ҳазорасп туман  тиббиёт  бирлашмаси томонидан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқлар  билан  ходимлар  таништирилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат дафтарчаларини  юритиш тартиби  тўғрисида” ги Йўриқноманинг 3.1- бандида Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шартлиги, иш берувчи айби билан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса, у ҳолда бутун кечиктирилган давр учун ходимга ўртача ойлик иш ҳақи тўланиши, бундай ҳолда ишдан бўшаш куни, меҳнат дафтарчаси берилган кун ҳисобланиши,  Ишдан бўшаган кунининг янги санаси тўғрисида буйруқ берилиб, ходимнинг меҳнат дафтарчасига ёзиб қўйилиши белгиланган.
Аниқланган қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш, унга йўл қўйган ва содир этилишига сабабчи бўлган ходимларнинг интизомий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш юзасидан тақдимнома киритилиб, айбдор ходимларнинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилда ҳамда ходимга асоссиз тўланмаган ходимларнинг  45.380.794 сўмлик иш  хақлари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.

23
ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМИГА БЕРИЛМАГАН МУКОФОТ ПУЛЛАРИ ТЎЛИҚ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Урганч тумани “Қоромон” қишлоғида яшовчи фуқаро С.Машариповнинг Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси мукофот пулларини олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Аниқланишича, корхона томонидан 2020 йил 25 ноябрь куни “Корхонанинг 2020 йил харажатлар сметасидан 2020 йилнинг август ойи учун белгиланган жорий мукофот ажратиш тўғрисида” 59-сонли ҳамда 2020 йил 18 декабрь куни “Корхонанинг 2020 йил харажатлар сметасидан 2020 йилнинг сентябр-декабрь ойлари учун белгиланган жорий мукофот ажратиш тўғрисида” 62-сонли буйруқларига асосан корхона ходимларини мукофот пуллари берилган.
Бироқ, корхонанинг юридик бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган С.Машариповга 2020 йил август, сентябрь ва октябрь ойлари учун мукофот пуллари берилмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 924-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида”ги Низомнинг 2-иловаси 10-бандида  қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларига иш кўрсаткичларининг бажарилишига қараб, лавозим ойлик маошининг рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда ҳар ой якуни бўйича 100 фоизгача ва йил якуни бўйича икки баробари миқдорида мукофотлар берилиши кўрсатилган.
Аниқланган қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш, унга йўл қўйган ва содир этилишига сабабчи бўлган ходимларнинг интизомий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш тақдимнома киритилиб, айбдор ходимларнинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилда ҳамда ходимга асоссиз тўланмаган 4.451.000 сўмлик мукофот пуллари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.