Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

24
ЮКСАК ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ – МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИ КАФОЛАТИ!

    Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқчил тарзда етказиш ва бу билан фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш юзасидан адлия органлари олдига бир қатор вазифалар қўйилган.

         Фуқаролик жамияти институтлари тизимида оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш, уларни янада эркинлаштириш, нодавлат матбуот нашрлари фаолиятини жонлаштириш, жамиятимизда юз бераётган воқеаларни аҳолига очиқ, ошкора ва холис етказишни даврнинг, ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

         Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” Фармони билан ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифаларидан бири этиб – аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмуни ва моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш, фуқаролар онгида «Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш ‒ демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!» деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “шахс — оила — маҳалла — таълим муассасаси — ташкилот — жамият” принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилиши белгиланди.

        Юқоридаги Фармонга асосан Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»га асосан мутасадди идора ва ташкилотларга бирқатор вазифалар топширилди.

Жумладан, «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»га асосан Шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, Юридик таълимни, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш, Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш вазифалари топширилди.

Юқоридигилардан келиб чиққан ҳолда жорий йилнинг 23 январь куни Ёшлар Иттифоқи Хоразм вилоят кенгашида Хоразм вилоятида мазкур Фармоннинг Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини вилоятдаги идора ва ташкилотлар, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат бошқарув ҳамда назорат қилувчи органларга тушунтириш юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир тафсилотлари “Ўзбекистон 24”, “Ёшлар” ҳамда маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган давра суҳбатида йиғилиш иштирокчилари фаол иштирок этишди.

 

 

22
Юксак ҳуқуқий маданият демократик жамият асоси!

Янгиариқ туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармонининг
мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Мазкур тарғибот тадбирида туманда жойлашган мутасадди идора ва ташкилотларнинг ходимлари иштирок этишди. Тадбир тафсилотлари “8 ТV” маҳаллий телеканали томонидан тасвирга олинди.

16
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ҚУЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

   Туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари нотариус ёрдамчилари

 

1.      Урганч шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

2.      Урганч туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

3.      Боғот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

4.      Гурлан туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

5.      Гурлан туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

6.      Хонқа туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

7.      Хонқа туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

8.      Хонқа туман 3-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

9.      Хива туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

10. Шовот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 2 нафар

11. Шовот туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

12. Янгиариқ тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси-

1 нафар

 

     Туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари нотариус котиблари

 

1.      Боғот тумани давлат нотариал идораси нотариус котиби -1 нафар

2.      Янгиариқ тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби- 1 нафар

 

 

Давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаблар.

Олий юридик маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

 

Давлат нотариал идорасининг нотариус котиби лавозимига қўйиладиган талаблар.

Олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.

1.      танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;

2.      номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка)

3.      фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;

4.      номзоднинг паспорт нусхаси;

5.      диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома

танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2019 йил 31 январь кунига қадар Хоразм вилоят адлия бошқарманинг кадрлар бўлимига топширишлари керак.

МАЪЛУМОТ УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: 0 (362) 228-65-68, 0(0362) 228-65-81

 

 

10
“Ватанимга таянчман”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши ижроси юзасидан Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 10 январь куни Хоразм вилоят адлия бошқармасида “Ҳуқуқий билимлар” кунининг навбатдаги ўқув машғулоти соатида “Ватанимга таянчман” мавзусида тадбир бўлим ўтди.

Мазкур тадбирда Шимолий-Ғарбий харбий округи бошқарув аппарати Тарбиявий ва мафкуравий бошқармаси ходимлари иштирок этишиб, бугунги кунда қуролли кучларга бўлаётган этибор ва имтиёзлар, шу билан бир қаторда келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар тўғрисида йиғилиш    иштирокчиларига тушунтиришлар берди.

09
Қуролли кучлар – бизнинг фахримиз!

Жорий йилнинг 9 январь куни Хазорасп туман адлия бўлими томонидан туман мудофаа ишлари бўлимида тумандаги мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотлари, Питнак шаҳридаги 14069-сонли Ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, мамлакатимиз шарафини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилаётган туманнинг спортчи ёшлари ва ИИВ Хоразм академик лицейи ўқувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маьнавий маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида
маънавий-маърифий ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир давомида ушбу ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини иштирокчиларга етказишга қаратилган давра суҳбати ўтказилиши билан бирга вилоят марказидаги Жалоладдин Мангуберди ёдгорлик мажмуаси ва Ҳарбий техникалар нусхалари намойиш қилинувчи Жасорат боғига экскурсия уюштирилди. Тадбир тафсилотлари Хоразм телерадиокомпанияси томонидан тасвирга олинди.

09
Йил сарҳисоби !

Жорий йилнинг 9 январь куни вилоят адлия бошқармаси ҳамда Урганч ва Хазорасп туман адлия бўлимлари, шунингдек Урганч шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомда белгиланган вазифалари бўйича Хоразм телеканалининг “Муносабат” кўрсатувида жонли эфирда тўғридан-тўғри чиқиш қилинди. Мазкур кўсатувда вилоят адлия бошқармаси ва унинг туман шаҳар адлия бўлимлари томонидан 2018 йил давомида қилинган ишлар сарҳисоб қилиниб, 2019 йилга мўлжалланган
чора-тадбирлар ҳамда режалар хақида сўз юритилди. Кўрсатув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, кўрсатув давомида фуқаролар томонидан телефон орқали келиб тушган мурожаатларга адлия бошқармаси ходимлари томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.

04
Хоразм вилояти адлия бошқармасида “Ойнинг энг яхши ходими”

Хоразм вилояти адлия бошқармасида “Ойнинг энг яхши ходими”

 

 

 

                Маълумки Хоразм вилояти адлия бошқармасида “Ойнинг энг яхши ходими” бурчаги ташкил этилиб, ушбу бурчакда ҳар ой “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланиб, у тўғрисидаги маълумотлар бериб борилиши йўлга қўйилган.

         Якунланган 2018 йилнинг декабрь ойи якуни бўйича Хоразм вилояти адлия бошқармаси ходимлари ўртасида ойнинг энг яхши ходими аниқланди. Унга асосан бошқарманинг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бошлиғи Алламов Тимур Каримович “Ойнинг энг яхши ходими” дея эътироф этилди ҳамда у тўғрисидаги маълумотлар “Ойнинг энг яхши адлия ходими” бурчагига жойлаштирилди.

        Шу муносабат билан Хоразм вилояти адлия бошқармаси жамоаси Алламов Тимур Каримовичнинг келгуси фаолиятига омад тилаган ҳолда унинг бошқарма фаолиятига қўшиб келаётган ҳиссаси учун чуқур миннаддорчилик билдиради.

 

22
Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш такомиллаштирилмоқда.

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси ҳамда Қўшкўпир туман адлия бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига тушунтириш юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат бошқаруви ҳамда назорат қилувчи идораларнинг вакиллари, туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқаролар иштирок этишди. Қизғин мунозаралар ва фикр алмашиш руҳида ўтган тадбирда Фармон ва унинг ижроси юзасидан саволларга ваколатли органлар вакиллари томонидан тўлиқ ва батафсил жавоблар берилди.

Тадбир тафсилотлари “Ўзбекистон 24” телеканали томонидан тасвирга олинди

19
Ҳокимларга ҳуқуқ – тадбиркорга имконият.

Жорий йилнинг 18 декабрь куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси ҳамда Урганч шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сон “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига тушунтириш юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат бошқаруви ҳамда назорат қилувчи идораларнинг вакиллари, маҳаллаларда яшовчи тадбиркор фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар иштирок этишди.

Қизғин мунозаралар ва фикр алмашиш руҳида ўтган тадбирда Фармон
ва унинг ижроси юзасидан саволларга ваколатли органлар вакиллари томонидан тўлиқ ва батафсил жавоблар берилди.

Тадбир тафсилотлари “Ўзбекистон 24” ҳамда маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди.

 

 

 

18
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ҚУЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари нотариус ёрдамчилари

 

1.      Урганч туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 2 нафар

2.      Боғот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

3.      Гурлан туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

4.      Гурлан туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

5.      Хонқа туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

6.      Хонқа туман 3-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

7.      Хива шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

8.      Хива туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

9.      Шовот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 2 нафар

10. Янгиариқ тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси- 1 нафар

 

Давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаблар.

Олий юридик маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

 

Туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари нотариус котиби

1.      Янгиариқ тумани 2-сон ДНИ нотариус котиби

2.      Урганч шаҳар 7-сон ДНИ нотариус котиби

3.      Урганч шаҳар 11-сон ДНИ нотариус котиби

 

Давлат нотариал идорасининг нотариус котиби лавозимига қўйиладиган талаблар.

Олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.

1.      танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;

2.      номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка)

3.      фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;

4.      номзоднинг паспорт нусхаси;

5.      диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома

танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2018 йил 22 декабрь кунига қадар Хоразм вилоят адлия бошқарманинг кадрлар бўлимига топширишлари керак.

МАЪЛУМОТ УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: 0 (362) 228-65-68, 0(0362) 228-65-81