Yangiliklar
Жорий йилнинг 23 январь куни жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари И.Назаровнинг навбатдаги сайёр қабули Тупроққалъа тумани Питнак шаҳрида ҳамда чекка ва олис ҳудуд ҳисобланган Тупроққалъа маскани ҳудудларида бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда Халқ қабулхонаси вакиллари, туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган муаммоли масалалар муҳокама қилиниб, уларни ҳал қилиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, 30 нафардан ортиқ фуқаронинг мурожаати кўриб чиқиш учун вилоят адлия бошқармаси иш юритувига қабул қилинди.
Бугунги кунда, Адлия вазирлиги тизимига номзодларни ишга қабул қилишда очиқлик, шаффофлик, коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, тизимга ёш, ғайратли, билимли, янгиликларга чанқоқ ёшларни жалб қилиш алоҳида сиёсат даражасига кўтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2020 йил март ойидаги кадрлар сиёсатини белгилаш ва кадрлар билан ишлаш соҳасига йўналтирилган буйруғи ушбу борада асосий ҳужжатлардан бири бўлиб, вазирлик тизимига ҳалол, пок номзодларни ишга қабул қилишга қаратилган.
Буйруқда янги тартиб “рекрутмент жараёни” яъни - юқори малакали ва амалий тажрибага эга мутахассисларни қидириш, танлаш ҳамда ишга фаол жалб қилиш тартиби киритилиб, ушбу тартиб вазирлик тизимига юқори малакали ходимларни жалб қилишда муҳим босқичлардан саналади.
Шу мақсадда, жорий йил 26 январь куни Нукус шаҳрида Хоразм вилояти адлия бошқармаси томонидан “Бердақ” номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг юридик факултети талабалари билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида талабалар вазирлик тизимида ходимлар учун яратилган бугунги имкониятлар, вазирлик иш фаолияти, ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга ошириш ҳамда очиқлик ва шаффофлик йўлида амалга оширилаётган улкан ишлар билан таништирилди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад битирувчиларни тизимга фаол жалб қилиш, юқори салоҳиятга эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда бошқарма тизимида етарли даражада захира таркибини шакллантиришдан иборат.
Учрашув қизғин, муҳокамаларга бой руҳда ўтди, талабалар ўртасида соҳадаги ҳуқуқий билимларини синаш ҳамда учрашувни жонли тарзда ташкил этиш мақсадида викторина ўтказилиб, ғолиблар эсталик совғалар билан тақдирланди.
Шу куни университет раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказилиб, унда Хоразм вилояти адлия бошқармаси ҳамда “Бердақ” номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг ўзаро ҳамкорлиги ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.
Янгибозор тумани “Жайхун” маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Мадрахимованинг турмуш ўртоғи А.Ўскинов Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти Янгибозор туман УСТКда ишлаб меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли оҳирги ойлик иш ҳақларини ҳисоб-китоб қилинишини ўрганиб беришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган оғзаки мурожати туман адлия бўлими томонидан мазмунан кўриб чиқилди.
Аниқланишича, А.Ўскинов билан “Ташкилот” ўртасидаги 2019 йил 2 декабрдаги 11-сонли муайян (02.12.2019 йилдан 02.06.2020 йилгача) муддатга тузилган меҳнат шартномасига (ишга қабул қилиш тўғрисидаги 02.12.2019 йилдаги 42к-сонли буйруқ) мувофиқ мазкур ташкилотга амалий бошқаришни ўргатувчи уста вазифасига ишга қабул қилинган.
Шунингдек, А.Ўскиновни 2020 йил 26 июндаги меҳнат шартномасини бекор қилиши тўғрисидаги иш берувчига берган аризаси инобатга олиниб, “Ташкилот” билан 2020 йил 29 июндаги 19к-сонли буйруғига кўра Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 99-моддасига мувофиқ у билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
“Ташкилот”, А.Ўскинов билан меҳнат шартномасини бекор қилинишидаги 2020 йил 29 июндаги 19к-сонли буйруғида, 02.12.2019-29.06.2020 йиллар учун фойданилмаган меҳнат таътили 24 иш куни ҳисобидан ҳисоб-китоб қилиниши бош ҳисобчиси зиммасига юклатилган бўлса-да, ҳисоб-китоб (расчёт) амалга оширилмаган.
Туман адлия бўлими томонидан адлия органларига белгилаб берилган вазифага асосан ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш чораларини амалга оширилиши натижасида, А.Ўскиновни оҳирги ойлик иш ҳақларини ҳисоб-китоб қилинишини қайтадан кўриб чиқилиб, жами 587.325 сўмлик пул маблағлари тўлаб берилиши таъминланди ҳамда мурожаат муаллифининг талаби қаноатлантирилди.
Жорий йилнинг 25 январь куни Хива шаҳар адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси бўйича адлия органларига юклатилган устувор вазифалар тўғрисида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур давра суҳбатида шаҳардаги мутасадди идова ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.
Тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди.
Туман адлия бўлими томонидан Гурлан тумани Тахтакўпир маҳалласи Х.Олимжон кўчаси 42-уйда яшовчи фуқаро Н.Ситанованинг тиббиёт бирлашмасига қарашли 14-сон оилавий поликниникада лаборант вазифасида ишлаб келиб, вазифасидан озод қилинганлиги ва у билан меҳнат шартномаси бекор қилинишининг қонунийлигини ўрганиб беришни сўраб қилган мурожаати мутахассис иштирокида кўриб чиқилди.
Аниқланишича, бирлашма бошлиғининг 2020 йил 27 майдаги 118-сонли буйруғи билан 2020 йил 1 июнь кунидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 100-моддаси 2-қисми 7-бандига асосан, яъни фуқаро Н.Ситанова пенсия ёшига тўлганлигиз, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганлиги муносабати билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Шунингдек, бирлашма бошлиғининг 2020 йил 15 июндаги 133-сон буйруғига асосан фуқаро Н.Ситанова билан 2020 йил 16 июндан 2020 йил 31 декабрга қадар тузилган меҳнат шартномасига асосан 14-сон оилавий поликлиникага 0.5 ставка асосида лаборант вазифасига ишга қабул қилинганлиги ва 2020 йил 31 декабрдаги 292-сонли буйруққа асосан фуқаро Н.Ситанова билан тузилган меҳнат шартномаси муддати тугаганлиги сабабли бекор қилинган.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида тиббиёт бирлашмаси томонидан фуқаро Н.Ситанова билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сон Қарори талаблари бузиб келинганлиги аниқланиб, ушбу қонунбузилиши ҳолатларини бартараф қилиш ҳақида 2021 йил 13 январь куни туман тиббиёт бирлашмасига тақдимнома киритилиб, натижасига кўра бирлашма билан фуқаро Н.Ситанованинг ўртасида 2021 йил 13 январь куни 446-сонли меҳнат шартномаси тузилиши ҳамда бирлашма бошлиғининг шу кунги 9-сонли буйруғига асосан 14-сон оилавий поликлиникага 0.5 ставка лаборант вазифасига ишга қабул қилинишингиз таъминланди.
Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган “ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ АДЛИЯ БЎЛИМИ” танлови ўз ниҳоясига етди.
Очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилган танловда ўз билим ва тажрибаларига асосланган ҳолда ҳар бир босқич шартларидан муваффақиятли тарзда ўтган иштирокчилар ғолиб деб топилди.
Танлов натижаларга кўра: иккинчи ўринни – Хоразм вилоят адлия бошқармасининг Янгиариқ туман адлия бўлими қўлга киритди.
ҒОЛИБЛИК МУБОРАК!!!
Мамлакатда жадал суръатлар билан олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси давлат ҳокимиятининг барча бўғинларида ижро интизомининг етарли даражада ташкил этилганлиги билан боғлиқдир.
Қонун ҳужжатларини асл моҳиятига мос ҳолда ҳаётга татбиқ қилиш уларнинг ижро этилишини назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда ушбу жараёнга фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларни фаол жалб этиш орқали жамоатчилик назоратини кенг йўлга қўйишни талаб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида сўнгги йилларда қабул қилинган фармон ва қарорлар жойларда барча раҳбарлар ҳам ушбу ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушуниб, берилган имкониятлардан фойдаланмаётганликлари, амалдаги назорат тизими эса кўпроқ формал тусга эга бўлиб, ижрони ташкил этишдаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилишга йўналтирилмаётгани, шунинг учун бу борада янги иш тизими жорий этилиши, Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқарма ва бўлимларининг асосий вазифаси қабул қилинган ҳужжатларни масъулларга етказиш, тушунтириш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва назорат қилишдан иборат бўлади. Шу мақсадда Адлия вазирлигига зарур ваколат ва ресурслар берилиши белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини самарали ташкил этиш ҳамда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш мақсадида адлия органларининг олдига маъсулиятли вазифаларни юклатилди.
