Yangiliklar
![]() |
Приложение № 2 к Правилам составления, утверждения и представления месячных, квартальных и годовых бухгалтерских отчетов организациями, финансируемыми из Государственного бюджета Республики Узбекистан |
||||||||
О Т Ч Е Т об исполнении сметы расходов |
|||||||||
на 01.07.2019 | |||||||||
Наименование организации: | Хоразм вилоят адлия бошкармаси | ||||||||
Раздел 7033 подраздел 602 глава 009 | |||||||||
Отчетный период: | 1 июля | ||||||||
Министерство: | |||||||||
Уровень бюджета: | |||||||||
Еденица измерения: тыс. сум | |||||||||
Л/С: | 100021860334017033602009001 | ||||||||
Категория |
Статья и подстатья |
Элемент | Наименование расходов | Код строки |
Утвержденный (уточненный) план |
Профинан- сировано за отчетный период |
Всего кассовых расходов |
Всего фактические расходы |
|
А | Б | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | |||
41 | 10 | 000 | Заработная плата | 01 | 396 000,0 | 365 239,8 | 365 239,8 | 395 779,1 | |
41 | 11 | 000 | Заработная плата в денежной форме | 02 | 396 000,0 | 365 239,8 | 365 239,8 | 395 779,1 | |
41 | 11 | 100 | Основная заработная плата | 03 | 396 000,0 | 365 239,8 | 365 239,8 | 395 779,1 | |
47 | 11 | 100 | Пособия | 04 | 1 977,9 | 1 977,9 | 2 385,0 | ||
47 | 11 | 120 | Пособия по временной нетрудоспособности | 05 | 1 977,9 | 1 977,9 | 2 385,0 | ||
X | X | X | I-группа "Заработная плата и приравненные к ней платежи" | 06 | 396 000,0 | 367 217,7 | 367 217,7 | 398 164,1 | |
41 | 20 | 000 | Взносы / отчисления на социальные нужды | 07 | 98 510,0 | 91 730,6 | 91 730,6 | 99 444,8 | |
41 | 21 | 000 | Реально производимые взносы/отчисления на социальные нужды | 08 | 98 510,0 | 91 730,6 | 91 730,6 | 99 444,8 | |
41 | 21 | 100 | Единый социальный платеж | 09 | 98 010,0 | 91 230,6 | 91 230,6 | 98 944,8 | |
41 | 21 | 200 | Другие взносы/отчисления на социальные нужды | 10 | 500,0 | 500,0 | 500,0 | 500,0 | |
X | X | X | II-группа "Начисления на заработную плату" | 11 | 98 510,0 | 91 730,6 | 91 730,6 | 99 444,8 | |
42 | 00 | 000 | РАСХОДЫ ПО ТОВАРАМ И УСЛУГАМ | 12 | 33 756,0 | 29 843,3 | 27 903,4 | ||
42 | 10 | 000 | Командировочные расходы | 13 | 600,0 | 600,0 | 600,0 | ||
42 | 11 | 000 | В пределах республики | 14 | 600,0 | 600,0 | 600,0 | ||
42 | 20 | 000 | Коммунальные услуги | 15 | 15 500,0 | 14 858,5 | 14 858,5 | ||
42 | 21 | 000 | Электроэнергия | 16 | 5 400,0 | 5 399,9 | 5 399,9 | ||
42 | 22 | 000 | Природный газ | 17 | 9 200,0 | 9 199,8 | 9 199,8 | ||
42 | 24 | 000 | Холодная вода и канализация | 18 | 900,0 | 258,8 | 258,8 | ||
42 | 50 | 000 | Расходы запасов материальных оборотных средств | 19 | 1 000,0 | ||||
42 | 52 | 000 | Прочие материальные оборотные средства | 20 | 1 000,0 | ||||
42 | 52 | 100 | Товарно-материальных запасов | 21 | 1 000,0 | ||||
42 | 52 | 110 | Товарно-материальных запасов (кроме бумаги) | 22 | 1 000,0 | ||||
42 | 90 | 000 | Другие расходы на приобретение товаров и услуг | 23 | 16 656,0 | 14 384,8 | 12 444,9 | ||
42 | 92 | 000 | Телефонные, телекоммуникационные и информационные услуги | 24 | 5 880,0 | 5 414,0 | 3 474,1 | ||
42 | 92 | 100 | Телефонные, телеграфные и почтовые услуги | 25 | 3 000,0 | 2 534,0 | 1 724,1 | ||
42 | 92 | 200 | Информационные и коммуникационные услуги | 26 | 2 880,0 | 2 880,0 | 1 750,0 | ||
42 | 99 | 000 | Прочие расходы на приобретение товаров и услуг | 27 | 10 776,0 | 8 970,8 | 8 970,8 | ||
42 | 99 | 990 | Прочие расходы на приобретение товаров и услуг | 28 | 10 776,0 | 8 970,8 | 8 970,8 | ||
X | X | X | IV-группа "Другие расходы" | 29 | 33 756,0 | 29 843,3 | 29 843,3 | 27 903,4 | |
X | X | X | ВСЕГО | 30 | 528 266,0 | 488 791,6 | 488 791,6 | 525 512,3 | |
Руководитель _____________________ | Главный бухгалтер ________________ | «______»________________ 20___ г | |||||||
М.П. |
Спорт – бу соғлом ижтимоий-сиёсий муҳитни тадбиқ этишнинг энг яхши воситасидир. Айниқса ёшлар орасида бу муҳим аҳамият касб этади. Бугун Ўзбекистонда спорт ва тарбиянинг ажралмас бўлагидир.
Барчамизга маълумки ҳар йили Халқаро Олимпия куни дунё бўйлаб (International Olympic Day) кенг нишонланади.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 6 июль Ҳонқа туманида Халқаро Олимпия куни муносабати билан марафон бўлиб ўтди. Ушбу марафонда Ҳонқа туман адлия бўлими ходимлари ҳам иштирок этишди.
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ
МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
№ |
Вакант лавозим номи |
Ойлик маоши |
Малакага оид талаблар |
Асосий вазифаси |
|
||
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ НОТАРИУС СТАЖЕРЛАРИ |
|
||||||
1 |
Урганч шаҳар 4-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри |
1 200 000 (Бундан ташқари шахсий устама пуллари) |
Олий, Ҳуқуқшунос |
нотариал идорада иш юритиш; нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш; статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш; нотариал амалиётни умумлаштиришда иштирок этиш; архив ишларини юритишни ўрганиш.
(Амалдаги тартибга кўра стажировкани ўтаган, малака имтихонини топширган, 3 йиллий юридик стажга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари нотариус лавозимига ўтказиладиган танловда қатнашиши мумкин.) |
|
||
2 |
Урганч шаҳар 5-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри |
|
|||||
3 |
Қўшкўпир тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри |
|
|||||
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ НОТАРИУС ЁРДАМЧИСИ |
|
|
|||||
1 |
Хонқа туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар |
1 200 000 (Бундан ташқари шахсий устама пуллари) |
Олий, Ҳуқуқшунос |
Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш; битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш; ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларни тайёрлаш; нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш;
жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш; ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш; Нотариуснинг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
(Амалдаги тартибга кўра нотариус ёрдамчиси лавозимида 3 йил ишлаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари нотариус лавозимига ўтказиладиган танловда қатнашиши мумкин) |
|
||
2 |
Хонқа туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар |
|
|||||
3 |
Хива туман давлат нотариал идораси катта нотариус ёрдамчиси – 1 нафар |
|
|||||
4
|
Урганч шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси |
|
|||||
5 |
Янгиариқ туман 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси |
|
|||||
6 |
Янгибозор тумани давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси |
|
|||||
|
|
|
|||||
Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:
- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;
- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;
- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида адлия бўлимлари учун);
- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;
- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида);
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)
- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;
- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;
- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2019 йил 22 июль кунига қадар ўз шахсий варақасини Хоразм вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.
Мурожаат учун телефон: 0-362-228-65-68
ХОДИМЛАРНИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИНГ УМУМИЙ ТАЛАБЛАРИ
ВА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
Меҳнат кодексининг 72-моддасида меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар (танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларга давлат органлари ходимларининг шахсий ва касбий сифатлар, очиқлик, беғаразлик, адолатлилик ва холислик принциплари асосида танлов бўйича саралаш тизимини жорий этиш киради.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил
7 июндаги 185-ум-сон буйруғи билан адлия органлари ва муассаларига ишга қабул қилишнинг танлов ўтказиш тартиби белгиланган.
