Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

03
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

ТУМАН (ШАҲАР) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ

1

Хазорасп туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси

3000000

Олий,

Ҳуқуқшунос

давлат органлари ва ташкилотларининг шаҳар тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлашда иштирок этиш;

бўлим томонидан киритилган тақдимномаларни ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминланишини назорат қилади, бу соҳада амалга оширилган ишларни ҳар чорак якунлари бўйича таҳлил қилиб, умумлаштириб боради ва раҳбариятга тегишли таклифлар киритади;

бўлим иш режаларини бажарилиши юзасидан ҳисобот беради;

бўлимга тегишли барча ҳужжатларни белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда сифатли ва муддатида кўриб чиқилишини таъминлайди;

бўлимнинг фаолияти бўйича ҳисоботларни тайёрлайди ва белгиланган муддатларда вилоят адлия бошқармасига тақдим этади;

иш юритишга оид рўйхатга олиш китобларни юритади;

Адлия вазирлиги таркибий тузилмалари томонидан сўралган маълумотларни белгиланган тартибда тақдим этади;

ХОРАЗМ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ НОТАРИУС СТАЖЕРЛАРИ

1

Урганч шаҳар 4-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри

1 200 000

(Бундан ташқари шахсий устама пуллари)

Олий,

Ҳуқуқшунос

нотариал идорада иш юритиш;

нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;

нотариал амалиётни умумлаштиришда иштирок этиш;

архив ишларини юритишни ўрганиш.

 

(Амалдаги тартибга кўра стажировкани ўтаган, малака имтихонини топширган, 3 йиллий юридик стажга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари нотариус лавозимига ўтказиладиган танловда қатнашиши мумкин.)

2

Урганч шаҳар 5-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри

3

Қўшкўпир тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри

4

Хазорасп тумани 3-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри

ХОРАЗМ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ НОТАРИУС ЁРДАМЧИСИ

 

 

1

Хонқа туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

1 200 000

(Бундан ташқари шахсий устама пуллари)

Олий,

Ҳуқуқшунос

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш;

битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш;

ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларни тайёрлаш;

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш;

жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятларини тушунтириш;

юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш;

ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;

Нотариуснинг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

 

 

(Амалдаги тартибга кўра нотариус ёрдамчиси лавозимида 3 йил ишлаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари нотариус лавозимига ўтказиладиган танловда қатнашиши мумкин)

2

Хонқа туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

3

Хива туман давлат нотариал идораси катта нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

4

 

Шовот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

5

Янгиариқ туман 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

6

Урганч шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси

7

Урганч шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси

8

Урганч шаҳар 5-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси

9

Урганч шахар 7-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

10

Урганч шахар 11-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

 

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида адлия бўлимлари учун);

- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2019 йил 20 июнь кунига қадар ўз шахсий варақасини Хоразм вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Мурожаат учун телефон: 0-362-228-65-68

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ХОДИМЛАРНИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИНГ УМУМИЙ ТАЛАБЛАРИ
ВА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

 

Меҳнат кодексининг 72-моддасида меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар (танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларга давлат органлари ходимларининг шахсий ва касбий сифатлар, очиқлик, беғаразлик, адолатлилик ва холислик принциплари асосида танлов бўйича саралаш тизимини жорий этиш киради.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил
7 июндаги 185-ум-сон буйруғи билан адлия органлари ва муассаларига ишга қабул қилишнинг танлов ўтказиш тартиби белгиланган.

Унга мувофиқ адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш бўйича танлов адлия органлари ва муассасаларининг кадрлар таркибини ишчанлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ва соғлиғига кўра юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришга лаёқатли бўлган ходимлар билан таъминлаш мақсадида ўтказилади.

Адлия органлари ва муассасаларига жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублигидан қатъи назар, ўзининг касбий, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ва соғлиғига кўра адлия органлари
ва муассасаларига юклатилган вазифаларни бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга қабул қилинади.

Қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тегишли лавозим ёки адлия органлари ва муассасаларининг таркибий бўлинмаси тоифаси ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, лавозимларнинг айрим тоифаларига тайинлаш учун қўшимча талаблар (касбий тайёргарлик даражасига кўра, иш стажи ва ҳоказо) белгиланиши мумкин.

Танлов адлия органлари ва муассасаларининг раҳбарлари томонидан ташкил этиладиган Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш бўйича махсус комиссия (бундан буён матнда Махсус комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.

Махсус комиссия тегишли адлия органи ёки муассасаси ходимлари орасидан камида беш кишидан иборат таркибда бир йил муддатга тузилади.

Адлия органлари ва муассасаларида тегишли раҳбар Махсус комиссия раиси ҳисобланади. Махсус комиссия таркибига киритилган раҳбар ўринбосарларидан бири комиссия раиси ўринбосари этиб тайинланади.

Марказий аппаратда комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади.

Махсус комиссиянинг ишчи органи бўлиб адлия органлари ва муассасаларининг кадрлар соҳасига масъул таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Махсус комиссия йиғилиши аъзоларининг камида 2/3 (учдан икки) қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Танлов ўтказиш жараёнида номзодлар техник воситалардан фойдаланган ҳолда аудио ва видео ёзувлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Ушбу талабни бузган номзодларни ишга қабул қилиш рад этилади.

Танлов қуйидаги босқичлардан иборат:

бўш иш ўрнига танлов ўтказилиши ҳақида эълон бериш;

бўш иш ўрнига ҳужжат топширган номзодларни дастлабки ўрганиш;

номзод билан унинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказиш;

номзоднинг назарий билимлари ва таҳлил қилиш қобилиятини тест саволлари воситасида баҳолаш (Комиссия ушбу босқични ўтказиш ёки ўтказмаслик масаласини ҳал қилади);

номзодни вазирлик марказий аппарати билан келишиш (адлия органлари
ва муассасаларининг вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимлари бўйича).

 

Меҳнат кодексининг 57-моддасида ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш орқали иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шунга кўра, номзод қайси адлия органи ёки муассасасига ишга кириш истаги бўлса,
шу адлия органи ва муассасасига бевосита танловда иштирок этиш ҳақида ариза билан мурожаат қилиши лозим.

 

Танловда иштирок этиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Ходимнинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка);

диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

номзоднинг паспорт нусхаси.

 

Танловда қатнашиш учун номзод томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилмайди.

 

Бундан ташқари, танловдан ижобий натижага эришган номзод томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган ишга кириш учун ҳужжатлар рўйхати ўз вақтида тўлиқ тақдим қилинмаганда ёки била туриб сохта ҳужжатлар ёхуд ёлғон маълумотлар тақдим этилган тақдирда номзодни ишга қабул қилиш рад этилади. Ишга қабул қилинган ходим томонидан ишга кириш жараёнида била туриб сохта ҳужжатлар ёхуд ёлғон маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳолларда ходимни хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилади ҳамда унинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Ишчи орган томонидан қабул қилинади.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар белгиланган тартибда тегишли адлия органи ёки муассасасининг девонхонасида рўйхатдан ўтказилади.

Ишчи орган томонидан эълонда белгиланган ҳужжат қабул қилиш муддати тугагандан сўнг 15 календарь кун муддатда номзоднинг ҳужжатлари лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқ келиши, заруриятга қараб номзоднинг яшаш жойи, иш жойи ва ўқиш жойидан номзод ҳақидаги маълумотларни дастлабки тарзда ўрганиб чиқилади. Ўрганиб чиқиш натижаларига кўра, Ишчи орган томонидан Махсус комиссия раиси билан келишилган ҳолда танлов ўтказиш кунини белгилайди ва номзодга танлов ўтказиш вақти ва жойи ҳақида алоқа воситалари (қоида тариқасида телефон орқали) орқали етказилади.

