Yangiliklar
Бугунги кунда дунё мамлакатларида асаларичилик соҳасини ривожлантиришга, асал маҳсулотларини етиштиришга бўлган эьтибор ва талаб йил сайин ортиб бормоқда. Айниқса, экологик тоза асал ишлаб чиқаришга бўлган эҳтиёж ниҳоятда юқори.
Асаларичилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, тармоқда наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, асаларичилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини янада кўпайтириш, асални қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, асаларичилик соҳасидаги илғор тажрибаларни республикамизнинг барча ҳудудларида татбиқ этиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, 2017 йилнинг 16 октябрида “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган.
Қарор билан “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмасини ташкил этилган.
Уюшманинг асосий вазифаси маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда асаларичилик хўжаликларини ўрмон фонди ерларига, тоғ ва тоғолди ҳудудларига, табиий пичанзор ва яйловларга ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларига жойлаштиришни амалга оширишдир.
Уюшманинг буюртманомасига асосан асаларичилик хўжаликларига асалари оилаларини асал йиғиш мавсуми давомида ўрмон фонди ерлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, тоғ ва тоғолди ҳудудлари, табиий пичанзор ва яйловлар ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланишга бепул берилади.
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб асаларичилик тармоғи учун олий малакали кадрлар тайёрлаш бўйича Фарғона давлат университетида зоотехника факультети ташкил этилди.
2023 йилнинг 1 январигача қуйидагилар божхона тўловларидан озод этилган:
наслли (маҳсулот) материаллар, асаларичилик соҳасида қўлланиладиган инвентарлар ва ускуналар, асалари уяларини ташиш учун махсус транспорт воситалари ва тиркамалар;
асалари касалликлари ва зараркунандаларига қарши қўлланиладиган ветеринария дори воситалари ва препаратлар, асалари уялари ишлаб чиқариш учун ёғоч ва зарур материаллар, пенополиуретан, уларга ёрдамчи ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлари, мумларда ва мум маҳсулотлари.
Ҳокимликлар тижорат банклари кредити ҳисобидан сотиб олинадиган асалари уяларини ҳеч қандай чекловларсиз нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан етказиб беришга кўмаклашади.
“Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ Ўзбекистон асаларичилари уюшмасининг буюртмасига мувофиқ асалари уялари ишлаб чиқарувчи ташкилотларга ёғоч-тахта ва темир ясси прокатини етказиб беради.
Давлат ўрмон қўмитаси давлат ўрмон фондидан жисмоний ва юридик шахсларга асалари уялари ва қутиларини жойлаштиришга участкалар ажратади.
Хоразм вилояти адлия бошқармаси томонидан бошқарма сайтида бўш иш ўринлари тўғрисидаги эълонда кўрсатилган Урганч шаҳар адлия бўлими катта маслаҳатчиси штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2020 йил 10 июндаги
107-ум-сонли буйруғига асосан қисқартирилганлиги сабабли ушбу лавозимга ҳужжат қабул қилиш якунланганлиги маълум қилинади.
Маълумот учун телефон: 62-226-05-28,
“Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.
Фармон билан Адлия вазирлиги зиммасига қатор қўшимча вазифа ва функциялар юклатилди.
Жумладан, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган изчил ҳуқуқий сиёсатни такомиллаштириш;
барча соҳаларда қонунчиликни тизимлаштириш ва кодификациялаш ишларини самарали йўлга қўйиш, қабул қилинганига кўп вақт бўлган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва уларни бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларга уйғунлаштириш;
фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари такомиллаштирилишини таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган самарали фуқаролик-ҳуқуқий механизмларни жорий қилиш ва ривожлантириш;
қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмуни ва аҳамиятини аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ҳамда хорижий инвесторларга етказиш кўламини кенгайтириш, бу борада тармоқ вазирлик ва идоралар фаолияти самарадорлигини ошириш;
маъмурий тартиб-таомиллар соҳасини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида мунтазам равишда такомиллаштириб бориш;
давлат бошқаруви тизимининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикаси ўрнининг яхшиланишига тўсқинлик қилаётган ҳуқуқий омиллар юзасидан фундаментал ҳуқуқий тадқиқотлар ўтказилишини таъминлаш;
вазирлик адлия органлари ва муассасалари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этади ҳамда давлат хизматларини рақамлаштириш орқали “виртуал адлия” тизимини ишга туширади.
