Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

24
Юридик хизмат ходимларига аттестация гувоҳномалари топширилди.

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши биносида Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимларига аттестация гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

Мазкур аттестация гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сонли қарори билан тасдиқланган “Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида тақдим этилди.

19
“Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби доирасида ҳуқуқий тарғибот ва маърифат тадбири Хоразм вилоятида давом қилдирилмоқда.

Жорий йилнинг 12 октябрь куни вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан Аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби доирасида ҳуқуқий тарғибот ва маърифат тадбири ўтказилган эди.

“Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби доирасида ўтказилган ушбу тарғибот табиринининг мантиқий давоми жорий йилнинг 18 октябрь куни Урганч шаҳар ҳамда Урганч туман адлия бўлимлари томонидан ўтказилди.

Мазкур тадбир ёшлар иштирокида ташкил этилиб, бугунги кунда ёшларга яратилаётган имкониятлар ва имтиёзлари, шу билан бирга давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари бўйича малака мутахасислар томнидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбир жараёнида адлия органлари томонидан тайёрланган буклет ҳамда флаерлар иштирокчиларга тарқатилди.

 

 

 

18
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига келган норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига келган норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар
Т.р НҲҲни реестрга киритиш санаси Ҳужжат тури Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган(лар) Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи НҲҲни қабул қилиш санаси ва унинг рақами НҲҲнинг кучга кирган санаси ва амал қилиш муддати НҲҲни расмий (нашр нашр рақами, санаси) эълон қилиниши НҲҲга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва ўз кучини йўқотганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҚТУК бўйича коди Изоҳ Яратган ходим Яратилган вақт
1 21.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Урганч-Хива-Урганч троллейбус йўналишида йўловчилар ва багаж ташиш хизматларининг чекланган тарифи тўғрисида №467
09.07.2019
 
01.08.2019
       
2 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Гурлан туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида №5781
17.08.2019
 
       
3 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Шовот туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида №7456
19.08.2019
 
       
4 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Урганч туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида ;5009
19.08.2019
 
       
5 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Хива туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимига тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида №10561
19.08.2019
 
       
6 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,   Боғот туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш тўғрисида №5315
19.08.2019
 
       
7 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Хонқа туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида №3470
19.08.2019
 
       
8 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Урганч шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида №1990
19.08.2019
 
       
9 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Кўшкўпир туманида мактаб ёшидаги болаларни ўқишга тўлиқ жалб этиш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларини маҳаллаларга бириктириш тўғрисида. №6800
19.08.2019
 
       
10 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Хазорасп туман умумтаълим ёшидаги болаларни мажбурий таълимга тўлиқ жалб этиш юзасидан тумандаги таълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида №9513
19.08.2019
 
       
11 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Янгиариқ туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида №6289
19.08.2019
 
       
12 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Янгибозор туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида №5915
19.08.2019
 
       
13 26.08.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Хива шахрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан шаҳардаги умумтаълим муассасаларининг микрохудудларини белгилаш тўғрисида №4192
20.08.2019
 
       
14 15.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида №6993
07.09.2019
 
       
15 15.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  2020 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида № 11144
18.09.2019
 
       
16 15.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида № 6210
19.09.2019
 
       
17 15.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида № 10039қ
20.09.2019
 
       
18 15.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида №5777қ 
23.09.2019
 
       
19 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида № 2460қ
24.09.2019
 
       
20 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини  банд қилиб қўйиш тўғрисида № 5876қ
24.09.2019
 
       
21 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида № 6364
26.09.2019
 
       
22 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида  № 4652
26.09.2019
 
       
23 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида № 3745қ
26.09.2019
 
       
24 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Қўшкўпир тумани Шихмашхад қишлоғи ҳудудидаги 4Р158 автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида № 7407қ
26.09.2019
 
       
25 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Қўшкўпир туманидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва қайта номлаш тўғрисида № 62-196
26.09.2019
 
       
26 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Туманнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини  2019 - 2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш тўғрисида № 8068
27.09.2019
 
       
27 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  2020 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида № 8069
27.09.2019
 
       
28 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  2020 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида № 6725қ
30.09.2019
 
       
29 16.10.2019 Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,  Янгибозор туманидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва қайта номлаш тўғрисида № LXI-2
30.09.2019
 
       

18
Савол беринг - жавоб берамиз!!!

Савол беринг - жавоб берамиз!!!

Савол: Қўшкўпир тумани Қотоғон қишлоғида яшовчи фуқаро А.Қутлимуратов томонидан.Айтингчи, яқин қариндошлар, яъни ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномаларни нотариал идора орқали расмийлаштириш бекор қилиндими, бу тартиб бекор қилинган бўлса, ишочномани расмийлаштириш қандай тартибда бўлади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 5816-сон Фармонига кўра 2019 йил 1 октябрдан бошлаб транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномаларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинди. Агарда транспорт воситасининг эгаси ва ишончнома олувчи шахслар транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномаларни нотариал тартибда расмийлаштиришни талаб қилишса, бу холда ишончнома нотариал идора орқали расмийлаштирилиши мумкин. Бунда фақат автотранспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқаришда ишончномаларни фақат яқин қариндошлар ўртасида мажбурий расмийлаштириш тартиби бекор қилинди.

 

Савол: Урганч тумани Чаккашоликор қишлоғи яшовчи фуқаро Ж.Атамуратов томонидан. