Yangiliklar
Қўшкўпир туманида яшовчи фуқаро А.Рўзимов туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, унда туман ДСИ томонидан марҳум онаси А.Матниёзовага вафот қилганидан кейин солиқ ҳисобланиб, ҳисоб рақамидан 940.000 сўм ечиб олинганидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда хизмат текшируви тайинланди.
Тайинланган хизмат текшируви натижасида марҳумни солиқ қарздорлиги умидсиз қарздорлик деб эътироф этилиб, ундирилган тўловларни белгиланган тартибда қайтариб бериш юзасидан кўрсатма берилиб, ҳисоб рақамидан ечиб олинган 940.000 сўм муаллифга қайтариб берилиши таъминланди.
Туман адлия бўлими томонидан Гурлан туманидаги “Тадбиркор” хусусий корхонаси раҳбари И.Хаитбаевнинг хусусий корхонага нисбатан туман ДСИ томонидан асоссиз равишда оширилган ставкада солиқ ҳисобланаётганлиги ва инкасса қўйиш орқали ундириб олинаётганлиги ҳамда корхона фаолиятига тўсқинлик қилаётганлиги масаласида йўллаган мурожаати кўриб чиқилди.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3928-сон қарорига мувофиқ Идоралараро комиссиясининг 2019 йил 11 июлдаги 10-3416-сонли хулосасига асосан хусусий корхонангизга тегишли бўлган автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси бўш турган объект сифатида эътироф этилиб, шу асосда туман ДСИ томонидан корхонангизга таъсирчан солиқ ҳисобланиб, бугунги кунга қадар жами 69.5 млн. сўм ер солиғи ва 10.4 млн. сўм мол-мулк солиғи ҳисобланган.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, туман ДСИ томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сон қарори қабул қилинганидан кейин қарор талаблари асосида зиммасига юклатилган вазифани бажармасдан ўз кучини йўқотган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3928-сон қарори талаблари асосида тузилган хулосага таянган ҳолда хусусий корхонага нисбатан таъсирчан солиқ қўлланиб келинган.
Шу сабабли ўрганиш натижасига кўра, ДСИ томонидан хусусий корхонага ҳисобланган ер солиғи ва мол-мулк солиғини қайта кўриб чиқиб, асоссиз равишда оширилган қийматда ҳисобланган ер солиғи ва мол-мулк солиғини қайта ҳисоблаб, ортиқча ундирилган ер солиғи ва мол-мулк солиғини корхона ҳисобига қайтариш чораларини кўриш ҳақида туман ДСИга тақдимнома киритилди.
Тақдимнома натижасига кўра, туман ДСИ томонидан “Тадбиркор” хусусий корхонасига асоссиз равишда қўлланилган таъсирчан солиқ бекор қилиниши ҳамда корхона томонидан тўланган 73688 сўм солиқ корхонанинг даромад солиғидан бўлган қарзи учун ўтказилиши ва 31.900.000 сўм тўловлар корхона ҳисоб рақамига қайтарилиш таъминланди.
2021 йилнинг 19 январь куни Урганч шаҳрида жойлашган “Дўстлик ва нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи” биносида Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилоят бўлими, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилоят бошқармаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази Хоразм вилоят филиали, Хоразм вилояти халқ депутатлари Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондлари билан ҳамкорликда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаолиятини янада ривожлантириш, мамлакатимизни иқтисодий-ижтимоий ривожланишида уларнинг ҳиссасини ошириш, уларнинг мустақиллиги ва сиёсий жараёнларда фаоллигини қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбир ташкил этилди.Тадбирда вилоятда фаолият кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.Тадбир давомида ҳозирги кунда ННТларга яратилган имконият ва имтиёзлар, улар томонидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари, ННТ вакилларига янада қулайликлар яратиш ва уларнинг оворагарчилигини олдини олиш мақсадида яратилган E-NGO.UZ сайти орқали адлия органига ҳисоботларни топшириш тартиби, шунингдек чет эл валюта маблағлари ноқонуний равишда олиб кирилиши, иқтисодий ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришни олдини олиш каби масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Журналист Болтабой Матқурбонов Фейсбук ижтимоий тармоғи “Замонавий Хоразмликлар” гуруҳи орқали Қўшкўпир туман Ғозовот қишлоғи “Пахтакор” маҳалласида яшовчи 15 яшар ногирон қиз Сарвиноз Жумабоевага катта ногиронлик аравачаси олишда амалий ёрдам бериш, умрбод ногиронлик белгилаш ва моддий ёрдам тайинлаш ҳақидаги пости бўйича Хоразм вилоят адлия бошқармаси топшириғи асосида Қўшкўпир туман адлия бўлими томонидан ўрганиш ўтказилиб, ногирон қиз Жумабоева Сарвинозга катта ногиронлик аравачаси олиб бориб берилиши таъминланди, умрбод ногиронлик белгилаш масаласи алоҳида назоратга олиниб, моддий ёрдам олиш бўйича мурожаат қилиш тартиби тушунтирилиб, маҳаллага мурожаат қилиниши таъминланди.
Ногиронлик аравачасини топшириш жараёнида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Назаров ва туман адлия бўлим бошлиғи О.Қурамбоевлар ушбу оиланинг муаммолари билан қизиқиб, уларнинг муаммоаларини ҳал қилиш юзасидан мурожаатларини сайёр қабул қилиб, мурожаат қўшимча ўрганилмоқда, ушбу оиланинг муаммоларини ҳамда мурожаатида кўрсатилган ҳолатларни ўрганиш алоҳида назоратга олинди.
