Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

09
АДЛИЯ АРАЛАШГАЧ!

Урганч туман адлия бўлими томонидан ташкил этилган сайёр қабулда тумандаги 9-сонли махсус макабгача таълим муассасаси ҳодимларининг лавозим маошига қўшимча ҳақлар берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган жамоавий мурожаати Урганч туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда туман молия бўлими мутахассисларини жалб қилган холда кўриб чиқилди. Ушбу мурожаатни кўриб чиқишда Урганч туман мактабгача таълим бўлими томонидан қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 391-сонли Қарорига кўра
2019 йил 1 июндан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ёрдамчиларининг, шунингдек, қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ўсишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишлайдиган тарбиячилар, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимлари ёрдамчиларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши белгилаб қўйилган.
Бироқ, Урганч туман мактабгача таълим бўлимининг 2020 йил 20 ноябрдаги 01-01/6-4-475-сонли алоқа хатида тумандаги 9-сонли Райхон макабгача таълим муассасасида ишловчи ходимларнинг қўшимча ҳақлари пандимия сабабли берилмаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларни мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 232-сонли Қарорига мувофиқ бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1 — 3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш назарда тутилганлиги инбатга олиниб қўшимча ҳақлар берилмаганлигини маълум қилинган.
Шунингдек, Урганч туман молия бўлимининг туман адлия бўлимига 11 декабрь куни тақдим қилган маълумотида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 391-сонли Қарорига кўра тумандаги 9-сонли махсус макабгача таълим муассасаси ҳодимларига пандемия даврида тўланмай қолган қўшимча ҳақлар тўланиши мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган.
Бундан ташқари, Урганч туман молия бўлимининг 2020 йил 11 декабрдаги текшириш далолатномасига кўра, 9-сонли макабгача таълим муассасасининг раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимлари шунингдек, тарбиячилар ёрдамчилари лавозимидаги ишчи ходимларга 2020 йил май ойи учун тариф ставкасига 100 фоиз қўшимча ҳақ миқдори 23641,0 минг сўм, июнь ойи учун тариф ставкасига 100 фоиз қўшимча ҳақ миқдори 41716,8 минг сўм, июль ойи учун тариф ставкасига 100 фоиз қўшимча ҳақ миқдори 41376,8 минг сўм, август ойи учун тариф ставкасига 100 фоиз қўшимча ҳақ миқдори 42097,6 минг сўм жами ушбу 4 ой учун 148832,2 минг сўм иш ҳақига қўшимча тўловлар тўланмаганлиги билдирилган.
Шу билан бирга далолатномада, 9-сонли макабгача таълим муассасасининг ишчи ходимларига 2020 йилнинг сентябрь ва октябрь ойлари учун Урганч туман мактабгача таълим бўлими томонидан қўшимча ҳақлари ўз вақтида берилмасдан ноябрь ойи ойлик маошига қўшиб ҳисобланиб тўлаб берилганлиги кўрсатилган.Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги, 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал хужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 17 ноябрдаги “Иш хакининг ўз вактида тўланиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар рахбарларининг жавобгарлигини ошириш юзасидан кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 504-сонли қарори, 2002 йил 19 мартдаги “Иш хаки ўз вактида тўланишига доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли карорларида “вазирликлар ва идораларнинг, хўжалик юритувчи субъектлар биринчи раҳбарлари иш ҳақининг ўз вақтида тўланишини таъминлаш ва ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беришлари” белгиланган.
Юқорида қайд этилган қарздорлик юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига ҳисобланган, лекин ходимларга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш юзасидан суд буйруғи чиқариш тўғрисида ариза киритилди ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди томонидан ҳодимларга жорий йилнинг май, июнь, июль ҳамда август ойлари учун тўланиши лозим бўлган жами 148832,2 минг сўм иш ҳақига қўшимча тўловларни Урганч туман мактабгача таълим бўлимидан ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилди.

08
Алишер Навоийнинг қарашларида адолат ғояси.

