Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ижроси юзасидан жорий йилнинг 22-27 февраль кунлари вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Спорт мусобақаси жаҳон олимпиадалари формати асосида кўтаринки руҳда ўтди. Қизғин курашлар остида ўтган мусобақада 1-ўринни адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими бошлиғи Т.Алламов, 2-ўринни бошқарманинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи А.Жуманиёзов, 3-ўринни Боғот туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси С.Якубов эгаллади. Ғолиблар бошқарма томонидан муносиб тақдирланди.
Урганч шаҳар адлия бўлимига фуқаро Р.Рўзметова мурожаат йўллаб, унда2018 йилда Урганч шаҳар Наманган кўчаси 102-даҳа ҳудудида жойлашган гараж биноси шаҳар ҳокимлиги томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузиб, ер майдони олинганлиги, шаҳар ҳокимлиги билан 2018 йил 14 ноябрда тузилган келишув шартномасига асосан Урганч шаҳар 29-сон “Байналминалчи” маҳалласи ҳудудидан янги лойиҳалаштирилган “Нонвойхона ва мижозлар учун енгил типдаги бостирма” ташкил этиш учун 40 кв.м ер майдони ажратиб берилмасдан келинаётганлиги учун ер майдони ажратиш ва етказилган маънавий зарар учун 5,0 млн. сўм пул ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.
Мурожаатни ўрганиш давомида, Урганч шаҳар адлия бўлими томониданфуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига шаҳар ҳокимлигидан 2018 йил 14 ноябрда йил кунги келишув шартномасига асосан фуқаро Р.Рўзметовагакелишув шартномасига асосан ажратилиши лозим бўлган Урганч шаҳар “Байналминалчи” маҳалласи ҳудудидан янгидан лойиҳалаштирилган “Нонвойхона” ва “Мижозлар учун енгил типдаги бостирма” ташкил қилиш учун 40,0 кв.м ер майдони ажратиб бериш ҳамда 5,0 млн. сўм маънавий зарар пулини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришни сўраб даъво ариза киритилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2021 йил 12 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан Урганч шаҳар ҳокимлигидан фуқаро Р.Рўзметовага янгидан лойиҳалаштирилган “Нонвойхона” ва “Мижозлар учун енгил типдаги бостирма” ташкил қилиш учун 40,0 кв.м ер майдони ажратиш ҳамда 1,0 млн. сўм маънавий зарар пулини ундириш белгиланиб, мурожаат муаллифининг талаби тўлиқ қаноатлантирилди.
Тупроққалъа туман адлия бўлими томонидан фуқаролар О.Рўзметов, Д.Рўзметов, Ш.Алимова, У.Атаева, М.Баллиева ва А.Дурдиеваларнинг Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Тупроққалъа туман Саримой қишлоқ Саримой тез тиббий ёрдам шахобчасида ишлаб, ишдан бўшатилганликлари, лекин иш хақлари тўланмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатлари ўрганилди.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
107-моддасида, Меҳнат шартномасини бекор қилиш ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилиши ва буйруқ билан расмийлаштирилиши, охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланиши, ушбу кодекс 108-моддасида Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шартлиги белгиланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”нинг 3.3-бандида Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим ишда бўлмаган тақдирда, иш берувчи ўша куниёқ унга почта орқали меҳнат дафтарчасини олиб кетиш тўғрисида огоҳлантирувчи хабарнома жўнатиши белгиланган.
Бироқ, Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмаси томонидан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқлар билан ходимлар таништирилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида” ги Йўриқноманинг 3.1- бандида Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шартлиги, иш берувчи айби билан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса, у ҳолда бутун кечиктирилган давр учун ходимга ўртача ойлик иш ҳақи тўланиши, бундай ҳолда ишдан бўшаш куни, меҳнат дафтарчаси берилган кун ҳисобланиши, Ишдан бўшаган кунининг янги санаси тўғрисида буйруқ берилиб, ходимнинг меҳнат дафтарчасига ёзиб қўйилиши белгиланган.
Аниқланган қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш, унга йўл қўйган ва содир этилишига сабабчи бўлган ходимларнинг интизомий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш юзасидан тақдимнома киритилиб, айбдор ходимларнинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилда ҳамда ходимга асоссиз тўланмаган ходимларнинг 45.380.794 сўмлик иш хақлари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Урганч тумани “Қоромон” қишлоғида яшовчи фуқаро С.Машариповнинг Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси мукофот пулларини олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Аниқланишича, корхона томонидан 2020 йил 25 ноябрь куни “Корхонанинг 2020 йил харажатлар сметасидан 2020 йилнинг август ойи учун белгиланган жорий мукофот ажратиш тўғрисида” 59-сонли ҳамда 2020 йил 18 декабрь куни “Корхонанинг 2020 йил харажатлар сметасидан 2020 йилнинг сентябр-декабрь ойлари учун белгиланган жорий мукофот ажратиш тўғрисида” 62-сонли буйруқларига асосан корхона ходимларини мукофот пуллари берилган.
Бироқ, корхонанинг юридик бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган С.Машариповга 2020 йил август, сентябрь ва октябрь ойлари учун мукофот пуллари берилмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 924-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида”ги Низомнинг 2-иловаси 10-бандида қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларига иш кўрсаткичларининг бажарилишига қараб, лавозим ойлик маошининг рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда ҳар ой якуни бўйича 100 фоизгача ва йил якуни бўйича икки баробари миқдорида мукофотлар берилиши кўрсатилган.
