Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Буюк Британиянинг UK Government Partnership International – GPI агентлиги ўртасида 2019 йил
26 апрелдаги тасдиқланган ҳамкорлик меморандумига асосан Хоразм вилояти адлия бошқармаси тизимида фаолият юритаётган ходимларни раҳбарликка тайёрлаш бўйича 4 босқичли семинар-тренинглар ўтказилди.
Мазкур ўтказилган семинар-тренинглар дастлаб 2019 йил сентябрь ҳамда октябрь ойларида шунингдек, 2020 йил январь ҳамда феврал ойларида бўлиб ўтди.
Ўтказилган семинар-тренингларда адлия органларининг ёш ходимлари иштирок этиб, уларга GPI агентлиги ходимлари томонидан раҳбарликка тайёрлаш, етакчилик қобилиятини шакиллантириш, ҳалқ билан мулоқот қилиш каби тушунчалар йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди.
Бундан кўзланган мақсад адлия органларида фаолият юритаётган ходимларнинг ўз иш фаолиятини интерактив ҳамда замонавий билимлардан фойдаланган холда давом эттириш хисобланади.
Семинар-тренинглар очиқ мулоқот ва юқори кайфиятда ўтказилиб, семинар-тренинглар якуни бўйича ходимларга 4 босқичли ўқув курсларини ўтаганлиги бўйича сертификатлар тантанали равишда топширилди.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан Хонқа туманида яшовчи фуқаро Р.Ражапованинг Хонқа туман давлат санитария эпидемиология назорат маркази раҳбарияти томонидан тузилган меҳнат шартномаси асоссиз бекор қилинганлигидан норози бўлиб ҳамда ишга қайта тикланишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатингиз кўриб чиқилди.
Мурожаатингизни ўрганиш жараёнида адлия органларининг аралашуви билан Р.Ражаповани туман санитария эпидемиологик осойишталик маркази бош врачининг 2020 йил 27 январдаги 2-к-сонли буйруғига асосан марказнинг кичик тиббий ходими вазифасига 0,5 ставка ўриндошлик асосида жорий йилнинг 1 февралдан ишга қабул қилиниши таъминланди.
Шу билан бирга мурожаатни ўрганиш якунлари бўйича туман санитария эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи номига қонун ҳужжатлари талаблари бузилишига келгусида йўл қўйилмаслик хусусида огоҳнома киритилди.
Жорий йилнинг 21 февраль куни Хоразм вилоят божхона бошқармаси биносида Урганч шаҳар адлия бўлими, Шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда ишчи ходимлар ўртасида коррупция ва унинг салбий оқибатлари ҳамда унга нисбатан фуқароларда тоқатсизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Очиқ мулоқат тарзида ўтказилган тарғибот тадбирида коррупция атамасининг моҳияти, турлари, оқибатлари, жавобгарлик масалалари, коррупцияга қарши кураш бўйича милий ва халқаро қонунчилик, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг олдига қўйилган вазифалар ҳақида йиғилиш иштирокчиларига тушунтиришлар берилди.
Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқчил тарзда етказиш ва бу билан фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш юзасидан адлия органлари олдига бир қатор вазифалар қўйилган.Фуқаролик жамияти институтлари тизимида оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш, уларни янада эркинлаштириш, нодавлат матбуот нашрлари фаолиятини жонлаштириш, жамиятимизда юз бераётган воқеаларни аҳолига очиқ, ошкора ва холис етказишни даврнинг, ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” Фармони билан ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифаларидан бири этиб – аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмуни ва моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш, фуқаролар онгида «Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш ‒ демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!» деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “шахс — оила — маҳалла — таълим муассасаси — ташкилот — жамият” принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилиши белгиланди.Юқориридаги Фармонга асосан Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»га асосан мутасадди идора ва ташкилотларга бирқатор вазифалар топширилди. Жумладан, «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»га асосан Шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, Юридик таълимни, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш, Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш вазифалари топширилди.Юқоридигилардан келиб чиққан ҳолда жорий йилнинг 20 февраль куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан таълим муассасаларида, маҳаллаларда ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида Фармоннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди.
Жорий йилнинг 19 февраль Ҳонқа туман адлия бўлими томонидан Хонқа туман Халк қабулхонаси, Ёшлар иттифоқи Хонқа туман кенгаши билан ҳамкорликда фуқаролар ва ёшлар билан “Менинг маҳалламда жиноят бўлмаслиги керак” шиори остида флешмоб тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир жараёнида фуқаролар ва ёшларга қилинган жиноят учун жавобгарлик муқаррарлиги, жиноятларни олиш бўйича тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга тадбири жараёнида тумандаги тарғибот тадбирларида ҳар тарафлама ўзини ижобий тарафдан кўрсатиб келаётган ёшларга фаҳрий ёрлиқлар топширилди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, фуқаролар ва ёшлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.
Жорий йилнинг 19 февраль куни Шовот туман адлия бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 декабрдаги “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш бўйича Хоразм телеканалининг “Мунаввар кун” дастури орқали махсус кўрсатув тайёрланди. Мазкур кўрсатувда ушбу Қонуннинг мақсади, волонтёрлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатлар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Жорий йилнинг 19 февраль Ҳонқа туман адлия бўлими томонидан Хонқа туман Халк қабулхонаси, Ёшлар иттифоқи Хонқа туман кенгаши билан ҳамкорликда тумандаги 7-сонли ихтисослаштирилган мактабида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашув жараёнида ёшларга давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари тушунтирилиб, уларнинг таълим олишдаги шарт-шароитлари ҳамда бугунги кундаги муаммолари билан танишилди. Шу билан бирга учрашув жараёнида мактабда таҳсил олаётган, ҳар тарафлама ўзини ижобий тарафдан кўрсатиб келаётган ёшларга фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, ёшлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан 2020 йил 10 февралда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлар ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4546-сонли қарори ва мазкур қарор билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 11-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг
12 февраль куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда тарғибот тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда вилоят туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлар раҳбарлари ҳамда уларнинг юридик хизмат, иш юритиш ва ижро интизомига масъул ходимлари иштирокэтишди. тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканал орқали тасвирга олинди.
Янгибозор туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2019 йилдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 911-сон Қарор ижроси юзасидан туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри, ер ресурслари ва қурилиш бўлими ҳамда тумандаги бошқа мутасадди идора ва ташкилотлар ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Йиғилиш жараёнида тадбир қатнашчиларига ўзларига қизиқтирган саволлар юзасидан мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар,
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, меҳнат бозори талабларига мос юқори малакали кадрларни тайёрлаш, таълим сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш, инновацион илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш орқали мамлакатда таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Шу сабабли, 2019 йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 10 февраль куни олий таълим, халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими ходимлари билан биргаликда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Мазкур тадбир талабалар, ўқувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ўтказилди. Тадбир тафсилотлари “Ўзбекистон 24” телеканали ходимлари томонидан тасвирга олинди.