Yangiliklar
Жаҳонда инновация фаолияти инфратузилмасини бошқариш механизмларини такомиллаштириш юзасидан илмий изланишлар давом эттирилмоқда. Бу борада инновация фаолияти инфратузилмаси субъектларини қўллаб-қувватлаш, инновацион маҳсулотлар бозорини мақсадли ривожлантиришни самарали бошқариш ҳамда субъектларининг старт-ап лойиҳаларини инвестиция билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган тадқиқотлар муҳим ўрин тутмоқда.
Бу йўналишда мамлакатимиз томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 24 июл куни “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Қонуннинг мақсади Инновацион фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти инновацион маҳсулотлар ва хизматларни яратиш ҳамда қўллаш учун қулай муҳитни шакллантириш, инновацион фаолият соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади.
Инновация – фуқаролик муомаласига киритилган ёки шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган, қўлланилиши амалиётда катта ижтимоий-иқтисодий самарага эришишни таъминлайдиган янги ишланма.
Инновацион ривожланиш вазирлиги инновацион фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органидир.
Вазирлик давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштиради.
Қонунга кўра, Инновацияларни яратишга доир давлат буюртмасини шакллантириш ва тасдиқлаш Фанлар академияси ва тегишли ташкилотлар таклифлари асосида ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Бундай лойиҳаларни амалга оширишнинг энг кўп муддати икки йил.
Инновацион лойиҳаларнинг амалий аҳамиятини, иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолаш, уларни молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ва ҳажми тўғрисида тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида инновацион лойиҳаларнинг техник ва илмий экспертизалари ўтказилиши мумкин.
Инновация турлари:
Маҳсулотга оид инновациялар – техник ва технологик жиҳатдан янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотни (ишлар ва хизматларни) ишлаб чиқишга ҳамда жорий этишга қаратилган инновациялар;
Жараёнга оид инновациялар – техник ва технологик жиҳатдан янги ёки такомиллаштирилган ишлаб чиқариш ёхуд таълим усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга, шунингдек технологиялар трансферини амалга оширишга қаратилган инновациялар;
Маркетингга оид инновациялар – маҳсулотнинг дизайни ва қадоқларидаги ўзгаришларни қамраб олувчи янги ёки такомиллаштирилган усулларни жорий этишга, маҳсулотни (ишларни ва хизматларни) сотиш ва тақдим этишнинг янги усулларидан фойдаланишга, янги нархлаш стратегияларини шакллантиришга қаратилган инновациялар;
Ташкилий инновациялар – бизнесни ташкил этиш ва юритиш, иш ўринларини ташкил этиш ва ташқи алоқаларни йўлга қўйишнинг янги ёки такомиллаштирилган усулларини жорий этишга қаратилган инновациялар.
Давлат инновацион тадбиркорлик соҳасида кадрларни тайёрлашга ихтисослашган давлат таълим ташкилотлари фаолиятига молиявий ёрдам кўрсатади.
Инновацион инфратузилманинг субъектлари:
· Инновацион технологик парк;
· Технологиялар трансфери маркази;
· Инновацион кластер;
· Венчур ташкилоти;
· Инновация маркази.
Инновацион фаолиятни молиялаштириш манбалари:
Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари;
Инновацион ривожланишни ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
венчур ва бошқа жамғармалар;
халқаро грантлар, банк кредитлари;
инвестор ва ҳомийларнинг маблағлари;
инновацион фаолият субъектларининг ўз маблағлари
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари технологияларни яратиш, жорий этиш, ишлаб чиқариш, уларнинг трансфери ва янги ишланмаларни тижоратлаштириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида, юридик шахс тузмасдан ташкил этилади.
2020 йилнинг 2-чораги давомида Хоразм вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан муайян ишлар амалга оширилди.
Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив хусусиятга эга бўлган 29 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, уларнинг 23 тасига расмий розилик берилди.
Адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш, норма ижодкорлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганишни таъминлаш борасида ўтказилган 175 та (шундан адлия бўлимлари томонидан
137 та) режа-тадбирлар давомида 13 мингдан ортиқ (шундан адлия бўлимлари томонидан 8321 та) ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари томонидан тегишли мансабдор шахслар номига 462 та (шундан адлия бўлими томонидан 344 та) тақдимнома ва 2165 та (шундан адлия бўлимлари томонидан 2014 та) огоҳномалар киритилиб, 191 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 8 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича судларга ва бошқа ваколатли органларга киритилган 97 та маъмурий баённомалар ва таклифлар асосида 85 нафар шахсларнинг маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал этилди.
Фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари манфаатларини кўзлаб, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 2 млрд 204 млн
344 минг сўмлик 519 та (шундан адлия бўлимлари томонидан
1 млрд 171 млн 370 минг сўмлик 461 та) даъво аризалари киритилди.
Бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йилнинг 2-чораги давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг 2140 та (шундан адлия бўлимларига 1520 та) мурожаатлари келиб тушган. Шундан 1914 та (шундан адлия бўлимлари томонидан 1467 та) мурожаат кўриб чиқилиб, 1471 таси (шундан адлия бўлимилари томонидан 1271 та) қаноатлантирилди ва 443 тасига (шундан адлия бўлимлари томонидан 196 та) ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида мавжуд бўлган мавжуд бўлган 1-008 рақамли “Ишонч телефон”ларига қилинган 41 та мурожаатларнинг 8 таси қаноатлантирилган.
Шунингдек келиб тушган жами 2140 та мурожаатнинг 173 таси (шундан адлия бўлимлари томонидан 26 та) мурожаатлар кўриб чиқишлик учун тегишли ташкилотларга юборилган. 7 та мурожаат кўрмасдан қолдирилди. Ҳисобот даврининг охирига 46 та (шундан адлия бўлимлари томонидан 23 та) мурожаат қолдиқ бўлиб ўтган.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан жами 584 та нодавлат-нотижорат ташкилотлари рўйхатидан ўтказилган, шундан 380 таси давлат рўйхатига,
204 таси ҳисоб рўйхатига олинган. Шунингдек, бошқарма томонидан 102 та шундан 98 таси исломий ва 4 таси ноисломий диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилди.
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида
12 867 та (шундан адлия бўлимлари томонидан 12 353 та) ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Хоразм вилояти бўйича ташкилотларда мавжуд 187 та юридик хизмат штат бирликларининг амалда ишлаётган 169 нафар юридик хизмат ходимларининг 132 нафари аттестациядан ўтказилди, 144 нафари Юристлар малакасини ошириш марказида малака ошириши таъминланди.
Бугунги кунга қадар ташкилотларнинг сабабсиз равишда малака оширмасдан фаолият кўрсатиб келаётган юридик хизмат ходимларининг малакасини ошириш ва уларнинг белгиланган тартибда адлия бошқармасидан аттестациядан ўтиш бўйича ташкилот раҳбарлари номига 5 та таъсир чоралар киритилди.
Давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан 10 мингдан ортиқ нотариал ҳаракат бажарилиб 11 млрд 988 млн 091 минг сўмдан ортиқ миқдоридаги давлат божи, 580 млн ортиқ миқдоридаги герб йиғими ундирилди, 2 млрд 829 млн 864 минг сўмлик пуллик ҳуқуқий хизмат кўрсатилди.
Хоразм вилояти бўйича жами 130 та адвокатлик тузилмалари мавжуд бўлиб, шундан 116 таси адвокатлик бюролари, 13 таси адвокатлик фирмалари ва 1 та адвокатлар ҳайъати мавжуд, 2020 йил 2-чораги давомида 3 та адвокатлик бюроси рўйхатдан ўтказилди.
Вилоят адлия бошқармасидан 2020 йил 30 июнь холатига адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олганлар сони
149 нафарни ташкил этди.
