Yangiliklar
Хива шаҳар, Калтаминор маҳалласи, Дешон-қалъа кўчаси, 139-уйда яшовчи фуқаро Ш.Абдиязовнинг кўчадаги электр симёғочлари яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги ва айрим симёғочлар йўлнинг ўртасида қолиб кетганлиги ҳамда уни таъмирлашда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати шаҳар адлия бўлими томонидан кўриб чиқилди.
Ҳолат бўйича адлия бўлимининг аралашуви билан Дешон-қалъа кўчасида жойлашган электр симёғочи янгисига алмаштирилиб, йўлни ўртасида қолган симёғочларни бошқа жойга кўчирилиши таъминланди.
Жорий йилнинг 11 март куни Ҳонқа туманида вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман адлия бўлими ходимлари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тумандаги мутасадди идора ва ташкилотларга тушунтириш юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мазкур давра суҳбати самимий, савол-жавобларга бой ва кўтаринки руҳда ўтди.
Жорий йилнинг 10 март куни Хоразм вилояти юридик техникуми ўқувчилари “Очиқ эшиклар куни” шиори остида вилоят адлия бошқармасига ташриф буюришди.
️Ташриф жараёнида ўқувчилар бошқарма таркибидаги бўлимларининг иш жараёни, ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
Айниқса, бошқарма кутубхонасидаги ҳуқуқий ҳамда бадиий адабиётлар ўқувчиларда ёрқин таассурот қолдирди.
Боғот туман адлия бўлими томонидан, Боғот тумани, “Нурли-маскан” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Шерметова ва бошқаларнинг тумандаги 16-сон ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида ишлашлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 май кунги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 391-сон Қарорига асосан тўланиши лозим бўлган 100 фоиз қўшимча хақ пуллари пандемия давридан буён, яъни 2020 йилнинг 16 мартидан ноябрь ойига қадар берилмаганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганилди.
Аниқланишича, Боғот туман 16-сон мактабгача таълим ташкилотининг 58 нафар ходимига карантин даврида, яъни 2020 йил 16 мартдан 30 ноябрига қадар 9 ойда жами 239 571,3 минг сўм қўшимча тўловлар ҳисобланмасдан, шундан 31 144,3 минг сўм солиқ ва бошқа ушланмалар ушлаб қолинган ҳолда 208 427,0 минг сўм миқдордаги иш ҳақига қўшимча тўловлар тўланмаганлиги аниқланди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарор билан тасдиқланган “Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида”ги Низомнинг 11-боб 64-бандида “Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотида ходимлар иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида раҳбарлар, педагогик ва тиббиёт ходимлари, шунингдек, тарбиячилар ёрдамчилари лавозим маошларига ҳамда тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча тўлов тўланади.” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли фармонининг 17-бандида давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва ўз фаолиятини тўхтатган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, спорт ва маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилиши белгиланган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва ҳаражатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 232-сонли қарорига мувофиқ бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилиши, коммунал хизматлар, озиқ-овқат, қоғоз ва бошқа канцелярия товарлари харид қилиш, жорий таъминлаш ва бошқа ҳаражатлар қисқартирилиши кўрсатилган.
Карантин даврида иш ҳақига қўшимчаларни тўланмаслик бўйича ҳозирги кунга қадар юқори турувчи органлардан қарор, низом ҳамда қўшимча кўрсатма берилмаган.
Бундан ташқари, амалдаги қонунчиликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-391-сонли қарорида кўрсатилган қўшимча ҳақлар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ёки директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланадиган маблағлар ҳисобига кирмаслиги қайд қилинган.
Боғот туман мактабгача таълим бўлими томонидан М.Шерметова ва бошқаларга тўланилиши лозим бўлган пул маблағининг тўланмаслиги бўйича қўшимча қарор ва кўрсатма берилмаган бўлсада, амалдаги қонунчиликга асосан иш ҳақини ҳисоб китоб-қилишда белгиланган талабларга қатъий риоя қилинмасдан, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Муқаддам ҳудди шу мазмунда ташкилотнинг айрим ходимлари томонидан бўлимга қилинган мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилиб, Боғот туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи номига аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиб, 239 571,3 минг сўм қўшимча тўловларни тўлаш тўғрисида тақдимнома киритилган.
Тақдимнома натижаси бўйича Боғот туман 16-сон мактабгача таълим ташкилотининг 58 нафар ходимига, шу жумладан М.Шерметова ва бошқаларга солиқ ва бошқа ушланмалар ушлаб қолинган ҳолда тўланиши лозим бўлган 208 427,0 минг сўм миқдордаги иш ҳақига қўшимча тўловларнинг 192 269,9 минг сўм қисми 2021 йил 18 февралда ва кейинчалик 16 157,0 минг сўм қисми 2021 йил 4 март куни тўлаб берилиши таъминланиб, талаби қаноатлантирилди.
Хоразм вилояти хокимлиги ҳузуридаги ФЎЎБОХМОБ Ўқув курслари томонидан 2021 йил 5 март куни "Махалла раиси ислоҳотчи тамойили: муаммо ва ечимлар" мавзусида давра сухбати ташкил этилди. Давра сухбатида вилоят Адлия бошқармаси ва вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри идораси масъул ходимлари махалла раислари Ўқув курси тингловчилари билан жонли мулоқот ўтказди. Давра суҳбати маҳаллий телевидения орқали ёритилиши режалаштирилган.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан Хонқа тумани, Мадир қишлоғда яшовчи фуқаро Ш.Сапаевнинг иш билан таъминлаш юзасидан амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Адлия бошқармасининг аралашуви, Хонқа туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига берилган тегишли кўрсатма асосида фуқаро Ш.Сапаевга бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар таништирилиб, “Шиддат техно-дизайн” МЧЖда ҳисобчи вазифаси таклиф қилиниб,
2021 йилнинг 4 март ташкилот раҳбарининг 1-сонли буйруғига асосан фуқаро Ш.Сапаевни ишга жойлашиши тўлиқ таъминланди.
Хазорасп туман адлия бўлими томонидан фуқаро С.Қаландаровнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишда туман электр тармоқлари корхонаси томонидан унга тегишли объектни (тегирмон биносини) белгиланган муддатда электр тармоғига уламасдан келинаётганлиги ва ушбу объектни электр тармоғига улашда амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаати мазмунан кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 20-бандига кўра истеъмолчиларни қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишлари лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда, 29-бандида қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилиши белгиланган.
Мурожаатни кўриб чиқиш натижаларига кўра, фуқаро С.Қаландаров ва “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ўртасида тузилган 2020 йил 13 октябрдаги 666/20-сон Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича шартноманинг 4.1-бандида “Буюртмачи” томонидан олдиндан тўлов амалга оширилиши шартноманинг 1.1-бандида (шартнома предмети) кўрсатилган ишларни бошлашга асос бўлиши, 4.2-бандида “Буюртмачи”нинг электр қурилмаларини электр тармоғига улаш муддати олдиндан тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 90 кунни ташкил этиши белгиланганлиги аниқланди.
Мурожаат юзасидан тақдим қилинган тўлов ҳужжатига кўра, юқорида қайд этилган шартнома бўйича тўлов фуқаро С.Қаландаров томонидан 2020 йил 21 октябрь куни тўлиқ амалга оширилган.
Юқоридагиларга асосан, кўра истеъмолчиларни қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажариш бўйича “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ўртасида тузилган 2020 йил 13 октябрдаги 666/20-сон шартномада белгиланган муддатда амалга оширилмаганлиги юзасидан Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Ҳазорасп туман электр тармоқлари корхонасига тақдимнома киритилди.
Тақдимнома натижасига кўра мурожаат муаллифининг талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, фуқаро С.Қаландаровга тегишли бўлган тегирмонга электр жихозлари ўрнатилди ва электр тармоғига уланиши таъминланди
Хоразм вилоят адлия бошқармаси “Энг яхши юридик хизмат ходими” вилоят танловини эълон қилади.
Танловнинг мақсади юридик хизмат ходимининг ташкилотдаги мавқеини ошириш, вилоятда профессионал юристлар жамоасини яратиш ҳамда малакали юридик хизмат ҳодимларини аниқлаш ва адлия органларига номзодлар заҳира рўйхатини шакллантиришдан иборат.
Танловда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тижорат ташкилотларининг олий юридик маълумотга эга бўлган юридик хизмат ходимлари иштирок этишлари мумкин.
Танлов иштирокчиларидан ҳужжатлар жорий йилнинг 3-13 март кунлари оралиғида қабул қилинади. Бунда иштирокчилар тегишли анкетада кўрсатиб ўтилган йўналиш бўйича қилинган ишларни xorazm@adliya.uz электрон почтасига юборишлари лозим.
Танлов икки босқичда ўтказилади:
1-босқич, 16 март куни тест шаклида;
2-босқич, 18 март куни казусга берган жавоблари ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиққан таклифлари баҳоланади.
Танлов ғолибларига белгиланган намунадаги сертификат билан бирга,
1-ўринга телевизор, 2-ўринга чангютгич, 3-ўринга электропечь эсдалик совғалари билан такдирланадилар.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли анкета ҳамда қўшимча маълумотларни вилоят адлия бошқармасининг “xorazm.adliya.uz” расмий веб-сайтидан, “Facebook”даги “Хоразм вилоят адлия бошқармаси” номли саҳифасидан ҳамда
62-226-05-47 телефон рақами орқали олишлари мумкин.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Хазорасп тумани, Мустақиллик маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Худашукуровнинг турар-жойига эгалик қилиш ҳуқуқини белгилаш юзасидан Хазорасп туман ҳокими қарори чиқарилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Мурожаатни кўриб чиқиш натижасига кўра, адлия органлари аралашуви билан Хазорасп туман ҳокимининг 2021 йил 15 февраль кунги 331қ-сонли қарори билан Хазорасп тумани, Мустақиллик маҳалласи, Байрам сақа кўчаси, 48-уйга Ш.Худашукуровнинг номига эгалик ҳуқуқи белгиланиши таъминланди.
Жорий йилнинг 1 март куни Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти Ахборот – кутубхона марказида адлия бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда мутасадди ташкилотлар билан хамкорликда 1 март – Халқаро гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддалар билан савдо қилишга қарши курашиш кунига бағишлаб "Гиёҳвандлик аср вабоси - ундан ёшларимизни асрайлик" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур давра суҳбати самимий, савол-жавобларга бой ва кўтаринки руҳда ўтди.