Фармон билан 2020–2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепцияси ва концепцияни 2020–2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Шунингдек, Фармон билан 2020–2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди.
Вазирлик 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 1 декабрга қадар жорий йил учун белгиланган вазифаларнинг бажарилишини чуқур таҳлил этган ҳолда мазкур концепцияни амалга ошириш юзасидан келгуси йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
Вазирлик 2020 йил якунига қадар шу жумладан қуйидаги асосий мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришилишини таъминлайди:
Вазирлик томонидан ишлаб чиқиладиган қонун ҳужжатларини тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун лойиҳалари сифатида қабул қилиш орқали уларнинг улушини 20 фоизга етказиш;
давлат бошқаруви тизимини функционал таҳлил қилган ҳолда вазирлик ва идораларнинг камида 10 та функцияларини нодавлат секторга ўтказиш бўйича таклиф киритиш;
2018–2019 йилларда янги (қайта) ташкил қилинган 8 та вазирлик ва идоралар фаолиятини ўрганиш;
электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини
12 фоизга етказиш;
аҳолига Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган янги хизматлар сонини 15 тага ошириш;
нодавлат нотариат шаклига айлантирилган давлат нотариал идораларининг улушини 95 фоизга етказиш;
29 та қонуности ҳужжатлари билан белгиланган жавобгарлик ва санкция нормаларини чуқур таҳлил қилиш ва тегишли қонунларга киритилишини таъминлаш.
Фармонга кўра, Адлия вазирлиги амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини мониторинг қилиш, ушбу соҳада вазирлик ва идоралар ваколати ва функцияларининг тўлиқ ва сифатли амалга оширилаётганлиги ҳамда белгиланган мақсадларга эришилаётганлигини функционал таҳлил қилиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.
Эндиликда, Адлия вазирлиги маъмурий ислоҳотлар доирасида вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқиладиган янги ташаббусларни кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан инобатга олиниши мажбурий бўлган хулосалар беради.
Шундай тартиб жорий қилинсинки, унга мувофиқ Вазирлик:
янги (қайта) ташкил қилинган вазирлик ва идоралар, шу жумладан улар таркибидаги алоҳида ташкилотларга (агентликлар, инспекциялар, марказлар ва бошқалар) юклатилган вазифа ва функцияларнинг самарали амалга оширилаётганлигини улар янги (қайта) ташкил қилинган кундан бошлаб камида 6 ой ўтгандан сўнг ўрганади;
мазкур ўрганишларга тегишли масалага тааллуқлилигидан келиб чиқиб, бошқа вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассисларини жалб қилишга ҳақли;
ўрганиш натижалари бўйича асослантирилган таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади;
маъмурий ислоҳотлар доирасида вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқиладиган янги ташаббусларни кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан инобатга олиниши мажбурий бўлган хулосалар беради;
вазирлик ва идоралар, шу жумладан улар таркибидаги алоҳида ташкилотларнинг (агентликлар, инспекциялар, марказлар ва бошқалар) вазифа ва функциялари амалга оширилишининг самарадорлиги кўрсаткичларини (индикаторларини) баҳолайди ва натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида муҳокама қилиш учун умумлаштирилган ҳисобот, шунингдек, самарадорлик кўрсаткичларига (индикаторларига) эришмаган давлат органлари мансабдор шахсларига нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини қўллаш бўйича таклиф киритади.
Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб:
хўжалик бошқаруви органлари ваколатига кирувчи масалалар ва корпоратив муносабатлар қонуности ҳужжатларини қабул қилиш ёки маъмурий усуллар орқали тартибга солиниши тақиқланади;
жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарлик белгиловчи ҳуқуқий нормалар фақатгина қонунлар билан ўрнатилади;
идоравий қонун ҳужжатларига жисмоний ва юридик шахслар учун қўшимча тўлов ва йиғимларни белгиловчи, ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни назарда тутувчи, уларга асосланмаган харажатлар юзага келишига олиб келувчи, рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳуқуқий нормаларни киритишга йўл қўйилмайди;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳуқуқий нормалар киритишга йўл қўйилмайди;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар вазирликда мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда ижобий хулоса олингандан сўнг ҳисобга олинади ва кучга киради.
Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда қуйидагиларни назарда тутувчи “пакет” принципи жорий қилинади:
• янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда уни амалга оширишга қаратилган ҳаволаки нормалар янги қонун билан бирга ёки қонунда белгиланган муддатда ишлаб чиқилади ва кучга киради;
• янги қонун лойиҳаси билан белгиланаётган қоидалар илгари қабул қилинган қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритишни тақозо этганда, илгари қабул қилинган қонунларга ўзгартириш киритиш янги қонунни қабул қилиш билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади;
• вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бир хил масаладаги ўзгартириш ва қўшимчаларни битта ҳужжат билан киритади;
Адлия вазирлигига Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрида мавжуд бўлган ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади, бунда улар айнан бир хил масалада ва техник кўринишда бўлиши лозим.
Фармонга кўра, қонунчиликни тизимлаштириш ва ортиқча ҳуқуқий тартибга солишни камайтириш мақсадида 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача идоравий қонун ҳужжатларини қабул қилиш тўхтатилади.
Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган
деб топиш тўғрисидаги, шунингдек, унификация қилишни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бундан мустасно.
Идоравий қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш 2020 йил 1 июлдан бошлаб синов тариқасида, 2020 йил
1 октябрдан бошлаб эса тўлиқ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.
9. Вазирлик марказий аппарати тузилмасида:
а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозимини сақлаган ҳолда адлия вазири ўринбосари — Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозими тугатилсин;
б) Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимини сақлаган ҳолда адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори лавозими тугатилсин;
в) Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосарлари лавозимлари киритилсин;
г) бошқарув ходимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида:
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармаси;
Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармаси ташкил этилсин.
Фармонга кўра, Наманган шаҳри ва Қарши туманида эксперимент тариқасида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилади.
Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари бюджетдан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига ташкил этилади.
Улар тегишли ташкилотда қонун ҳужжатлари билан юридик хизматларга юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширади.
Эксперимент натижасига кўра ушбу тизим республиканинг барча ҳудудларига татбиқ этилади.
Фармонга мувофиқ, Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси, “Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти ДУК ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти негизида вазирлик қошида давлат муассасаси шаклидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ташкил этилади.
Марказ аҳоли ва ижрочиларга жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш, шунингдек, қонун ҳужжатлари матнларини расмий эълон қилиш соҳасида республиканинг етакчи давлат муассасаси ҳисобланади.
“Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти амалдаги хизмат кўрсатиш соҳаларини сақлаб қолган ҳолда фаолият юритади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июнда ПҚ-3777-сон
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида аҳолининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришлар амалга оширилишини таъминлашга қаратилган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури амалга оширилади.
Намунавий тарзда “Ҳар бир оила – тадбиркор” ҳудудий дастурини амалга ошириш жорий йилнинг 10 июндан бошлаб Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида бошланган ҳамда ушбу ҳудудий дастурда кўзда тутилган вазифаларни молиявий таъминлаш мақсадларига хорижий молия институтлари кредит линияларидан
200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ажратилиши белгиланган.
Дастурнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш;
тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмаган аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва тегишли фаолият турини ташкил қилишга амалий ёрдам кўрсатиш;
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтиришга амалий ёрдам бериш орқали қўшимча иш ўринлари яратиш;
касаначилик ва кичик ҳажмда ишлаб чиқарувчи субъектларни (микрофирмаларни) ташкил этиш учун молиявий ёрдам бериш орқали аҳолига қўшимча даромад ишлаб топиш имкониятини яратиш;
қишлоқ ва маҳаллаларнинг ихтисослашувини (ҳунармандчилик, тикувчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини етиштириш, ихчам иссиқхоналар ташкил қилиш ва бошқалар) ҳисобга олган ҳолда мазкур соҳада ижобий натижаларга эришган ишбилармонлик тажрибасига эга тадбиркорларни маҳаллаларда янги бизнес фаолияти билан шуғулланишни бошлаган оилаларга бириктириш — мини-кластерлар ташкил этиш;
жойларда оилавий тадбиркорликка кўрсатиладиган хизматлар кўламини тубдан кенгайтириш, тадбиркор оилаларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари савдосини ташкил қилувчи бозор инфратузилмаси объектлари, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчаларини барпо этиш;
қишлоқ ва маҳаллаларда бўш турган ер майдонларини янги ташкил этилаётган оилавий тадбиркорлик субъектларига бериш орқали аҳоли учун қўшимча иш ўринлари ва даромад манбаларини яратиш;
вақтинчалик молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ҳамда давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаб, улар фаолиятини тиклаш ва қонунийлаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш.
Дастурни амалга ошириш учун қуйидаги ишчи гуруҳлар тузилиши белгиланди:
– Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш бўйича ташкилий ишчи гуруҳлар;
– Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалаларига масъул бўлган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари раҳбарлигида Аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва тавсиялар бериш бўйича махсус ишчи гуруҳлар;
– Туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида Тадбиркорлик фаолияти ташкил этишга амалий ёрдам бериш ҳамда мониторинг қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар.
Дастурда ҳар бир ишчи гуруҳнинг ўз вазифалари аниқ белгилаб берилган бўлиб, улардан энг асосийларидан бири сифатида, ҳар ойда камида бир марта тадбиркорликни янги ташкил қилган оилаларга ташриф буюриб, фаолияти давомида юзага келаётган муаммоларни ўрганиб бориш, уларни бартараф этиш ва ажратилган имтиёзли кредитлардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш белгиланди.
Қарор билан тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар:
энг кам иш ҳақининг юз эллик бараваригача миқдорда – оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини тавсияномалари асосида;
энг кам иш ҳақининг минг бараваригача миқдорда –кичик тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Жамғарманинг кафиллиги ва қонун ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари асосида;
энг кам иш ҳақининг минг бараваридан ортиқ миқдорда – тадбиркорлик субъектларининг инвестициявий лойиҳаларини кредитлашда қонун ҳужжатлари доирасида белгиланган таъминот турларига асосан ажратилиши белгиланди.
Фойдаланилмаётган ер майдонларини инвентаризациядан ўтказилиб, фойдаланилмаган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинади ҳамда ушбу ер майдонлари Дастур доирасида фаолиятини бошлаётган ва кенгайтираётган тадбиркорлик субъектларига ажратилади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитларни ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 9 июнь куни 3022-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомга мувофиқ дастур доирасида имтиёзли кредитлар қарз олувчиларга тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади.
Мазкур кредитлар:
илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
савдо-воситачиликни амалга ошириш;
умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;
ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш;
маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан хизмат автомобиллари таъминоти;
мебель, уяли телефон сотиб олиш, шунингдек алоқа хизматларига тўлов мақсадлари учун ажратилмайди.
Кредитлар:
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахслар;
кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар;
деҳқон ва фермер хўжаликлари;
оилавий тадбиркорларга энг кам иш ҳақининг 150 бараваридан – 1000 бараваригача миқдорда берилади.
Кредитларнинг фоиз ставкаси йиллик 7 фоиз миқдорида белгиланади. Бунда кредит линияси 3 фоизни, банк маржаси 4 фоизни ташкил этади. Микрокредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.
Кредитлар амалга ошириладиган лойиҳанинг бизнес-режасига мувофиқ ўзини ўзи қоплаш жиҳатларидан келиб чиқиб 2 йилгача имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача ажратилиши мумкин. Бунда берилаётган имтиёзли давр ва кредитни қайтариш муддати батафсил асослантирилиши керак.
Кредит олиш учун қарз олувчи — жисмоний шахслар кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ариза;
паспорт нусхаси;
жисмоний шахсларга кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган имтиёзли кредитлаш бўйича тавсиянома.
Кредит олиш учун қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектлари кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ариза;
бизнес-режа;
тегишли давлат солиқ инспекциясига охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно);
таъминот турларидан бири (учинчи шахс кафиллиги, суғурта полиси, мол-мулк, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги).
Тижорат банклари қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектларига юқорида назарда тутилган таъминот турларини талаб қилмасдан энг кам иш ҳақининг
150 бараваригача бўлган миқдорда бланкли (ишончли) микрокредит бериш ҳуқуқига эга.