Шунга кўра, мазкур мурожаатномада белгиланган устувор вазифаларни кенг жамоатчиликка, айниқса идора ва ташкилотларга етказиш мақсадида жорий йилнинг 21 январь куни Ҳонқа туманида давра суҳбати ташкил этилди.
Ушбу давра суҳбатида тумандаги идора ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.
Давра суҳбати амалий руҳда, савол-жавоблар тарзида ўтказилди.
Қўшкўпир туманида яшовчи фуқаро А.Рўзимов туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, унда туман ДСИ томонидан марҳум онаси А.Матниёзовага вафот қилганидан кейин солиқ ҳисобланиб, ҳисоб рақамидан 940.000 сўм ечиб олинганидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда хизмат текшируви тайинланди.
Тайинланган хизмат текшируви натижасида марҳумни солиқ қарздорлиги умидсиз қарздорлик деб эътироф этилиб, ундирилган тўловларни белгиланган тартибда қайтариб бериш юзасидан кўрсатма берилиб, ҳисоб рақамидан ечиб олинган 940.000 сўм муаллифга қайтариб берилиши таъминланди.
Туман адлия бўлими томонидан Гурлан туманидаги “Тадбиркор” хусусий корхонаси раҳбари И.Хаитбаевнинг хусусий корхонага нисбатан туман ДСИ томонидан асоссиз равишда оширилган ставкада солиқ ҳисобланаётганлиги ва инкасса қўйиш орқали ундириб олинаётганлиги ҳамда корхона фаолиятига тўсқинлик қилаётганлиги масаласида йўллаган мурожаати кўриб чиқилди.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3928-сон қарорига мувофиқ Идоралараро комиссиясининг 2019 йил 11 июлдаги 10-3416-сонли хулосасига асосан хусусий корхонангизга тегишли бўлган автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси бўш турган объект сифатида эътироф этилиб, шу асосда туман ДСИ томонидан корхонангизга таъсирчан солиқ ҳисобланиб, бугунги кунга қадар жами 69.5 млн. сўм ер солиғи ва 10.4 млн. сўм мол-мулк солиғи ҳисобланган.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, туман ДСИ томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сон қарори қабул қилинганидан кейин қарор талаблари асосида зиммасига юклатилган вазифани бажармасдан ўз кучини йўқотган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3928-сон қарори талаблари асосида тузилган хулосага таянган ҳолда хусусий корхонага нисбатан таъсирчан солиқ қўлланиб келинган.
Шу сабабли ўрганиш натижасига кўра, ДСИ томонидан хусусий корхонага ҳисобланган ер солиғи ва мол-мулк солиғини қайта кўриб чиқиб, асоссиз равишда оширилган қийматда ҳисобланган ер солиғи ва мол-мулк солиғини қайта ҳисоблаб, ортиқча ундирилган ер солиғи ва мол-мулк солиғини корхона ҳисобига қайтариш чораларини кўриш ҳақида туман ДСИга тақдимнома киритилди.
Тақдимнома натижасига кўра, туман ДСИ томонидан “Тадбиркор” хусусий корхонасига асоссиз равишда қўлланилган таъсирчан солиқ бекор қилиниши ҳамда корхона томонидан тўланган 73688 сўм солиқ корхонанинг даромад солиғидан бўлган қарзи учун ўтказилиши ва 31.900.000 сўм тўловлар корхона ҳисоб рақамига қайтарилиш таъминланди.
2021 йилнинг 19 январь куни Урганч шаҳрида жойлашган “Дўстлик ва нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи” биносида Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилоят бўлими, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилоят бошқармаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази Хоразм вилоят филиали, Хоразм вилояти халқ депутатлари Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондлари билан ҳамкорликда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаолиятини янада ривожлантириш, мамлакатимизни иқтисодий-ижтимоий ривожланишида уларнинг ҳиссасини ошириш, уларнинг мустақиллиги ва сиёсий жараёнларда фаоллигини қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбир ташкил этилди.Тадбирда вилоятда фаолият кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.Тадбир давомида ҳозирги кунда ННТларга яратилган имконият ва имтиёзлар, улар томонидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари, ННТ вакилларига янада қулайликлар яратиш ва уларнинг оворагарчилигини олдини олиш мақсадида яратилган E-NGO.UZ сайти орқали адлия органига ҳисоботларни топшириш тартиби, шунингдек чет эл валюта маблағлари ноқонуний равишда олиб кирилиши, иқтисодий ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришни олдини олиш каби масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.