Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

12
Спорт тинчлик элчиси

Соғлом турмуш тарзи давлат сиёсати даражасига олиб чиқилгани, шунингдек оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масаласи бошқарма ҳодимлар томонидан жуда ижобий қарши олинди.
Бунга мисол сифатида, бошқарма “Спорт тарғиботчиси” бошчилигида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан ҳар хафтанинг пайшанба кунлари стол тенниси, шанба кунлари мини футбол мунтазам равишда йўлга қўйилди. Хохловчилар учун эса хар куни иш вақтидан сўнг бошқарма фитнес зали эшиклари очиқ.
Ўтган шанба ходимлар ўртасида минифутбол бўйича ички мусобақа ташкил этилди. Ушбу тадбирда ғолиб аниқланмаган бўлсада бир дунё ҳурсандчиликларга сабаб бўлди.
Шу билан бирга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича тайёрланган репортаж ва мақолалар оммавий ахборот воситаларида ёритилмоқда.

11
ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА!

Тупроққалъа туман адлия бўлими томонидан Тупроққалъа туман Пастом маҳалласи Ал Хоразмий кўчаси 21-уйда яшовчи фуқаро Қиличев Комилжон Шокировичнинг якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда II гуруҳ ногиронлиги сабабли қўлланилиши лозим бўлган солиқ имтиёзи ҳисобга олинмаганлиги, натижада солиқ тўловлари бўйича ортиқча қарздорлик юклатилганлиги юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида, К.Қиличевнинг Давлат хизматлари маркази орқали 2020 йил 3 февраль куни Ҳазорасп туманида якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлиги, онлайн равишда дастурий маҳсул орқали юборилган маълумотда туман Давлат солиқ инспекциясининг маълумотлар базаси АРМНИ (жисмоний шахс) дастурий маҳсулида II гуруҳ ногиронлиги сабабли солиқ имтиёзи қўлланилиб келинганлиги, 2020 йил 27 апрель куни Тупроққалъа туман ДХМ томонидан bo.birdarcha.uz дастури орқали Тупроққалъа туманида қайта  рўйхатдан ўтганлигингиз бўйича маълумотлар туман ДСИга онлайн равишда дастурий маҳсул орқали юборилганлиги, лекин ДСИнинг маълумотлар базаси АРМНИ (жисмоний шахс) дастурий таъминотида II гуруҳ ногиронлиги сабабли қўлланилиши лозим бўлган солиқ имтиёзи ҳисобга олинмаганлиги аниқланди.
Ўрганиш куни (2020 йил 14 декабрь)да ДСИ маълумотлар базасидаги сизнинг шаҳсий ҳисоб варағида 2020 йил апрель ойидан солиқ имтиёзлар қўлланилмаётганлиги сабабли даромад солиғидан 1 711 500 сўм ҳисобланиб, 967 000 сўм тўланган ва 746 785 сўм қарздорлик, шунингдек ижтимоий солиқдан 1 226 500 сўм ҳисобланиб, 508 000 сўм тўланган ва 718 500 сўм қарздорлик мавжудлиги кўрсатилган.
Якка тадбиркор К.Қиличевнинг II гуруҳ ногиронлиги сабабли қўлланилиши лозим бўлган солиқ имтиёзи ҳисобга олинмаганлигига bo.birdarcha.uz ва ДСИнинг маълумотлар базаси АРМНИ (жисмоний шахс) дастурий таъминоти ўртасидаги онлайн маълумот юборишдаги техник камчиликлар сабаб бўлган.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида туман ДХМ ва туман ДСИ ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида bo.birdarcha.uz ва ДСИнинг маълумотлар базаси АРМНИ (жисмоний шахс) дастурий таъминоти ўртасидаги онлайн маълумот юборишдага техник камчиликлар бартараф қилинди.
Натижада Якка тадбиркор К.Қиличевнинг ДСИнинг маълумотлар базаси АРМНИ (жисмоний шахс) дастурий маҳсули базасига II гуруҳ ногиронлиги сабабли солиқ имтиёзи ҳисобга олиниб, унга юклатилган солиқ бўйича ортиқча қарздорлик бекор қилиниши таъминланди

08
ХОДИМНИНГ БУЗИЛГАН ҲУҚУҚИ ТИКЛАНДИ!

Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман бўлими ходими Ў.А.нинг марказ томонидан махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Мурожаатни кўриб чиқиш натижасида, марказ томонидан ходим Ў.А.жорий йилнинг май-июль ойларида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилиниб, ушбу тадбирларда иштирок этган бўлишига қарамасдан, ушбу фаолият даври учун унгатўланиши лозим бўлган жами 26830855 сўм миқдоридаги махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови ўз вақтида тўланмасдан келиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4652-сон “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори,  Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман бўлими бошлиғи номига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш, шу жумладан ходимга тўланиши лозим бўлган махсус рағбатлантириш тўловларини тўланишини таъминлаш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Мазкур тақдимнома муҳокамаси натижасида ходимга қонун ҳужжатларига асосан тўланиши лозим бўлган 26830855 сўм миқдоридаги махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланиши таъминланиб, ходимнинг бузилган ҳуқуқи тикланди.

07
Хоразм вилоятида “Маҳаллабай” тартибида ишларни ташкил қилинмоқда!

Жорий йилнинг 7 январь куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Айбек Машарипов Хазорасп туман Истиқлол Маҳалла фуқаролар йиғинида “Маҳаллабай” тартибда ишларни ташкил қилиб, аҳоли муаммолари билан танишиб чиқди.
     Шу билан бирга, тадбир жараёнида маҳаллада яшовчи ишсиз “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган ёшлар билан учрашув ўтказилиб, касбга ўқитиш ва иш билан таъминлашда ҳуқуқий маслаҳатлар берди.

05
АДЛИЯ АРАЛАШГАЧ!

Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмаси ҳодимлари А.Панаев, Д.Қутлимуратов ва бошқалар туман адлия бўлимига карантин даврида коронавирус инфекцияси билан касалланган ёки гумон қилинган беморларни даволаш жараёнида ишлаган даврлари учун иш ҳақи иш вақтига мутаносиб равишда тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Ушбу мурожатлар бўлим иш юритувига олиниб ўрганиб чиқилди, ўрганиш натижасида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 2020 йил
20 июлдаги 257-и-сонли буйруғига асосан Қўшкўпир “COVID-19” госпиталида ўз ҳизмат вазифасини бажарган 15 нафар тиббиёт бирлашмаси ходимларига Қўшкўпир “COVID-19” госпиталида хар куни 12 соатлик иш режимида ишлаган бўлсада меҳнат ҳақлари 8 соатлик иш вақти бўйича тўланганлиги аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиш ҳолатини бартараф қилиш юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига тақдимнома киритилди ҳамда тақдимнома муҳокамаси натижаси бўйича туман тиббиёт бирлашмасининг
15 нафар тиббиёт ҳодимларининг Қўшкўпир “COVID-19” госпиталида ишлаган даврлари учун тўланиши лозим бўлган 235.362.573 сўм иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

29
ҲАР МУРОЖЖАТ ЭЪТИБОРДА!

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Шовот туманида Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Машариповнинг сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабул давомида жами 22 та фуқароларнинг муаммолари тингланиб, ечими топилмаётган мурожаатлар ваколат доирасида кўриб чиқиш учун иш юритишга қабул қилинди.
Мазкур қабул давомида 1952 йилда туғилган ногиронлиги бўлган фуқаро С.Жуманиёзов томонидан ногиронлик аравачасига муҳтожлиги, ушбу масала ҳозирги кунга қадар ҳал этилмаётганлиги билдирилган.
Мазкур масала вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан ижобий ҳал этилиб,  фуқаро С.Жуманиёзовга жорий йилнинг 26 декабрь куни вилоят Ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда янги замонавий ногиронлик аравачаси топширилди.

25
ХОДИМЛАРНИНГ ИШ ҲАҚЛАРИ УНДИРИЛДИ.

Урганч шаҳар адлия бўлими томонидан ўтказилган сайёр қабул давомида фуқаро Ё.Эшязова “Хоразм иссиқлик манбаи” ДУКда ишлаган даври учун ойлик иш ҳақини олаолмасдан келаётганлиги сабабли иш ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраган.
Бўлим томонидан ўтказилган ўрганишда, “Хоразм иссиқлик манбаи” ДУК томонидан фуқаро Ё.Эшязовага 2020 йил 1 ноябрь ҳолатига тўланиши лозим бўлган 4.263.505 сўм ойлик иш ҳақи тўланмасдан келинаётганлиги аниқланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг
161-моддасида “Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас”-деб белгилаб қўйилган.
Мазкур кодекснинг 154-моддаси талабларига кўра эсаиш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг
161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги қайд этилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 19 мартдаги 88-сон “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишинига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 3-бандига кўра вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавоб бериши кўрсатилган.
Юқоридаги қарор ижроси ва ходимларга иш ҳақи ўз вақтида тўланиши таҳлил қилинганда, 338 нафар ишчи-ходимга 253.537.084 сўм иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.
“Хоразм иссиқлик манбаи” ДУКга 2020 йил 27 ноябрь куни 15-3/308-сон киритилган тақдимномага асосан, корхонада ишловчи жами 338 нафар ходимларга 253.537.084 сўм иш ҳақлари тўланиши ва “Хоразм иссиқлик манбаи” ДУК директорини Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 49-моддаси 1-қисмига асосан 1.115.000 сўм маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

