Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

31
АДЛИЯ АРАЛАШГАЧ!

Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Гулзор” маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Эрнапасова тумандаги 9-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида ёрдамчи тарбиячи лавозими ишлаб келиб, 2018 йил 1 февраль кунидан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқарилиб, ишлаб келган иш ўрнига қайта тиклаш тўғрисидаги мурожаати кўриб чиқилди.
Аниқланишича, Р.Эрнапасова тумандаги 9-сон мактабгача таълим ташкилотида ишлаб келиб, ташкилот мудирининг 2018 йил 1 февралдаги 6-сон буйруғига асосан шу санадан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 234-моддасида ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланиши, аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилиши, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланиши белгиланган.
Мазкур мурожаатни кўриб чиқиш давомида Р.Эрнапсаова, ташкилот мудирининг 2021 йил 4 мартдаги 19-сон буйруғига асосан меҳнат шартномаси тузилиб ёрдамчи тарбиячи лавозимига ишга қабул қилиниб меҳнат  муносабатларига оид бузилган ҳуқуқи тикланди.

30
АДЛИЯ САЙЛИ ХОНҚА ТУМАНИДА!

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, аҳолига ахборотларни, шу жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун хужжатлари ва Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мазмун ва моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида жорий йилнинг 30 март куни Хонқа туманидаги “Хожихон Болтаев” номидаги истироҳат боғида “Адлия сайли” ўтказилди.
Тадбирда фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам, Меҳнат ярмаркаси шунингдек, нотариал ҳамда шахсни тасдиқловчи ва уй-жой хужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ ва бошқа турдаги давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан фуқароларга барча зарур шароитлар яратилди.
Шунингдек, тадбир давомида аҳолига муаммоли, ўз ечимини топмаётган масалалар юзасидан “Мадад” ННТ ташкилоти ходимлари, “Адвокатлар”, “Нотариуслар” ҳамда адлия органлари ходимлари томонидан жами 100 дан ортиқ фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
“Адлия сайли” давомида аҳолига моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар олиш, кредит ва микроқарз олиш тартиби, экспорт қилиш ва инвестиция киритиш масалалари, электр энергияси таъминотидаги узулишлар, маиший газ баллон билан таъминлаш, табиий газ таъминотидаги муаммолар, ичимлик суви таъминотидаги муаммолар, алимент ундириш, ногиронларга берилган имтиёзлар, ногиронлик белгилаш ва тиббий-ижтимоий меҳнат экспертизаси, иш билан таъминлаш, иш ҳақи ундириш ва бошқа меҳнат муносабатлари, уй-жой, шунингдек, ихтисослаштирилган уйлар билан таъминлаш, коммунал соҳа ва аҳоли яшаш масканларида ички йўлларни таъмирлаш ва қуриш, ер майдони ажратмаслик ёки асоссиз олиб қўйиш, ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, аҳоли уй-жойларини таъминлаш ҳамда порахорлик, товламачилик, фирибгарлик, талон-тарож ва қалбакилаштириш жиноятининг оқибатлари каби масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди ва ушбу масалалар бўйича ишлаб чиқилган флаер, буклет ҳамда инфографикалар тарқатилди.
Бундан ташқари, минимал талаблар асосида аҳолиниг ҳуқуқий билимини синаб кўриш мақсадида тестлар, викториналар ҳамда савол-жавоблар шунингдек, спортнинг мини футбол тури бўйича “Адлия кубоги” ўтказилиб, ғолиб бўлган иштирокчиларга эсталик совғалари топширилди.
Сўз усталари, маданий марказлар иштирокчилари ҳамда хонандаларнинг чиқишлари тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.

29
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОТАРИАЛ ПАЛАТАСИ ХОРАЗМДА!

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси раҳбарияти ҳудудий бошқарма ҳамда хусусий нотариуслар фаолияти билан танишишни Хоразм вилояти ташриф буюришди.                        
Меҳмонлар Урганч шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар идораларида бўлиб уларга яратилган шароит билан яқиндан танишиб, муаммо ва мулоҳазаларини тинглашди.

