Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

11
Оқсоқоллар сайлови май ойида ўтказилади!

Жорий йилнинг 9 март куни Боғот туман адлия бўлими томонидан тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат бошқарув ҳамда назорат қилувчи органлар билан ҳамкорликда туман ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув семинари ўтказилди. Мазкур семинар тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда фуқаролар иштирокида ўтказилди. Шу куннинг ўзида туман адлия бўлими томонидан тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат бошқарув ҳамда назорат қилувчи органлар билан ҳамкорликда жойларга чиқиб, уйма-уй юрган ҳолда юқоридаги Қонуннинг мазмун-моҳияти, шу билан бирга сайловда иштирок этиш, фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш, фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар кўрсатиш ҳамда фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш тартиби ҳақида фуқароларга тушунтирилди. Тадбир Тадбир тафсилотлар Хоразм вилоят телеканали томонидан тасвирга олинди

05
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ҚУЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари

 

1.      Хонқа тумани адлия бўлими бошлиғи

2.      Гурлан тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси

3.      Янгиариқ тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси

4.      Урганч тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

 

   Туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари нотариус ёрдамчилари

 

1.      Урганч шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

2.      Боғот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

3.      Гурлан туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

4.      Гурлан туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

5.      Хонқа туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

6.      Хонқа туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

7.      Хонқа туман 3-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

8.      Хива туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

9.      Шовот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

10. Шовот туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

11. Янгиариқ тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси-

1 нафар

 

           Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бўш лавозимларига қўйиладиган талаблар.

 

Олий юридик маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

 

Давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаблар.

Олий юридик маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.

1.      танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;

2.      номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка)

3.      номзоднинг паспорт нусхаси;

4.      диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома

танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2019 йил 20 март кунига қадар Хоразм вилоят адлия бошқарманинг кадрлар бўлимига топширишлари керак.

МАЪЛУМОТ УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: 0 (362) 228-65-68, 0(0362) 228-65-81

02
8 март – халқаро хотин қизлар байрами!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 2 март куни “8 март – халқаро хотин қизлар байрами” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ-5325-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти тушунтиришга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур давра суҳбати вилояда фаолият юритаётган идора ва ташкилотларнинг хотин-қизлари иштирокида ўтказилди. Мазкур давра суҳбати очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, тадбир бўйича берилган саволларга юқоридаги ҳамкор ташкилотлар ходимлари томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди. Тадбир тафсилотлар “Ўзбекистон 24” телеканали ходимлари томонидан тасвирга олинди

28
Хоразм вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Айбек Султанбаевич Машарипов бошчилигида жорий йилнинг 27 февраль куни Боғот туман ҳокимлигида фуқаролар билан сайёр қабуллар ўтказилди. Мазкур сайёр қабулда 50 дан ортиқ фуқаролар билан учрашув ўтказилиб, мурожаатларни аксариятига жойида тушунтиришлар берилиб, кўриб чиқиб ўрганиладиган мурожаатлар туман адлия бўлими ҳамда тумандаги идора ва ташкилотларнинг иш юритувига олинди.  

 

 

25
“Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилаш давр талаби!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят божхона ҳамда солиқ бошқармалари, шунингдек савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 25 февраль Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган семинар машғулоти бўлиб бўлиб ўтди. Мазкур семинар вилояда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари иштирокида ўтказилди. Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, қарор ижроси бўйича берилган саволларга юқоридаги ҳамкор ташкилотлар ходимлари томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди. Тадбир тафсилотлар Хоразм вилоят телеканали томонидан тасвирга олинди.

23
Урганч шаҳрида “Энг яхши инновацион фикрлар 2018-2019” номли кўрик танлов ўтказилди.

Урганч шаҳар адлия бўлимининг ташаббуси билан шаҳардаги барча
касб-ҳунар коллежлари ўртасида “Энг яхши инновацион фикрлар 2018-2019” номли кўрик танлов ўтказилиб, фахрли ўринларни эгаллаган Урганч маиший-хизмат кўрсатиш, Урганч ахборот ва компьютер технологиялари ва Урганч санъат коллежларига фахрий ёрлиқлар топширилди.

23
Ёшлар келажагига эътибор!

Урганч шаҳар адлия бўлими томонидан Хоразм вилоят маънавият ва маърифат маркази ходимлари билан биргаликда Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали талабалари ўртасида БМТнинг “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияси лойиҳаси бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда адлия бўлими ходимлари Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция”ни ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурганлиги, унинг эртанги кун эгалари тақдирида нечоғли муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаганликлари, ташкил қилинган ушбу тадбир мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган ғамхўрликнинг ўзига хос ифодаси эканлиги ҳақида тушунтиришлар берди.

18
Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилмоқда!

Жорий йил 17 февраль куни Ҳазорасп туман адлия бўлими, тумандаги ДХМ, ФҲДЁ бўлими ва нотариал идора ходимлари ҳамкорлигида Урганч шахридан 200 км узокликда жойлашган Хазорасп тумани Питнак шахри Тупроққалъа массивининг "Соримой" кишлогида фуқаролар билан сайёр қабул ташкил қилинди, уларни қизиқтирган саволларга бепул ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш билан биргаликда давлат хизматлари маркази томонидан аҳолига давлат хизматлари кўрсатилди. Ушбу тадбирлар Хоразм телеканала томонидан тасвирга олинди.

07
Адлия вазирлигининг тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича “Ишчи гуруҳи” Хоразм вилоятида!

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жорий йилнинг 15 февраль кунига қадар Республика бўйлаб манзилли тарғибот тадбирларини ўтказишни бошлади.

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда олиб борилаётган барча ислоҳотлар замирида аввало инсон, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари ётади. Сўнгги йилларда инсон, унинг ҳуқуқи, эркинлиги, қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Лекин яратиб берилаётган бу имкониятлар, шарт-шароитлардан фуқароларимиз хабардорми, улар ўз ҳақ-ҳуқуқларини билишадими?

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, қонунларни қабул қилиш – бу ишнинг бир қисми, холос. Асосий масала – қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга ва масъул ижрочиларга ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда қонун талабларига қатъий амал қилишни таъминлашдан иборатдир.

“Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинишидан кўзланган асосий мақсад ҳам шу.

Бу борада амалга оширилган ишлар билан бир қаторда қайд этиш жоизки, ҳали бу соҳада қилинадиган ишлар талайгина. Айниқса, умумий тарғиботдан фуқароларни безовта қилаётган масалалар бўйича тарғиботга ўтиш даври келди.

Маҳаллаларда энг долзарб, аҳолини қизиқтирадиган ва мурожаатларда кўтарилаётган муаммоли масалаларни таҳлил қилиш ва таҳлил натижасига кўра манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини етказиш бўйича чоралар кўришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан 15 февралга қадар бутун Республика бўйлаб ташкил этилаётган манзилли тарғибот тадбирларининг мақсади ҳам фуқаролар, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришдир.

Бунда, тарғибот тадбирлари икки йўналишда ташкил этилмоқда.

Биринчи йўналишда Халқ таълими вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, “Давергеодезкадастр” қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва уларнинг ҳудудий тузилмаларида ишловчи ходимларга соҳа фаолиятига оид қонунчилик моҳияти етказилиши билан бир қаторда уларнинг меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари ҳам тушунтирилмоқда.

Иккинчи йўналишда эса, турли аҳоли тоифалари ёшлар, тадбиркорлар, уй бекалари, пенсионерлар, меҳнат мигрантлари орасида тегишли қонун ҳужжатларининг мазмуни етказиш билан бир қаторда уларнинг қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражаси ҳам мониторинг қилиб борилмоқда.

Шу мақсадда, вазирликнинг малакали мутахассислари, тажрибали
педагог-профессорлардан иборат таркибда махсус ишчи гуруҳ тузилди.

Биламизки, шу каби тарғиботр тадбирларининг асосан матнли кўринишда ташкил этилаётганлиги уларнинг самарадорлигини салбий таъсир қилади.

Шу сабабли манзилли тарғибот тадбирларини ташкил этишда қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказишда кўргазмали материаллардан фойдаланиш, схематик ифодалашни қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бундан ташқари, тадбирлар давомида ҳуқуқий тарғибот соҳасига масъул ходимларга манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш бўйича маҳорат дарслари ўтказилади, уларга тегишли йўл-йўриқлар берилади.

Ҳозирда Хоразм вилоятининг барча туман (шаҳар)ларида манзилли тарғибот тадбирлари бошлаб юборилди.

Қонунлар моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ва ижрочиларга ўз вақтида таъсирчан усулларда етказиш бўйича ташкил этиладиган бу каби тадбирлар аҳолининг қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражасини ошириш билан бир қаторда жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Адлия вазирлигининг шаҳар-туман адлия бўлимларига “қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика — вилоят — туман — маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш” вазифаси юклатилган.

Жорий йилнинг 6-7 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг масъул ходимлари томонидан Хоразм вилоятидаги жами 12 та туман (шаҳар)ларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.

Бу каби ҳуқуқий тарғибот тадбирлари келгусида Хоразм вилоят адлия бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан давом қилдирилади.

 

06
Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг роли!

Урганч шаҳар ҳамда Урганч туман адлия бўлимлари томнидан томонидан жорий йилнинг 5 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга Хоразм телеканалининг “Кун мавзуси” кўрсатувида чиқиш қилинди. Мазкур кўрсатувда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг роли ҳақида адлия бўлими ходимлари томонидан тушунтиришлар берилди.