Аниқланган қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш, унга йўл қўйган ва содир этилишига сабабчи бўлган ходимларнинг интизомий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш тақдимнома киритилиб, айбдор ходимларнинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилда ҳамда ходимга асоссиз тўланмаган 4.451.000 сўмлик мукофот пуллари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.
Ҳонқа туманидаги 5-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатиб келаётган 207 нафар ходимларнинг ойлик маошингизни давлат бюджетидан юз фоиз устамаси билан олиб келаётганлиги, лекин пандемия давридан буён, яъни 2020 йилнинг май ойидан бошлаб ноябрь ойига қадар қўшимча тўловлар Ҳонқа туман мактабгача таълим бўлими томонидан берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган жамоавий мурожаатлари вилоят адлия бошқармаси томонидан тегишли мутахассис жалб қилган ҳолда кўриб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида Ҳонқа туман Мактабгача таълим бўлими томонидан иш ҳақларингизни ҳисоб-китоб қилинишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-391-сонли қарорда белгиланган талабларга қатъий риоя қилинмасдан, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, мурожаатни ўрганиш якуни бўйича Ҳонқа туман мактабгача таълим бўлимига ходимлар лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши чораларини кўрилиши бўйича тақдимнома киритилди.
Киритилган тақдимнома натижаси бўйича жами 329.395.400 сўм пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилди.
Урганч шаҳридаги 5-6-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатиб келаётган 157 нафар ходимларнинг ойлик маошингизни давлат бюджетидан юз фоиз устамаси билан олиб келаётганлиги, лекин пандемия давридан буён, яъни 2020 йилнинг 15 март кунидан бошлаб устама пули Урганч туман мактабгача таълим бўлими томонидан берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган жамоавий мурожаатлари вилоят адлия бошқармаси томонидан тегишли мутахассис жалб қилган ҳолда кўриб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида Урганч шаҳар Мактабгача таълим бўлими томонидан иш ҳақларингизни ҳисоб-китоб қилинишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-391-сонли қарорда белгиланган талабларга қатъий риоя қилинмасдан, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, мурожаатни ўрганиш якуни бўйича Урганч шаҳар мактабгача таълим бўлимига ходимлар лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча
ҳақ тўланиши чораларини кўрилиши бўйича тақдимнома киритилди.
Киритилган тақдимнома натижаси бўйича жами 489.083.697 сўм пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилди.
Асосли мурожаатнинг ижобий ҳал этилиши инсон ҳуқуқлари таъминланиши ва самарали ҳимоя қилинишининг муҳим омилларидан биридир.
Туман адлия бўлими томонидан Янгиариқ туман Вакиллар маҳалласида яшовчи фуқаро А.Б. нинг ёшга доир пенсияга чиқишда ёшлигидан ногиронлиги бўлган фарзандини қараб турган вақти иш стажига қўшилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижалари бўйича, фуқаро А.Б.нинг 2015 йилда 11 йил 1 ой иш стажи билан ёшга доир пенсия тайинланганлиги ва 1992-2001 йилларда ногирон фарзандини қараб турган даври ёшга доир пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилмаганлиги аниқланди.
Бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2011 йилдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 35-банди д-кичик банди талаблари кўра Хоразм вилояти Янгиариқ туман Марказий шифохонаси Тиббий маслаҳат Комиссияси хулосаси асосида фуқаро А.Б нинг иш стажи 18 йил 9 ой қилиб қайта ҳисобланиб, фуқаронинг ҳуқуқлари тикланди.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар учун жорий йилнинг 17 февраль куни “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтиришга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мазкур давра суҳбатида қарор билан имтиёзлардан ОТМнинг бакалавриати ёки магистратурасини (таълим шаклидан қатъи назар – кундузги, сиртқи, кечки, шунингдек, иккинчи мутахассислик) тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари, шу жумладан тиббиёт муассасаларига ишга кирган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эга тадбир иштирокчиларига тушунтирилди.
Мазкур давра суҳбати самимий, савол-жавобларга бой ва кўтаринки руҳда ўтказилиб, бошқарма томонидан тайёрланган тарғибот материаллари талабаларга тарқатилди.
Хоразм вилояти адлия бошқармасида 2021 йил январь ойи якуни бўйича амалга оширилган ишлар таҳлилига асосан ойнинг энг яхши ходими аниқланди. Унга асосан Хоразм вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими катта маслаҳатчиси Атабаев Бекзод Махсуд ўғли “Ойнинг энг яхши ходими” дея эътироф этилди.
Шу муносабат билан Хоразм вилояти адлия бошқармаси жамоаси Атабаев Бекзод Махсуд ўғлининг келгуси фаолиятига омад тилаган ҳолда унинг бошқарма фаолиятига қўшиб келаётган ҳиссаси учун чуқур миннаддорчилик билдиради.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташабусси билан ўтказилган “Бепул ҳуқуқий маслаҳат бир ҳар бир уйга” шиори остида ўтказилган тарғибот тадбирларида Хонқа тумани адлия бўлими ходимлари туманда “Темир дафтар” да турган фуқаро С.Одамовнинг уйида бўлиб, фуқаро С.Одамовнинг бўлимга мурожаатига асосан 28.09.2010 йилда туғилган ўғил фарзанди Ш.С.Шоназаровга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олиб берилишида амалий ёрдам берилди.
Гувоҳнома топширилиши билан бирга вояга етмаганга ўқиб, ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида ўқув қўлланмалари, китоб совға қилинди.