Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

24
Хоразм вилоятида жорий йилнинг 21-26 октябрь кунлари баскетбол бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

Хоразм вилояти Урганч шаҳрининг “Олимпия захиралари” коллежи спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
3 июндаги ПҚ-3031-сонли “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда баскетбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун муносиб ўриндошларни саралаб олиш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаш мақсадида жорий йилнинг 21-26 октябрь кунлари баскетбол бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.

Чемпионатда баскетбол бўйича республикамизнинг Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан жами 11 та жамоа қатнашмоқда.

Мусобақанинг адолатли ва белгиланган қоидаларга мувофиқ ўтказилиши учун Ўзбекистон Баскетбол федерацияси томонидан малакали ҳакамлар тайинланган.

Мусобақа Халқаро Баскетбол Федерацияси томонидан тасдиқланган қоидалар асосида ўтказилмоқда.

19
Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартиби янада мустаҳкамланмоқда.

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Урганч филиали биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5552-сон Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига тушунтириш юзасидан семинар бўлиб ўтди.

Мазкур тарғибот тадбирида Фармоннинг мазмун-моҳияти йиғилиш иштрокчиларига тушунтирилди.

Маълумки, тадбиркорлик лойиҳаларини фаол амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қатор бюрократик талабларни бартараф этиш
ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ҳамда ер участкаларини тадбиркорларга сотишни соддалаштириш мақсадида яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди.

“Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ушбу Фармон асосида 2019 йилнинг
1 апрелига қадардавлат объектлари ва ерларга бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади.

Мазкур эксперимент доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоят ҳокимларига бир қатор қўшимча ҳуқуқлар берилди.

Эндиликда улар бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини баҳоламай туриб “E-IJRO AUKSION” орқали сотиш ваколатига эга бўлдилар.

Фармонга кўра айрим шартлар асосида ер участкалари ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари аукционсиз ҳам берилиши мумкин бўлди. Шунингдек, Фармонда давлат мулки объектлари ва фойдаланилмаётган ер участкаларини тадбиркорларга сотиш жараёнини соддалаштириш, бюрократиядан холи қилиш учун бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу чора-тадбирлар ҳозирча экспримент тарзида жорий этилаётган бўлиб, эксперимент учун жуда қисқа муддат, яъни
2019 йилнинг 1 апрелига қадар вақт берилмоқда. Шуни инобатга олган
ҳолда тадбиркорлар ва ҳокимлик масъулларининг берилган вақтдан
унумли фойдаланишига эътибор қаратишлари жуда муҳимлиги ҳар бир фуқарога ва тадбиркорларга чуқур сингдирмоқда. Чунки ушбу эксприментнинг муваффақиятли ўтиши иқтисодни либераллаштириш
ва қулай тадбиркорлик муҳитини жорий этиш жараёнларига ижобий туртки бўлиши мумкин.

Тадбиркорлик ва инвестицион муҳитни яхшилашга қаратилган муҳим чора сифатида баҳоланаётган ушбу Фармон юртдошларимиз орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу муҳим Фармоннинг мазмун-моҳияти
ва аҳамиятини аҳолига етказиш мақсадида Адлия вазирлиги бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Хусусан, Фармоннинг мазмун-моҳияти юзасидан тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида адлия вазирининг буйруғи билан махсус ишчи гуруҳ тузилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари юртимизнинг турли ҳудудларида Фармоннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли орасида кўргазмали материаллар орқали кенг тарғиб қилиш ишларини аллақочон бошлаб юборган.

Шу мақсадда жойларда турли семинарлар, давра суҳбатлари,
ОАВда чиқишлар ҳамда аҳоли ўртасида манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирларга тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар вакиллари, ҳокимликлар, прокуратура органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари жалб этилмоқда.

Бугунги семинар ҳам шу Фармоннинг аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида тизимли равишда кенг тарғиб қилиниши
ва ёритилишини, бу жараённинг тўғри ва мақсадга мувофиқ кечишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Семинарда нафақат Фармонни тушунтириш, балки унинг ижросини таъминлаш учун зарур кўрсатмалар
ва тавсиялар берилди.

Семинарда адлия органлари ходимлари, манфаатдор ташкилотлар вакиллари ҳамда босма ва электрон оммавий ахборот воситалари журналистлари иштирок этди. Йиғилганларга мавзу юзасидан маъруза, тақдимот ва бошқа кўргазмали материаллар намойиш этилди.

