Yangiliklar
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган кунгилли талабалар орасидан “Волонтёр”лар гуруҳи шакллантирилди.
Жорий йилнинг 12 февраль куни адлия бошқармаси томонидан Ушбу шакллантирилган Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган “Волонтёр”лар гуруҳига жойларга чиққан холда тарғибот тадбирларини ўтказиш юзасидан тренинг машғулотлари ташкил этилди.
Мазкур тренинг машғулотлари самимий, савол-жавобларга бой ва кўтаринки руҳда ўтди.
Тадбир якуни билан “Волонтёр”лар гуруҳидаги талабаларга адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қўлланмалар жойларга чиққан холда тарғибот тадбирларини самарали ташкиллаштириш мақсадида тарқатилди.
Шовот туманида яшовчи фуқароЯқубова Малохатнинг коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган тиббиёт ходимларига тўланадиган махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови, яъни 7.500.000 сўм пул маблағини тўланмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Аниқланишича, М.Якубова Шовот туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 2020 йил 19 сентябрдаги 99-И-сонли буйруғи билан 2020 йилнинг 20 сентябрь кунидан туман тиббиёт бирламасининг терапия бўлимига навбатчилик, 12 соатлик иш графиги асосида карантин даврида коронавирус инфекцияси (COVID-19) билан касалланган беморларни даволаш жараёнига жалб қилинган.
Шунингдек, М.Якубова коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ишларига жалб этилган даврида коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришган ҳамда уларни даволаш бўйича тадбирларни амалга оширган.
Мазкур фуқаролардан коронавирусга қарши олинган тест намуналари Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусология лабораторияси томонидан кўриб чиқилганда коронавирус инфекциясидан зарарланганлиги аниқланган.
Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан М.Якубовага бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4652-сон қарори талаблари асосида махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари амалга оширилмаган.
Шовот туман тиббиёт бирлашмаси томонидан коронавирус инфекцияси (COVID-19) билан касалланган беморларни даволаш жараёнига жалб қилинган ходимларга белгиланган тўловларни тўлаб бериш учун маблағ ажратилиши юзасидан вилоят молия бошқармасига 2020 йил 17 декабрь кунги 5407-сонли ёзишма хат берилган.
Бироқ, мазкур маблағлар бугунги кунга қадар туман тиббиёт бирлашмасига ажратилиб берилмаган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан Шовот туман молия бўлимигааниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди ва ушбу киритилган тақдимномага асосан фуқаро Яқубова Малохатгатўланмасдан келаётган 7.500.000 сўмлик рағбатлантириш тўлови тўлиқ тўлаб берилишига эришилди.
Жорий йилнинг 9 февраль куни “Юксалиш” умумиллий ҳаракати ҳамда вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Фуқаролик жамияти институтларига ажратиладиган давлат ижтимоий буюртмаси ва уни таъминлаш тартиби” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари, вилоят бошқармалари, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари, “Ижтимоий шериклик бўйича комиссия” аъзолари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашдилар.
Тадбир жамоатчилик муҳокамаси форматида ўтказилиб, унда тақдимотлар ва мунозаралар ташкил этилди, бевосита залдан 70 нафар ҳамда шаҳарлар ва туманлардан онлайн тартибда 170 нафар иштирокчилар қатнашди.
Тадбирнинг долзарблиги:
Бугунги кунда вилоятда жами 593 та нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, 102 та диний ташкилотлар фаолият юритмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки мазкур нодавлат нотижорат ташкилотларининг 86 га яқини турли сабабларга кўра фаолият кўрсатмаяпти. Асосий сабабларидан бири нодавлат нотижорат ташкилотларининг моливий таъминоти билан боғлиқ бўлиб, бу айниқса ўз ташаббуси билан тузилган жамоат ташкилотлари намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунига асосан нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмалари бериш, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни молиялаштириш ижтимоий шерикликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тури сифатида белгиланган.
Мазкур Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ давлат ижтимоий буюртмаси давлат органи ва ННТ ёки ФЖБИ ўртасида шартнома тузиш йўли билан ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун ишлар бажариш ёки тадбирлар ўтказишга доир давлат топшириғидан иборат.
Давлат бошқаруви органлари социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмаси бериши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
22 февралдаги 135-сонли қарори билан “Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган.
Ҳозирда давлат ижтимоий буюртмаларини бериш Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан амалга оширилмоқда, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондлари орқали давлат грантларини бериш амалиёти йўлга қўйилган. Хоразм вилоятида халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан 2019-2020 йиллар давомида 4 та лойиҳа учун 50 млн. сўм ажратилган.
Ўтган йиллар давомида вилоятдаги маҳаллий давлат органлари томонидан бевосита жамоат ташкилотлари учун ижтимоий буюртма ажратилмаган.
Агар давлат органлари томонидан ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига бевосита ижтимоий буюртмаларни бериш механизми жойларда ишлаганида, давлат органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида узвий ҳамкорлик тизими янада кучайишига хизмат қиган бўлар эди.
Юқоридагиларни ҳамда фуқаролик жамияти ижтимоий муносабатлар ривожланишининг асосий қисми сифатида демократия, қонун устуворлиги ва шахс эркинлигининг энг муҳим кафолати эканлигини инобатга олиб, “Фуқаролик жамияти институтларига ажратиладиган давлат ижтимоий буюртмаси ва уни таъминлаш тартиби” мавзусида жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш ташаббуси илгари сурилмоқда.
Кутилаётган натижалар:
- ижтимоий шерикликни амалга оширишнинг самарадорлигини ошириш;
- давлат идоралари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг фаолияти самарадорлигини ошириш;
- давлат органлари томонидан ижтимоий буюртма ажратиш механизмларини тушунтириш;
- давлат идораларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ва изчил ҳамкорлигини таъминлаш;
- нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва уларга давлат хизматларини кўрсатиш;
- кенг жамоатчиликни ташвишлантираётган муаммоли масалаларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва уларни ҳал этиш бўйича нодавлат секторини жалб қилиш каби муҳим йўналишларда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
Урганч туман адлия бўлими томонидан ташкил этилган сайёр қабулда тумандаги 9-сонли махсус макабгача таълим муассасаси ҳодимларининг лавозим маошига қўшимча ҳақлар берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган жамоавий мурожаати Урганч туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда туман молия бўлими мутахассисларини жалб қилган холда кўриб чиқилди. Ушбу мурожаатни кўриб чиқишда Урганч туман мактабгача таълим бўлими томонидан қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 391-сонли Қарорига кўра
2019 йил 1 июндан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ёрдамчиларининг, шунингдек, қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ўсишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишлайдиган тарбиячилар, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимлари ёрдамчиларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши белгилаб қўйилган.
Бироқ, Урганч туман мактабгача таълим бўлимининг 2020 йил 20 ноябрдаги 01-01/6-4-475-сонли алоқа хатида тумандаги 9-сонли Райхон макабгача таълим муассасасида ишловчи ходимларнинг қўшимча ҳақлари пандимия сабабли берилмаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларни мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 232-сонли Қарорига мувофиқ бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1 — 3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш назарда тутилганлиги инбатга олиниб қўшимча ҳақлар берилмаганлигини маълум қилинган.
Шунингдек, Урганч туман молия бўлимининг туман адлия бўлимига 11 декабрь куни тақдим қилган маълумотида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 391-сонли Қарорига кўра тумандаги 9-сонли махсус макабгача таълим муассасаси ҳодимларига пандемия даврида тўланмай қолган қўшимча ҳақлар тўланиши мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган.
Бундан ташқари, Урганч туман молия бўлимининг 2020 йил 11 декабрдаги текшириш далолатномасига кўра, 9-сонли макабгача таълим муассасасининг раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимлари шунингдек, тарбиячилар ёрдамчилари лавозимидаги ишчи ходимларга 2020 йил май ойи учун тариф ставкасига 100 фоиз қўшимча ҳақ миқдори 23641,0 минг сўм, июнь ойи учун тариф ставкасига 100 фоиз қўшимча ҳақ миқдори 41716,8 минг сўм, июль ойи учун тариф ставкасига 100 фоиз қўшимча ҳақ миқдори 41376,8 минг сўм, август ойи учун тариф ставкасига 100 фоиз қўшимча ҳақ миқдори 42097,6 минг сўм жами ушбу 4 ой учун 148832,2 минг сўм иш ҳақига қўшимча тўловлар тўланмаганлиги билдирилган.
Шу билан бирга далолатномада, 9-сонли макабгача таълим муассасасининг ишчи ходимларига 2020 йилнинг сентябрь ва октябрь ойлари учун Урганч туман мактабгача таълим бўлими томонидан қўшимча ҳақлари ўз вақтида берилмасдан ноябрь ойи ойлик маошига қўшиб ҳисобланиб тўлаб берилганлиги кўрсатилган.Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги, 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал хужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 17 ноябрдаги “Иш хакининг ўз вактида тўланиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар рахбарларининг жавобгарлигини ошириш юзасидан кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 504-сонли қарори, 2002 йил 19 мартдаги “Иш хаки ўз вактида тўланишига доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли карорларида “вазирликлар ва идораларнинг, хўжалик юритувчи субъектлар биринчи раҳбарлари иш ҳақининг ўз вақтида тўланишини таъминлаш ва ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беришлари” белгиланган.
Юқорида қайд этилган қарздорлик юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига ҳисобланган, лекин ходимларга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш юзасидан суд буйруғи чиқариш тўғрисида ариза киритилди ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди томонидан ҳодимларга жорий йилнинг май, июнь, июль ҳамда август ойлари учун тўланиши лозим бўлган жами 148832,2 минг сўм иш ҳақига қўшимча тўловларни Урганч туман мактабгача таълим бўлимидан ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилди.
2021 йилнинг 08 февраль куни Хоразм вилоят адлия бошқармасида Алишер Навоийнинг 580 йиллиги муносабати билан адлия бошқармаси ходимларининг “Мумтоз суҳбатлар” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Урганч Давлат Университетининг Филология факултети, Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти Қурбанова Саида Бекчановна иштирок этиб, буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоийнинг ижтимоий-сиёсий қарашларининг марказий ғоясини адолат ташкил этиб, олам уйининг ободлиги, жамият ҳаётининг фаровонлиги адолат асосида қурилишини ўз асарларида илгари сурганлигини алоҳида таъкидлади.
Тадбир самимий, кўтаринки руҳда ва қизиқарли савол жавобларга бой бўлди.
Адолат қилишнинг қанчалик эзгу амал, савобли иш эканлигини Навоий қуйидаги байтда юксак бадиий маҳорат билан ифодалаб берган:
Ки, адл ичра ўтганга бир соати,
Эрур беҳки, жинну башар тоати. (“Садди Искандарий”)
Яъни бир соатлик адолат инсон ва жинларнинг тоат-ибодатидан афзалроқдир.
2021 йил 06 февраль куни Хоразм вилоятининг энг чекка ҳудудида, вилоят марказидан 250 км узоқликдада жойлашган Тупроққалъа туманининг Соримой қишлоғида Адлия бўлими билан Давлат хизматлари маркази ҳодимлари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат ва сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Тадбир давомида аҳолига қонунчиликдаги янгиликлар, хусусан давлатимиз раҳбарининг Халқ таълими соҳасидга ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ҳамда бошқа масалаларга бағишлланган қарорлари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, аҳолини қизиқтирган бошқа масалалари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, флаер ва буклетлар тарқатилди.
Жорий йилнинг 04 февраль куни Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни сессия раиси О.Матякубов бошқариб борди.
Кун тартибида:
1 Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисида
2 Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши котибияти мудирини тайинлаш тўғрисида
3 Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши котибияти бош мутахассисларини тайинлаш тўғрисида
4 Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши котибияти фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида
5 Хива туман адлия бўлими бошлиғи Машарипов Қахрамон Бекчановичнинг 2020 йил давомида адлия бўлими томонидан норма ижодкорлиги, ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ҳолати юзасидан ҳисоботи тўғрисида
6 Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича Хива туманида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
7 Хива тумани маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан тумандаги Пичоқчи қишлоғи, “Зиёлилар” маҳалласи, Ҳазорасп кўчаси, 317-уйда яшовчи фуқаро Г.Жуманазарованинг туман тиббиёт бирлашмаси Туғуриқ бўлимида доя вазифасида ишлаб келганлиги, пенсияга чиққанлиги муносабати билан иш берувчи ташаббуси бўйича у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ва ишга қайта тикланиш масаласида амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаати кўриб чиқилди.
Мурожаатни кўриб чиқиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2019 йилдаги ПҚ – 4235 сонли “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш мумкин эмаслиги белгиланган.