Ўрганиш жараёнида номзодни адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар қонун ҳужжатларида мавжудлиги аниқланса, номзодга бу ҳақда мурожаат қилувчининг сўровига асосан алоқа воситалари орқали ёзма ёки оғзаки асослантирилган жавоб берилади.

 

Махсус комиссия томонидан номзоднинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказилади.

Комиссия суҳбат жараёнида номзоднинг соҳадаги тегишли тайёргарлиги ва малакасини, шунингдек касбий лаёқати даражаси, маънавий фазилатлари, қобилиятини аниқлайди. Суҳбат жараёнида номзодга лавозим хусусиятидан келиб чиқиб компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги бўйича, шунингдек унинг шахсий ҳужжатларида келтирилган маълумотларни аниқлаштириш юзасидан саволлар ҳам берилиши, шунингдек, танлов эълон қилинган бўш иш ўрнининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бошқа соҳа мутахассислари ҳам номзодга саволлар бериш ва жавоблар бўйича ўз хулосасини баён этиш учун овоз бериш ҳуқуқисиз таклиф этилиши мумкин.

Шунингдек, номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида ёзма иш – диктант олиниши мумкин.

Номзод билан ўтказилган суҳбат натижасида ишга ёки жамоатчи ёрдамчиликка қабул қилиш рад этилган, шунингдек танловда иштирок этиши рад этилган ёки вазирлик томонидан маъқулланмаган (адлия органлари ва муассасаларининг вазирлик номенклатурасига кирувчи лавозимлар бўйича) номзод камида уч ойдан кейин такроран мурожаат қилиши мумкин.

Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилинмайди:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;

ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган
деб топилган шахслар;

илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;

адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош
ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

 

 

01
Мурожаат ортида инсон тақдири!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Урганч шаҳри, Темир йўлчи маҳалласи, Хонқа кўчаси, 52-уй, 1-хонадонда яшовчи фуқаро У.Ю.Раджаповнинг АТ Алоқабанк Хоразм филиали томонидан “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури бўйича турмуш ўртоғи М.Х.Худайбергановага кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қилган мурожаати кўриб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3777-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан
АТ Алоқабанк Хоразм вилоят филиали бошлиғи номига огоҳнома киритилиб, “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури асосида кредит ажратиш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш тўғрисида кўрсатма берилиб, вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан АТ Алоқабанк Хоразм вилоят филиали томонидан фуқаро У.Ю.Раджаповнинг турмуш ўртоғи М.Х.Худайбергановага дастур доирасида 23 млн. 850 минг сўм кредит ажратиш тўғрисида 117-сонли шартнома тузилганлигини ушбу маблағ суммаси пишириқ ускуналарини сотиб олиш учун “ASL KUMUSH” XKга ўтказиб берилиб, талаби қаноатлантирилди.

01
1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Бахтли болалик қонун ҳимоясида” – “Счастливое детство под защитой закона” шиори остида Хоразм вилоятининг барча туман (шаҳар)ларида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Хоразм вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Бахтли болалик қонун ҳимоясида” – “Счастливое детство под защитой закона” шиори остида туман (шаҳар)ларда ёшлар билан тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, жорий йилнииг 24 май куни бошқарма бошлиғининг
120-ум-сонли буйруғи қабул қилиниб, хар бир туман (шаҳар)ларга бошқарманинг масъул ходимлари бириктирилди.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бошқармадан бириктирилган масъул ходимлари билан биргаликда 1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Бахтли болалик қонун ҳимоясида” – “Счастливое детство под защитой закона” шиори остида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари юқори савияда ташкиллаштирилди.

Хусусан, жорий йилнинг 1 июнь куни вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида шу жумладан, Боғот туманида - Феруз кўчасида жойлашган “Истиқлол” номли истирохат боғида, Гурлан туманида - Мустақиллик кўчасида жойлашган “Алишер Навоий” номидаги истирохат боғида, Қўшкўпир туманида - Беруний кўчасида жойлашган “Аз-Замахшарий” номидаги истирохат боғида, Урганч туманида - туман Маданият бўлими биносида, Хазорасп туманида - Навоий кўчасидаги Истиқлол маданият ва истирохат боғида, Хонқа туманида - Нафосат кўчасида жойлашган “Хожихон Болтаев” номидаги истирохат боғида, Хива туманида – Саёт маҳалласида жойлашган Саёт маданият маркази биносида, Хива шаҳрида - Нажмиддин Кубро кўчасида жойлашган “Нуруллабой” номидаги маданият ва истирохат боғида, Янгиариқ туманида - Мустақиллик кўчасида жойлашган Мустақиллик маданият ва истирохат боғида, Янгибозор туманида - Навбаҳор кўчасида жойлашган Янгибозор   истирохат боғида ва Урганч шаҳрида – “Амир Темур” номидаги истирохат боғида ёшлар билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирларда туман (шаҳар)лар адлия бўлими ходимлари томонидан “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция” ҳамда 2008 йил
8 январдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти тадбирда иштирок этган ёшларга тушунтирилди ҳамда юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг флаерлари тадбир иштирокчиларига тарқатилди.

Бундан ташқари, туман (шаҳар)ларда яшовчи 300 нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган болаларга, шунингдек тадбирда иштирок этган
500 нафардан ортиқ болаларга туман (шаҳар) адлия бўлимларининг эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, тадбир давомида адлия бўлими ходимлари томонидан “Менинг ҳуқуқим-бахтли болалигим” акцияси ўтказилди. Ушбу акцияда жами вилоят бўйича 5 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Ўтказилган тадбир тафсилотлари маҳаллий телевидение орқали тасвирга олиниб ёритилиши таъминланди.

 

 

 

 

 

 

 

31
“Очиқ эшиклар” куни ҳуқуқий тарғибот тадбири Хоразм вилоятида ўтказилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 31 май куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ.Машарипов ва Гурлан туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлигида тумандаги фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш борасида сайёр қабул ўтказилди. Мазкур сайёр қабулда фуқароларнинг муаммолари жойида хал қилиниб, тегишли тартибда фуқароларда мурожаатлар қабул қилинди. Шунингдек, туман ҳокимлигида оммавий ахборот воситалари иштирокида “Очиқ эшиклар” куни ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва фуқароларни қизиқтирган ҳуқуқий саволларга жавоблар берилди. Тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди.

 

30
“Мафтункор ранглар олами” мавзусида имконияти чекланган болалар ўртасида бадиий-ижодий кўрик танлов бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 30 май куни Шовот туман ҳокимлиги, туман адлия бўлими, Ўзбекистон ногиронлар жамияти Шовот туман бўлими ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб “Мафтункор ранглар олами” мавзусида имконияти чекланган болалар ўртасида бадиий-ижодий кўрик танлов бўлиб ўтди. Танлов иштирокчилари ва ғолибларига тадбир ташкилотчилари томонидан совғалар топширилди.

24
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бугунги кун талаби!

Хоразм вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг 2019 йил 15 майдаги “Инсон ҳуқуқлари - олий қадрият” лойиҳаси доирасидаги буйруғи ижросини таьминлаш мақсадида жорий йилнинг 21 май куни бошқарма раҳбарияти томонидан Хонқа тумани “Ойдин хаёт” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда жисмоний шахсларнинг бир қатор мурожаатлари жойида ҳал қилиниб, қолган мурожаатлар Ҳонқа туман адлия бўлими иш юритувига қабул қилинди.

24
“Ёшлар ва қонун” республика танловини вилоят босқичи Хоразм вилоятида ўтказилди!

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида тасдиқланган “Ёшлар ва қонун” республика танловини ўтказиш бўйича қўшма қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг
21 май куни Ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят кенгаши биносида “Ёшлар ва қонун” танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Кўрик-танлов босқичларини ҳаққоний ва адолатли ўтказиш учун ҳакамлар ҳайъати шакллантирилиб, танлов шартлари ҳакамлар ҳайъати томонидан “Ёшлар ва қонун” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ баҳоланди.

