Yangiliklar
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан 2021 йил 25 март куни Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Хоразм вилоятида давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига реализация қилиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3513-сон қарори ижросини тадбиркорлик субъектларига тушунтириш мақсадида давра суҳбати ташкил қилинди.
Ушбу давра суҳбатида қарорнинг мазмун-моҳияти, мақсади ҳамда қарорда белгилаган устувор вазифалар йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди.
Мазкур давра суҳбати қизиқарли ва савол-жавобларга бой бўлди.
Янгиариқ туман адлия бўлими томонидан Янгиариқ туманИ Тузлоқ маҳалласида яшовчи фуқаро К.Абдуллаевнинг 2021 йил 5 март кунидаги “Хива нефтегазқурилиш” унитар корхонасида ишлаган даврлари учун иш ҳақларини тўлиқ олганлиги бироқ иш ҳақи маълумотларида охирги ойлик иш хақлари кўрсатиб берилмаганлиги, бу масалада бир неча бор мурожаат қилишига қарамасдан муаммоси ҳал бўлмаганлиги, шу юзадан амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Мурожаатни ўрганишда, фуқаро К.Абдуллаев 2008 йил 20 июлдан 2013 йил 14 февралга қадар “Юггазстрой” ОАЖга қарашли “Махсустаъмиргазқурилиш” унитар корхонасида фаолият кўрсатганлиги ва кейинчалик “Махсустаъмир газқурилиш” унитар корхонаси ОАЖга қарашли “Хива нефтегазқурилиш” унитар корхонасига қўшилганлиги аниқланди.
Янгиариқ туман адлия бўлими аралашуви билан “Хива нефтегазқурилиш” унитар корхонаси томонидан 2013 йил февраль ойидаги иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотлар киритилган иш ҳақи маълумотномаси олиб берилиши таъминланиб, фуқаронинг муаммоси ҳал қилинди.
Урганч шаҳар адлия бўлими томонидан “3-son QURILISH MONTAJ POEZDI” МЧЖнинг 1,9 гектар ер майдонидан иборат жамиятга қарашли қурилиш базаси ер, бино ва иншоотлар бузиб олиниши муносабати билан Урганч шаҳар Ашхобод кўчаси саноат минтақаси ҳудудидан 1,4 гектар ер майдони ажратиб берилганлиги, ажратиб берилган ер майдонида муҳандислик коммунал тизим тармоқлари мавжуд бўлганлиги сабабли шаҳар ҳокимининг қарорига асосан давлат заҳирасига қайтариб олинганлиги, ҳозирга қадарли ер майдони ёки компенсация пул маблағлари берилмасдан келинаётганлиги сабабли амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатлари кўриб чиқилди.
Аниқланишича, жамиятга ажратиб берилган ер майдони ҳудудида газ, электр энергия ва сув тизими тармоқлари жойлашганлиги сабабли жамиятнинг ер майдонидаги муҳандислик коммунал тизим тармоқлари ШНК талаблари бўйича муҳофаза ҳимоя зоналари сақланган ҳолда янгидан ер майдони ажратиш, ҳоким қарорини бекор қилиш ҳамда ер майдонини давлат заҳирасига қайтариш ҳақидаги мурожаатига асосан шаҳар ҳокимининг 30.04.2018 йилдаги 1126қ-сон қарори билан 21.05.2013 йилдаги “Урганч шаҳар “3-son QURILISH MONTAJ POEZDI” МЧЖнинг ер, бино ва иншоотлари бузиб олиниши эвазига Урганч шаҳар Ашхобод кўчасидаги давлат заҳирасидаги ерлардан Урганч шаҳар бош режасига асосан янги ишлаб чиқилган батафсил режалаштириш лойиҳасига мувофиқ янгидан қуриш учун 1,4 гектар ер майдони ажратиб бериш тўғрисида”ги 1207қ-сон қарори бекор қилинган ва ер майдони давлат заҳирасига қайтариб олинган.
Ўрганиш натижаси бўйича, қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда жамиятга ер майдони ажратиш чораларини кўриш тўғрисида Урганч шаҳар ҳокими номига тақдимнома киритилган ҳолда натижасига кўра шаҳар ҳокимининг 2021 йил 16 март куни “3-son QURILISH MONTAJ POEZDI” МЧЖга Урганч шаҳар, Ёшлик кўчаси реконстркуция қилиниши муносабати билан Урганч шаҳар Ёшлик кўчаси 16-манзилда жойлашган ер, бино ва иншоотлари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузиб олиниши эвазига, компенсация сифатида Урганч шаҳар Ашхобод кўчасидан янгидан ер майдони ажратиб бериш тўғрисида” 371қ-сон қарори қабул қилиниши таъминланиб, тадбиркорнинг талаби қаноатлантирилди.
Хоразм вилояти адлия бошқармасида 2021 йил февраль ойи якуни бўйича амалга оширилган ишлар таҳлилига асосан ойнинг энг яхши ходими аниқланди. Унга асосан Тупроққалъа туман адлия бўлими бошлиғи Болтаева Шоира Худайбергановна “Ойнинг энг яхши ходими” дея эътироф этилди.
.png)
Вилоят адлия бошқармаси томонидан Хазорасп туман Мактабгача таълим бўлими томонидан Ж.Раджапова ва бошқаларнинг ойлик маошини давлат бюджетидан юз фоиз устамаси билан олиб келаётганликлари, лекин пандемия давридан буён, яъни 2020 йилнинг 15 март кунидан бошлаб устама пули берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатлари тегишли мутахассис жалб қилган ҳолда кўриб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида Хазорасп туман Мактабгача таълим бўлими томонидан иш ҳақларингизни ҳисоб-китоб қилинишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-391-сонли қарорда белгиланган талабларга қатъий риоя қилинмасдан, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, мурожаатни ўрганиш якуни бўйича туман мактабгача таълим бўлимига ходимлар лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши чораларини кўрилиши бўйича тегишли таъсир чораси киритилди.
Киритилган таъсир чора натижаси бўйича Ж.Раджапова ва бошқаларга тўланилиши лозим бўлган устама пуллари тўлиқ тўлаб берилди.
Янгибозор тумани “Мингбоғол” маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Давлетованинг даволаниш учун тиббий ордер олишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати туман адлия бўлими томонидан кўриб чиқилди.
Ҳолат бўйича адлия бўлимининг тегишли кўрсатмасига асосан туман тиббиёт бўлими томонидан фуқаро Р.Давлетовага даволаниш учун тиббий ордер берилиши таъминланди.
Хива шаҳар, Калтаминор маҳалласи, Дешон-қалъа кўчаси, 139-уйда яшовчи фуқаро Ш.Абдиязовнинг кўчадаги электр симёғочлари яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги ва айрим симёғочлар йўлнинг ўртасида қолиб кетганлиги ҳамда уни таъмирлашда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати шаҳар адлия бўлими томонидан кўриб чиқилди.
Ҳолат бўйича адлия бўлимининг аралашуви билан Дешон-қалъа кўчасида жойлашган электр симёғочи янгисига алмаштирилиб, йўлни ўртасида қолган симёғочларни бошқа жойга кўчирилиши таъминланди.
Жорий йилнинг 11 март куни Ҳонқа туманида вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман адлия бўлими ходимлари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тумандаги мутасадди идора ва ташкилотларга тушунтириш юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мазкур давра суҳбати самимий, савол-жавобларга бой ва кўтаринки руҳда ўтди.
Жорий йилнинг 10 март куни Хоразм вилояти юридик техникуми ўқувчилари “Очиқ эшиклар куни” шиори остида вилоят адлия бошқармасига ташриф буюришди.
️Ташриф жараёнида ўқувчилар бошқарма таркибидаги бўлимларининг иш жараёни, ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
Айниқса, бошқарма кутубхонасидаги ҳуқуқий ҳамда бадиий адабиётлар ўқувчиларда ёрқин таассурот қолдирди.
Боғот туман адлия бўлими томонидан, Боғот тумани, “Нурли-маскан” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Шерметова ва бошқаларнинг тумандаги 16-сон ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида ишлашлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 май кунги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 391-сон Қарорига асосан тўланиши лозим бўлган 100 фоиз қўшимча хақ пуллари пандемия давридан буён, яъни 2020 йилнинг 16 мартидан ноябрь ойига қадар берилмаганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганилди.
Аниқланишича, Боғот туман 16-сон мактабгача таълим ташкилотининг 58 нафар ходимига карантин даврида, яъни 2020 йил 16 мартдан 30 ноябрига қадар 9 ойда жами 239 571,3 минг сўм қўшимча тўловлар ҳисобланмасдан, шундан 31 144,3 минг сўм солиқ ва бошқа ушланмалар ушлаб қолинган ҳолда 208 427,0 минг сўм миқдордаги иш ҳақига қўшимча тўловлар тўланмаганлиги аниқланди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарор билан тасдиқланган “Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида”ги Низомнинг 11-боб 64-бандида “Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотида ходимлар иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида раҳбарлар, педагогик ва тиббиёт ходимлари, шунингдек, тарбиячилар ёрдамчилари лавозим маошларига ҳамда тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча тўлов тўланади.” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли фармонининг 17-бандида давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва ўз фаолиятини тўхтатган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, спорт ва маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилиши белгиланган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва ҳаражатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 232-сонли қарорига мувофиқ бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилиши, коммунал хизматлар, озиқ-овқат, қоғоз ва бошқа канцелярия товарлари харид қилиш, жорий таъминлаш ва бошқа ҳаражатлар қисқартирилиши кўрсатилган.
Карантин даврида иш ҳақига қўшимчаларни тўланмаслик бўйича ҳозирги кунга қадар юқори турувчи органлардан қарор, низом ҳамда қўшимча кўрсатма берилмаган.
Бундан ташқари, амалдаги қонунчиликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-391-сонли қарорида кўрсатилган қўшимча ҳақлар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ёки директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланадиган маблағлар ҳисобига кирмаслиги қайд қилинган.
Боғот туман мактабгача таълим бўлими томонидан М.Шерметова ва бошқаларга тўланилиши лозим бўлган пул маблағининг тўланмаслиги бўйича қўшимча қарор ва кўрсатма берилмаган бўлсада, амалдаги қонунчиликга асосан иш ҳақини ҳисоб китоб-қилишда белгиланган талабларга қатъий риоя қилинмасдан, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Муқаддам ҳудди шу мазмунда ташкилотнинг айрим ходимлари томонидан бўлимга қилинган мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилиб, Боғот туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи номига аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиб, 239 571,3 минг сўм қўшимча тўловларни тўлаш тўғрисида тақдимнома киритилган.
Тақдимнома натижаси бўйича Боғот туман 16-сон мактабгача таълим ташкилотининг 58 нафар ходимига, шу жумладан М.Шерметова ва бошқаларга солиқ ва бошқа ушланмалар ушлаб қолинган ҳолда тўланиши лозим бўлган 208 427,0 минг сўм миқдордаги иш ҳақига қўшимча тўловларнинг 192 269,9 минг сўм қисми 2021 йил 18 февралда ва кейинчалик 16 157,0 минг сўм қисми 2021 йил 4 март куни тўлаб берилиши таъминланиб, талаби қаноатлантирилди.