Қизғин мунозаралар ва фикр алмашиш руҳида ўтган семинарда Фармон
ва унинг ижроси юзасидан саволларга ваколатли органлар вакилларитомонидан тўлиқ ва батафсил жавоб қайтарилди.

 

13
Ҳуқуқий билимлари куни.

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг
10-12 октябрь кунлари “Ҳуқуқий билимлар куни” шиори остида Хива шаҳридаги “Ичон қалъа” мажмуасида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлими ходимлари томонидан ишлаб чиқилган буклет, флаер ҳамда лифлетлар тадбирда иштирок этган иштирокчиларга тарқатилиши орқали яна бир бор турли хил кўринишдаги акциялар ташкил этилди.

Шунингдек, тадбирлар жараёнида ёшлар ўртасида ҳуқуқий викторина ҳамда ёшларни билим савияларини ошириш мақсадида тест синовлари бўлиб ўтди. Ғолибларга адлия бошқармаси томонидан тайёрланган эсдалик совғалар ҳамда Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ҳаётий муҳим масалалар бўйича ҳуқуқий қўлланмалар тарқатилди.

Бундан ташқари, тадбирлар давомида Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, солиқ, банк, шаҳар бандлик кўмаклашиш маркази ва бошқа мутасадди ташкилотлар ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан иштирок этишди. Тадбир иштирокчиларига ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича адлия бошқармаси, ДХА ходимлари, нотариус ҳамда адвокатлар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш билан биргаликда ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган содда ва тушунарли шаклларда тайёрланган буклет, флаер шунингдек, Адлия вазирлигининг “Telegram” мессенжеридаги “Huquqiy axborot” каналига аъзо бўлишни тарғиб қилувчи кичик кўринишдаги материаллар тарқатилди.

“Ҳуқуқий билимлар куни” шиори остида Хива шаҳрида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари юқори савияда ҳамда байрамона тусда бўлиб ўтиб тадбир қатнашчилари фаол иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки “Ҳуқуқий билимлар куни” шиори остида Хива шаҳрида жорий йилнинг 10-12 октябрь кунлари бўлиб ўтган ҳуқуқий тарғибот тадбирларида жами 4 мингга яқин иштирокчилар иштирок этишиб, 2 мингдан ортиқ флаерлар, шунингдек 600 та ҳуқуқий қўлланмалар тадбир иштирокчиларига тарқатилди ва шаҳардаги нотариус ҳамда адвокатлар томонидан жами 115 та ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ҳуқуқий тест викториналарида жами 500 нафар иштирокчилар қатнашиб, викторина натижаси бўйича ғолибларига 20 та совғалар топширилди.

 

 

28
Инвестицион муҳит тубдан яхшиланмоқда

Жорий йилнинг 27 август куни Хива шаҳар “Ичон қалъа” мажмуида вилоят адлия бошқармаси ҳамда Хива туман ва шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган акция бўлиб ўтди.

Мазкур акцияда мажмуага ташриф буюрган сайёҳлар ҳамда ҳудудда яшовчи фуқароларга юқоридаги Фармоннинг мазмун-моҳияти ҳақида шунингдек, Фармонга мувофиқ қатор кафолат ва имтиёзлар яратилганлиги хусусида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек акция давомида бошқарма томонидан “Одам садоси”, “Коррупцияга қарши курашиш”, “Гиёҳвандлик” ҳамда “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури тўғрисида”ги” Фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилган буклет ҳамда флаерлар тадбир иштирокчиларига тарқатилди.

26
Миссионерлик ва прозелитизмни олдини олиш давр талаби

2018 йилнинг 26 сентябрь куни Урганч тумани Саноат касб-ҳунар коллежида “Миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибатлари, уни олдини олишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ва вилоят “Ёшлар иттифоқи” масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари, тумандаги уюшмаган ёшлар иштирок этди.
Тадбирда ҳозирги кунда миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибатлари, миллий қонунчилигимизда диний бағрикенглик ўрнатилганлиги, миссионерлик ва прозелитизм тақиқланганлиги, ушбу ноқонуний ҳаракатлар учун жавобгарлик масалалари, уни олдини олиш чоралари, юртимизда мазкур ҳолатлар бўйича рўй берган воқеа ва ҳодисалар тўғрисидаги маълумотлар тадбир иштирокчиларига етказилиб, ушбу ҳолатлар бўйича ишланган видеоролик намойиш этилди.