Туман ва шаҳарларда самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратиш имконияти мавжуд лойиҳаларга дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан энг кам иш ҳақининг 1000 бараваридан ортиқ миқдорда йиллик 7 фоиз ставкада имтиёзли кредит ажратилиши мумкин.
Самарали лойиҳалар тегишли ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан танлаб олинади ва ушбу лойиҳанинг ҳақиқатда мазкур ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги аҳамияти қайд этилган ҳолда имтиёзли кредитлашга хулоса тайёрланади ва хулоса ишчи гуруҳларнинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
Қарз олувчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб, тижорат банки томонидан уч иш кунидан ошмаган муддатда ушбу ариза бўйича асослантирилган қарор қабул қилинади.
Тижорат банки кредит беришни рад этган тақдирда, банк қарз олувчига ҳамда тавсифнома берган тегишли секторлар раҳбарларига ва маҳалла фуқаролар йиғинига бу ҳақда кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ёзма шаклда асослантирилган маълумот тақдим этади.
Кредитлар қарз олувчига алоҳида кредит ҳисобварағи очиш ва унинг тўлов топшириқномаларига мувофиқ, ушбу ҳисобварақдан нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан берилади.
Жисмоний шахсларга лойиҳанинг ўзига хос жиҳатлари товарни пул ўтказиш йўли билан сотиб олиш имконияти бўлмаган ҳолда микрокредитнинг бир қисми нақд пулда берилиши мумкин.
Қарз олувчи кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни нақд пулда, банк пластик карточкалари орқали ёки қарз олувчининг ҳисобварағидан пул ўтказиб бериш йўли билан тўлаши мумкин.
Қўшкўпир туман адлия бўлимига туманда яшовчи фуқаро Ж.Алланазаров томонидан “Хоразм сув таъминоти” корхонаси Қўшкўпир туман бўлими ноқонуний ишдан бўшатилганидан норози бўлиб қилган мурожаат келиб тушди.
Мазкур мурожаат соҳа мутахассислари иштирокида кўриб чиқилиб, ўрганиш давомида аниқланган қонунбузилиши холатларини бартараф қилиш юзасидан “Хоразм сув таъминоти” корхонаси Қўшкўпир туман бўлими бошлиғи номига тақдимнома киритилди.
Тақдимнома муҳокамаси натижаси бўйича бўлимнинг Ж.Алланазаров билан тузилган мехнат шартномасини бекор қилиш хақидаги
2020 йил 6 майдаги №16-сонли бўйруғи 2020 йил 14 майдаги №17ш-сонли буйруғи билан бекор қилиниб, фуқаро Ж.Алланазаров олдинги хизмат вазифасига тикланиши таъминланди.
Тупроққалъа туман адлия бўлими томонидан “Туямўйин-Урганч” МСҚФБ ДУК Питнак шаҳар бўлими собиқ ишчи-ходимлари С.Рахимов ва бошқаларнинг ойлик маошлари берилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги «Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5883-сон Фармони ҳамда “Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-4536-сон Қарорларига асосан, «Туямўйин-Урганч» минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси» ДУК тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида «Ўзсувтаъминот» АЖ “Хоразм сув таъминоти” корхонаси ташкил этилганлиги, корхонанинг шартномалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислари қилиб белгиланганлиги аниқланди.
Ўрганиш жараёнида, ҳақиқатдан “Хоразм сув таъминоти” корхонаси “Туямўйин-Урганч” МСҚФБ ДУК Питнак шаҳар бўлимида ишлаган 87 нафар собиқ ишчи ходимларнинг 2020 йил февраль, март ва апрель ойларига ҳисобланган 212 647 952 сўм ойлик иш ҳақлари норматив ҳуқуқий хужжатларда белгиланган муддатларда тўланмасдан келаётганлиги аниқланди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган.