Гуруҳларнинг бадиий чиқиши ва саҳна кўринишининг ўзига хослиги, миллийлиги, мазмундорлиги, янгилиги, гуруҳларнинг ўзини таништириш ва саҳна кўринишлари жараёнида мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни инобатга олиш ҳамда улар моҳиятини оддий ва халқчил тарзда очиб бериши, белгиланган вақтга қатъий риоя қилиниши, кийими, ижоди, бадиий ҳамда воқеа-ходисаларни халқчил асосда тайёрланишини баҳолаш асосий мезони ҳисобланди.

Ўтказилган кўрик-танлов якунига кўра биринчи ўринни Хива тумани,
иккинчи ўринни Хазорасп тумани, учинчи ўринни Урганч тумани жамоалари эгаллашди. Танлов ғолиблари ва иштирокчиларига диплом ва фаҳрий ёрлиқлар ҳамда қимматбахо совғалар топширилди.

 

24
“Инсон ҳуқуқлари олий қадрият”!

Жорий йилнинг 23 май куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси, Хоразм вилоят Юридик коллежи ўқитувчи ва талабалари, шунингдек давлат нотариал идораси нотариуслари томонидан жорий йилнинг 10 май кунидан 30 июнь кунига қадар “Инсон ҳуқуқлари олий қадрият” номи билан бўлиб ўтадиган акция ҳамда ушбу акция доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар билан маҳаллий телеканалнинг “Акс” кўрсатуви орқали жонли эфирда тўғридан-тўғри чиқиш қилинди. Мазкур кўрсатувда акция доирасида фуқаролар томонидан берилган саволларга бошқарма ходимлари томонидан белгиланган тартибда жавоб берилиб, бошқарма ходимлари томонидан акцияда барча фуқаролар фаол иштирок этишлари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

20
Мурожаат ва унинг ечими!

Қўшкўпир тумани, Қатағон қишлоғи, Баратлар маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ш.Сапаеванинг моддий ёрдам олишда амалий ёрдам беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “ишонч телефони”га қилган мурожати тегишли мутахассислар иштирокида кўриб чиқилди.

Вилоят адлия бошқармаси ва бу соҳага масъул бошқа идора
ва ташкилотлар билан ҳамкорликда фуқаро Ш.Сапаеванинг оилавий аҳволи жойига чиқиб ўрганилиб, вилоят адлия бошқармасининг таклифи билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 мартдаги 165-сон Қарори билан тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикаси
ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида унинг жорий йилнинг 8-майдаги аризасига мувофиқ, Қўшкўпир туман “Баратлар” маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги нафақа тайинлаш комиссиясининг 2019 йил 16 майдаги қарори билан бир марталик моддий ёрдам пули тайинланди.  

20
Фуқаролардан ноқонуний пул ундириш ҳолатлари тўхтатилди

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Ҳазорасп тумани Питнак шаҳри аҳолиси ўртасида маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти юзасидан жамоатчилик фикри ўрганилди ва унда билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, тегишли ҳужжатлар мониторинг асосида таҳлил қилинди.

Таҳлил давомида Питнак шаҳридаги жами 11 та маҳалла фуқаролар йиғини томонидан 2016-2018 йиллар давомида фуқаролардан асоссиз равишда ҳамда ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича ҳақ ундириб келинганлиги аниқланди.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларининг фуқароларга кўрсатиладиган пуллик хизмат турлари ҳамда ундириладиган маблағлар миқдори белгиланган йиғилиш қарорларини бекор қилиш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарлари номига тақдимнома таъсир чораси киритилди ва 11 та йиғилиш қарори бекор қилиниб, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларининг фуқаролардан ноқонуний пул ундириш билан боғлиқ ҳаракатлари тўхтатилди.

 

Хоразм вилоят адлия бошқармаси

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни

қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими

бош маслаҳатчиси М.Юлдашев