Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

15
ОИЛА – ВАТАН ИЧРА МЎЪЖАЗ ВАТАН

Бахтли оилалар туфайли бахтли жамоа вужудга келади. Чунки бахтли ота-оналар бахтли болаларни улғайтирадилар, бир-бирига меҳр қўйган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирларига меҳр қўядилар.

Оила ҳар бир халқнинг, миллатнинг давомийлигини сақлайдиган, миллий қадриятларнинг ривожини таъминлайдиган, янги авлодни дунёга келтириб, уни маънавий ва жисмоний баркамол қилиб тарбиялайдиган, жамиятнинг асосий негизи ҳисобланувчи муқаддас маскандир.

Оила – кишилар ҳаётининг энг муҳим қисми, фуқаролик жамиятининг таянч нуқтасидир. Бу муқаддас масканда инсон дунёга келади, айнан мана шу ерда у маънавий ва ахлоқий жиҳатдан камол топади.

Оилада меҳр-муҳаббатнинг юзага келиши ва ҳукм суриши учун қуйидаги шартларнинг бўлиши кўзда тутилади:

–    оила аъзоларининг бир-бирини қадрлаши;

–    оила аъзоларининг бир-бирларига ишониши ва ҳимоялаши;

–    яқинлик, ўзаро ёрдам ва ўй-фикрларини ўртоқлашиш;

–    масъулиятни ҳис қилишлари (ота-оналарнинг ўз бурч ва масъулиятларини ҳис этиши);

–    қийинчиликларга қарши биргаликда курашиб, уларни ҳал қилишлари;

–    ўзлигини ифода эта олиш ва бахтли яшаш учун муносиб муҳит ярата олиш;

–    соғлом моддий ва маънавий ҳаётга эга бўлишлари;

Юртдошларимиз бир-бири билан учрашганда оилангиз тинчми, бола-чақангиз омонми, ҳамма саломатми дея ҳол – аҳвол сўрайдилар. Халқимиз оилани асрашни азалдан муқаддас вазифалардан бири, деб билиши бежиземас. Бу туйғу неча асрлар давомида авлоддан – авлодга ўтиб келмоқда.

Зеро, муқаддас заминимизда қадимдан миллий урф-одат ва анъаналаримизни ёш авлод онгига сингдиришда, уларни жисмонан баркамол, маънан етук, меҳр-оқибатли инсонлар қилиб тарбиялашда оила муҳити муҳим ўрин эгаллаб келган. Кексаларнинг ибратли ҳаёт йўли, ўгитлари, йиллар силсиласида тобланган тажрибаси ёшларимизнинг тўғри йўлни танлашларида йўлбошчи вазифасини ўтамоқда.

Мамлакатимизда оила мустаҳкамлигини таъминлаш, айниқса, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, зарур шарт-шароитларни яратиш борасида Биринчи Президентимиз раҳномалигида кенг чора-тадбирлар амалга оширилган. Хусусан, 2012-йил “Мустаҳкам оила йили”муносабати билан Давлат дастури ишлаб чиқилиб, фуқаролар фаровонлигини, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Оила тушунчаси ҳамиша Давлатимиз томонидан ҳам, халқимиз томонидан ҳам диққат-эътиборда бўлиб келган ва бундан кейин бош сиёсати бўлиб қолаверади. Шу боис Мустақилликка эришганимиздан кейин йилларнинг номланишида оилаларнинг фаровонлигини яна-да оширишига катта эътибор қаратилган. Хусусан, йилларнинг “Соғлом авлод йили”, “Оила йили”, “Мустаҳкам оила йили” деб аталиши бежиз эмас.

Оилани мустаҳкамлаш дунё миқёсида бош масала даражасига кўтарилган муаммолардан биридир. Оилалар аҳиллиги ва мустаҳкамлигига эришиш мақсадида, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблияси 1993 йил 20 сентябрдаги йиғилишида 15 майни ҳар йили “Халкаро оила куни” сифатида нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилди. 1994 йилнинг 15 майидан буён бутун дунёда, жумладан юртимизда ҳам “Халқаро оила куни” кенг нишонланиб келинади. Ўтган йиллар мобайнида юртимизда оила тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти, жамиятда тутган ўрни масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, барча ҳуқуқий асослар яратилганини таъкидлаш лозим. Айниқса, аёллар ва болалар манфаатлари, саломатлигини ҳимоя қилиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Конституциямизнинг XIV-бобида ҳам оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги, жамият ва давлат муҳофазасида бўлиши қатъий белгилаб қўйилган. Оила кодекси ва бошқа қонунлар орқали ёш ва кўп болали аёлларни ишга қабул қилишда имтиёзлар белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3808 сон қарорига мувофиқ 15 май ҳар йили халқаро оила куни сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши белгилаб қўйилди. Халқаро оила кунини ўтказишдан мақсад жаҳон ҳамжамияти диққатини оилавий қадриятларга ва оила институти билан боғлиқ муаммоларга қаратишдир. Зероки, оиланинг зиммасидаги муқаддас бурчларнинг бири – улкан тарбия ўчоғи эканлигидир. Оила ўз фарзандларини тарбиялаб уларга умуминсоний қадриятларни сингдириш билан уларга бошланғич ижтимоий йўналиш беради. Ўзбек оилаларимиз катта Ватан ичидаги мўъжаз Ватандир!

Хоразм вилояти юридик коллежи ўқитувчиси

Ниёзжон Султанова

12
САВОЛ БЕРИНГ – ЖАВОБ БЕРАМИЗ

САВОЛ: Ходим ўз ҳисобидан таътил олиш мажбурийми?
    ✅ ЖАВОБ: Кўпчилик корхоналар, айниқса давлат ташкилотлари карантин шароитида ходимларини ўз ҳисобидан таътилга чиқариб юборишган. Бунда аксарият ҳолларда ходимларнинг розилиги сўралмаган ҳам. Шунчаки «аризангизни ёзинг» дейишган, тамом. Ходимлар ҳам ёки раҳбар топшириқларини бажариш, ёки андиша қилиб, ёки яна бошқа сабабларга кўра, индамай ёзиб беришган.
   Аммо мажбуран ўз ҳисобидан таътил олган ходимлар оиласини қандай боқади? Ойликдан бошқа даромади бўлмаган оиласининг ягона боқувчиси бўлган ишчи, хизматчи, ҳодимларнинг аҳволи қандай кечади?
Меҳнат кодексининг 150-моддасига кўра, ходимга ўз ҳисобидан мажбурий таътил бериш мумкин эмас (Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак), бунга фақат икки томон рози бўлиши шарт, яни иш берувчи ва ҳодим ўртасида ўзаро келишув тузилган бўлиши шарт
   Бундан ташқари агар корхоналар карантинда ишламаётган бўлса, унда ходимларга ойлик тўланадими? Деган савол ҳам туғилиши табиий албатта Ҳа, тўланади! МК 159-моддасига кўра, ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади.
Пандемия ёки карантин бўлгани учун бирорта ходимларнинг айби йўқ. Шундай экан, уларга мажбуран ўз ҳисобидан ариза ёздириш ҳам қонунга зид, бундай ҳолларда ҳар бир ҳодимнинг ўзи қайтадан ишга чиқиш учун раҳбарига бевосита ариза билан мурожаат қилиши керак. Агар раҳбар бизда иш йўқ ҳозир сени иш билан таъминлай олмайман деса унда ҳодимнинг ўртача ойлик иш ҳаққини сақлаган ҳолда ойлик маошини тўлаб бериши лозим бўлади
Байрам кунлари ҳодимларнинг ишга чиқиши мажбурийми?
    ✅ ЖАВОБ: Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.
    Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.
    Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
    Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

08
ИНСОН АЗИЗ ХОТИРА МУҚАДДАС!

Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсадларига олижаноблик бағишлайди. Хотира ва қадрлаш – халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидан биридир. Эл-юртнинг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғидадир. Ана шундай мардлик ва жасорат намунасини кўрсатганларга, жанг майдонларида жонини фидо қилган боболаримиз, сабр-бардош билан катта қийинчиликларни енгиб ўтган момоларимизни шарафлаш, хотирасини абадийлаштириш, уларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш мустақиллик йилларида янгича маъно-мазмун билан бойитилди.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 1999 йилнинг 9 май куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Хотира майдони очилди ва шу кундан эътиборан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланиб келинмоқда. Хотира ва қадрлаш кунида ўтганлар хотираси ва уларнинг жасоратлари, эзгу ишлари ҳурмат билан тилга олинади. Биз билан ҳамнафас яшаётган пири бадавлат фахрийларимизга, жисмоний имконияти чекланган юртдошларимизга, боқувчисини йўқотган оилаларга, умуман меҳрга муҳтож кишилар моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланади. Шу ўринда улуғ ватан уруши даврини қонли фожиаларини эсламасдан илож йўқ. Уруш даврида Ўзбекистонда яшаган 6,5 миллион аҳолининг 1,5 миллиони фронтга кетган, улардан 420 минги қайтиб келмаган, 640 минг нафари яраланган. 120 минг ўзбекистонликлар орден ва медаллар билан тақдирланган. Уруш йилларида Ўзбекистон хавфли ҳудудлардан эвакуация қилинган 1,5 миллион киши учун бошпана бўлган. Бугунги кунда ҳамон орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат-машаққат чекканлар бор. Мамлакатимизда ҳар йили байрам арафасида Президентимизнинг махсус фармон ва қарорлари асосида 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фахрийларига пул мукофотлари топширилиб уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади,уларнинг турар жойлари ва уй хўжаликлари ободонлаштирилади.

Мустақиллик йилларида Хотира ва қадрлаш куни чинакам миллий умумхалқ байрамига айланди. Бу байрамда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотираланади, Афғонистон урушида ҳалок бўлганлар умуман, ўтганлар руҳи ёдга олинади, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтирилади. Иккинчи жаҳон урушидаги қўлга киритилган ғалаба миллионлаб бегуноҳ кишиларнинг, жумладан, бошқа мамлакатлар қатори Ўзбекистон халқининг қони,фронтда ва фронт ортидаги ҳаддан зиёд машаққатли меҳнати ва буюк инсонпарварлиги туфайли қўлга киритилди. Фашизимга қарши курашда ҳалок бўлган минглаб ватандошларимизнинг сўнмас хотираси ҳеч қачон унитилмайди.

Бизнинг тинчлигимиз ва осойишталигимиз йўлида жон олиб жон берган боболаримизни номи қалбимизда бир умрга сақланиб қолади!

06
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ХУСУСИЙ НОТАРИСЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ БОШЛАНДИ!

Жорий йилнинг 5 май Хоразм вилоятида ҳам хусусий нотариус фаолиятини бошлади.

Дастлабки иш кунида автотранспорт олди-сотди шартномаси, ипотека, гаров шартномалари, кўчмас мулк олди-сотди шартномалари ва бошқа турдаги битим ва шартномалар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан нотариал расмийлаштирилди.

05
Бир мурожаат изидан!

Янгибозор туман адлия бўлими томонидан “Туямўйин-Урганч” МСҚФБ ДУК Янгибозор туман бўлими собиқ ходимлари Т.Матқурбанов ва бошқаларнинг ойлик маошлари берилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги «Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5883-сон Фармони ҳамда “Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-4536-сон Қарорларига асосан, «Туямўйин-Урганч» минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси» ДУК тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида «Ўзсувтаъминот» АЖ “Хоразм сув таъминоти” корхонаси ташкил этилганлиги, корхонанинг шартномалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислари қилиб белгиланганлиги аниқланди.

Ўрганишда, “Туямўйин-Урганч” МСҚФБ ДУК Янгибозор туман бўлимида ишлаган 31 нафар собиқ ишчи ходимларнинг 2020 йил январь, февраль, март ойларига ҳисобланган 50 392 724 сўм ойлик иш ҳақлари тўланмаганлиги аниқланди.

Бу юзадан бўлим томонидан “Хоразм сув таъминоти” корхонаси раҳбари номига қарздорликни тўлаб бериш юзасидан 13.04.2020 йилда 22-1/46-сон тақдимнома ҳамда қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик хусусида огохнома киритилган бўлишига қарамасдан, жамият 16.04.2020 йилдаги 4/4-сон хат билан ушбу қарздорликни карантин пандемия тадбирлари тугатилгандан сўнг тўлаб берилишини билдирган.

Маълумки, бугунги кунда коронавирус пандемияси даврида бир қатор ҳукумат қарорлари қабул қилиниб, биринчи навбатда иш ҳақи, пенсиялар, стипендия ва нафақаларни ўз вақтида тўлаш назарда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг                             161-моддасида “Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа лоқал хужжатлар белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас” деб белгилаб қўйилган ҳамда ушбу Кодекснинг 154-моддасида, “иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ, 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт”лиги белгиланган.

Юқоридагиларга асосан, бўлим томонидан корхона ходимларининг ойлик маошларини ундириб бериш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига ариза киритилди ва суднинг 2020 йил 24 апрель кунги буйруғи асосида ходимларнинг 50 392 724 сўмлик ойлик иш ҳақлари тўлаб берилди.