Журналист Б.Матқурбонов юқоридаги пости бўйича амалий иш бажарилганлиги бўйича иккинчи пости ҳам “Замонавий Хоразмликлар” гуруҳига жойлаштирилди.
Маълумки, ҳар йили Адлия вазирлиги тизимида “Йилнинг энг яхши адлия бўлими” ҳамда “Йилнинг энг яхши ходими” касбий танловлари ўтказилиб келинмоқда.
Танлов ҳудудий адлия бошқармалари томонидан ўтказиладиган биринчи босқич ҳамда Адлия вазирлиги томонидан ўтказиладиган иккинчи якуний босқичлардан иборат.
Шунга асосан, Хоразм вилояти адлия бошқармасида 2020 йил якуни бўйича амалга оширилган ишлар таҳлилига асосан йилнинг энг яхши ходими ҳамда йилнинг энг яхши адлия бўлими аниқланди. Унга асосан Хоразм вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси Юлдашев Мадамин Атажанович йилнинг энг яхши ходими, Янгиариқ тумани адлия бўлими йилнинг энг яхши адлия бўлими деб топилди.
Эндиликда улар мазкур касбий танловларнинг Қашқадарё вилоятида жорий йил 21-22 январь кунлари бўлиб ўтадиган республика босқичида иштирок этишади.
Шу муносабат билан Хоразм вилояти адлия бошқармаси жамоаси Юлдашев Мадамин Атажанович ҳамда Янгиариқ тумани адлия бўлими ходимларининг келгуси фаолиятига омад тилаган ҳолда уларнинг бошқарма фаолиятига қўшиб келаётган ҳиссаси учун чуқур миннаддорчилик билдиради.
Жорий йилнинг 18 январь куни бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги
ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат
органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқган
холда, юристлар малакасини ошириш марказида малака оширган юридик хизмат
ходимларига малака сертификатлар ҳамда Адлия вазирининг тегишли буйруғига
асосан юридик хизмат ходимларига махсус-унвон мартаба даражалари топширилди.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоятдаги матбуот ходимлари, журналист ва блогерлар иштирокида
“Медиа маконда ҳамкорлик” мавзусида давра сухбати ўтказилди.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятдаги матбуот ходимлари, журналист ва блогерлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур тадбир адлия бошқармаси томонидан ўтган 2020 йил амалга оширилган ишларни кенг жамоатчилик эътиборига хавола қилишининг янги формати деб баҳоланди.
Тадбирда кундалик ҳаётдаги муоммоли масалаларни кенг омма муҳокамасига олиб чиқишда журналист ва блогерларнинг роли ҳамда адлия идораларининг очиқлик ва шаффофлик йўлида амалга ошираётган ишлари алоҳида эътироф этилди.
Шу билан бирга, давра суҳбати давомида иштирокчиларга журналистика ва блогерлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари, соҳани тартибга солувчи қонунчиликнинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи презентациялар тақдим этилди.
Томонлар бу каби фикр-мулоҳазаларга бой диалог ўрнатишни келгусида давом эттириш мақсадга мувофиқлигини такидлашди.
Ҳонқа туман адлия бўлимига туманнинг “Пахтакор” МФЙда яшовчи фуқаро Г.Сапаева аввалги иш жойига ишга тиклашда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган. Аниқланишича, Г.Сапаева 2011йилда Хонқа туман Жаннатмакон маҳалла фуқаролар йиғинига ишга кирган ҳамда 2018 йилнинг ноябрь фарзандининг икки ёшга тўлгунга қадар парвариши учун таътилга чиққан, таътилдан қайтгандан сўнг Жаннатмакон МФЙга аввалги ишга тиклаш бўйича ариза билан мурожаат қилган бўлсада, МФЙ томонидан фуқаронинг мурожаати асоссиз рад этилган. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 234-моддасига асосан болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланиши лозим. Хонқа туман адлия бўлимининг аралашуви билан Г.Сапаева Хонқа туман Жаннатмакон МФЙга ўз лавозимига ишга тикланди.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан Янгибозор тумани, Навбаҳор маҳалласи, Тинчлик кўчаси, 8-уйда яшовчи фуқаро Дилрабо Болтаеванинг вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида жаррохлик амалиёти ўтказилишида амалий (моддий) ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Аниқланишича, Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сонли “Ўзбекистан Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан иккинчи жахон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган 1 ва 2 гуруҳ ногиронлари, кам таъминланганлиги сабабли маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳисобда турувчи ва ижтимоий касалликлар билан касалланган фуқаролар ордер орқали бепул даволаниши ҳуқуқига эга” эканлиги кўрсатилган.
Мурожаат ижроси юзасидан жалб қилинган тегишли мутахассисларнинг маълумотига асосан фуқарога нисбатан 2-гурух ногиронлик ташхиси қўйилганлиги ва бугунги кунда жаррохлик амалиётини ўтказиши зарурлиги маълум булди.
Юқоридагиларга асосан, вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро Д.Болтаевага вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида жаррохлик амалиётини ўтказиши учун ордер берилиши таъминланди.