Шу сабабли, адлия бўлимининг аралашуви билан мурожаатчи Г.Жуманазарова туман тиббиёт бирлашмасининг 2021 йил 12 январдаги 7-к-сон буйруғига асосан доя лавозимига ишга тикланди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги 2018 йил 20 апрелдаги ПФ–5421-сон Фармони доирасида тумандаги бир гуруҳ фақароларга 2018-2019 йиллар давомида Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли Қарори талабларига асосида туман ҳокимининг тегишли қарорларига қўра фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга мулк ҳуқуқи эътироф этилган.
Бироқ, ушбу мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги қарорлар туман ҳокимининг 2020 йил 6 апрелдаги 971қ-сонли қарори билан бекор қилинганлигидан норози бўлиб туман адлия бўлимига жами 13 та фуқародан аризалар келиб тушади.
Музкур фуқароларнинг аризаларини ўрганиш давомида туман ҳокимининг 2020 йил 6 апрелдаги 971қ-сонли қарори амалдаги қонун ҳужжатларига зид равишда ижрога қаратиланлиги маълум бўлади.
Хусусан, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасида “Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда маъмурий иш маъмурий орган мажлисида кўриб чиқилиши лозимлиги” 48-моддасида “Маъмурий ишни мажлисда кўриб чиқиш чоғида мажбурий тартибда баённома юритилиши” маъмурий иш юритишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилиш ва уларнинг мажлисга келмаганлиги сабаблари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши белгилаб ўтилган бўлсада, туман ҳокимлиги томонидан 13 та фуқарога тегишли бўлган Урганч тумани ҳудудида жойлашган
турар-жойларга нисбатан ер учаскасига мерос қилиб қолидириладиган умурбод эгалик қилиш ҳуқуқи бериш тўғридаги туман ҳокимининг 2018-2019 йиллардаги қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги туман ҳокимининг 2020 йил 6 апрелдаги 971қ-сонли қарори қабул қилиниши учун асос бўлган ҳокимликда ўтказилган 2020 йил 30 мартдаги йиғилиш ва унга кўра 48-сонли йиғилиш баёнини қабул қилишда ушбу маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун манфаатдор бўлган 13 нафар фуқаронинг ҳеч бири хабардор қилинмаган.
Шу билан бирга, мазкур Қонуннинг 59-моддасида, манфаатдор шахснинг ишончи ҳимоя қилиниши лозим бўлган ҳолларда, маъмурий ҳужжатни бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи суд тартибида кўриб чиқилиши, агар манфаатдор шахс маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониб, маъмурий ҳужжат асосида олинган мол-мулкдан фойдаланган, ўз мулкини тасарруф этиш учун битим тузган ёки маъмурий ҳужжатда белгиланган наф ва имтиёзлардан бошқача тарзда фойдаланган бўлса, унинг ишончи ҳимоя қилиниши лозимлиги белгилаб қўйилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5421-сон Фармонида уй-жойга эга бўлиш ва қуришнинг қонуний механизмлари мавжуд бўлишига қарамасдан минглаб фуқаролар кўп йиллар давомида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида якка тартибда уй-жойларни ноқонуний барпо этишганлиги, натижада, ушбу муаммо бутун республика бўйича оммавий тус олиб, уй-жой учун зарур ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги аҳолида бошқа ижтимоий муаммоларнинг келиб чиқишига олиб келганлиги қайд қилинган.
Шунга кўра, ушбу Фармон қабул қилинган вақтга қадар қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши бўйича бир марталик акция эълон қилинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Урганч туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 187-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан Урганч туман Маъмурий судига ҳоким қароридаги фуқароларга нисбатан мулк ҳуқуқини бекор қилиш қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси киритилди ва суднинг 2020 йилдаги қарорига асосан ҳоким қароридаги 13 нафар фуқарога тегишли қисми ҳаиқиқий эмас деб топилди ва ушбу фуқароларнинг мулк ҳуқуқлари қайта тикланди.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро З.Хидирбаеванинг меҳнат шартномаси бекор қилинганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилган.
Аниқланишича, Тупроққалъа туман тиббиёт бирлашмасининг 2020 йил 23 ноябрдаги 245к-сонли буйруғига асосан бирлашма фельдшери З.Хидирбаева пенсия ёшига етганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Ўрганиш давомида, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан фуқаро З.Хидирбаева билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сонли қарори талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланган.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан киритилган тақдимномага асосан Тупроққалъа туман тиббиёт бирлашмасининг 2021 йил 27 январдаги 17к-сонли буйруғига асосан фуқаро З.Хидирбаева аввалги ишига қайтарилиб, унинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.