04
МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ВА УНИ ТАШКИЛ ЭТИШ.

Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизни тараққий этган давлатлар қаторига олиб чиқиш учун неки ҳаракат, чора-тадбир талаб этилса, ҳаммасига бирдек жиддий эътибор қаратилмоқда. Айни дамларда ушбу мақсадларга эришиш борасида мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилиб, белгиланган вазифалар ижроси учун мавжуд барча имконият ва шарт-шароитлар фаол сафарбар этиляпти. Юртбошимиз раҳбарлигида куни кеча пандемия шароитида ўқув жараёнларини ташкил этиш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда таълим тизимини тубдан яхшилаш ва юксалтириш, жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил борасида аниқ чоралар белгилаб берилди.

Пандемия сабаб таълим тизимига масофавий технологиялар жорий қилинди. Бу янги механизм карантин шароитида ўқувчиларга фанларни ўз вақтида ўзлаштириш имкониятини яратганлиги боис, олий ўқув юртларида битирув имтиҳонларини ҳам онлайн шаклда ўтказиш режалаштирилган.

Ўтказилган йиғилишда мазкур жараёнларни сифатли ташкил этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, таълим муассасаларига ҳужжатлар қабулини такомиллаштириш, ҳужжатларни масофадан, онлайн шаклда, интернет орқали топшириш имкониятини яратиш ҳамда имтиҳонларни соддароқ шаклда ўтказиш таъкидланди.

Карантин туфайли ижтимоий масофа тушунчаси ҳаётимиздан муҳим ўрин эгаллади. Шундан келиб чиқиб, таълим муассасаларида, айниқса мактабларда меъёрларни қайта кўриб чиқишни бугунги вазиятнинг ўзи тақозо этмоқда.

Пандемияни сабаб қилиб таълим тизимини такомиллаштириш бўйича ишларни кечиктиришга мутлақо ҳаққимиз йўқ, деди Президентимиз.

Вазиятга қараб, ўқув юкламаларни ва дастурларни қайта кўриб чиқиш, олий ўқув юртларида амалий кўникмаларни ривожлантиришга эътиборни кучайтириш, зерикарли маърузалар ўқиш, конспектлар ёздириш каби ўзини оқламаган усуллардан воз кечиб, таълим методикасини ривожлантириш ва педагоглар савиясини ошириш ғоят муҳим масала эканлиги давлатимиз раҳбари томонидан таъкидланди.

Шу муносабат билан, Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига босқичма-босқич масофавий шаклда педагоглар малакасини ошириш, дарс машғулотларини масофадан кузатиш, баҳолашда инсон омилини камайтириш бўйича ишларни амалга ошириш топшириғи юклатилди.

Шу қаторда, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни касбга йўналтириш тизимини такомиллаштириш заруриятига алоҳида эътибор қаратилди. Лицейларнинг фаолиятини қайта кўриб чиқиш, селекция ишларини кучайтириш мақсадида таълим жараёнларини такомиллаштириш, шунингдек, янги тизим асосида ташкил этилиши белгиланган касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумларни ишга тушириш, ҳар бир вилоятда биттадан намунали касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумни тайёрлаш юзасидан вазифалар белгиланди.

01
АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА ФАРМОН ИМЗОЛАНДИ.

Маълумки, жорий йилнинг 27 апрель куни давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш юзасидан “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон имзоланди.

Ушбу фармон коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида асосий даромад манбаларини йўқотган шахсларни, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ва тадбиркорлик субъектларини қўшимча қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида қабул қилиниб, бу юзадан зарурий чора-тадбирлар белгиланди.

Хусусан, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган маблағ ва товар (хизмат)лар фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган ҳаражатлар сифатида қаралиб, қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши ҳамда айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмаслиги, беғараз ёрдам жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмаслиги қайд этилди.

