Yangiliklar
Коронавирусга қарши курашда инсонлараро муносабатни (контакт, яъни қучоқлашиб кўришиш, меҳмондорчилик ва бошқалар) вақтинчалик чеклаш жуда муҳим. Шу муносабат билан Республика махсус комиссияси томонидан жиддий чоралар кўрилмоқда.Сўнги кунларда катта шаҳарларда автотранспорт воситалари ҳаракатланишига қўйилган чекловлар шулар жумласидандир. Хўш, бу қандай натижа бермоқда? Урганч шаҳрида автотранспорт оқими қанчалик камайди?
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Питнак шаҳри, Пастом маҳалласида яшовчи фуқаро Т.Қиличевнинг Туямўйин Урганч минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан ойлик маоши тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб, бу юзадан иш ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида Туямўйин Урганч минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан 2019 йилнинг айрим ойлари ва жорий йилнинг февраль ойига қадар бир қатор ишчи-хизматчиларнинг ойлик маошлари тўлаб берилмаганлиги, шу жумладан, унинг ҳам 3.791.043 сўм бўлган иш ҳақингиз тўланмасдан турганлиги аниқланди.Шунга кўра, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш ишчи-хизматчиларнинг иш ҳақлари тўлиқ тўлаб ҳисоб-китоб қилиш бўйича ФИБ Урганчтуманлараро судига суд буйруғини чиқариш юзасидан ариза киритилиб, унинг ижроси юзасидан суднинг жорий йилнинг 2 март кунги юқоридаги пул маблағини ундириш бўйича буйруғи чиқарилиб, фуқаронинг талаби қаноатлантирилиши таъминланди. Шу билан бирга, адлия бошқармасининг юқоридаги корхонадан яна 40 нафар фуқароларнинг ойлик иш ҳақини ундириш бўйича судга киритилган аризасининг ижроси юзасидан ҳам 40 нафар фуқароларга 137.046.302 сўм пул маблағини ундириш бўйича суднинг буйруғи чиқарилди.
Юртимизда халқимизнинг турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятлар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бу борада маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланган ҳашар янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, умуммиллий анъанага айланган. Зеро, ҳашар минг йиллар мобайнида кишилар ўртасидаги бир-бирига ўзаро ёрдам, инсонпарварлик, олийжаноблик, саҳоватпешалик каби эзгу туйғуларни ёшлар онгига сингдиришга хизмат қилади. Шу муносабат, билан Хоразм вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари жамоаси кўтаринки руҳда жорий йилнинг 14 март куни ободонлаштириш ишларини амалга оширди. Ҳашарда бошқарма ва ҳудудий адлия бўлимларининг ҳовлилари, биноларнинг ички ва ташқи қисмлари тозаланди. Шу билан бирга, мазкур ҳашарда 50 дан ортиқ арчалар, 50 дан ортиқ гуллар ҳамда 100 ортиқ мевали кўчатлар бошқарма маъмурий биноси боғига экилди. Умумхалқ ҳайрия ҳашари давом этмоқда.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан Гурлан туман “Сахтиён” қишлоғида яшовчи фуқаро У.Искандаровнинг тумандаги “Баркамол авлод” болалар маркази томонидан иш ҳақи берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида адлия органларининг аралашуви билан Гурлан туман “Баркамол авлод” болалар маркази томонидан 2019 йил ноябрь ойи учун асоссиз равишда ушлаб қолинган иш ҳақи тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.
Хоразм вилояти адлия бошқармасида 2020 йил февраль ойи якуни бўйича амалга оширилган ишлар таҳлилига асосан ойнинг энг яхши ходими аниқланди. Унга асосан Хоразм вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бошлиғи Алламов Тимур Каримович “Ойнинг энг яхши ходими” дея эътироф этилди.
Шу муносабат билан Хоразм вилояти адлия бошқармаси жамоаси Алламов Тимур Каримовичнинг келгуси фаолиятига омад тилаган ҳолда унинг бошқарма фаолиятига қўшиб келаётган ҳиссаси учун чуқур миннаддорчилик билдиради.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Буюк Британиянинг UK Government Partnership International – GPI агентлиги ўртасида 2019 йил
26 апрелдаги тасдиқланган ҳамкорлик меморандумига асосан Хоразм вилояти адлия бошқармаси тизимида фаолият юритаётган ходимларни раҳбарликка тайёрлаш бўйича 4 босқичли семинар-тренинглар ўтказилди.
Мазкур ўтказилган семинар-тренинглар дастлаб 2019 йил сентябрь ҳамда октябрь ойларида шунингдек, 2020 йил январь ҳамда феврал ойларида бўлиб ўтди.
Ўтказилган семинар-тренингларда адлия органларининг ёш ходимлари иштирок этиб, уларга GPI агентлиги ходимлари томонидан раҳбарликка тайёрлаш, етакчилик қобилиятини шакиллантириш, ҳалқ билан мулоқот қилиш каби тушунчалар йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди.
Бундан кўзланган мақсад адлия органларида фаолият юритаётган ходимларнинг ўз иш фаолиятини интерактив ҳамда замонавий билимлардан фойдаланган холда давом эттириш хисобланади.
Семинар-тренинглар очиқ мулоқот ва юқори кайфиятда ўтказилиб, семинар-тренинглар якуни бўйича ходимларга 4 босқичли ўқув курсларини ўтаганлиги бўйича сертификатлар тантанали равишда топширилди.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан Хонқа туманида яшовчи фуқаро Р.Ражапованинг Хонқа туман давлат санитария эпидемиология назорат маркази раҳбарияти томонидан тузилган меҳнат шартномаси асоссиз бекор қилинганлигидан норози бўлиб ҳамда ишга қайта тикланишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатингиз кўриб чиқилди.
Мурожаатингизни ўрганиш жараёнида адлия органларининг аралашуви билан Р.Ражаповани туман санитария эпидемиологик осойишталик маркази бош врачининг 2020 йил 27 январдаги 2-к-сонли буйруғига асосан марказнинг кичик тиббий ходими вазифасига 0,5 ставка ўриндошлик асосида жорий йилнинг 1 февралдан ишга қабул қилиниши таъминланди.
Шу билан бирга мурожаатни ўрганиш якунлари бўйича туман санитария эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи номига қонун ҳужжатлари талаблари бузилишига келгусида йўл қўйилмаслик хусусида огоҳнома киритилди.
Жорий йилнинг 21 февраль куни Хоразм вилоят божхона бошқармаси биносида Урганч шаҳар адлия бўлими, Шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда ишчи ходимлар ўртасида коррупция ва унинг салбий оқибатлари ҳамда унга нисбатан фуқароларда тоқатсизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Очиқ мулоқат тарзида ўтказилган тарғибот тадбирида коррупция атамасининг моҳияти, турлари, оқибатлари, жавобгарлик масалалари, коррупцияга қарши кураш бўйича милий ва халқаро қонунчилик, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг олдига қўйилган вазифалар ҳақида йиғилиш иштирокчиларига тушунтиришлар берилди.
Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқчил тарзда етказиш ва бу билан фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш юзасидан адлия органлари олдига бир қатор вазифалар қўйилган.Фуқаролик жамияти институтлари тизимида оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш, уларни янада эркинлаштириш, нодавлат матбуот нашрлари фаолиятини жонлаштириш, жамиятимизда юз бераётган воқеаларни аҳолига очиқ, ошкора ва холис етказишни даврнинг, ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” Фармони билан ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифаларидан бири этиб – аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмуни ва моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш, фуқаролар онгида «Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш ‒ демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!» деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “шахс — оила — маҳалла — таълим муассасаси — ташкилот — жамият” принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилиши белгиланди.Юқориридаги Фармонга асосан Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»га асосан мутасадди идора ва ташкилотларга бирқатор вазифалар топширилди. Жумладан, «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»га асосан Шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, Юридик таълимни, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш, Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш вазифалари топширилди.Юқоридигилардан келиб чиққан ҳолда жорий йилнинг 20 февраль куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан таълим муассасаларида, маҳаллаларда ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида Фармоннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди.
Жорий йилнинг 19 февраль Ҳонқа туман адлия бўлими томонидан Хонқа туман Халк қабулхонаси, Ёшлар иттифоқи Хонқа туман кенгаши билан ҳамкорликда фуқаролар ва ёшлар билан “Менинг маҳалламда жиноят бўлмаслиги керак” шиори остида флешмоб тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир жараёнида фуқаролар ва ёшларга қилинган жиноят учун жавобгарлик муқаррарлиги, жиноятларни олиш бўйича тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга тадбири жараёнида тумандаги тарғибот тадбирларида ҳар тарафлама ўзини ижобий тарафдан кўрсатиб келаётган ёшларга фаҳрий ёрлиқлар топширилди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, фуқаролар ва ёшлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.