Жорий йилни 30 июнь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳалқ қабулхоналари орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан Хоразм вилоят адлия бошқармасига жами 220 та мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 41 таси қаноатлантирилган, 107 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 65 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган ва 7 та мурожаат қолдиқ.
Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишга алоҳида эътибор қаратишга, мурожаатларни унинг муаллифи иштирокида кўриб чиқишга, уларга қонун талаблари, мурожаатларни ҳал қилиш тартиби ва муддатларини тушунтириш ишларини кучайтирилган.
Такрорий мурожаат келиб тушган ҳолларда, бунинг сабабларини синчковлик билан ўрганиш, муқаддам келган ариза ва шикоятларни қонуний ҳал қилмаган ва асоссиз рад этган ходимларнинг интизомий жавобгарлик масаласини қатъиятлик билан ҳал этиш алоҳида назоратга олинган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан боғлиқ ишни ташкил этишда уларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларига, расмиятчилик ва сансалорлик ҳолатларига доир камчиликларга мутлақо йўл қўймаслик чоралари кўрилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳалқ қабулхоналари
ва виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқмаслик, сансалорлик ва бефарқ муносабатда бўлиш ҳолатларига йўл қўйилганда ва улар ўз тасдиғини топганда айбдор ижрочи ва раҳбар ходимларга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача бўлган интизомий жазо чоралари қўланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғи
Айбек Машарипов
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев суд тизимини такомиллаштиришга, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни ва судлар мустақиллигини амалда таъминлаш шунингдек, уни том маънодаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячисига ва адолат қўрғонига айлантиришга қаратилган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини изчил амалга оширишга эътибор қаратиб келмоқдалар.
2020 йил 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Судьялар олий кенгаши ва судьялар ҳамжамияти билан биргаликда қонунчилик ташаббуси асосида суд тизимида 2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги ташкилий-тузилмавий ўзгаришларни амалга оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилиниши белгиланди:
вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этиш;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказиш;
маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиш. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши;
Амударё, Нуробод, Бойсун ва Пастдарғом туманлари иқтисодий судларини тугатиш;
фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судини, фуқаролик ишлари бўйича Ургут, Сўх, Хатирчи, Пахтакор туманлари судларини, Пастдарғом туманлараро иқтисодий судини, жиноят ишлари бўйича Бўзатов, Тахиатош, Бандихон, Тупроққалъа туманлари судларини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий малака ҳайъатининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқини бериш.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратураси ва Адвокатлар палатасининг 2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларни жорий этишни назарда тутувчи таклифлари маъқулланиши назарда тутилган:
а) суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатиш, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқини бекор қилиш;
б) жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув тамойилига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш, жиноят ишининг умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи дастлабки эшитув босқичини киритиш;
в) қуйидаги тартибларни жорий этиш:
туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш;
апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш;
давлат айбловчиси айбловдан воз кечган тақдирда реабилитация асосларига кўра жиноят ишини тугатиш;
прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори бўйича ишларни, ушбу ишлар юзасидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан чақириб олиб ўрганиш;
қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари судларда бошқа шахсларнинг ташаббуси билан қўзғатилган фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида прокурор ўз ташаббуси билан иштирок этишини истисно этиш.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Олий суди, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар тузилмасида қуйидаги таркибий тузилма (лавозим)лар киритилиши белгилаб қўйилган:
а) Ўзбекистон Республикаси Олий суди тузилмасида:
Олий суд бошқармалари фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига ҳисобдор бўлган, Олий суд раисининг тақдимномасига асосан Олий суд Пленуми томонидан лавозимига тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий суди аппарати раҳбари лавозими;
Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармаси;
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик бошқармаси;
б) вилоят ва унга тенглаштирилган судлар тузилмасида матбуот хизматлари.
Ушбу Фармон чинакам мустақил суд тизимини шакллантириш, судга иши тушган ҳар бир инсоннинг суддан рози бўлишига, яъни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўла таъминланишига шунингдек, қабул қилинадиган янги қонунлар, суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюрократик тўсиқлар олиб ташлаш, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичларидан воз кечиш, инвесторлар ҳуқуқларининг суд ҳимоясида бўлиши таъминлаш ва суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқ бўлишига хизмат қилади.
Расул ИБРАГИМОВ
Янгиариқ туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, шунингдек узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга ишсизлик нафақаси тўланади.
Маҳаллий меҳнат органида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб ўн кун ичида ўзларига таклиф қилинган мақбул келадиган ишни икки марта рад этган шахсларларга нафақа тўланмайди.
Бундай шахслар таклиф қилинган ишни рад этган пайтдан бошлаб ўттиз календарь кун ўтгандан кейингина ишсиз сифатида такроран рўйхатга олиниш ҳуқуқига эгадир.
Қуйидагилар мақбул келадиган иш ҳисобланмайди, агар:
иш яшаш жойини ўзгартириш билан боғлиқ бўлса;
иш яшаш жойидан анча узоқ бўлса ва транспортда қатнаш жиҳатдан қулай бўлмаса;
таклиф этилган ишни рад этиш ишсиз шахснинг соғлиғи ҳолатига, унинг ёшига ва бошқа узрли сабабларга кўра мавжуд монеликларга асосланган бўлса.
Ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланади.
Қарамоғида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ёшга тўлмаган ишсиз эркакка ишсизлик нафақаси у ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этган тақдирда тайинланади.
Ишсиз шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб кечи билан ўн биринчи кундан эътиборан кучга киради.
Ишсизлик нафақаси кўпи билан:
ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ёки узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсга ўн икки ойлик давр мобайнида йигирма олти календарь ҳафта;
илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсга эса ўн уч календарь ҳафта мобайнида тўланади.
Ишсиз ишсизлик нафақасини олиш даврида иш қидириши ва ҳар икки ҳафтада камида бир марта маҳаллий меҳнат органига ишга ёки касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга, малакасини оширишга йўлланма олиш учун мурожаат қилиши шарт.
Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахслар учун ишсизлик нафақаси олдинги иш жойидаги охирги бир йилги ўртача иш ҳақига фоиз нисбатида белгиланади. Бошқа ҳолларда ишсизлик нафақаси қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига фоиз нисбатида белгиланади.
Қарамоғида ўн олти ёшга тўлмаган болалари ва бошқа кишилар бўлган ишсиз шахсларга нафақа миқдори ўн фоизга оширилади.
Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган тақдирда, ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга олдинги иш жойидаги ўртача иш ҳақининг эллик фоизи миқдорида, аммо қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлмаган ва нафақани ҳисоблаш пайтида Ўзбекистон Республикасида таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда ишсизлик нафақаси тўлаш кафолатланади.
Илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган ва ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга маҳаллий меҳнат органи томонидан касбга тайёрлаш ёки ишга жойлашиш имконияти берилмаган тақдирда, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида 26,5 фоизи миқдорида нафақа тўлаш кафолатланади.
Узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган ишсиз шахсларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан 35,2 фоизигача бўлган миқдорда тўланади.
Ишсизлик нафақасини тўлашнинг белгиланган муддати ўтиши муносабати билан ишсизлик нафақасини олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган ишсиз фуқароларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ёки маҳаллий бюджетлардан ажратиладиган моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин.
“Юртимизда байрамлар кўп, лекин ёшларга бағишланган 30 июнь – Ёшлар куни байрами алоҳида аҳамият касб этади.
Дарҳақиқат бугунги ёшларга яратилаётган шарт-шароитларга ҳавас қилса арзийди.Ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган.Интернет орқали жаҳонга чиқишаяпти. Хорижда билим олишга эришяпти. Турли тилларни ўрганишмоқда. Фан ва спорт олимпиадаларида жаҳон аҳлига ҳайратлар улашмоқдалар. Биз бундан жуда хурсандмиз. Ёшлар – мамлакатимиз келажаги!
Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мустаҳкам ташкилий ва ҳуқуқий база яратилган. Хусусан, ўтган йиллар давомида Асосий қонунимиз ва кодекслардан ташқари ёшлар сиёсатига оид
20 дан ортиқ қонун, юзга яқин фармон ва қарор қабул қилинди.
“Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуннинг кучга киргани мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона ёшлар сиёсатининг ҳуқуқий ифодаси бўлди. 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни этиб белгилангани фарзандларимиз учун ўзига хос қувончли байрам бўлиши билан бирга уларни янги, юксак марраларга чорловчи беқиёс рағбат бўлишига шубҳа йўқ.
Азиз ёшлар, биз сизларга бугунги байрамингиз муносабати билан Ўзбекистонимиз равнақи, ривожи учун улкан ҳиссалар қўшадиган янги авлод бўлиб етишишингизга, шунга бор кучингизни сарфлашингизга, юртимиз келажаги учун ёниб яшашингизга тилакдошмиз.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Хоразм вилоят адлия бошқармаси жамоаси номидан,
Айбек Султанбаевич Машарипов
Гиёҳвандлик (наркомания) — гиёҳвандлик воситаларига руҳий-жисмоний қарамлик билан боғлиқ касалликдир.
БМТ Бош Ассамблеясининг 1987 йил 7 декабрда қабул қилган резолюциясига (№42/112). биноан ҳар йили 26 июнда Халқаро гиёҳвандлик ва бангифурушликка қарши кураш куни сифатида нишонланади.
Ўзбекистон Республикасида ҳам гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги, “Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида”ги, “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва улар прекурсорларининг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига қарши курашиш бўйича марказий осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш марказини ташкил этиш тўғрисида Озарбайжон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия федерацияси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги битимни (Остана, 2006 йил 24 июль) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
12 ноябрдаги “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги
330-сонли ҳамда 2020 йил 14 февралдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналогиялари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 85-сонли Қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шулар жумласидандир.
Албатта, шу ўринда гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича Жиноят кодексининг XIX-бобини яъни “Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар” -бобини таъкидлаб ўтиш лозим.
Тақиқланган экинларни етиштириш, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар жиноят кодекси билан тақиқланган, жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топиладиган айбли ижтимоий хавфли қилмишлар (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) ҳисобланади.
Хукуматимиз томонидан гиёҳвандликка қарши курашаётган бир вақтда биз ҳам ушбу руҳий-жисмоний қарамлик билан боғлиқ касаллик қарши биргаликда курашайлик.
№ |
Вакант лавозим номи |
Ойлик маоши |
Малакага оид талаблар |
Асосий вазифаси |
|
2 |
Боғот тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси |
3 600 000
(бундан ташқари мартаба даражаси ҳамда кўп йиллик иш стажлари учун тўловлар) |
Олий, Ҳуқуқшунос |
давлат органлари ва ташкилотларининг (шаҳар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш; давлат органлари ва ташкилотлари (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туман тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот Ҳокимлик ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив тусдаги қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш; ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш; давлат органлари ва ташкилотларининг (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш.
|
|
|
Хазорасп тумани адлия бўлими катта маслаҳатчиси |
3 200 000
(бундан ташқари мартаба даражаси ҳамда кўп йиллик иш стажлари учун тўловлар) |
Олий, Ҳуқуқшунос |
давлат органлари ва ташкилотларининг (шаҳар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш; давлат органлари ва ташкилотлари (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туман тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот Ҳокимлик ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив тусдаги қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш; ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш; давлат органлари ва ташкилотларининг (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш.
|
|
|
|
||||
|
|
|
|
|
|
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 10 июль кунига қадар ўз шахсий варақасини Хоразм вилоят адлия бошқармасининг Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.
Номзодлар ўз ҳужжатларини xorazm@minjust.gov.uz электрон почта манзили орқали ҳам юборишлари мумкин.
Мурожаат учун телефон: 62-226-05-28, манзил: Урганч шаҳри, Тараққиёт кўчаси.
Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;
судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.
Танлов ўтказиш тартиби куйидаги босқичлардан иборат бўлади:
бўш иш ўрнига танлов ўтказилиши ҳақида эълон бериш;
бўш иш ўрнига ҳужжат топширган номзодларни дастлабки ўрганиш;
тест синови;
номзод билан унинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказиш;
вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимлар бўйича номзодни марказий аппарат билан келишиш(суҳбат шаклида).
Танловда иштирок этишни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
- номзоднинг паспорт нусхаси;
- диплом (дипломдан кўчирма) нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;
- номзоднинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома объективка);
Агар!
Бўш иш ўринларига ишга кириш юзасидан ўтказиладиган танлов жараёнларида бирон-бир шахс томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг телеграмм ижтимоий тармоғидаги @antikorbot телеграмм боти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги “Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
I. Фармоннинг қабул қилиш зарурати (муаммо ва камчиликлар).
Сўнгги йилларда урбанизация даражасининг пасайиш тенденцияси кузатилмоқда, шаҳар аҳоли пунктлари сони эса атиги 1065 дан 1071 гача кўпайган.
Йирик қишлоқ аҳоли пунктларини шаҳар посёлкаларига айлантириш бўйича кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан, бугунги урбанизация даражаси шаҳарларни комплекс ривожлантириш бўйича замонавий талабларига жавоб бермайди ва жаҳон тенденцияларидан сезиларли даражада қолиб кетмоқда. Бунда урбанизация даражаси ҳанузгача барқарор хусусиятга эга эмас.
II. Фармоннинг мақсади:
Урбанизация жараёнларининг давлат томонидан самарали тартибга солинишини таъминлаш ҳамда ер участкаларининг айланмаси ва улардан фойдаланишда замонавий бозор механизмларини жорий этиш Фармоннинг асосий мақсади ҳисобланади.
III. Фармоннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти:
Фармон билан мамлакатда урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан:
юридик шахслар бино ва иншоотлари, саноат инфратузилмаси объектлари жойлашган ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ҳуқуқига эга;
жисмоний шахслар якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;
хусусийлаштириш ҲОКИМЛАРНИНГ ҚАРОРИ билан амалга оширилади;
жисмоний ва юридик шахслар томонидан хусусийлаштирилган ер участкалари ХУСУСИЙ МУЛК ҲИСОБЛАНАДИ ВА ДАХЛСИЗДИР;
хусусийлаштириш фақатгина кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолда ҳамда Ҳукумат томонидан белгиланадиган миқдорларда пуллик асосда амалга оширилади.
Фармонга мувофиқ, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилади.
Фармон билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Урбанизация агентлиги ҳамда Урбанизацияни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.
Урбанизацияни тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш Агентликнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.
Йирик шаҳарларга туташ аҳоли пунктлари инвентаризациядан ўтказилади ҳамда амалга оширилган ишлар натижаларига кўра 2019 йил 1 ноябргача ўрта муддатли даврда йўлдош-шаҳарларга айлантириладиган аҳоли пунктлари рўйхати шакллантирилади.
2019 йил 1 июнга қадар 2020-2025 йилларда комплекс уй-жой қуриш давлат дастурларининг асосий прогноз параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Шунингдек Фармон билан Ўзбекистон Республикасида урбанизацияни тартибга солишни таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Йўл харитаси доирасида Уй-жой кодекси ҳамда Ер кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Эътиборингиз учун раҳмат.
2019 йилнинг 10 майида ЎРҚ–537-сон “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатли давлат органидир.
Давлат шериги ва хусусий шерик давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг тарафларидир.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси давлат органи (ташкилоти) ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркор ёхуд юридик шахс томонидан ташаббус қилиниши мумкин.
Давлат ташаббускори давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини, қоида тариқасида, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг ўз ваколати соҳасига кирувчи устувор йўналишлари бўйича ишлаб чиқади.
Хусусий ташаббускор давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини ишлаб чиқишга ва потенциал давлат шеригига тақдим этишга ҳақли. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси мавжуд муаммоларни ҳал қилишга доир инновацион ёндашувни ўз ичига олиши ва тарафлар учун мақбул бўлган мутаносиб нафни таъминлаши керак.
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини тасдиқлаш тегишли давлат органи (ташкилоти) томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ ва ўн миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини тасдиқлаш тегишли давлат органи (ташкилоти) томонидан ваколатли давлат органи билан келишувга кўра амалга оширилади.
Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини тасдиқлаш Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси тасдиқланганидан ва у Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг реестрига киритилганидан кейин давлат шериги давлат-хусусий шериклик лойиҳасини тайёрлаш тўғрисида ўттиз календарь кун ичида қарор қабул қилади.
Давлат шериги тендер ёки тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича аниқланадиган хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузади.
Тендерлар бир босқичли ёки икки босқичли бўлиши мумкин.
Тендер комиссияси тендер ғолиби тўғрисидаги ахборотни давлат шеригининг ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларида эълон қилади.
Тарафлар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни давлат шеригининг қарорига мувофиқ қуйидаги ҳолларда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан тузиши мумкин:
давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлашда;
давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишнинг зарурий шарти ҳисобланган интеллектуал фаолият натижаларига доир мутлақ ҳуқуқлар, бошқа мутлақ ҳуқуқлар, ер участкаси, бошқа кўчмас мол-мулк объекти ва ўзга мол-мулк муайян шахсга тегишли бўлганда;
Давлат шериги тендер ҳужжатларида баён этилган шартлар, муддатлар ва тартиб-таомилларга мувофиқ тендер ғолиби билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузади.
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг тарафлари ўз мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун қонунга мувофиқ мулкий жавобгар бўлади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонун ҳужжатлари давлат-хусусий шериклик объектига инвестиция киритиш шартларини ёмонлаштирса, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузилган санадан эътиборан ўн йил мобайнида хусусий шерикка нисбатан битимни тузиш санасида амалда бўлган қонун ҳужжатлари қўлланилади.
Хусусий шерик янги қонун ҳужжатларнинг давлат-хусусий шериклик объектига инвестиция киритиш шартларини яхшилайдиган қоидаларини ўз хоҳишига кўра қўллаш ҳуқуқига эгадир.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назорат ва мониторинг тадбирлари амалга оширилмоқда.
Олиб борилган назорат тадбирлари натижасида ваколатли ташкилотлар томонидан бўш ер участаларини келишиш ва хулоса бериш муддатларига роия қилмаслик, асоссиз келишувни рад этиш ва салбий хулоса бериш каби 2 мингга яқин қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, уларни бартараф қилиш ва келгусида йўл қўймаслик чоралари кўрилиши юзасидан тегишли ташкилотларга жами 158 та таъсир чоралари киритилди.
Шунингдек, бўш ер участаларини аукционга чиқариш жараёнида ҳамда аукцион савдоларида сотилиши билан боғлиқ вужудга келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилди.
Адлия органлари аралашуви билан электрон тизимга киритилиб, узоқ вақтдан буён аукционга чиқарилмаётган 400 дан ортиқ ер участкалари аукционга чиқарилиши таъминланди.
Жорий йилнинг 19 июнь ҳолатига вилоят бўйича жами 794 та бўш ер участкалари аукционга чиқарилиб, шундан 178 таси сотилган, 553 та ер участкалари аукцион савдосида.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагидаги шахслар ер участкасини электрон онлайн-аукцион савдоси орқали олишлари мумкин.