Yangiliklar
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижроси ҳамда Адлия вазирининг 2020 йил24 январдаги 15-ум-сон “Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус ҳамда Халқ таълим вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ходимлари учун ZOOM дастури орқали бепул ўқув курсларини ташкил ўтказилди.
Ўтказилган бепул ҳуқуқий маслаҳат курсларида иштирокчиларга инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатлари, меҳнат қонунчилиги нормалари, соҳа ходимларининг меҳнатга доир ҳуқуқларининг бузилишини олдини олиш чоралари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиблари, коррупцияга қарши курашиш, соҳа фаолиятига доир қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Тадбирлар қизғин бахс мунозара асосида ўткакзилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.
Xorazm viloyat Adliya boshqarmasi “Yoshlarda korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarga qarshi murosasizlik tuyg‘usini shakllantirishga qaratilgan insholar tanlovi” bo‘yicha viloyat bosqichi g‘oliblarini e'lon qildi.
G'OLIBLAR BILAN TANISHING!
Umumta’lim maktablari, akademik litsey va kasb-hunar kollejlarining o'quvchilari orasida:
Gurlan tumanidagi 27-umumta’lim maktabining
11-sinf o‘quvchisi Xaytmetova Feruza
Xazorasp tumanidagi 45-umumta’lim maktabining
9-sinf o‘quvchisi Rajabova Mohinur
Urganch tumanidagi 5-umumta’lim maktabining 11-sinf o‘quvchisi Jumaniyozova Guljonoy g'olib topildi.
OLIY TA'LIM MUASSASALARINING TALABALARI ORASIDA:
Toshkent tibbiyot akademiyasi Urganch filialiningning 2-bosqich talabasi Atabayeva Gulshoda
Toshkent tibbiyot akademiyasi Urganch filialining 1-bosqich talabasi Yusupboyeva Sabohat
Urganch davlat universitetining 1-bosqich talabasi Ismoilova Kamolaga nasib etdi.
Barcha g'oliblarni samimiy qutlaymiz!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 августдаги 19570-хҳ-сонли топшириғи асосида жорий йилнинг 14 февраль куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси ҳамда Урганч шаҳар 1-сон УЎТМ ўртасида бошқарма томонидан оталиққа олиш ва 2020 йилда ташриф буюриш режа-графиги тузилди. Мазкур графикга асосан жорий йилнинг 20 ноябрь куни ушбу мактабга борган ҳолда мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларига давлат томонидан қабул қилиниб турган қонун ҳужжатлари ҳамда мамлакатимиздаги ислоҳотлар ва ўзгаришлар билан таништирилди.
Шу билан бирга, бошқарма масъул ходимлари томонидан мактаб ўқитувчилари билан суҳбат ўтказилиб мактабдаги шарт-шароитлар танишилди.
Урганч туризм ва меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежи ҳамда Урганч политехника ва комьпютер технологиялари касб-ҳунар коллежларининг ишдан бўшатилган 9 нафар ходимларига компенсация пуллари берилмаганлиги сабабли ушбу маблағни ундириб беришда амалий ёрдам сўраб Урганч шаҳар адлия бўлимига мурожаат этди.
Мурожаатни ўрганиш давомида, коллеж ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаси коллеж директорларининг 2020 йил 1 июлдаги буйруқлари билан Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан, бекор қилингани аниқланди.
Бироқ коллежлар томонидан Меҳнат кодексининг 67-моддаси тартибида ишдан бўшатилгандан кейин иккинчи, учинчи ойлар учун берилиши лозим бўлган 17.501.860 сўм моддий мадад пуллари тўлаб берилмаган.
Ваҳоланки, амалдаги қонунчиликка асосан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда моддий мадад бериш учун қўшимча кафолатлар берилиши назарда тутилган бўлиб, меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги бекор қилинганда, меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган тақдирда, ишга жойлашмаганлиги тегишли ҳужжат билан тасдиқланганда иккинчи ой учун ҳамда маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган.
Мазкур аниқланган холатлар юзасидан, бўлим томонидан Урганч туризм ва меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежи ҳамда Урганч политехника ва комьпютер технологиялари касб-ҳунар коллежларидан моддий мадад (компенсация) пулларини ундириш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига даъво аризалари киритилиб, суднинг 2020 йил 22 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан 9 нафар ходимларнинг 17.501.860 сўм миқдордаги компенсация пуллари ундириб берилди.
Joriy yilning 18 noyabr kuni O'zbekiston Respublikasi davlat bayrog'i qabul qilinganligining 29 yilligi munosabati bilan O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi President, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi tasarrufidagi Ogahiy ijod maktabida tadbir tashkil qilindi. Tadbirimizga Xiva shahar Adilya bo'limi boshlig'i Jahongir Yusupov tashrif buyurdi. Notiq o'z so'zida o'quvchilarga Adliya bo'limi faoliyati haqida tushuncha berdi va bevosita jonli muloqot olib bordi. Muloqot davomida o'quvchilar o'zlarini qiziqtirgan savollariga ijobiy javob olishdi. Jahongir Yusupov o'quvchilar tomonidan berilgan savollar mazmun-mohiyatiga va huquqiy savodxonliklariga yuqori baho berdi. Shuningdek, tadbirda ijod maktabi tarix fani o'qituvchisi, "Shuhrat" medali sohibasi Allamova Nazokat bayrog'imiz qabul qilinishi tarixi, uning ahamiyati haqida so'zlab berdi va ijod maktabi o'quvchilari qutlug' sana munosabati bilan she'rlar aytdilar.
Хоразм вилоят юридик техникумидаги бўш иш ўринлар ҳақида
М А Ъ Л У М О Т
Т/р |
Таркибий бўлинма номи |
Вакант лавозим |
Вакант бўлган лавозим штат бирлиги |
Вакант жойга ишга кириш учун ҳужжат топширадиган фуқароларга қуйиладиган умумий талаблар |
Ойлик маош |
|
|||||
1. |
Раҳбарият |
Директорнинг молия-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари |
1 |
Олий (иқтисодиёт) маълумотга, компьютер саводхонлигига, тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
2 705 959 сўм |
2. |
Умумтаълим фанлар кафедраси
|
Кафедра мудири |
1 |
Олий маълумотга, компьютер саводхонлигига, тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
2 051 278 сўм |
3. |
Ҳуқуқий фанлар кафедраси |
Ҳуқуқ фани ўқитувчиси |
5 |
Олий (юридик, Миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари) маълумотига, компьютер саводхонлигига, тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
Штатлар жадвалида кўрсатилган тартибда |
Иш шароити:
- Адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даража (чин)ларига тавсия этиш;
- Лавозим маошларига устама ва қўшимча ҳақ (мартаба даражалари учун 20-50 % гача, узоқ муддат хизмат кўрсатганлиги учун 5-40 % гача) мавжудлиги;
- Меҳнатни моддий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги (ўқитувчиларга лавозим маошига 100 % гача устама ҳақ, ходимларга лавозим маошига 100 % гача устама ҳақ);
- Иш ҳақи ҳажми меҳнат шартномаси билан белгиланади.
Ходимликка номзодлар: танлов учун ариза шахсий маълумотнома (объективка), диплом нусхаси, паспорт нусхасини e-mail: xoryuridiktexnikum@umail.uz электрон почтасига тақдим этишлари лозим.
Танлов Хоразм вилоят юридик техникуми биносида бўлиб ўтади. Танлов куни ва вақти хабарнома орқали билдирилади.
Ариза ва тегишли ҳужжатлар 2020 йил 3 декабрь куни соат 17:00 га қадар қабул қилинади.
Маълумотномада номзоднинг яшаш манзили, мобиль телефон рақамлари ва электрон почта манзили тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши керак. Батафсил маълумот: +99862-22-9-28-35
Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари юз берганда бу ҳақда Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига, @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилишингиз мумкин.
Саралаш жараёни қуйидаги босқичларда ўтказилади:
1. Ҳужжатлар қабули;
2. Аризалар ва ҳужжатларни ўрганиш;
3. Тест синовларини ўтказиш;
4. Суҳбат.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан Урганч туманида яшовчи фуқаро Б.Бобожоновнинг Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси томонидан жорий йилнинг июль ойидан буён ойлик маошларини тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб, бу юзадан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “ишонч телефони”га қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 161-моддасида “меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал хужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас”
деб белгилаб қўйилган.
Шу билан бирга, ушбу Кодекснинг 154-моддаси талабларига кўра “Иш берувчи” ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган.
