Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

28
ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА СПОРТНИНГ БАСКЕТБОЛ ТУРИ БЎЙИЧА “АДЛИЯ КУБОГИ” БЎЛИБ ЎТДИ!

Ўзбекистон Республикаси Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ҳамда “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан Ҳазорасп туман адлия бўлими ташаббуси билан тумандаги ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг “Баскетбол” йўналишида туман “Адлия кубоги” соврини бўйича туман биринчилиги мусобоқа турнири ўтказилди.
Мазкур мусобоқада 1-ўринни 1-сон ихтисослаштирилган мактаб интернат, 2 ўрин 37-сон мактаб, 3-ўрин 34-сонли мактаблар турнир ғолиб деб топилди ҳамда туман адлия бўлимининг махсус совғалари билан тағдирландилар.

27
БИР МУРОЖААТ ИЗИДАН!

Вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими  томонидан Хонқа туманидаги 11-сон умумий ўрта таълим мактабида жисмоний тарбия ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган фуқаро У.Шариповнинг Хонқа туман Ҳалқ таълими бўлими ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Аниқланишича, фуқаро У.Шарипов 1992 йил 29 август куни Хонқа туман 11-сон умумий ўрта таълим мактаби директорининг 41-сонли буйруғи билан мактабга жисмоний тарбия ўқитувчиси лавозимига ишга қабул қилинган.
Мактаб директорининг 2020 йил 19 декабрдаги 49-сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли Фармонидан келиб чиқиб, унга 2021 йил 1 январь кунидан “Спорт тарғиботчиси” қўшимча вазифаси юклатилганлиги ва унинг базавий лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама пули тўланилиши белгиланган.
Лекин, Хонқа туман Ҳалқ таълими бўлими томонидан фуқаро У.Шариповга бугунги кунга қадар базавий лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама пули тўлаб берилмаган.
Шу юқоридагиларга асосан қарздор Хонқа туман Ҳалқ таълими бўлимидан Хонқа туманидаги 11-сон умумий ўрта таълим мактабида ишловчи “Спорт тарғиботчиси” вазифаси юклатилган ходим У.Шариповга жорий йилнинг январь, февраль ва март ойлари учун базавий лавозим маошига 20 фоиз миқдорида ҳисобланган устама пули, яъни 1.626.882 сўмни ундириш юзасидан ФИБ Урганч туманлараро судига суд буйруғи киритилди ва суднинг
2021 йилнинг 23 апрель кунги буйруғига мувофиқ фуқарога тўланилиши лозим бўлган 1.626.882 сўм пул маблағи ундирилиши таъминланди.

26
Навбатдаги сайёр қабул Шовот туманида бўлиб ўтди!

Жорий йилнинг 23 апрель куни жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари И.Назаров навбатдаги сайёр қабули Шовот тумани Қиёт қишлоғи  Ойдин маҳалласида бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда 35 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок қилди.
Сайёр қабулда инсон ҳуқуқларига оид мурожаатлардан 5 таси вилоят адлия бошқармаси иш юритувига, 11 та мурожаат туман адлия бўлими иш юритувига кўриб чиқишлик учун қабул қилинган бўлса, қолган фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан жойида ҳал қилиниб, тушунтиришлар берилди.

23
ФУҚАРОГА ИШСИЗЛИК НАФАҚАСИ ТАЙИНЛАНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ!

Янгибозор туман адлия бўлими томонидан туманда яшовчи фуқаро М.Ўрозметованинг “Мактабгача тарбия муассасаларида тарбиячи” мутахассислиги бўйича иш билан таъминлашда ёки ишсизлик нафақаси олишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари иштирокида кўриб чиқилди.
Янгибозор туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2021 йил 19 апрель кунги 25/12-01/15-221-сон хатига асосан,бугунги кунда Янгибозор туманидаги мактабгача таълим муассасаларида “бошланғич жисмоний тарбия” мутахассислиги бўйича бўш иш ўринлари йўқлиги сабабли, фуқаро М.Ўрозметова Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунининг 44, 51-моддалари тартибида марказ томонидан ишсиз деб эътироф этилиб, 2021 йил май ойидан ижтимоий ҳимояга олиниб,  ишсизлик нафақаси тайинланиши таъминланди.

22
САРҲИСОБ!

Жорий йилнинг 21 апрель куни халк депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Урганч шаҳар адлия бўлими бошлиғи О.Юсупов томонидан 2021 йил 1-чорагида давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида халк депутатлари Урганч шаҳар Кенгашида ахборот берди.

20
ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА!

Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан Ҳазорасп тумани 1-сон кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида фаолият кўрсатиб келаётган ходимлар И.Сапаева ва бошқаларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори бўйича тўланиши лозим бўлган 192 380 582 сўм устама ҳақ тўловларини ундириб беришда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаатлари кўриб чиқилди.  
Ушбу мурожаатни кўриб чиқиш натижасида, Ҳазорасп тумани 1-сон кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилоти томонидан 2020 йил апрель-октябрь ойлари давомида ташкилотнинг 38 нафар ходимларига 192 380 582 сўм иш ҳақига қўшимча устама ҳақ тўланмаган ҳолати аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ҳазорап туман адлия бўлими томонидан, Ҳазорасп туман мактабгача таълим бўлимига тумандаги 1-сон кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида фаолият кўрсатиб келаётган ходим И.Сапаева ва бошқаларга юқоридаги талаблардан келиб чиқиб, 192 380 582 сўм иш ҳақини тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Натижаси бўйича Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан тумандаги мактабгача таълим бўлимига киритилган тақдимнома талаблари тўлиқ бажарилиб, ходим И.Сапаева ва бошқаларга юқоридаги талаблардан келиб чиқиб, 192 380 582 сўм иш ҳақини тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниб ундириб берилди.