Унга мувофиқ адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш бўйича танлов адлия органлари ва муассасаларининг кадрлар таркибини ишчанлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ва соғлиғига кўра юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришга лаёқатли бўлган ходимлар билан таъминлаш мақсадида ўтказилади.
Адлия органлари ва муассасаларига жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублигидан қатъи назар, ўзининг касбий, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ва соғлиғига кўра адлия органлари
ва муассасаларига юклатилган вазифаларни бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга қабул қилинади.
Қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тегишли лавозим ёки адлия органлари ва муассасаларининг таркибий бўлинмаси тоифаси ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, лавозимларнинг айрим тоифаларига тайинлаш учун қўшимча талаблар (касбий тайёргарлик даражасига кўра, иш стажи ва ҳоказо) белгиланиши мумкин.
Танлов адлия органлари ва муассасаларининг раҳбарлари томонидан ташкил этиладиган Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш бўйича махсус комиссия (бундан буён матнда Махсус комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.
Махсус комиссия тегишли адлия органи ёки муассасаси ходимлари орасидан камида беш кишидан иборат таркибда бир йил муддатга тузилади.
Адлия органлари ва муассасаларида тегишли раҳбар Махсус комиссия раиси ҳисобланади. Махсус комиссия таркибига киритилган раҳбар ўринбосарларидан бири комиссия раиси ўринбосари этиб тайинланади.
Марказий аппаратда комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади.
Махсус комиссиянинг ишчи органи бўлиб адлия органлари ва муассасаларининг кадрлар соҳасига масъул таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Махсус комиссия йиғилиши аъзоларининг камида 2/3 (учдан икки) қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Танлов ўтказиш жараёнида номзодлар техник воситалардан фойдаланган ҳолда аудио ва видео ёзувлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Ушбу талабни бузган номзодларни ишга қабул қилиш рад этилади.
Танлов қуйидаги босқичлардан иборат:
бўш иш ўрнига танлов ўтказилиши ҳақида эълон бериш;
бўш иш ўрнига ҳужжат топширган номзодларни дастлабки ўрганиш;
номзод билан унинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказиш;
номзоднинг назарий билимлари ва таҳлил қилиш қобилиятини тест саволлари воситасида баҳолаш (Комиссия ушбу босқични ўтказиш ёки ўтказмаслик масаласини ҳал қилади);
номзодни вазирлик марказий аппарати билан келишиш (адлия органлари
ва муассасаларининг вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимлари бўйича).
Меҳнат кодексининг 57-моддасида ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш орқали иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шунга кўра, номзод қайси адлия органи ёки муассасасига ишга кириш истаги бўлса,
шу адлия органи ва муассасасига бевосита танловда иштирок этиш ҳақида ариза билан мурожаат қилиши лозим.
Танловда иштирок этиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ходимнинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка);
диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
номзоднинг паспорт нусхаси.
Танловда қатнашиш учун номзод томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилмайди.
Бундан ташқари, танловдан ижобий натижага эришган номзод томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган ишга кириш учун ҳужжатлар рўйхати ўз вақтида тўлиқ тақдим қилинмаганда ёки била туриб сохта ҳужжатлар ёхуд ёлғон маълумотлар тақдим этилган тақдирда номзодни ишга қабул қилиш рад этилади. Ишга қабул қилинган ходим томонидан ишга кириш жараёнида била туриб сохта ҳужжатлар ёхуд ёлғон маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳолларда ходимни хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилади ҳамда унинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Ишчи орган томонидан қабул қилинади.
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар белгиланган тартибда тегишли адлия органи ёки муассасасининг девонхонасида рўйхатдан ўтказилади.
Ишчи орган томонидан эълонда белгиланган ҳужжат қабул қилиш муддати тугагандан сўнг 15 календарь кун муддатда номзоднинг ҳужжатлари лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқ келиши, заруриятга қараб номзоднинг яшаш жойи, иш жойи ва ўқиш жойидан номзод ҳақидаги маълумотларни дастлабки тарзда ўрганиб чиқилади. Ўрганиб чиқиш натижаларига кўра, Ишчи орган томонидан Махсус комиссия раиси билан келишилган ҳолда танлов ўтказиш кунини белгилайди ва номзодга танлов ўтказиш вақти ва жойи ҳақида алоқа воситалари (қоида тариқасида телефон орқали) орқали етказилади.
Ўрганиш жараёнида номзодни адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар қонун ҳужжатларида мавжудлиги аниқланса, номзодга бу ҳақда мурожаат қилувчининг сўровига асосан алоқа воситалари орқали ёзма ёки оғзаки асослантирилган жавоб берилади.
Махсус комиссия томонидан номзоднинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказилади.
Комиссия суҳбат жараёнида номзоднинг соҳадаги тегишли тайёргарлиги ва малакасини, шунингдек касбий лаёқати даражаси, маънавий фазилатлари, қобилиятини аниқлайди. Суҳбат жараёнида номзодга лавозим хусусиятидан келиб чиқиб компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги бўйича, шунингдек унинг шахсий ҳужжатларида келтирилган маълумотларни аниқлаштириш юзасидан саволлар ҳам берилиши, шунингдек, танлов эълон қилинган бўш иш ўрнининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бошқа соҳа мутахассислари ҳам номзодга саволлар бериш ва жавоблар бўйича ўз хулосасини баён этиш учун овоз бериш ҳуқуқисиз таклиф этилиши мумкин.
Шунингдек, номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида ёзма иш – диктант олиниши мумкин.
Номзод билан ўтказилган суҳбат натижасида ишга ёки жамоатчи ёрдамчиликка қабул қилиш рад этилган, шунингдек танловда иштирок этиши рад этилган ёки вазирлик томонидан маъқулланмаган (адлия органлари ва муассасаларининг вазирлик номенклатурасига кирувчи лавозимлар бўйича) номзод камида уч ойдан кейин такроран мурожаат қилиши мумкин.
Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилинмайди:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;
ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган
деб топилган шахслар;
илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;
адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош
ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.
Жорий йилнинг 5 июль куни Хоразм вилоят Юридик коллежида вилоят адлия бошқармаси томонидан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ходимлари билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк мухофаза”си мавзусида, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк ҳуқуқларини таъминлаш” мавзуларида семинар бўлиб ўтди.
Мазкур ўқув семинарда туман (шаҳар) адлия бўлимлари, вилоятдаги Давлат хизматлари марказлари директорлари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчилар томонидан соҳа фаолияти бўйича берилган саволларга мутахассислар томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.
№ |
Реестрга |
Ҳужжат тури |
Қабул қилган |
Ҳужжат номи |
Қабул қилиш |
Яратган вақт |
Яратган ходим |
39 |
20.04.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Вилоят хокимининг Урганч шаҳари худудидаги каттиқ майиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ хизматлар учун тўлов тарифларини белгилаш тўғрисида |
№185 |
26.04.2019 19:08:53 |
Юридик хизмат |
38 |
13.04.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Қўшкўпир туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни машина тракторлари,устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№2809 |
26.04.2019 19:04:54 |
Юридик хизмат |
37 |
06.04.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Хоразм вилоятида ичимлик суви таъминоти ва конализатция хизматлари тарифларига махсус устама хақ тўлаш миқдорини белгилаш тўғрисида |
№174 |
26.04.2019 19:03:04 |
Юридик хизмат |
36 |
05.04.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Хонқа туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни машина тракторлари,устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№1486 |
26.04.2019 19:00:10 |
Юридик хизмат |
35 |
18.03.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундирилиб олинадиган бир марталик йиғимлар ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати ва миқдорларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида |
№143 |
26.04.2019 18:57:57 |
Юридик хизмат |
34 |
18.03.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Вилоят худудидаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларини белгилаш тўғрисида |
№146 |
26.04.2019 18:54:33 |
Юридик хизмат |
33 |
18.03.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Қўшкўпир туманидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№18558 |
26.04.2019 18:52:03 |
Юридик хизмат |
32 |
09.03.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Боғот туманидаги автомобиль йўлида харакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгисини ўрнатиш тўғрисида |
№1096 |
26.04.2019 18:50:35 |
Юридик хизмат |
31 |
11.03.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Боғот туманидаги автомобиль йўлида харакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгисини ўрнатиш тўғрисида |
№1095 |
26.04.2019 18:50:00 |
Юридик хизмат |
30 |
11.03.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Боғот туманидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№1097 |
26.04.2019 18:45:36 |
Юридик хизмат |
29 |
04.03.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Янгибозор туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни машина тракторлари,устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№2214 |
26.04.2019 18:43:51 |
Юридик хизмат |
28 |
01.03.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Хива шаҳридаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№650 |
26.04.2019 18:42:13 |
Юридик хизмат |
27 |
04.03.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Гурлан туманидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№1636 |
26.04.2019 18:40:35 |
Юридик хизмат |
26 |
04.03.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Хонқа туманидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№1202 |
26.04.2019 18:39:23 |
Юридик хизмат |
25 |
04.03.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Янгибозор туманидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№2213 |
26.04.2019 18:36:28 |
Юридик хизмат |