24
Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга яна бир қадам ташланди.

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Хазорасп туман адлия бўлими
туман прокуратураси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3928-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда бўлим ходимлари томонидан мазкур қарор билан туманларда даражасида фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича намунавий таркибдаги идоралараро комиссиялар тузилганлиги, ушбу комиссиялар тегишли ҳудуддаги фойдаланилмаётган объектларнинг рўйхатини шакллантириши, фойдаланилмаётган объектларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича “йўл хариталари” ва инвестиция лойиҳаларини мулкдорлар билан бирга ишлаб чиқиши, мулкидан фойдаланмаётган мулкдорларга (юридик шахсларга) нисбатан таъсир чораларини қўллаш ҳақида хулоса тақдим этиши ҳамда тадбиркорларга инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиши, шунингдек қарорда кўрсатилган вазифалар ҳақида йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди.

                                                                                                 

24
Биз коррупцияга қаршимиз.

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Урганч Давлат Университетида,
22 сентябрь куни Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиалида,
24 сентябрь куни Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Урганч филиалида Хоразм вилоят адлия бошқармаси ҳамда Урганч шаҳар ва туман адлия бўлимлари томонидан “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида адлия флешмобига старт берилди.

Мазкур флешмобда демократик қадриятлар қарор топиб бораётган бир вақтда давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансаб мавқеини суистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этилиши давлат ҳокимиятининг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига, натижада амалдаги ҳокимиятга нисбатан норозиликка сабаб бўлиши, коррупциянинг маълум бир давлатда ривожланиши эса ўша давлатнинг таназзулига олиб келиши тадбирда иштирок этган иштирокчиларга тушунтирилди.

“Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида ўтказилган адлия флешмобида 1000 мингдан ортиқ ўқитувчи ва талабалар фаол иштирок этишди.

                                                                                                                           

15
Хоразм вилоятидаги туман адлия бўлимларига хизмат автомашиналари топширилди.

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Махмуджон Шухратович Истамов бошчилигида Шовот, Гурлан, Урганч ҳамда Кўшкўпир туман адлия бўлимларига хизмат автотранспорт воситаларини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

13
Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” телеграм каналига аъзо бўлинг ва ўз ҳуқуқингизни билинг.

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан биргаликда Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Урганч филиали ҳамда Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиалида Ҳуқуқий тарғиботнинг замонавий усулларидан фойдаланиш ва уларни оммалаштириш ҳамда Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” телеграм каналига филиал ўқитувчи ва талабаларни аъзо бўлишлари мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Мазкур тарғибот тадбирларида 3 мингдан ортиқ ўқитувчи ва талабалар қамраб олинди. Тарғибот жараёнида “Huquqiy axborot” телеграм каналига аъзо бўлиш “Ихтиёрийлик” принципи асосида ўтказилди. Тадбир тавсилотлари “8 ТВ” маҳаллий телеканал орқали тасвирга олинди. Бундан ташқари “Huquqiy axborot” телеграм каналини оммабоплигини ошириш мақсадида маҳаллий телеканаллар, шу жумладан “Хоразм”, “8 ТВ” ҳамда “S-Iqbol” телеканаллари орқали видеороликлар хар куни 4-5 маротаба мунтазам равишда эфирга узатилмоқда.

07
Хоразм вилоятида “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи” ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармонига мувофиқ Республикада биринчилардан бўлиб Хоразм вилоятида “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи” ташкил этилди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 6 сентябрь куни Хоразм вилояти Урганч шаҳри Ўзбекистон кўчаси 31/1-уй жойлашган бинода “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими, Олий мажлис сенати аъзолари ва қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ва ҳудудий давлат органларининг раҳбарлари ҳамда маъсул ходимлари, шунингдек ННТлар раҳбарлари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Ушбу бинога ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда ўз фаолиятини амалга ошираётган ва бинога муҳтож нодавлат нотижорат ташкилотларини ижара тўловининг “ноль” ставкасини қўллаган ҳолда Ўзбекистон корейс, рус, татар, қозоқ маданий марказлари, шунингдек Ўзбекистон ногиронлари жамияти, Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон Чернобилчилари Ассоциацияси, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти вилоят бўлинмалари ва бошқа ННТлар, жами 19 таси жойлаштирилди.