Турар жойларини жисмоний шахсларга, шунингдек, коронавирус пандемияси даврида фаолияти тўхтаган тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни ижарага беришдан олинган жисмоний шахслардан олинадиган даромадлар бўйича жисмоний шахсларга солиқни фоизсиз кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилди. Бунда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш бўйича берилган кечиктириш муддати 2021 йил 1 апрелга бўлган муддатгача тенг улушларда тўланиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 6-бандида назарда тутилган соддалаштирилган тартибда солиқларни тўлаш бўйича фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) бериш муддати узайтирилиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кечиктириш берилган ва келгусида тўланадиган солиқ суммаларини тўлаш бўйича муддатни мустақил равишда, бироқ икки йилдан оширмасдан белгилаш ҳуқуқига эга эканлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 майдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга (Давлат бюджети ҳисобидан пенсия олувчи шахслардан ташқари) пенсиялар тўлови тўғридан-тўғри Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилиб, пенсиялар тўғри тайинланиши ҳамда тўланиши бўйича текширишлар натижасида аниқланган, ортиқча тўланган пенсиялар бўйича 2020 йил
20 апрель ҳолатига пенсионерларнинг қарздорлик суммасини ҳисобдан чиқариш белгиланди.

                           

30
Беғараз ёрдам сифатида олинган маблағлар даромад солиғига тортилмайди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субьектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли кундалик ҳаётини яхшилашга доир, мутлақо янги тизим яритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли фармонига мувофиқ, 2020 йилнниг
1 апрелидан 2020 йилнинг 1 октябрига қадар “Маҳалла” ҳайрия жамоат фондига, “Саҳоват ва кўмак” фондига, Ўзбакистон меҳр-шавқат ва саломатлик” фондига, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмаларига шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож, бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган:

Ø Пул ва товарлар (хизматлар)га фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган ҳаражатлар сифатида қаралади;

Ø Товарлар (хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш обьектига киритилмайди;

Ø Ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг кўрсатилган фонлардан, юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган беғараз ёрдам (пул маблағлари, товарлар ва хизматлар)га жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди;

Ø Короновирус пандемияси даврида фаолияти тўхтаган тадбиркорлик субьектларига нотурар жойларни ижарага беришдан олинган даромадлар солиқ бўйича солиқни фоизсиз кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилади. Бунда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш бўйича берилган кечиктириш суммаси 2021 йилнинг 1 апрелга қадар муддатгача тенг улушларда тўланиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

Бундан ташқари, мазкур фармон билан бир қатор соҳаларга оид енгиллар ва имтиёзлар ҳам белгилаб берилди.

Бир сўз билан айтганда, юқоридаги сай-ҳаракатлар ва ислохотларнинг туб замирида халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи деган мустаҳкам принцип ётганлигини англатади.

29
Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг ижтимоий ҳимояси кучайтирилмоқда

Ҳаммамизга маълумки, жаҳон миқёсида тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимлари коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олиш, аҳоли саломатлиги ва санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда жонбозлик кўрсатишмоқда.

Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга қўшаётган улкан ҳиссаларини ва фидокорона хизматларини эътироф этган ҳолда, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ишларига жалб этилган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни қўшимча ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари амалга оширилиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 24 апрель куни “Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори  қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги  ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимларининг:

-  лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар миқдори тегишинча 15 фоиздан 50 фоизга ҳамда 40 фоиздан 75 фоизга оширилади;

- меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициенти 5 фоизга оширган ҳолда қўлланади.

 Мазкур моддий рағбатлантириш чоралари 2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб, республикада коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирлари расман тўхтатиладиган ой якунига қадар амал қилади.

Шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб этилган даврда Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимлари учун ойлик лавозим маошига нисбатан 6 фоиз миқдорида кунлик қўшимча тўлов, шунингдек, қонунчиликда кўзда тутилган бошқа устамаларни олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Қарорга кўра, Агентликнинг марказий аппаратида Моддий-техника базасини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш бошқармаси ташкил этилди.

Қарор билан  Бош давлат санитария врачларига карантин даврида, давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва бошқа ходимларини жалб қилган ҳолда эпидемияга қарши вақтинчалик отрядларни ташкил этиш ҳуқуқи берилди.

Карантин даврида вақтинчалик отрядлар таркибига жалб этилган давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг асосий иш жойидаги меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва миқдорлари сақланиб қолиши белгиланди.

Хулоса қилиб айтганда, бу каби ислоҳотлар санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг муносиб ижтимоий ҳимоясини таъминлайди.