26
МАДАД ПУЛЛАРИ УНДИРИЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ.

Урганч шаҳар адлия бўлими томонидан Хоразм вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси собиқ ходимлари Ф.Хайдарова ва бошқарларнинг Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисм 1-бандига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли учинчи ой учун моддий ва мадад пулларини ундиришни сўраб қилган оғаки мурожаатлари ўрганилди.
Ўрганиш натижасига кўра, 3 нафар бошқарма собиқ ходимларининг 2021 йилнинг январь ойи учун тўланиши лозим бўлган ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридаги моддий ва мадад пуллари тўланмаганлиги аниқланиб, ушбу пул маблағларни тўлаш чораларини кўриш ва қонун хужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида Хоразм вилоят СЭО ва ЖСХ бошқармаси бошлиғи номига киритилган тақдимномага асосан жами 3.768.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилиб, талаби қаноатлантирилди.

25
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ УЧУН ДАВРА СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан 2021 йил 25 март куни Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Хоразм вилоятида давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига реализация қилиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3513-сон қарори ижросини тадбиркорлик субъектларига тушунтириш мақсадида давра суҳбати ташкил қилинди.
Ушбу давра суҳбатида қарорнинг мазмун-моҳияти, мақсади ҳамда қарорда белгилаган устувор вазифалар йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди.
Мазкур давра суҳбати қизиқарли ва савол-жавобларга бой бўлди.

24
БИР МУРОЖААТ ИЗИДАН!

Янгиариқ туман адлия бўлими томонидан Янгиариқ туманИ Тузлоқ маҳалласида яшовчи фуқаро К.Абдуллаевнинг 2021 йил 5 март кунидаги  “Хива нефтегазқурилиш” унитар корхонасида ишлаган даврлари учун иш ҳақларини тўлиқ олганлиги бироқ иш ҳақи маълумотларида охирги ойлик иш хақлари кўрсатиб берилмаганлиги, бу масалада бир неча бор мурожаат қилишига қарамасдан муаммоси ҳал бўлмаганлиги, шу юзадан амалий ёрдам беришни сўраб  қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Мурожаатни ўрганишда, фуқаро К.Абдуллаев 2008 йил 20 июлдан 2013 йил 14 февралга қадар “Юггазстрой” ОАЖга қарашли “Махсустаъмиргазқурилиш” унитар корхонасида  фаолият кўрсатганлиги ва  кейинчалик “Махсустаъмир газқурилиш” унитар корхонаси ОАЖга қарашли “Хива нефтегазқурилиш” унитар корхонасига қўшилганлиги аниқланди.
Янгиариқ туман адлия бўлими аралашуви билан “Хива нефтегазқурилиш” унитар корхонаси томонидан 2013 йил февраль ойидаги иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотлар киритилган иш ҳақи маълумотномаси олиб берилиши таъминланиб, фуқаронинг муаммоси ҳал қилинди.

23
ТАДБИРКОРНИНГ МУРОЖААТИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ !

Урганч шаҳар адлия бўлими томонидан “3-son QURILISH MONTAJ POEZDI” МЧЖнинг 1,9 гектар ер майдонидан иборат жамиятга қарашли қурилиш базаси ер, бино ва иншоотлар бузиб олиниши муносабати билан Урганч шаҳар Ашхобод кўчаси саноат минтақаси ҳудудидан 1,4 гектар ер майдони ажратиб берилганлиги, ажратиб берилган ер майдонида муҳандислик коммунал тизим тармоқлари мавжуд бўлганлиги сабабли шаҳар ҳокимининг қарорига асосан давлат заҳирасига қайтариб олинганлиги, ҳозирга қадарли ер майдони ёки компенсация пул маблағлари берилмасдан келинаётганлиги сабабли амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатлари кўриб чиқилди.
Аниқланишича, жамиятга ажратиб берилган ер майдони ҳудудида газ, электр энергия ва сув тизими тармоқлари жойлашганлиги сабабли жамиятнинг ер майдонидаги муҳандислик коммунал тизим тармоқлари ШНК талаблари бўйича муҳофаза ҳимоя зоналари сақланган ҳолда янгидан ер майдони ажратиш, ҳоким қарорини бекор қилиш ҳамда ер майдонини давлат заҳирасига қайтариш ҳақидаги мурожаатига асосан шаҳар ҳокимининг 30.04.2018 йилдаги 1126қ-сон қарори билан 21.05.2013 йилдаги “Урганч шаҳар “3-son QURILISH MONTAJ POEZDI” МЧЖнинг ер, бино ва иншоотлари бузиб олиниши эвазига Урганч шаҳар Ашхобод кўчасидаги давлат заҳирасидаги ерлардан Урганч шаҳар бош режасига асосан янги ишлаб чиқилган батафсил режалаштириш лойиҳасига мувофиқ янгидан қуриш учун 1,4 гектар ер майдони ажратиб бериш тўғрисида”ги 1207қ-сон қарори бекор қилинган ва ер майдони давлат заҳирасига қайтариб олинган.
Ўрганиш натижаси бўйича, қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда жамиятга ер майдони ажратиш чораларини кўриш тўғрисида Урганч шаҳар ҳокими номига тақдимнома киритилган ҳолда натижасига кўра шаҳар ҳокимининг 2021 йил 16 март куни “3-son QURILISH MONTAJ POEZDI” МЧЖга Урганч шаҳар, Ёшлик кўчаси реконстркуция қилиниши муносабати билан Урганч шаҳар Ёшлик кўчаси 16-манзилда жойлашган ер, бино ва иншоотлари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузиб олиниши эвазига, компенсация сифатида Урганч шаҳар Ашхобод кўчасидан янгидан ер майдони ажратиб бериш тўғрисида” 371қ-сон қарори қабул қилиниши таъминланиб, тадбиркорнинг талаби қаноатлантирилди.

19
“Ойнинг энг яхши ходими”

Хоразм вилояти адлия бошқармасида 2021 йил февраль ойи якуни бўйича амалга оширилган ишлар таҳлилига асосан ойнинг энг яхши ходими аниқланди. Унга асосан Тупроққалъа туман адлия бўлими бошлиғи Болтаева Шоира Худайбергановна “Ойнинг энг яхши ходими” дея эътироф этилди.

Шу муносабат билан Хоразм вилояти адлия бошқармаси жамоаси Болтаева Шоира Худайбергановнанинг келгуси фаолиятига омад тилаган ҳолда унинг бошқарма фаолиятига қўшиб келаётган ҳиссаси учун чуқур миннаддорчилик билдиради.

17
МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН ТАҚДИРИ!

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Хазорасп туман Мактабгача таълим бўлими томонидан Ж.Раджапова ва бошқаларнинг ойлик маошини давлат бюджетидан юз фоиз устамаси билан олиб келаётганликлари, лекин пандемия давридан буён, яъни 2020 йилнинг 15 март кунидан бошлаб устама пули берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатлари тегишли мутахассис жалб қилган ҳолда кўриб чиқилди.  
Ўрганиш жараёнида Хазорасп туман Мактабгача таълим бўлими томонидан иш ҳақларингизни ҳисоб-китоб қилинишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-391-сонли қарорда белгиланган талабларга қатъий риоя қилинмасдан, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, мурожаатни ўрганиш якуни бўйича туман мактабгача таълим бўлимига ходимлар лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши чораларини кўрилиши бўйича тегишли таъсир чораси киритилди.
Киритилган таъсир чора натижаси бўйича Ж.Раджапова ва бошқаларга  тўланилиши лозим бўлган устама пуллари тўлиқ тўлаб берилди.

16
ФУҚАРОГА ДАВОЛАНИШ УЧУН ТИББИЙ ОРДЕР БЕРИЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ!

Янгибозор тумани “Мингбоғол” маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Давлетованинг даволаниш учун тиббий ордер олишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати туман адлия бўлими томонидан кўриб чиқилди.
Ҳолат бўйича адлия бўлимининг тегишли кўрсатмасига асосан туман тиббиёт бўлими томонидан фуқаро Р.Давлетовага даволаниш учун тиббий ордер берилиши таъминланди.