18
ҲАР БИР ТАДБИРКОР МАНФААТИ ЭЪТИБОРДА!

Хоразм вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро И.Худайбергановнинг тадбиркорлик фаолияти учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги ҳоким қарори туман ҳокимининг 2020 йил 7 июлдаги
1680қ-сонли қарори билан бекор қилинганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилиб, муржаатни кўриб чиқиш давомида Боғот туман ҳокимининг 2020 йил 7 июлдаги 1680қ-сонли қарори билан туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича” туман ишчи комиссиясининг 2020 йил 4 июлдаги 4-8-сонли йиғилиш баёнига асосан Боғот туман ҳокимининг 2018 йил 16 июлдаги 2060қ-сонли ва 2019 йил 17 июндаги 4413қ-сонли қарорлари бекор қилиниб қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

         Аниқланган ҳолатлар юзасидан адлия бошқармаси томонидан Боғот туман маъмурий судига Боғот туман ҳокимининг 2020 йил июлдаги 1680қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан ариза киритилиб, суднинг қарорига асосан Боғот туман ҳокимининг 2020 йил 7 июлдаги 1680қ-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, фуқаро И.Худайбергановнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

18
АДЛИЯ АРАЛАШГАЧ!

Фуқаро М.Акбарова 18.08.2020 йил куни Қўшкўпир туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, туманнинг “Чаманзор” маҳалласида яшаб келаётганлиги, муқаддам 2015 йилда Муқимий номидаги Қўқон давлат педогогика институтини Меҳнат таълими йўналишини тамомлаганлигини, хозирда туманнинг 1-сон ихтисослаштирилган мактаб интернатида технология фани ўқитувчиси бўлиб ишлаб келаётганлиги, бироқ, ушбу мактабда унинг мутахассислиги бўйича таълим бериш учун кам вақт ажратилганлиги сабабли, ўз мутахассислиги бўйича қўшимча иш топишда амалий ёрдам сўраган.

Ушбу мурожаатни кўриб чиқиш мақсадида туман ҳалқ таълими бўлимидан тизимида мавжуд бўш иш ўринлари бўйича маълумот сўралганда, туман ҳклқ таълими бўлими тизимида ҳозирги кунда ушбу мутахассислик бўйича бўш иш ўринлари мавжуд эмаслигини билдирган.

Бироқ, туман адлия бўлими ташаббуси билан мурожаат юзасидан ўтганиш ўтказиш учун туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассислари ишга жалб қилинган ва олиб борилган ўрганишлар натижасида, туманнинг 7-сонли умумтаълим мактабида ўриндошлик асосидаги бўш иш ўрни мавжадлиги аниқланиб фуқаро ушбу умум таълим мактабига қўшимча ишга жойлаштирилиши таъминланди.

17
Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этилади!

Жорий йилнинг 17 декабрь куни вилоят адлия бошқармаси томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимлари масъул ходимлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари юридик хизмат ходимлари иштирокида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг ҳуқуқий экспертизаси: амалиёт
ва муаммолар” мавзусида онлайн семинар ўтказилди.

         Семинар давомида иштирокчиларга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари ҳуқуқий экспертизасининг аҳамияти, қарорларнинг ҳуқуқини муҳофаза қилувчи ва суд органлари томонидан бекор қилинаётганлигининг статистикаси ва асосий сабаблари, йўл қўйилаётган камчиликлар, муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича мисоллар ёрдамида тушунтиришлар берилди.

         Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш
ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги  218-сон қарори, 2020 йил 17 сентябрдаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 561-сон қарорлари ва ушбу соҳалар бўйича келгусидаги режалар юзасидан тушунтиришлар берилди.