2021 йилнинг 08 февраль куни Хоразм вилоят адлия бошқармасида Алишер Навоийнинг 580 йиллиги муносабати билан адлия бошқармаси ходимларининг “Мумтоз суҳбатлар” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Урганч Давлат Университетининг Филология факултети, Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти Қурбанова Саида Бекчановна иштирок этиб, буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоийнинг ижтимоий-сиёсий қарашларининг марказий ғоясини адолат ташкил этиб, олам уйининг ободлиги, жамият ҳаётининг фаровонлиги адолат асосида қурилишини ўз асарларида илгари сурганлигини алоҳида таъкидлади.

Тадбир самимий, кўтаринки руҳда ва қизиқарли савол жавобларга бой бўлди.

Адолат қилишнинг қанчалик эзгу амал, савобли иш эканлигини Навоий қуйидаги байтда юксак бадиий маҳорат билан ифодалаб берган:

Ки, адл ичра ўтганга бир соати,

Эрур беҳки, жинну башар тоати. (“Садди Искандарий”)

Яъни бир соатлик адолат инсон ва жинларнинг тоат-ибодатидан афзалроқдир.

08
Соримойда сайёр ҳуқуқий маслаҳат ва давлат хизматлари.

2021 йил  06 февраль куни Хоразм вилоятининг энг чекка ҳудудида, вилоят марказидан 250 км узоқликдада жойлашган Тупроққалъа  туманининг Соримой қишлоғида Адлия бўлими билан Давлат хизматлари маркази ҳодимлари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат ва сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Тадбир давомида  аҳолига қонунчиликдаги янгиликлар, хусусан давлатимиз раҳбарининг Халқ таълими соҳасидга ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ҳамда бошқа масалаларга бағишлланган қарорлари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, аҳолини қизиқтирган бошқа масалалари юзасидан ҳуқуқий  маслаҳатлар берилиб, флаер ва буклетлар тарқатилди.

05
Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди!

Жорий йилнинг 04 февраль куни Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни сессия раиси О.Матякубов бошқариб борди.
Кун тартибида:
1 Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисида
2 Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши котибияти мудирини тайинлаш тўғрисида
3 Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши котибияти бош мутахассисларини тайинлаш тўғрисида
4 Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши котибияти фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида
5 Хива туман адлия бўлими бошлиғи Машарипов Қахрамон Бекчановичнинг 2020 йил давомида адлия бўлими томонидан норма ижодкорлиги, ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ҳолати юзасидан ҳисоботи тўғрисида
6 Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича Хива туманида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
7 Хива тумани маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Сессияда кўрилган масала юзасидан туман ҳокими О.Матякубов, туман адлия бўлими бошлиғи Қ.Машарипов, туман ТТБ бошлиғи О.Исаевларнинг ҳисоботлари тингланиб, депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама қилинган масала юзасидан туман кенгашининг қарори қабул қилинди.


 

04
ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА!

Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан тумандаги Пичоқчи қишлоғи, “Зиёлилар” маҳалласи, Ҳазорасп кўчаси, 317-уйда яшовчи фуқаро Г.Жуманазарованинг туман тиббиёт бирлашмаси Туғуриқ бўлимида доя вазифасида ишлаб келганлиги, пенсияга чиққанлиги муносабати билан иш берувчи ташаббуси бўйича у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ва ишга қайта тикланиш масаласида амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаати кўриб чиқилди.
Мурожаатни кўриб чиқиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2019 йилдаги ПҚ – 4235  сонли “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш мумкин эмаслиги  белгиланган.
Шу сабабли, адлия бўлимининг аралашуви билан мурожаатчи Г.Жуманазарова туман тиббиёт бирлашмасининг 2021 йил 12 январдаги 7-к-сон буйруғига  асосан доя лавозимига ишга тикланди.

03
ФУҚАРОЛАРНИНГ ТУРАР-ЖОЙИГА БЎЛГАН МУЛК ҲУҚУҚЛАРИ ҚАЙТА ТИКЛАНДИ!

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги 2018 йил 20 апрелдаги ПФ–5421-сон Фармони доирасида тумандаги бир гуруҳ фақароларга 2018-2019 йиллар давомида Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли Қарори талабларига асосида туман ҳокимининг тегишли қарорларига қўра фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга мулк ҳуқуқи эътироф этилган.

Бироқ, ушбу мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги қарорлар туман ҳокимининг 2020 йил 6 апрелдаги 971қ-сонли қарори билан бекор қилинганлигидан норози бўлиб туман адлия бўлимига жами 13 та фуқародан аризалар келиб тушади.

Музкур фуқароларнинг аризаларини ўрганиш давомида туман ҳокимининг 2020 йил 6 апрелдаги 971қ-сонли қарори амалдаги қонун ҳужжатларига зид равишда ижрога қаратиланлиги маълум бўлади.

Хусусан, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасида “Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда маъмурий иш маъмурий орган мажлисида кўриб чиқилиши лозимлиги” 48-моддасида “Маъмурий ишни мажлисда кўриб чиқиш чоғида мажбурий тартибда баённома юритилиши” маъмурий иш юритишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилиш ва уларнинг мажлисга келмаганлиги сабаблари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши белгилаб ўтилган бўлсада, туман ҳокимлиги томонидан 13 та фуқарога тегишли бўлган Урганч тумани ҳудудида жойлашган
турар-жойларга нисбатан ер учаскасига мерос қилиб қолидириладиган умурбод эгалик қилиш ҳуқуқи бериш тўғридаги туман ҳокимининг 2018-2019 йиллардаги қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги туман ҳокимининг 2020 йил 6 апрелдаги 971қ-сонли қарори қабул қилиниши учун асос бўлган ҳокимликда ўтказилган 2020 йил 30 мартдаги йиғилиш ва унга кўра 48-сонли йиғилиш баёнини қабул қилишда ушбу маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун манфаатдор бўлган 13 нафар фуқаронинг ҳеч бири хабардор қилинмаган.

Шу билан бирга, мазкур Қонуннинг 59-моддасида, манфаатдор шахснинг ишончи ҳимоя қилиниши лозим бўлган ҳолларда, маъмурий ҳужжатни бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи суд тартибида кўриб чиқилиши, агар манфаатдор шахс маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониб, маъмурий ҳужжат асосида олинган мол-мулкдан фойдаланган, ўз мулкини тасарруф этиш учун битим тузган ёки маъмурий ҳужжатда белгиланган наф ва имтиёзлардан бошқача тарзда фойдаланган бўлса, унинг ишончи ҳимоя қилиниши лозимлиги белгилаб қўйилган.

Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5421-сон Фармонида уй-жойга эга бўлиш ва қуришнинг қонуний механизмлари мавжуд бўлишига қарамасдан минглаб фуқаролар кўп йиллар давомида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида якка тартибда уй-жойларни ноқонуний барпо этишганлиги, натижада, ушбу муаммо бутун республика бўйича оммавий тус олиб, уй-жой учун зарур ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги аҳолида бошқа ижтимоий муаммоларнинг келиб чиқишига олиб келганлиги қайд қилинган.

Шунга кўра, ушбу Фармон қабул қилинган вақтга қадар қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши бўйича бир марталик акция эълон қилинган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Урганч туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 187-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан Урганч туман Маъмурий судига ҳоким қароридаги фуқароларга нисбатан мулк ҳуқуқини бекор қилиш қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси киритилди ва суднинг 2020 йилдаги қарорига асосан ҳоким қароридаги 13 нафар фуқарога тегишли қисми ҳаиқиқий эмас деб топилди ва ушбу фуқароларнинг мулк ҳуқуқлари қайта тикланди.

02
Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилган!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро З.Хидирбаеванинг меҳнат шартномаси бекор қилинганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилган.
Аниқланишича, Тупроққалъа туман тиббиёт бирлашмасининг 2020 йил 23 ноябрдаги 245к-сонли буйруғига асосан бирлашма фельдшери З.Хидирбаева пенсия ёшига етганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Ўрганиш давомида, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан фуқаро З.Хидирбаева билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сонли қарори талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланган.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан киритилган тақдимномага асосан Тупроққалъа туман тиббиёт бирлашмасининг 2021 йил 27 январдаги 17к-сонли буйруғига асосан фуқаро З.Хидирбаева аввалги ишига қайтарилиб, унинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

01
“Очиқ эшиклар куни”

Урганч туман адлия бўлими ва Урганч туман Давлат хизматлари марказида

“Очиқ эшиклар куни”

         Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Урганч туман адлия бўлими ва Урганч туман Давлат хизматлари марказида 2021 йилнинг
1 февраль куни “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.

         Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад кенг жамотчиликни Урганч тумани адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ҳамда “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти, Ҳалқ қабулхонаси ва Бош вазир қабулхоналари фаолияти ва иш жараёни билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.

         Тадбирда асосан талабалар, оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этишди ва қатнашчиларга кўтаринки руҳ ҳамрохлик қилди.

29
Сайёр қабул доирасида сайёр давлат ҳизмати

Халқимиз кундалик хаётида юзага келаётган масалаларни ҳуқуқий ечимини топиш мақсадида Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Нодир Жуманёзов томонидан 2021 йил 29 январь куни Қўшкўпир тумани Ғазовот қишлоғида сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабул доирасида фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам, Меҳнат ярмаркаси шунингдек, нотариал, ФХДЁ, ҳамда шахсни тасдиқловчи ва
уй-жой хужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ ва бошқа турдаги давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан фуқароларга барча зарур шароитлар яратилди.

Қабул жараёнида фуқароларга тезкор ва сифатли давлат хизматлари кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда жами 300 дан ортиқ фуқаро иштирок этиб, мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш ва давлат хизматлари каби масалаларга оид бўлиб, кўпчилиги жойида ечимини топди.

Қабул жараёнида фуқароларга 100 дан ортиқ давлат хизматлари, шундан 7 таси ФҲДЁ соҳасига оид, 6 таси давлат нотариал идораси фаолияти билан боғлиқ, 80 дан ортиғи давлат хизматлари маркази томонидан кўрсатиладиган хизматлар.(ИНПС очиш, мактабгача таълим муассасасига навбатда туриш, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш ва бошқа масалалар)

Бундан ташқари ушбу тадбир доирасида Ғозовот қишлоғининг барча маҳалла раисларига эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш, шунингдек давлатимиз раҳбарининг Олий мажлисга ҳамда халқимизга йўллаган мурожаатномасида акс этган масалаларни тушунтиришга бағишланган тренинг ташкил этилди.

          Эслатиб ўтамиз, Ғозовот қишлоғи Қўшкўпир туманининг чекка ҳудуди саналиб, вилоят марказидан 50 километр узоқликда жойлашган. Ушбу ҳудуд Туркманистон билан чегарадош ҳисобланади. Ҳудудда 6 та маҳалла мавжуд бўлиб, аҳолиси 18167 нафар киши. Шундан 3232 хонадон, 4498 оила мавжуд. Мавжуд оилаларнинг 1239 тасини 30 ёшгача бўлган ёш оилалар ташкил этади. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 4808 нафари меҳнат билан банд,
500 нафари вақтинча ишсиз.

28
БИР МУРОЖААТ ИЗИДАН!

Боғот туман адлия бўлими томонидан Боғот тумани, “Ашхобод” маҳалласида яшовчи фуқаро З.Ражабованинг ишга жойлашиш ёки ишсизлик нафақаси тайинлаш масаласида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 1 майдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасида - маҳаллий меҳнат органларига меҳнат органларига мурожаат этган ишсизларнинг ишга жойлаштирилишини таъминлаш вазифаси юклатилган бўлиб, қонун ижросини таъминлаш ва фуқаро З.Ражабова мурожаатига кўра, уни иш билан таъминлаш масаласини кўриб чиқиш бўйича Боғот туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига топшириқ юборилиб, топшириқ ижроси бўйича туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасига кўра, фуқаро З.Ражабова ўрта-махсус маълумотли ҳуқуқшунос-иқтисодчи мутахассислигига эгалиги аниқланиб, З.Ражабовага мақбул келадиган ҳамда унинг мутахассислиги бўйича туманда бўш иш ўрни мавжуд эмаслиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 13 октябрда 831-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” ги Низом талабларидан келиб чиқиб, бўлим аралашуви билан белгиланган тартибда 2021 йилнинг январь ойидан ишсизлик нафақаси тайинланди.