28
МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМНИНГ БУГУНГИ КУНДАГИ ЎРНИ

Ҳозирги кунда компьютер ва ахборот технологиялари жадал суратлар билан янгиланиб, ривожланиш билан бирга кундалик турмушимизнинг асосига айланиб қолмоқда. Жумладан, фан ва техникада, ишлаб чиқариш, банк тизими ва матбуот, радио-телевидение, маиший хизмат кўрсатиш, савдо-сотиқ, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, медицина ва бошқа барча соҳаларда компютерлар шу соҳа ходимлари учун асосий иш қуроли – воситаси бўлиб қолмоқда. Айниқса интернетнинг пайдо бўлиши бу ўзгаришлар ичида алоҳида ўрин тутади. Интернет мультимедиа маълумотларни, ахборотларни узоқ масофаларга узатиш ва қабул қилиш воситасидир. Дунёнинг бир чеккасида юз берган ҳодисалар ҳақидаги янгиликлар, маълумотлар интернет воситасида бошқа мамлакатларга сонияларда етиб боради. Худди шу имкониятларга кўра интернет сайёрамизда сиёсий-иқтисодий, молиявий, таълим ва бошқа соҳаларда халқаро ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштиришга бебаҳо ҳисса қўшмоқда.

Таълим тизимида ўқув жараёнини янгидан ислоҳ қилиш, янги информацион технологияларга асосланган ўқитиш усулларини ишлаб чиқиш, уларни кенг жорий қилиш бугунги куннинг талабидир. Бунда масофавий таълим тизимини жорий қилиш мақсадга мувофиқдир. Масофавий таълим – бу информацион ва коммуникацион технологиялар электрон почта, интернет, видео конференция, аудио, видео маълумотлар ва мультимедиа ўқув қўлланмаларига асосланган узоқдан туриб ўқитиш, ўргатиш усулидир. Масофавий таълимда талабадан доимий фаолият – интерактив ўқитиш талаб этилади. Бу эса талабанинг билими ва қобилиятини сифат характеристикасини оширади. Кейинги пайтларда масофавий таълимнинг ижобийлиги исботланган. Бу борада биринчилик учун АҚШнинг Миллий Технология Университети ва Буюк Британиянинг очиқ Университетлари курашмоқда. Шу билан биргаликда Ўзбекистонимизда ҳам бундай ҳаракатлар жадаллашган. Аслида ҳозирги пайтда масофавий таълим ва ўқитиш муассасалари сони уларнинг классификациясини келтириш учун етарлидир. Масофавий таълим системасининг корпоратив системаси алоҳида синф бўлиб, ташкилотлар ва ишлаб чиқариш ходимларининг малакасини оширишга ва қайта тайёрлаш учун мўлжаллангандир. Масофавий таълимни қўллашнинг бир қатор устунлик ва қулайлик томонлари мавжуд, жумладан: Таълим вақти ихтиёрий, талаба ихтиёрий вақтда ўқиши, ўрганиши мумкин; Машғулотларни аудиторияда ўтиши шарт эмас; Талабаларга мустақил шуғулланишни ўргатади; Ўқитувчилардан юқори тайёргарликни талаб қилади; Талабалар амалий ва сифатли билим олишлари мумкин; Талабаларнинг мустақил фикрлаш ва қарор қабул қилиш қобилияти ривожланади; Талабаларда техник қурилмалар билан, компютер, интернет, электрон почта тизимларидан фойдаланиш кўникмаси ривожланади; Таълимга кетадиган маблағ арзон. Айниқса кам таъминланган оилалардаги иқтидорли ёшларнинг билим олишига янги шароит пайдо бўлади; Агар таълим олишга вақти кам бўлса ёки яшаш жойидан узоқда бўлса, ўзи учун қулай вақтда ишдан ажралмаган ҳолда таълим олиши мумкин; Таълим олиш чегара танламайди, яни талабалар бошқа жойларда – вилоятда туриб билим олиши мумкин.

Масофавий таълим нафақат таълим соҳасида, балки кундалик турмушимизнинг барча соҳаларида ҳам қўллаш мумкин ва яхши натижаларни беради: Банк ва молия соҳасида – турли маълумот олиш, алмашиш; Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида – тезда маълумот алмашиш; Савдо-сотиқ соҳаларида; Боғча-яслиларда қўллаш; Транспорт тизимида фойдаланиш; Ҳарбий соҳаларда қўллаш; Медицинада ҳамкорликда иш олиб боришда қўллаш; Кутубхона тизимида фойдаланиш; Дам олишда ва бошқа соҳаларда фойдаланиш имкониятлари мавжуд. Шундай экан бугунги кунда юртимизда масофавий таълим ва имкониятларни ривожлантириш инсонларнинг улкан муваффақиятларга эришишида ва кундалик ишларини тез бошқаришида катта кўмакчи бўла олади деб айтиш мумкин.