Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ХОРАЗМ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИНИНГ ЎРНИ


Aҳоли онгида коррупцияга тоқатсизлик муҳитини яратишда тарғибот тадбирларининг муҳимлиги ҳеч кимга сир эмас.

Хоразм вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида Коррупцияга қарши курашиш мавзуси бўйича 1000 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларда 3000 дан ортиқ тарқатма материаллар тарқатилди.

Шунингдек, ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этишда инновацион усуллардан кенг фойдаланган ҳолда олис ва узоқ маҳаллаларга кириб борилиб, волонтерлар билан биргаликда 50 га яқин “Ҳуқуқий автобус” лойиҳаси, шунингдек бир қатор ҳуқуқий аксиясиялар ўтказилди.

Халқ таълими бошқармаси ва таълим муассасаларида билан биргаликда ёшлар ўртасида ҳар йили “Мен коррупцияга қаршиман” ва “Коррупция ва жамият” мавзуларида иншолар танлови, 100 га яқин “Street Law” лойиҳаси ўтказилди.

Ҳуқуқий ахборотни тарқатишда ижтимоий реклама усулларидан фойдаланган ҳолда “Қоррупция – бу мен” – номли қисқа метражли филм ҳамда
“Коррупция – тараққиёт кушандаси”, “Коррупция – ёш авлоднинг давлатга ва ватанга бўлган ишончини сўндиради” номли видеороликлар тайёрланиб, кенг аҳолига ҳамда давлат органлари ва ташкилотларига тарқатилди.

Тарғибот тадбирларини кучайтириш мақсадида вилоятдаги
20 дан ортиқ ташкилотлар, нотариуслар ва адвокатлар билан ҳамкорликда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш юзасидан медиа режалар тасдиқланиб, амалга ошириб келинмоқда.

Адлия органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш юзасидан оммавий ахборот васиталари журналист ва блогерлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида 2022 йилнинг ўтган даврида 15 маротаба (2021 йил давомида
8 маротаба) очиқ мулоқот ва пресс-турлар ташкил этилди.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида 28 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилиниб, унинг натижасида 64 та ҳолатда коррупция учун шарт-шароитлар яратадиган нормалар аниқланиб, уларни бартараф қилишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигига киритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 390-сон қарорига асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарор ва фармойишлари “Е-Qaror” электрон тизими орқали расмийлаштирилиши йўлга қўйилган.

Хоразм вилоятида бугунги кунга қадар “Е-Qaror” электрон тизими орқали
18 403 та ҳужжатлар, шундан, 11 388 та ҳоким қарори, 3 629 та ҳоким фармойиши ҳамда 3 386 та Кенгаш қарорлари қабул қилинган.

Адлия органларига жорий йилнинг ўтган даврида жами 155 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив тусдаги қарорлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушган бўлиб, уларнинг 87 таси қонунчиликка мувофиқлиги сабабли ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, 68 таси эса белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилган.

Экспертизадан қайтарилишига сабаб бўлаётган омиллар, ҳокимликларнинг юридик хизмати томонидан қарорлар лойиҳаси қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий экпертизадан (коррупциявий омиллар мавжуд эмаслиги юзасидан) ўтказилмасдан, фақат номига шаблон хулосани бериш билан чекланилмоқда. Шу билан бирга, қарор лойиҳасини тегишли манфаатдор ташкилотлар билан келишмаслик ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши талабига риоя қилинмаслик каби ҳолатлар ҳам мавжуд.

Бугунги кунга қадар ер муносабатларига доир жами 123 та қарорлар экспертизадан ўтказилиб шундан, 32 та (26,0 %) қарорлар қонунчиликка номувофиқлиги ва зарурий хужжатлар илова қилинмаганлиги сабабли рад этилган, 26 та (21,0 %) қарорлар эътирозлар билан келишилиб, 65 та (52,0 %) қарорларни қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижобий хулосалар берилган.

Рад этилишининг сабаблари, ер участкасини заҳирага қайтариш тўғрисидаги қарор лойиҳаларида заҳирага қайтариш тўғрисидаги аризалар мавжуд эмаслиги, аризалар бўйича қарор лойиҳалари орадан 2-4 ойгача вақт ўтгандан кейин киритилиши, аризалардаги контурлар ва гектарлар қарор лойиҳасига мос келмаслиги, ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарор лойиҳасида ажратилаётган субъект давлат органи, ташкилоти ёки муассасаси ҳисобланмаслиги, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш қонунчилик талабига кўра судда кўриб чиқилиши белгиланган ҳолатларда ҳам қарор лойиҳасини киритишда кўриш мумкин.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарор ва фармойишлари қонунийлиги “Е-Қарор” электрон тизими орқали қилинган Мониторинглар жараёнларида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжатларига зид бўлган қарорлар қабул қилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф қилиш ва келгусида йўл қўймаслик мақсадида жами 113 та таъсир чоралари қўлланилиб, судларга 10 та аризалар киритилди.

Киритилган таъсир чоралар натижасида 95 та қарорлар бекор қилиниб (қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилиб), 14 нафар ходимларнинг интизомий жавобгарлик ҳал этилган.

 

              Нодир ЖУМАНЁЗОВ

Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғи,

юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)