24 |
02.03.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Хазорасп туманидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№1485 |
26.04.2019 18:34:45 |
Юридик хизмат |
23 |
02.03.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Янгиариқ туманидаги транспорт воситаларини мажбурий техникдан ўтказиш тўғрисида |
№1611 |
26.04.2019 18:31:28 |
Юридик хизмат |
22 |
02.03.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Хива туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни машина тракторлари,устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№1467 |
26.04.2019 18:26:13 |
Юридик хизмат |
21 |
01.03.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Хива туманидаги траспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№1466 |
26.04.2019 18:18:57 |
Юридик хизмат |
20 |
28.02.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Қўшкўпир тумани худудидаги мактаблар олдига автомобиль йўлларида харакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида |
№1473 |
26.04.2019 18:13:51 |
Юридик хизмат |
19 |
20.02.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Янгибозор туманидаги ахоли пункитинг номини қайта номлаш тўғрисида |
№2 |
26.04.2019 18:11:17 |
Юридик хизмат |
18 |
20.02.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Урганч туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни машина тракторлари,устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№1281 |
26.04.2019 18:09:18 |
Юридик хизмат |
17 |
18.02.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Урганч туманидаги траспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№1279 |
26.04.2019 18:07:14 |
Юридик хизмат |
16 |
18.02.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Урганч шаҳридаги траспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№229к |
26.04.2019 18:05:20 |
Юридик хизмат |
15 |
08.02.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Гурлан туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни машина тракторлари,устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№1122 |
26.04.2019 17:59:48 |
Юридик хизмат |
14 |
06.02.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Янгиариқ туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни машина тракторлари,устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№787 |
26.04.2019 17:58:12 |
Юридик хизмат |
13 |
04.02.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Боғот туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни машина тракторлари,устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№448 |
26.04.2019 17:54:46 |
Юридик хизмат |
12 |
01.02.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Хазорасп туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни машина тракторлари,устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№615 |
26.04.2019 17:52:33 |
Юридик хизмат |
11 |
28.01.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Шовот туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни машина тракторлари,устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№900 |
26.04.2019 17:50:32 |
Юридик хизмат |
10 |
28.01.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Шовот туманидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида |
№901 |
26.04.2019 17:45:42 |
Юридик хизмат |
9 |
30.01.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Янгибозор туман халқ депутатлари кенгашининг маҳаллаларининг чегараларини белгилаш тўғрисида |
№2 |
26.04.2019 17:41:04 |
Юридик хизмат |
8 |
21.01.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Шовот тумани маҳаллий бюжетининг 2019 йилги асосий параметрлари тўғрисида |
№53-196 |
26.04.2019 17:35:32 |
Юридик хизмат |
7 |
14.01.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Шовот тумани маҳаллий бюжетининг 2019 йилги асосий параметрлари тўғрисида |
101 |
26.04.2019 17:34:19 |
Юридик хизмат |
6 |
04.01.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Хоразм вилоятининг 2019 йилдаги асосий миқроиқтисодий кўрсаткичлари прагнози ва маҳаллий бюджетнинг параметирлари хамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида |
№792 |
26.04.2019 17:29:33 |
Юридик хизмат |
5 |
04.01.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Урганч шаҳар А.Боҳодирхон кўчасида йўл транспорт ходисалари ва тирбандликларни бартараф қилиш мақсадида Урганч шаҳар хокимлиги биноси олдига 3.27"тўхташ тақиқланади йўл белгисини ўрнатиш тўғрисида" |
3164 |
26.04.2019 16:48:21 |
Юридик хизмат |
4 |
04.01.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Хоразм вилоятидаги давлат кўчмас мулкдан фойдаланганлик учун 2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловларининг энг кам ставкалари хақи |
№791к |
26.04.2019 16:42:36 |
Юридик хизмат |
3 |
04.01.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Қўшкўпир тумандаги маъмурий худудий бирлиги мавжуд 50 та фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг чегараларини белгилаш ва хариталарини тузишда бажарилган ишлар ва чегараларини белгилаш тақсимотини иловага мувофиқ тасдиқлаш тўғрисида |
51-161 |
26.04.2019 15:34:42 |
Юридик хизмат |
2 |
04.01.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Қўшкўпир тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилги асосий параметирлари тўғрисида |
№51-148 |
26.04.2019 11:50:57 |
Юридик хизмат |
1 |
04.01.2019 |
Қарор |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, |
Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг 2019 йил асосий параметирлари тўғрисида |
№40-170 |
26.04.2019 11:33:07 |
Юридик хизмат |
Хоразм вилояти адлия бошқармасида 2019 йил июнь ойи якуни бўйича амалга оширилган ишлар таҳлилига асосан ойнинг энг яхши ходими аниқланди. Унга асосан Хоразм вилояти адлия бошқармаси
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Назаров Ихтияр Бахтиярович “Ойнинг энг яхши ходими” дея эътироф этилди.