19
АДЛИЯ АРАЛАШУВИ БИЛАН “АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР” ДАФТАРИДАГИ ФУҚАРОЛАРГА КРЕДИТ МАБЛАҒИ АЖРАТИЛДИ!

Жорий йилнинг 16 апрель куни “Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Давлат ёнғин назорати органининг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишда қонунийликни таъминлаш хамда текширув ўтказишда юзага келаётган муаммолар” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ходими, Хоразм вилояти суди, вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимидаги мансабдор ва маъсул ходимлар иштирок этишди.

16
АДЛИЯ АРАЛАШУВИ БИЛАН “АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР” ДАФТАРИДАГИ ФУҚАРОЛАРГА КРЕДИТ МАБЛАҒИ АЖРАТИЛДИ!

Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг март ойида ижтимоий-иқтисодий шароити оғир бўлган чека, олис-оғир маҳала ҳисобланмиш Ҳазорасп туман “Оқ майдон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар ва ёшлар” дафтаридаги фуқаролар билан учрашиб сайёр қабул ўтказилди.
Ўтказилган сайёр қабул жараёнида, фуқаролар томонидан 10 та тикувчилик йўналиши бўйича тадбиркорлик фаолият тури билан шуғуланмоқчи бўлган фуқароларга туман Халқ банки томонидан кредит маблағи ажратиш тўғрисидаги мурожаати бўлим иш юритувига қабул қилиниб кўриб чиқилди.
Мазкур мурожаатни кўриб чиқиш натижасида адлия бўлимининг аралашуви билан, жорий йилнинг 10 апрель куни АТ “Халқ банки” Ҳазорасп филиали томонидан тумандаги “Оқ майдон” маҳалласида яшовчи  “Аёллар ва ёшлар дафтари”га киритилган 10 та фуқаролар М.Маткаримова, Д.Қурёзова, З.Абдуллаева, Г.Авазмуродова, Ф.Раззақова, З.Машарипова, О.Эшниёзова, М.Хўжабоева, З.Йўлдошева, М.Раджаповаларга имтиёзли кредит маблағи ажратиш тўғрисида ҳужжатлари расмийлаштирилиб, таъминотчиларга тикув машиналарини етказиб бериш учун кафолат хатлари берилиши таъминланди.

15
“Ойнинг энг яхши ходими”


Хоразм вилояти адлия бошқармасида 2021 йил март ойи якуни бўйича амалга оширилган ишлар таҳлилига асосан ойнинг энг яхши ходими аниқланди. Унга асосан Хонқа туман адлия бўлими бошлиғи Эшметов Темур Хамиджанович “Ойнинг энг яхши ходими” дея эътироф этилди.
Шу муносабат билан Хоразм вилояти адлия бошқармаси жамоаси Эшметов Темур Хамиджановичнинг келгуси фаолиятига омад тилаган ҳолда унинг бошқарма фаолиятига қўшиб келаётган ҳиссаси учун чуқур миннаддорчилик билдиради.


14
ШОВОТ ТУМАН ҲОКИМЛИГИДАН 300 МЛН СЎМГА ЯҚИН ПУЛ МАБЛАҒИНИ УНДИРИШ БЎЙИЧА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг74-бандига мувофиқ, давлат хизматлари марказлари, прокуратура ва адлия органларига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан низом талабларига сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назорат ва мониторингни амалга ошириш вазифаси юклатилган.
Шовот туман ҳокимлиги томонидан Низомнинг8-банди талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланди.
Хусусан, Низомнинг 7-бандида қурилиш органлари томонидан амалга ошириладиган ишларнинг қиймати, яъни архитектура ва режалаштириш топшириғини (кейинги ўринларда АРТ деб юритилади) ишлаб чиқиш учун — энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида белгиланиши, ушбу Низомнинг 8-бандида АРТни ишлаб чиқиш қиймати туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан АРТ ишлаб чиқилган кунда тўлиқ тўлаб берилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
7 февралдаги 01/1-2631-сонли хатида туман ва шаҳарлар ҳокимлари уч кун муддатда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қурилиш органларига ишлаб чиқилган архитектура ва режалаштириш топшириғи учун энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари (ҳар бир АРТ учун 892 минг сўм) қийматида маблағ ажратиш бўйича фармойишни қабул қилиш ва тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш топширилган.
Қурилиш органи томонидан жорий йилнинг 1 февраль кунига қадар жами 400 та, умумий қиймати 356.800.000 сўмлик архитектура ва режалаштириш топшириғи (АРТ) ишлаб чиқилган.
Бироқ, туман ҳокимлиги томонидан жорий йилнинг 1 февраль ҳолатига қурилиш органи томонидан ишлаб чиқилиб,«YERELEKTRON» ААТга киритилган жами 332 та умумий қиймати 296.126.160 сўмлик маблағлар тўлаб берилмаган ҳамда маблағ ажратиш бўйичафармойиш қабул қилинмаган.
Шулардан келиб чиқиб, Шовот туман ҳокимлигидан қурилиш органи томонидан жорий йилнинг 1 февраль ҳолатига ишлаб чиқилиб,“YERELEKTRON” ААТга киритилган жами 332 та, умумий қиймати 296.126.160 сўмлик АРТ ишланганлик учунтўланмаганмаблағларни вилоят Қурилиш бош бошқармаси ҳисобига ундириш бўйича Шовот туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди.
Мазкур даъво ариза суд томонидан кўриб чиқилиб тўланмасдан турган 296.126.160 сўмлик маблағлар вилоят Қурилиш бош бошқармаси ҳисобига ундириш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинди.