Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

28
Адлия аралашгач.

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Урганч туманида яшовчи фуқаро Н.Матсапаеванинг фарзандини икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа тайинланишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида, вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан Н.Матсапаеванинг фарзанди А.Алимов учун Урганч туманининг “Қумравот” маҳалла фуқаролар йиғинига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ қилган мурожаати “Қумравот” маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги нафақа тайинлаш комиссияси томонидан кўриб чиқилиб,
2019 йилнинг 17 октябрдаги 10-сонли қарорига асосан жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан 2020 йилнинг 31 октябрь кунига қадар нафақа пули тайинланди.

 

28
Сарҳисоб!

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Хоразм вилоят адлия бошқармасида маҳаллий телеканалнинг “Ҳуқуқ ва бугун” номли махсус кўрсатуви орқали бошқарма бошлиғи Айбек Султанбанвич Машарипов томонидан бошқарма ва унинг тизимидаги муассасалар томонидан

2019 йилнинг 9 ойи давомида қилинган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида ҳисоботлар берилди. Шу билан бирга бошқарманинг масъул ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган чорагида қилинган ишлар ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида ушбу кўрсатувга интервьюлар берилди.

24
Юридик хизмат ходимларига аттестация гувоҳномалари топширилди.

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши биносида Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимларига аттестация гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

Мазкур аттестация гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сонли қарори билан тасдиқланган “Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида тақдим этилди.

19
“Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби доирасида ҳуқуқий тарғибот ва маърифат тадбири Хоразм вилоятида давом қилдирилмоқда.

Жорий йилнинг 12 октябрь куни вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан Аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби доирасида ҳуқуқий тарғибот ва маърифат тадбири ўтказилган эди.

“Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби доирасида ўтказилган ушбу тарғибот табиринининг мантиқий давоми жорий йилнинг 18 октябрь куни Урганч шаҳар ҳамда Урганч туман адлия бўлимлари томонидан ўтказилди.

Мазкур тадбир ёшлар иштирокида ташкил этилиб, бугунги кунда ёшларга яратилаётган имкониятлар ва имтиёзлари, шу билан бирга давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари бўйича малака мутахасислар томнидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбир жараёнида адлия органлари томонидан тайёрланган буклет ҳамда флаерлар иштирокчиларга тарқатилди.

 

 

 

18
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига келган норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига келган норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар
Т.р НҲҲни реестрга киритиш санаси Ҳужжат тури Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган(лар) Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи НҲҲни қабул қилиш санаси ва унинг рақами НҲҲнинг кучга кирган санаси ва амал қилиш муддати НҲҲни расмий (нашр нашр рақами, санаси) эълон қилиниши НҲҲга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва ўз кучини йўқотганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҚТУК бўйича коди Изоҳ Яратган ходим Яратилган вақт
1 21.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Урганч-Хива-Урганч троллейбус йўналишида йўловчилар ва багаж ташиш хизматларининг чекланган тарифи тўғрисида №467
09.07.2019
 
01.08.2019
       
2 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Гурлан туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида №5781
17.08.2019
 
       
3 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Шовот туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида №7456
19.08.2019
 
       
4 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Урганч туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида ;5009
19.08.2019
 
       
5 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Хива туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимига тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида №10561
19.08.2019
 
       
6 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,   Боғот туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш тўғрисида №5315
19.08.2019
 
       
7 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Хонқа туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида №3470
19.08.2019
 
       
8 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Урганч шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида №1990
19.08.2019
 
       
9 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Кўшкўпир туманида мактаб ёшидаги болаларни ўқишга тўлиқ жалб этиш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларини маҳаллаларга бириктириш тўғрисида. №6800
19.08.2019
 
       
10 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Хазорасп туман умумтаълим ёшидаги болаларни мажбурий таълимга тўлиқ жалб этиш юзасидан тумандаги таълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида №9513
19.08.2019
 
       
11 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Янгиариқ туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида №6289
19.08.2019
 
       
12 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Янгибозор туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида №5915
19.08.2019
 
       
13 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Хива шахрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан шаҳардаги умумтаълим муассасаларининг микрохудудларини белгилаш тўғрисида №4192
20.08.2019
 
       
14 15.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида №6993
07.09.2019
 
       
15 15.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  2020 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида № 11144
18.09.2019
 
       
16 15.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида № 6210
19.09.2019
 
       
17 15.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида № 10039қ
20.09.2019
 
       
18 15.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида №5777қ 
23.09.2019
 
       
19 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида № 2460қ
24.09.2019
 
       
20 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини  банд қилиб қўйиш тўғрисида № 5876қ
24.09.2019
 
       
21 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида № 6364
26.09.2019
 
       
22 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида  № 4652
26.09.2019
 
       
23 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида № 3745қ
26.09.2019
 
       
24 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Қўшкўпир тумани Шихмашхад қишлоғи ҳудудидаги 4Р158 автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида № 7407қ
26.09.2019
 
       
25 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Қўшкўпир туманидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва қайта номлаш тўғрисида № 62-196
26.09.2019
 
       
26 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Туманнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини  2019 - 2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш тўғрисида № 8068
27.09.2019
 
       
27 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  2020 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида № 8069
27.09.2019
 
       
28 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  2020 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида № 6725қ
30.09.2019
 
       
29 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Янгибозор туманидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва қайта номлаш тўғрисида № LXI-2
30.09.2019
 
       

18
Савол беринг - жавоб берамиз!!!

Савол беринг - жавоб берамиз!!!

Савол: Қўшкўпир тумани Қотоғон қишлоғида яшовчи фуқаро А.Қутлимуратов томонидан.Айтингчи, яқин қариндошлар, яъни ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномаларни нотариал идора орқали расмийлаштириш бекор қилиндими, бу тартиб бекор қилинган бўлса, ишочномани расмийлаштириш қандай тартибда бўлади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 5816-сон Фармонига кўра 2019 йил 1 октябрдан бошлаб транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномаларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинди. Агарда транспорт воситасининг эгаси ва ишончнома олувчи шахслар транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномаларни нотариал тартибда расмийлаштиришни талаб қилишса, бу холда ишончнома нотариал идора орқали расмийлаштирилиши мумкин. Бунда фақат автотранспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқаришда ишончномаларни фақат яқин қариндошлар ўртасида мажбурий расмийлаштириш тартиби бекор қилинди.

 

Савол: Урганч тумани Чаккашоликор қишлоғи яшовчи фуқаро Ж.Атамуратов томонидан. Ипотека, гаров ва лизинг шартномаларини расмийлаштиришда қандай ўзгаришлар бўлади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 5816-сон Фармони билан 2020 йил 1 январдан юридик шахсларнинг, хусусан банк ва бошқа кредит ташкилотларининг корхонани ижара ва текин фойдаланишга бериш ҳамда бирламчи бозордаги кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олишда ипотека, гаров ва лизинг шартномаларини нотариал расмийлаштириш тартиби бекор қилинади. Бунда, гаров (ипотека) шартномаларини расмийлаштирган банк ва бошқа кредит ташкилотлари мол-мулкка тақиқ қўйиш ва тақиқни ечишни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мустақил амалга оширади.

15
Мурожаатлар қонуний ечимини топмоқда.

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Янгибозор тумани, Бўстон маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Авезовнинг моддий ёрдам тайинланмаганлигидан норози бўлиб, бу юзадан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “ишонч телефони”га қилган мурожаати кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-бўлими, 6-бандида “Фуқаролар йиғини томонидан эҳтиёжманд деб эътироф этилган оила нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга” деб кўрсатилган.

Ўрганиш жараёнида, Б.Авезовнинг томонидан турмуш ўртоғи М.Болтаева туманнинг “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинига 2019 йилнинг сентябрь ойида болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ижобий ҳал қилинмаётганлигини билдирган.

Мазкур масала вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан турмуш ўртоғи М.Болтаевага “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ қилган мурожаати “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги нафақа тайинлаш комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, 2019 йилнинг 30 сентябрдаги 3-сонли қарорига асосан жорий йилнинг 1 октябрь кунидан 2020 йилнинг 1 октябрь кунига қадар нафақа пули тайинланиб, Б.Авезовнинг талаби қаноатлантирилди.

 

 

 

14
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 12 октябрь куни “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби доирасида ҳуқуқий тарғибот ва маърифат тадбири ўтказилди.

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг
12 октябрь куни Урганч шаҳрида жойлашган “Амир Тимур” истироҳат боғида Аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби доирасида ҳуқуқий тарғибот ва маърифат тадбири ўтказилди.

Мазкур тарғибот тадбирида Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини фуқароларга тушунтириш билан биргаликда, аҳоли учун қизиқарли ва фойдали бўлган муҳим ҳуқуқий маълумотлар, хусусан нотариат, давлат хизматлари, интеллектуал мулк ва сайлов ҳуқуқи ҳамда тадбиркорлик соҳаларидаги ҳуқуқий масалаларга оид маълумотлар берилди.

Тадбирда ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар билан таништириш ҳамда давлатимизнинг мустаҳкам ҳимоячилари бўлмиш “Миллий гвардия” аскарлари ҳарбий чиқишлар қилди, шу билан бирга “Темурбеклар мактаби” ёш ўқувчилари томонидан ёшларни ватанпарлик туйғусини янада ошириш бўйича намойиш қилишди.

Ҳуқуқий ва маданий тадбир жараёнида вилоятда фаолият юритаётган адвокатлар, нотариуслар ҳамда давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ва сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши таъминланди.

Фуқароларни ўтказилган тадбирдан хурсанд қилган яна бир жиҳат шунда бўлдики, Бандлик бош бошқармаси ходимлари томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил қилиниб, мазкур меҳнат ярмаркасида
200 дан ортиқ фуқароларга бўш иш ўринлари бўйича тегишли таклифлар берилди.   

Тадбирда ногиронлиги бўлган шахслар хам иштирок қилиб, ўзлари яратган буюмлари учун савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбир жараёнида “Ҳуқуқ билимдонлари”, “Сайлов ҳуқуқшуноси” каби тест синовлари, шунингдек фуқаролар ўртасида ҳуқуқий викториналар хам ўтказилди. Ғолиб бўлган иштирокчиларга вилоят адлия бошқармаси ва бошқарманинг фахрийлар кенгаши раиси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Бундан ташқари, “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби доирасида ўтказилган тадбир жараёнида вилоятда фаолият юритаётган мутасадди идора ва ташкилотлар томонидан кўргазмали тарғибот тадбирлари, акциялар ўтказилиб, тайёрланган буклет ҳамда флаерлар тадбир иштирокчиларига тарқатилди.

Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, тадбир давомида маданият бўлимлари ходимлари томонидан концерт дастурлари орқали чиқишлар қилинди.

Ўтказилган “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби ҳуқуқий тарғибот ва маърифат тадбири доирасида жами 3000 (уч минг)дан ортиқ фуқаролар қамраб олинди.

Тадбирда иштирок этган фуқароларнинг фикрича, ушбу тадбир унутилмас ва эсда қоларли бўлганлигини, шунингдек шу каби ҳуқуқий тарғибот тадбирларини тез-тез ўтказиб турилишини таклиф сифатида билдиришди.

“Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби доирасида ўтказилган тарғибот тадбири нафақат ҳуқуқий жиҳатдан, балки маданий, маърифий ҳамда юқори кайфиятда ўтказилиб, фуқаролар айниқса ёшлар фаол иштирок этишди.    

Тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканаллар томонидан тасвирга олининди.