Ўрганиш жараёнида вилоят адлия бошқармасининг аралашувига асосан фуқаро Б.Бобожоновга клиника томонидан жорий йилнинг июль ойидан бугунги кунга қадар жами 3.042.056 сўм пул маблағи ҳисоб-китоб қилиниб тўлаб берилиши таъминланди.
Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан фуқаро С.Собированинг “Рўзмат Сафаргул” фермер хўжалигига ижарага берилган ер майдонлари туман ҳокимлиги томонидан асоссиз равишда давлат захира ер фонди ҳисобига қайтарилганлиги тўғрисидаги мурожаати кўриб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш натижаси бўйича Ҳазорасп туман ҳокимлиги томонидан “Рўзмат Сафаргул” фермер хўжалигига қарашли 20,6 гектар ер майдонини олиб қўйишда ҳуқуқбузарлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги сабабли туман ҳокимлигига туман ҳокимининг 2020 йил 20 апрелдаги 1068к-сон “Рўзмат Сафаргул” фермер хўжалигига ижарага ажратилган ер майдонини туман ҳокимлиги захира ер фонди ҳисобига қайтариш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилди.
Туман ҳокимлиги томонидан мазкур тақдимнома кўриб чиқилиб, туман ҳокимининг 2020 йил 20 апрелдаги 1068к-сон “Рўзмат Сафаргул” фермер хўжалигига ижарага ажратилган ер майдонини туман ҳокимлиги захира ер фонди ҳисобига қайтариш тўғрисидаги қарори туман ҳокимининг 2020 йил 2 ноябрдаги 2559қ-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган деб топилди.
Шунингдек, Ҳазорасп туман адлия бўлимининг аралашуви билан Ҳазорасп туманида фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркор “Рўзмат Сафаргул” фермер хўжалигига ижарага ажратилган ер майдонини қайтариб берилди.
Ҳазорасп туман адлия
бўлим бошлиғи Шоназар Яқубов
Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан туман ҳудудида ўтказилган уйма-уй юриш тадбирлари давомида Ҳазорасп тумани, Саноат қишлоғи, “Боғдор” маҳалла фуқаролар йиғини, Кулоллар кўчаси, 51-уйда яшовчи фуқаро Б.Муратовнинг хонадонини табиий газ билан таъминланишида амалий ёрдам бериш тўғрисидагимурожаати кўриб чиқиш учун туман адлия бўлими иш юритувига қабул қилинди.
Мурожаатни кўриб чиқиш натижасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнингмаъмурий регламентига мувофиқ фуқаронинг туман давлат хизматлари марказига берган аризасига асосан “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали томонидан турар жойни табиий газ билан газлаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва газлаштиришга техник шартлар тайёрланиб, турар жой биноси белгиланган тартибда табиий газ тармоғига уланиши таъминланиб, мурожаат қаноатлантирилди.
Урганч автомобиль ва йўллари касб-ҳунар коллежининг ишдан бўшатилган 67 нафар ходимларига компенсация пуллари берилмаган. Ишдан бўшатилган ходимлар ушбу маблағни ундириб беришда амалий ёрдам сўраб Урганч шаҳар адлия бўлимига мурожаат этди.
Мурожаатни ўрганиш давомида, коллеж ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаси коллеж директорининг 2020 йил 1 июлдаги 61-к-сонли буйруғи билан Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан, бекор қилингани аниқланди.
Бироқ коллеж томонидан Меҳнат кодексининг 67-моддаси тартибида ишдан бўшатилгандан кейин иккинчи, учинчи ойлар учун берилиши лозим бўлган 61.194.838 сўм моддий мадад пуллари тўлаб берилмаган.
Ваҳоланки, амалдаги қонунчиликка асосан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда моддий мадад бериш учун қўшимча кафолатлар берилиши назарда тутилган бўлиб, меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги бекор қилинганда, меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган тақдирда, ишга жойлашмаганлиги тегишли ҳужжат билан тасдиқланганда иккинчи ой учун ҳамда маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган.
Мазкур аниқланган холатлар юзасидан, бўлим томонидан Урганч автомобиль ва йўллари касб-ҳунар коллежи ходимларига моддий мадад (компенсация) пулларини тўлаб бериш ва аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилиб, 2020 йил 26 октябрда 67 нафар ходимларнинг 61.194.838 сўм миқдордаги компенсация пуллари тўлаб берилди.