Шунингдек, ушбу Кодекснинг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги қайд этилган.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан “Хоразм сув таъминоти” корхонасига 2020 йил 13 май куни 23-3/4-сонли ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнининг содир этилишига кўмаклашувичи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Ушбу киритилган тақдимномага асосан, Хоразм сув таъминоти” корхонаси томонидан тўланиши лозим бўлган 212 647 952 (икки юз ўн икки миллион олти юз қирқ етти минг тўққиз юз эллик икки) сўм миқдоридаги иш ҳақлари “Хоразм сув таъминоти” корхонаси томонидан тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ
МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
№ |
Вакант лавозим номи |
Ойлик маоши |
Малакага оид талаблар |
Асосий вазифаси |
|
1 |
Хоразм вилояти адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими катта маслаҳатчиси |
4000000
|
Олий, Ҳуқуқшунос |
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини таҳлил қилади ва ўрганади; қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш фаолияти самарадорлиги масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил қилади, натижаси бўйича уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади; қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ҳуқуқий тартибга солиш юзасидан ҳалқаро ва хорижий тажриба, илмий, тадқиқот ишлари натижаларини ўрганган ҳолда қиёсий таҳлил қилади;
аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишларини, уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш учун ҳуқуқни қўллаш амалиётининг умумлаштириш материалларини давлат органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўллаш амалиётини, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон берувчи салбий омиллар, сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўради; давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятини таҳлил қилиш натижалари бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга оид таклифлар тайёрлайди; |
|
2 |
Урганч шаҳар адлия бўлими катта маслаҳатчиси |
2900000 |
Олий, Ҳуқуқшунос |
давлат органлари ва ташкилотларининг (шаҳар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш; давлат органлари ва ташкилотлари (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини шаҳар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот Ҳокимлик ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив тусдаги қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш; ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш; давлат органлари ва ташкилотларининг (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш.
|
|
|
|
||||
|
|
|
|
|
|
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 25 июнь кунига қадар ўз шахсий варақасини Хоразм вилоят адлия бошқармасининг Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.
Номзодлар ўз ҳужжатларини xorazm@minjust.gov.uz электрон почта манзили орқали ҳам юборишлари мумкин.
Мурожаат учун телефон: 62-226-05-28, манзил: Урганч шаҳри, Тараққиёт кўчаси.
Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;
судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.
Танлов ўтказиш тартиби куйидаги босқичлардан иборат бўлади:
бўш иш ўрнига танлов ўтказилиши ҳақида эълон бериш;
бўш иш ўрнига ҳужжат топширган номзодларни дастлабки ўрганиш;
тест синови;
номзод билан унинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказиш;
вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимлар бўйича номзодни марказий аппарат билан келишиш(суҳбат шаклида).
Танловда иштирок этишни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
- номзоднинг паспорт нусхаси;
- диплом (дипломдан кўчирма) нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;
- номзоднинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома объективка);
Агар!
Бўш иш ўринларига ишга кириш юзасидан ўтказиладиган танлов жараёнларида бирон-бир шахс томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг телеграмм ижтимоий тармоғидаги @antikorbot телеграмм боти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан Ҳазорасп тумани, Бўстон қишлоғи “Бўстон” маҳалласида яшовчи фуқаро К.Махмудованинг тайинланган пенсия миқдори камайтирилганлигидан норози бўлиб, амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Аниқланишича, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ҳазорасп туман бўлими мутахассислари томонидан пенсия ва нафақаларни тўғри тайинланиши ва тўланиши юзасидан ўтказилган текширишда фуқаро Махмудова Курванжан Каримовнанинг 1992-1994 йиллардаги қўшимча ҳисобланган иш ҳақларини ҳисобланган йилнинг 12 ойига бўлиб ҳисобланиши натижасида 11.291.744 сўм пенсия миқдори нотўғри ҳисоблаб тўланган деб хулоса қилинган ва бу ҳақда 2020 йил 27 апрел куни 34-сонли пенсиядан ортиқча тўловни ушлаш ҳақидаги қарори қабул қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро К.К.Махмудованинг манфаатини кўзлаб Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ҳазорасп туман бўлимининг 2020 йил 27 апрелдаги пенсиядан ортиқча тўловни ушлаш ҳақидаги қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида Ҳазорасп туман маъмурий судига ариза киритилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 26 май куни Хоразм вилоят Ҳазорасп туман маъмурий суди томонидан Ҳазорасп туман адлия бўлимининг фуқаро Махмудова Курванжан Каримовнанинг манфатида жавобгар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ҳазорасп туман бўлимининг 27.04.2020 йилдаги апрелдаги пенсиядан ортиқча тўловни ушлаш ҳақидаги қарорни ҳақиқий эмас деб топилган.
Жумладан, Ҳазорасп туман адлия бўлимининг аралашуви билан фуқаро Махмудова Курванжан Каримовнанинг манфати ҳимоя қилиниб, пенсиядан ортиқча тўловни ушлаш ҳақидаги мурожаати ижобий ҳал қилиниб қанотлантирилди.
Хива тумани, “Чинобод” маҳалласи, “Фахр” кўчаси, 11-уйда яшовчи фуқаро Эшниязов Матниёз Бобожанович Хива туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, унда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимларининг ҳатти-харакатларидан норозилигини билдирган.
Мурожаатида баён қилинган ҳолатлар туман адлия бўлими томонидан ўрганилганда қуйидагилар маълум бўлди.
Аниқланишича, фуқаро М.Эшниязовга 2019 йил 31 майдаги 514-сонли қарорга асосан қарорга биноан 27 йил 8 ой иш стажи билан 477.537.83 тийин миқдорда ёшга доир пенсия тайинланган.
Бироқ, фуқаро М.Эшниязов ушбу пенсия тайинланишидан норози бўлиб, 2019 йил 23 июл куни БТПЖ Хива туман бўлимига мурожаат қилган.
БТПЖ Хива туман бўлимининг 2019 йил 25 июлдаги
№ 01-33-226/30-02-37-529-сонли ва 2019 йил 19 декабрдаги
№ 01-33-226/30-01-37-816-сонли жавоб хатларида Қонуннинг 31-моддасига асосан фуқаро М.Эшниязовнинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти
1996-2005 йиллар бўлиб, бу вақтда Хива тумани собиқ “Р.Мадаминов” ширкат хўжалиги “Фрунзе” колхозида бухгалтер бўлиб ишлаган даврига тўғри келиши ва Хива туман идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлари архивининг 2019 йил 28 майдаги 729-сонли иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотномада ушбу йилларда иш ҳақларидан суғурта бадаллари ушланганлик тўғрисида маълумот қайд қилинмаганлигини асос қилиб, шу даврларни ҳисобга киритмасдан нотўғри пенсия тайинланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
81-моддасида меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат эканлиги ва ушбу кодекснинг283-моддаси 2-қисмида иш берувчиларнинг давлат ижтимоий суғуртаси учун бадал тўламаганликлари суғурта қилинган ходимни давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан таъминланиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди деб қайд этилган.
Бир инсон узоқ йиллар давомида жамиятга у ёки бу соҳада ҳисса қўшиб, виждонан меҳнат қилиб келса-ю, пенсияга чиқиш вақтида унинг унинг ҳуқуқлари бузилса, қанчалик алам қилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, туман адлия бўлими томонидан фуқаро М.Эшниязовнинг манфаатини кўзлаб, Хива туман маъмурий судига ариза киритилиб, суднинг 2020 йил 30 апрелдаги ҳал қилув қарорига биноан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг 2019 йил 31 майдаги 514-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, фуқаро Эшниязов Матниёз Бобожановичнинг 1996-2005 йилларда Хива тумани собиқ “Р.Мадаминов” ширкат хўжалиги “Фрунзе” колхозида бухгалтер бўлиб ишлаган давридаги ҳисобланмаган суғурта бадалларини қўшиб, қайта ҳисоблаш мажбуриятини юклатилди.
Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи конституциявий ҳуқуқ ҳисобланиб, инсон туғилиши билан унга эга булади.
Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 42-моддасига асосан, муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жойлар фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ берилади.
Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир киши ҳисобига ўн олти квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса – йигирма уч квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.
Эр-хотиндан ташқари турли жинсга мансуб шахслар бир хонага ёки бир хонали квартирага жойлаштирилишига йўл қўймаслик мақсадида муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча турар жой берилиши мумкин.
Фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча қўшимча уй-жой майдони бир хона тарзида ёки ўн саккиз квадрат метрли умумий майдон миқдорида берилади. Айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқароларга, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган рўйхат бўйича, шунингдек бажараётган иш шароитлари ва хусусиятига кўра қўшимча майдон зарур бўлган фуқароларга бундай майдон миқдори кўпайтирилиши мумкин.
Қўшимча уй-жой майдони олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифаларининг рўйхати, қўшимча майдонни бериш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.