Yangiliklar
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 13 ноябрь куни Урганч ҳарбий прокуратураси, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов бўйича ўқитиш учун тайинланган мутахассислари билан хамкорликда Урганч шаҳридаги 53008-сонли ҳарбий қисм маънавият ва маърифат маркази биносида ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари ҳамда Қуролли Кучлар хизматчилари иштирокида семинар тренинг машғулоти ўтказилди. Семинарда асосан харбий қисмларда сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби ва унга қўйиладиган талаблар, харбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини сайлов куни сайлов жараёнларида иштирок этиш тартиби, муддатидан олдин овоз бериш тартиби ва шартлари хусусида атрофлича тушунтиришлар берилиб, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги “Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, Қонун ижроси ва сайлов қонунчилиги бўйича берилган саволларга бошқарма ходимлари томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.
Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Урганч шаҳар адлия бўлими томонидан Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида вилоят прокуратураси ва вилоят ИИБ билан ҳамкорликда талабалар билан “Коррупция тараққиётга таҳдид” мавзусида учрашув ўтказилиб, мавзуга доир буклетлар тарқатилди ва талабаларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди. Тадбир тафсилотлари “Хоразм” маҳаллий телевиденияси томонидан тасвирга олинди.
Янгибозор туман адлия бўлими томонидан Янгибозор тумани, Халқобод маҳалласи, Чордоқ кўчаси, 21-уйда яшовчи Т.Маткаримовнинг бир марталик моддий ёрдам олишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Янгибозор туман адлия бўлими ва бу соҳага масъул бошқа идора
ва ташкилотлар билан ҳамкорликда Т.Маткаримовнинг оилавий аҳволи жойига чиқиб ўрганилиб, туман адлия бўлимининг аралашуви билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 мартдаги 165-сон Қарори билан тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида Т.Маткаримовнинг жорий йилнинг 21 октябрдаги аризасига мувофиқ, Янгибозор туман “Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги нафақа тайинлаш комиссиясининг 2019 йил 30 октябрдаги далолатномасига мувофиқ, бир марталик 609.000 сўм моддий ёрдам пули тайинланди.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 8 ноябрь куни Хоразм вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги “Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Мазкур тадбир Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг шахсий таркиби иштирокида ўтказилди. Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, Қонун ижроси бўйича берилган саволларга бошқарма ходимлари томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Хоразм вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази ДУК юридик хизмат ходимининг ягона тариф сеткаси бўйича разряди 11 дан 9 разраядга тушурилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатни кўриб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш давомида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 19 январдаги
ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 2017 йил
1 майдаги 250-сон қарори талаблари бузилганлик ҳолати аниқланди.
Ўрганиш натижаларига кўра, адлия бошқармаси аралашуви билан Хоразм вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази ДУК тегишли таъсир чораси китилиб юридик хизмат ходими Э.Сариевнинг разраяди олдинги холатига қайтарилиб, 2019 йил тегишли ойлари учун иш хақи фарқи
(жами 3 384 964 сўм) тўлаб берилди.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Гурлан тумани, Пахтакор маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Садиқованинг моддий ёрдам олишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Вилоят адлия бошқармаси ва бу соҳага масъул бошқа идора
ва ташкилотлар билан ҳамкорликда Б.Садиқованинг оилавий аҳволи жойига чиқиб ўрганилиб, вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 мартдаги 165-сон Қарори билан тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида Б.Садиқованинг жорий йилнинг
5 ноябрдаги аризасига мувофиқ, Гурлан туман “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги нафақа тайинлаш комиссиясининг 2019 йил 6 ноябрдаги далолатномасига мувофиқ бир марталик моддий ёрдам пули тайинланди.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 8 ноябрь куни Хоразм вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги “Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Мазкур тадбир Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг шахсий таркиби иштирокида ўтказилди. Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, Қонун ижроси бўйича берилган саволларга бошқарма ходимлари томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Ш.Салаевнинг Хива шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган бино ва иншоотлари 2018 йил 17 март куни бузиб ташланиб, бугунги кунга қадар етказилган зарар қопланмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш натижасида фуқаро Ш.Салаевга тегишли бўлган Хива шаҳри Қумясқа маҳалласи Элобод кўчасида жойлашган умумий ер майдони 210,0 квадрат метрдан иборат, икки қаватли ишлаб чиқариш цехи ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси Хива шаҳар ҳокимининг ноқонуний қарори асосида бузилиб, тадбиркорга 620,8 млн. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан киритилган даъво ариза натижасида суднинг 2019 йил 10 октябрь кунги ҳал қилув қарори билан Хива шаҳар ҳокимлигига фуқаро Ш.Салаевга етказилган 620,8 млн. сўм зарарни тўлаш ҳамда 210,0 квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда ер участкаси ажратиб бериш мажбурияти юкланиб, тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
“Худойшукур Аллаберган Заргар” хусусий корхонаси раҳбари Т.Аллабергановнинг АТ “Микрокредитбанк” Хоразм вилояти минтақавий филиали билан 2013 йил 15 апрель куни тузилган 009-сонли лизинг шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлигига қарамасдан, қарздорлиги йўқлиги бўйича маълумотнома ва лизинг объекти бўлган бинога тегишли бошқа ҳужжатлар берилмаётганлигидан норози бўлиб Хоразм вилоят адлия бошқармаси ходимларининг шахсий қабулида қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Ўрганиш давомида, 2013 йил 15 апрель куни банк филиали ва хусусий корхона ўртасида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини 502 395 450 сўмга сотиб олиш бўйича 009-сонли лизинг шартномаси расмийлаштирилганлиги ва мазкур лизинг шартномаси бўйича мажбуриятлар хусусий корхона томонидан 2018 йилнинг апрель ойи ҳолатига тўлиқ бажарилиб, лизинг суммаси ва унга ҳисобланган устамалар қопланганлиги аниқланди.
Мазкур лизинг шартномасининг 2.2.5-бандида лизинг хизмати бўйича “Лизинг олувчи” томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилиб, шартнома муддати тўлиқ тугаганда ёки “Лизинг олувчи” лизинг тўловлари муддатидан олдин тўлиқ сўндирилганида лизинг объекти “Лизинг олувчи”нинг тўла қонли мулкига айланиши белгиланган бўлсада, банк филиали томонидан 2019 йил октябрь ойигача лизинг суммасидан қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотнома ва бошқа зарур ҳужжатлар берилмасдан келинган.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан киритилган таъсир чора натижасида хусусий корхонага лизинг суммасидан қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотнома ва бошқа зарур ҳужжатлар тақдим қилиниб, тадбиркорлик субъектининг муаммоси бартараф қилинди.