Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

20
“Хуш келдинг Наврўз”!

Жорий йилнинг 20 март куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси ҳамда Хоразм вилоят юридик коллежи билан ҳамкорликда, коллеж биносида умумхалқ Наврўз байрамига бағишлаб “Хуш келдинг Наврўз” мавзусида сайл бўлиб ўтди. Тадбир байрамона безатилиб, сайлда коллеж талаба ёшлари ва коллеж жамоаси қатнашди. Байрамни вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Машарипов Қахрамон Бекчанович очиб берди.

Бахорий куй-қўшиқлар янгради, таниқли қўшиқчилар ватанни улуғловчи, наврўз байрамига бағишлаб қўшиқлар айтишди.

Байрамда еттита гуруҳ стол безатилди, столда бахорий миллий таомлардан сумалак, кўк сомса, кўк чучварага ўхшаган қадимий таомларимиз ўрин олди.

Талаба ёшлар ўзбек миллий кийимларини кийишди. Ҳар бир гуруҳ миллий урф-одатларимиз, қадимий ўйинларимиз акс этган кичик сахна кўринишларини намойиш қилишди. Масалан: келин салом, алла айтиш, лапар айтиш, оқ теракми – кўк терак, кураш, варрак учириш.

Сайлда миллий спорт ўйинларимиздан “арқон тортиш”, “тош кўтариш” мусобақалари байрамга ўзгача руҳ бағишлади.

Гуруҳлар ўртасида “Ҳуқуқ билимдони” беллашуви ҳам бўлиб ўтди. Бунда хар бир гуруҳдан 5 нафар ўқувчидан иборат 7 та гуруҳ ўзаро беллашди.

Байрам сўнгида спорт мусобақалари ва беллашув ғолибларига дипломлар топширилди.

Қизлар ўртасида ўтказилган “стол тенниси” бўйича фахрли 1-ўринни 103-гуруҳ ўқувчиси Худайназарова Раъно, 2-ўринни 102-гуруҳ ўқувчиси Якубова Дилноза, 3-ўринни 105-гуруҳ ўқувчиси Маримова Севинчой эгалладилар.

Ўғил боллар ўртасида ўтказилган “Тош кўтариш” миллий спорт ўйинида фахрли 1-ўринни 102-гуруҳ жамоаси, 2-ўринни 106-гуруҳ жамоаси, 3-ўринни 107-гуруҳ жамоаси эгаллади.

Миллий спорт туридан “Арқон тортиш” беллашувида фахрли
1-ўринни 103-гуруҳ жамоаси, 2-ўринни 104-гуруҳ жамоаси, 3-ўринни
107-гуруҳ жамоаси эгаллади.

Савол жавобларга бой бўлган “Ҳуқуқ билимдони” беллашувида фахрли 1-ўринни 101-гуруҳ жамоаси, 2-ўринни 104-гуруҳ жамоаси, 3-ўринни 105-гуруҳ жамоаси эгалладилар.

         Миллий таомлар ва қадимий урф-одатларимиз акс этган “Стол безаш” кўрик-танловида фахрли 1-ўринни 101-гуруҳ жамоаси, 2-ўринни 104-гуруҳ жамоаси, 3-ўринни 106-гуруҳ жамоаси эгаллади.

         Тадбир юқори савияда ҳамда байрамона руҳда ўтказилиб, тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканаллар томонидан тасвирга олинди.

15
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови яқинлашмоқда!

Жорий йилнинг 14 март куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат бошқарув ҳамда назорат қилувчи органлар билан ҳамкорликда Хоразм вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари биносида Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув семинари бўлиб ўтди. Мазкур ўқув семинари вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда уларнинг котиблари иштирокида ўтказилди.

13
Ўзбекистонда “Бизнес юритиш” рейтинги янада яхшиланмоқда!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, Хоразм вилоят юридик коллежи, Янгибозор ҳамда Шовот туман адлия бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалари бўйича Хоразм телеканалининг “Муносабат” кўрсатувида жонли эфирда тўғридан-тўғри чиқиш қилинди. Кўрсатув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, кўрсатув давомида фуқаролар томонидан телефон орқали келиб тушган мурожаатларга мутахассислар томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.

12
Ўзбекистон Экологик партиясининг Хоразм вилоятидаги бўлими вилоят адлия бошқармаси томонидан рўйхатга олинди.

Хабарингиз бор, жорий йилда Ўзбекистонда бешинчи сиёсий партия Ўзбекистон Экологик партияси ташкил топиб, Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган эди.

2019 йил 11 март куни Хоразм вилоятида Республика вилоятлари ичида биринчи бўлиб Ўзбекистон Экологик партиясининг Хоразм вилоятидаги бўлими вилоят адлия бошқармаси томонидан рўйхатга олинди.

Шу муносабат билан партиянинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқа таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят партия ташкилоти раиси К.Жуманиёзовга топширилди.

Маълумот учун партиянинг асосий мақсади - мамлакатнинг барқарор ривожланишига, экологик хавфсизлигига эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш – давлат, жамият ва мамлакат ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришишга кўмаклашишдан иборат.

 

11
Оқсоқоллар сайлови май ойида ўтказилади!

Жорий йилнинг 9 март куни Боғот туман адлия бўлими томонидан тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат бошқарув ҳамда назорат қилувчи органлар билан ҳамкорликда туман ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув семинари ўтказилди. Мазкур семинар тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда фуқаролар иштирокида ўтказилди. Шу куннинг ўзида туман адлия бўлими томонидан тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат бошқарув ҳамда назорат қилувчи органлар билан ҳамкорликда жойларга чиқиб, уйма-уй юрган ҳолда юқоридаги Қонуннинг мазмун-моҳияти, шу билан бирга сайловда иштирок этиш, фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш, фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар кўрсатиш ҳамда фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш тартиби ҳақида фуқароларга тушунтирилди. Тадбир Тадбир тафсилотлар Хоразм вилоят телеканали томонидан тасвирга олинди

05
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ҚУЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари

 

1.      Хонқа тумани адлия бўлими бошлиғи

2.      Гурлан тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси

3.      Янгиариқ тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси

4.      Урганч тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

 

   Туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари нотариус ёрдамчилари

 

1.      Урганч шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

2.      Боғот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

3.      Гурлан туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

4.      Гурлан туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

5.      Хонқа туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

6.      Хонқа туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

7.      Хонқа туман 3-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

8.      Хива туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

9.      Шовот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

10. Шовот туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

11. Янгиариқ тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси-

1 нафар

 

           Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бўш лавозимларига қўйиладиган талаблар.

 

Олий юридик маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

 

Давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаблар.

Олий юридик маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.

1.      танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;

2.      номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка)

3.      номзоднинг паспорт нусхаси;

4.      диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома

танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2019 йил 20 март кунига қадар Хоразм вилоят адлия бошқарманинг кадрлар бўлимига топширишлари керак.

МАЪЛУМОТ УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: 0 (362) 228-65-68, 0(0362) 228-65-81

02
8 март – халқаро хотин қизлар байрами!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 2 март куни “8 март – халқаро хотин қизлар байрами” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ-5325-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти тушунтиришга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур давра суҳбати вилояда фаолият юритаётган идора ва ташкилотларнинг хотин-қизлари иштирокида ўтказилди. Мазкур давра суҳбати очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, тадбир бўйича берилган саволларга юқоридаги ҳамкор ташкилотлар ходимлари томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди. Тадбир тафсилотлар “Ўзбекистон 24” телеканали ходимлари томонидан тасвирга олинди

28
Хоразм вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Айбек Султанбаевич Машарипов бошчилигида жорий йилнинг 27 февраль куни Боғот туман ҳокимлигида фуқаролар билан сайёр қабуллар ўтказилди. Мазкур сайёр қабулда 50 дан ортиқ фуқаролар билан учрашув ўтказилиб, мурожаатларни аксариятига жойида тушунтиришлар берилиб, кўриб чиқиб ўрганиладиган мурожаатлар туман адлия бўлими ҳамда тумандаги идора ва ташкилотларнинг иш юритувига олинди.  

 

 

25
“Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилаш давр талаби!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят божхона ҳамда солиқ бошқармалари, шунингдек савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 25 февраль Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган семинар машғулоти бўлиб бўлиб ўтди. Мазкур семинар вилояда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари иштирокида ўтказилди. Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, қарор ижроси бўйича берилган саволларга юқоридаги ҳамкор ташкилотлар ходимлари томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди. Тадбир тафсилотлар Хоразм вилоят телеканали томонидан тасвирга олинди.

23
Урганч шаҳрида “Энг яхши инновацион фикрлар 2018-2019” номли кўрик танлов ўтказилди.

Урганч шаҳар адлия бўлимининг ташаббуси билан шаҳардаги барча
касб-ҳунар коллежлари ўртасида “Энг яхши инновацион фикрлар 2018-2019” номли кўрик танлов ўтказилиб, фахрли ўринларни эгаллаган Урганч маиший-хизмат кўрсатиш, Урганч ахборот ва компьютер технологиялари ва Урганч санъат коллежларига фахрий ёрлиқлар топширилди.