Шу муносабат билан Хоразм вилояти адлия бошқармаси жамоаси Назаров Ихтияр Бахтияровичнинг келгуси фаолиятига омад тилаган ҳолда унинг бошқарма фаолиятига қўшиб келаётган ҳиссаси учун чуқур миннаддорчилик билдиради.
Матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни тарғиб этиш, демократик жамият қуриш, аҳолини Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги хизматларини эътироф қилган ҳолда “27 июнь – Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” этиб белгиланган.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси ушбу сана муносабати билан доимий равишда матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакилларини табриклаб бориш бўйича байрам тадбирлари, шунингдек, уларни ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида семинар ва давра суҳбатлари ўтказилишини йўлга қўйиб келмоқда.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 26 июнь куни Хоразм вилоят адлия бошқармасида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда фаол иштирок этиб келаётган оммавий ахборот воситалари ходимларига бошқарманинг фаҳрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Жорий йилнинг 24 июнь куни Шовот туман адлия бўлими томонидан “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими билан ҳамкорликда Шовот туманидаги 49093-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун ўқув семинари ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмуни ва моҳияти таништирилиб, ҳарбий хизматчилар учун “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ходимлари томонидан психологик тренинг ўтказилиб, фаол қатнашган харбийларга марказ томонидан тайёрланган махсус китоблар совға қилинди.
Жорий йилнинг 19 июнь куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сон Қарори мазмун-моҳияти ва аҳамиятини таълим муассасалари ходимлари ва ёшларга тушунтириш ўқув семинари ўтказилди.
Тадбирда халқ таълими, умумий ўрта махсус касб-ҳунар таълими, мактаб ҳамда коллеж битирувчи ёшлар, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Қизғин мунозаралар ва фикр алмашиш руҳида ўтган тадбирда Қарор
ва унинг ижроси юзасидан берилган саволларга мутахасислар томонидан тўлиқ ва батафсил жавоблар берилди.
Тадбир тафсилотлари “Ўзбекистон 24” ҳамда маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги
ПФ-5618-сон Фармони билан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясининг 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган.
Мазкур “Йўл харитаси”нинг 20-бандида “Street law” (оддий ҳуқуқ) лойиҳасини кенг жорий қилиш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари лойиҳа доирасида Хоразм вилоят адлия бошқармаси ходимлари, ички ишлар органлари ходимлари ҳамда Хоразм вилоят Юридик коллежи талабаридан иборат кўнгиллилар гуруҳи томонидан аҳоли гавжум жойларда, жумладан, бозорларда, савдо комплексларда, чораҳаларда ҳамда олий таълим муассасаларида аҳоли ўртасида учрашувлар ўтказилди.
Мазкур лойиҳа давомида ёшлар томонидан аҳоли, айниқса ёшлар ўз тенгдошларига “Тамаки ва алкоголь соғлиқ учун зарар”, “Йўл қоидаси – умр фойдаси”, “Ҳурматли харидор унутманг! Ҳар бир харид учун квитанция ёки чек берилиши лозим!” каби 1000 дан зиёд турли хил мавзулар доирасида тайёрланган флаер ва буклетлар ва бошқа турдаги тарқатма материаллар тарқатилиб, ҳуқуқий тушунчалар бердилар.
Тадбир тафсилотлари бошқарманинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирилди.