Yangiliklar
Жорий йилнинг 21 декабрь куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси ҳамда Қўшкўпир туман адлия бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига тушунтириш юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат бошқаруви ҳамда назорат қилувчи идораларнинг вакиллари, туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқаролар иштирок этишди. Қизғин мунозаралар ва фикр алмашиш руҳида ўтган тадбирда Фармон ва унинг ижроси юзасидан саволларга ваколатли органлар вакиллари томонидан тўлиқ ва батафсил жавоблар берилди.
Тадбир тафсилотлари “Ўзбекистон 24” телеканали томонидан тасвирга олинди
Жорий йилнинг 18 декабрь куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси ҳамда Урганч шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сон “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига тушунтириш юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат бошқаруви ҳамда назорат қилувчи идораларнинг вакиллари, маҳаллаларда яшовчи тадбиркор фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар иштирок этишди.
Қизғин мунозаралар ва фикр алмашиш руҳида ўтган тадбирда Фармон
ва унинг ижроси юзасидан саволларга ваколатли органлар вакиллари томонидан тўлиқ ва батафсил жавоблар берилди.
Тадбир тафсилотлари “Ўзбекистон 24” ҳамда маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди.
Туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари нотариус ёрдамчилари
1. Урганч туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 2 нафар
2. Боғот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
3. Гурлан туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
4. Гурлан туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
5. Хонқа туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
6. Хонқа туман 3-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
7. Хива шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
8. Хива туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
9. Шовот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 2 нафар
10. Янгиариқ тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси- 1 нафар
Давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаблар.
Олий юридик маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари нотариус котиби
1. Янгиариқ тумани 2-сон ДНИ нотариус котиби
2. Урганч шаҳар 7-сон ДНИ нотариус котиби
3. Урганч шаҳар 11-сон ДНИ нотариус котиби
Давлат нотариал идорасининг нотариус котиби лавозимига қўйиладиган талаблар.
Олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.
1. танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;
2. номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка)
3. фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;
4. номзоднинг паспорт нусхаси;
5. диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома
танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2018 йил 22 декабрь кунига қадар Хоразм вилоят адлия бошқарманинг кадрлар бўлимига топширишлари керак.
МАЪЛУМОТ УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: 0 (362) 228-65-68, 0(0362) 228-65-81
Адлия вазирлиги ташаббуси билан Хоразм вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари иштирокида семинар ташкиллаштирилди. Мазкур семинарда юридик хизмат ходимлари томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, ўзаро фикр алмашилди. Жумладан, Адлия вазирлиги масъул ходимлари томонидан юридик хизмат ходимларига юклатилган қайси вазифа ва функциялар тўлиқ ёки етарли даражада бажарилмаётганлиги тўғрисида сўз борди. Семинарда кириб келаётган янги йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳамда Адлия вазирлиги томонидан тайёрланаётган “Юридик хизматни мувофиқлаштиришни тубдан такомиллаштириш концепцияси” қизғин бахс мунозаралар билан муҳокама қилинди. Форум якунида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қўлланмалар юридик хизмат ходимларига етказилди ҳамда юридик хизматдаги муаммолар юзасидан аноним сўровномалар ўтказилди. Бундан ташқари Юристлар малакасини ошириш марказида ўқиб имтиҳон синовларидан ижобий ўтган юридик хизмат ходимларига малака оширганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар тантанали тарзда топширилди. Тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди.
Жорий йилнинг 10 декабрь куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси, Хива туман адлия бўлими ҳамда Хива туман Давлат хизматлари маркази ходимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида” Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туманда истиқомат қилувчи бир неча фуқароларга кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш бўйича туман хокимининг қарорлари уйма-уй юрган ҳолда тантанали равишда топширилди. Тадбир тафсилотлари “Ўзбекистон 24” телеканали томонидан тасвирга олинди.
Ўзбекистон Республикасида “Меҳнатга соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг
27 ноябрь куни Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида тарғибот тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирда вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи идоралари ҳамда вилоятдаги идора ва ташкилотларнинг касаба уюшма қўмитаси раислари, шунингдек оммавий ахборот восилари вакиллари иштирок этишди.
Туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари нотариус ёрдамчилари
1. Урганч шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
2. Урганч туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 2 нафар
3. Боғот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
4. Гурлан туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
5. Гурлан туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
6. Хонқа туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
7. Хонқа туман 3-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
8. Хива шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
9. Хива туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
10. Шовот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 2 нафар
11. Янгиариқ тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси-
1 нафар
12.Урганч шаҳар 10-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси-1 нафар
13.Урганч шаҳар 11-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси-1 нафар
14.Урганч шаҳар 12-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси-1 нафар
Давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаблар.
Олий юридик маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.
1. танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;
2. номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка)
3. фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;
4. номзоднинг паспорт нусхаси;
5. диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома
танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2018 йил 3 декабрь кунига қадар Хоразм вилоят адлия бошқарманинг кадрлар бўлимига топширишлари керак.
МАЪЛУМОТ УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: 0 (362) 228-65-68, 0(0362) 228-65-81
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси ҳамда Урганч шаҳар адлия бўлими ходимлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорларининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, йиғилиш иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига вилоят адлия бошқармаси ҳамда Урганч шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди
|
ВИЛОЯТ ТАШКИЛОТЛАРИ |
1 |
Хоразм вилоят Тиббий мехнат экспертиза комиссияси |
2 |
Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармаси |
3 |
Давлат рақобат қўмитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси |
4 |
Хоразм вилоят давлат экология экспертизаси маркази ДУК |
5 |
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Хоразм филиали |
6 |
Хоразм вилоят сил касалликлари санаторияси |
7 |
ТИФ Миллий банк Урганч бўлими |
8 |
Хоразм вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси |
9 |
УрДУ қошидаги 2-сон академик лицейи |
10 |
Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси |
|
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ |
1 |
Қўшкўпир туман маданият бўлими |
2 |
Қўшкўпир туман давлат солиқ инспекцияси |
|
ХИВА ШАҲАР |
1 |
Хива шаҳар халқ таълими бўлими |
2 |
Хоразм Маъмун академияси |
|
ГУРЛАН ТУМАНИ |
1 |
ТИФ Миллий банки Гурлан филиали |
2 |
Гурлан туман давлат солиқ инспекцияси |
3 |
Гурлан туман давлат санитария-эпидимиология маркази (ДСЭНМ) |
|
ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ |
1 |
Янгиариқ тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаси |
2 |
Янгиариқ туман ҳокимлиги |
3 |
ТИФ Миллий банк Янгиариқ филиали |
|
ЯНГИБОЗОР ТУМАНИ |
1 |
Янгибозор туман давлат санитария-эпидимиология маркази (ДСЭНМ) |
2 |
Янгибозор туман давлат солиқ инспекцияси |
3 |
“Янгибозордавсувмахсуспудрат” ДУК |
|
БОҒОТ ТУМАНИ |
1 |
Боғот туман ҳокимлиги |
Олий юридик маълумотга эга бўлган, шунингдек, Урганч давлат университетининг Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналишини 2015-2018 йилларда тугатган (5240100, 5111600 диплом классификатор кодларига эга) мутахассислар бўш иш ўринларига ишга таклиф қилинади.
Маълумот учун, Хоразм вилоят адлия бошқармасининг 2286563, 2286560 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Хоразм вилояти адлия бошқармасида “Ойнинг энг яхши адлия ходими” бурчаги ташкил этилди. Ушбу бурчакда ҳар ой “Ойнинг энг яхши адлия ходими” аниқланиб, у тўғрисидаги маълумотлар бериб борилади.
2018 йил октябрь ойи якуни бўйича ходимлар ўртасида сўров ўтказиш йўли билан ойнинг энг яхши ходими аниқланди. Унга асосан
бошқарманинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Назаров Ихтияр Бахтиярович “Ойнинг энг яхши адлия ходими” дея эътироф этилди ҳамда у тўғрисидаги маълумотлар “Ойнинг энг яхши адлия ходими” бурчагига жойлаштирилди.
Шу муносабат билан Хоразм вилояти адлия бошқармаси жамоаси Назаров Ихтияр Бахтияровичнинг келгуси фаолиятига омад тилаган ҳолда унинг бошқарма фаолиятига қўшиб келаётган ҳиссаси учун чуқур миннаддорчилик билдиради.