Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

14
Солиқ қонунчилиги такомиллашмоқда!

Жорий йилнинг 14 январь куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан солиқ ва молия бошқармалари билан ҳамкорликда Ёшлар Иттифоқи Хоразм вилоят кенгашида “Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Солиқ кодексининг янги таҳрири тасдиқланганлиги сабабли мазкур Кодекснинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда мазмун-моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаш мақсадида босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди.

Шу билан бирга мазкур матбуот анжуманида вилоятда фаолият юритаётган идора ва ташкилотларнинг матбуот котиблари ҳам ушбу тадбирда иштирок этишди.

Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.

10
Хусусий мулк дахлсиздир!

Жорий йилнинг 10 январь куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси ҳамда Гурлан туман адлия бўлими ходимлари томонидан Гурлан туман давлат хизмати марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 13 августдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини
тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб
чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-5780-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи органлар, тадбиркорлик субъектлари шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчилар томонидан соҳа фаолияти бўйича берилган саволларга мутахассислар томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди. Тадбир тафсилотлари маҳаллий ҳамда “Ўзбекистон 24” телеканали томонидан тасвирга олинди.

 

10
Ватанни ғимоя қилиш олий шараф!

Жорий йилнинг 10 январь куни Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон мудофага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Питнак шаҳар ўқув спорт техника клуби билан ҳамкорликда Питнак шаҳридаги 14069-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари,шунингдек Питнак шаҳар
2-БЎСМ, ҳамда 2 9,10-сонли умумтаълим мактаблар ўқувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 13 декабрь кунги
5529-сонли қарорига асосан “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида тарғибот тадбири ўтказилди. Ўтказилган тадбир доирасида адлия бўлими ходимлари томонидан ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари билан бир қаторда Питнак шаҳрида жойлашган мактаб ўқувчилари ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Питнак шаҳар биринчилиги ҳам ўтказилиб, ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

10
Адлия Аралашгач!

Шовот туман адлия бўлими томонидан фуқаро Б.Қурбоновнинг туман мактабгача таълим бўлимида юридик хизмат ходими лавозимида ишлаб келаётган фаолияти давомида хизмат сафарига юборилиб, мазкур хизмат сафари ҳаражатларини тўлаб берилмаётганлигидан норози кўриб чиқилди.

Аниқланишича, Б.Қурбонов туман мактабгача таълим бўлими мудирининг 2019 йил 10 июль кунидаги 38-сонли буйруғига асосан,
2019 йилнинг 10 июлдан 12 июль кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сон Фармонининг 14-банди ва Шовот туман ҳокимининг 2019 йил 10 июлдаги №3-822-сонли хатига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси “етакчи мутахассис” лавозимига номзод сифатида суҳбатдан ўтиш учун Тошкент шаҳрига юборилганлиги, бироқ фуқарога хизмат сафари давридаги ҳаражатлар тўланмасдан келинаётганлиги аниқланди.

Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш юзасидан туман мактабгача таълимбўлими мудири номига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида жорий йилнинг 12 ноябрь куни тақдимнома киритилган.

Бироқ, туман мактабгача таълимбўлими томонидан тақдимнома ижроси таъминланмаганлиги сабабли Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судига тўланмасдан турган 404.421 сўмлик хизмат сафари тўловларини ундириш юзасидан аризаси киритилди.

Мазкур ариза Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди томонидан 2019 йил 3 декабрь куни кўриб чиқилиб, фуқаро Б.Қурбоновга 404.421 сўмлик хизмат сафари тўловларини ундириш юзасидан суднинг қарори қабул қилинди.

 

28
Бир мурожаат изидан!

Урганч шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳарда фаолият юритаётган тадбиркор Д.Камолованинг Урганч шаҳар Зарафшон (М.Худайберганов) кўчаси 1-уйда жойлашган 2 (икки) қаватли маиший хизмат кўрсатиш ва авто устахона бино-иншоотлари ва ер майдони давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузиб олиниши эвазига ушбу нотурар жойнинг компенсация пули тўланмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати кўриб чиқилди.

Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида, Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳамда фуқаро Д.Камолова ўртасидаги 2017 йил 3 июлдаги келишув шартномасига асосан шаҳар ҳокимлиги томонидан жами 386.801.000 сўм бўлган компенсация пуллари тўлаб берилмаётганлиги ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан Урганч шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига тадбиркор Д.Камолованинг фойдасига жавобгар Урганч шаҳар ҳокимлигидан жами 386.801.000 сўм бўлган компенсация пулларини ундириш юзасидан даъво аризаси киритилиб, 386.801.000 сўм компенсация пулларини тадбиркор Д.Камалова фойдасига ундириб бериш тўғрисидаги суднинг 2019 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарори қабул қилинди.

23
АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижроси ҳамда Адлия вазирининг 2019 йил
8 февралдаги 45-ум-сон “Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг февраль-декабрь ойларида жами 18 та идора ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил этилди.

Мазкур тадбирлар бошқарма раҳбарияти томонидан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш” Дастури ва Графиги ўтказилди.

Ўтказилган бепул ҳуқуқий маслаҳат курсларида иштирокчиларга инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатлари, меҳнат қонунчилиги нормалари, соҳа ходимларининг меҳнатга доир ҳуқуқларининг бузилишини олдини олиш чоралари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиблари, коррупцияга қарши курашиш, соҳа фаолиятига доир қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Тадбирлар қизғин бахс мунозара асосида ўткакзилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.

Шунингдек, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини аниқлаш бўйича ижтимоий сўровнома ўтказилди.

19
Мурожаатлар қонуний ечимини топмоқда!

Вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро М.Юсуповнинг акаси Э.Юсуповнинг уйи бузилиб ҳокимият томонидан унга ер ажратилмаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил                 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандига асосан фуқаролар томонидан умрбод эгалик қилиш учун мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан фойдаланиладиган, кимошди савдоси асосида сотиб олинган ер участкалари олиб қўйилган тақдирда уларга умрбод эгалик қилиш учун мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан тенг қийматли янги ер участкаси берилиши кўрсатиб ўтилган.

Шунга кўра, Хива шаҳар адлия бўлими томонидан 2019 йил 5 декабрь куни 3/127-сон билан Хива шаҳар ҳокими номига фуқаро Э.Юсуповнинг турар жойи учун ер майдони ажратиб берилишини таъминлаш юзасидан муносабат хати киритилди.

Ўрганиш натижасига кўра, вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан Хива шаҳар “Янги турмуш” маҳалласи ҳудудида жойлашган акангизнинг турар-жойи йиқилиши муносабати билан бино мулкдори акаси Э.Юсупов номига якка тартибда турар жой қуриш учун шаҳарнинг “Ангариқ” маҳалласи ҳудудидан 400 кв.метр ер майдони ажратиб бериш тўғрисида 2019 йил 4 декабрь куни Хива шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинди.

 

13
Адлия Аралашгач!

Гурлан туман адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмаси бўлимида 2019 йил 25 октябрь куни бўлиб ўтган сайёр қабул давомида 26 нафар ишчи-ходимларнинг ушбу ташкилотда ишлаб келиб, хизмат сафарига юборилганлиги учун тўланадиган тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги ва уни ундиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожатлари юзасидан бўлим фаолиятида қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи мониторинг тартибида таҳлил қилинди.

Таҳлил натижасига кўра, жорий 25 октябрь ҳолатига Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бирлашмада ишлаб келаётган 26 нафар ходимларга 2018 ва 2019 йиллардаги хизмат сафари пуллари жами 19 млн. 973 минг 728 сўм ҳисобланиб тўланиши лозим бўлсада, ўрганиш кунига қадар тўланмаганлиги аниқланди.

Юқорида қайд этилган қарздорлик юзасидан Гурлан туман тиббиёт бирлашмасига аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди ва ушбу киритилган тақдимномага асосан Гурлан туман тиббиёт бирлашмасида ишлаб келаётган 26 нафар ходимларнинг тўланмасдан келаётган хизмат сафари пуллари тўлиқ тўлаб берилишига эришилди.

12
Инсон ҳуқуқлари қонун ҳимоясида!

Урганч туман адлия бўлими томонидан туманда ўтказилган сайёр қабуллар давомида 56 та касб-ҳунар коллежларида фаолият юритган фуқароларнинг коллежларда штатлар қисқартирилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилиниб, моддий компенсация пуллари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатлари ўрганилди.

Ўрганиш натижасига кўра, Урганч туман адлия бўлими томонидан касб-ҳунар коллежларидан штатлар қисқартрилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган 44 нафар фуқароларнинг манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига даъво аризалар киритилиб, МКнинг 67-моддасига мувофиқ моддий компенсация пулларини (85.796.244 сўм) ундириш юзасидан суд буйруғи қабул қилинди ҳамда
12 нафар фуқароларга тақдимнома асосида МКнинг 109-моддасига мувофиқ ишдан бўшатиш нафақасини (8.350.427 сўм) берилиши таъминланди.

 

 

 

 

12
Интеллектуал мулк муҳофазаси тараққиётга хизмат қилади!

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши биносида вилоят адлия бошқармаси томонидан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ходимлари билан ҳамкорликда “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Мазкур ўқув семинарда давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи органлар, тадбиркорлик субъектлари шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчилар томонидан соҳа фаолияти бўйича берилган саволларга мутахассислар томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.

Тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканаллар томонидан тасвирга олинди.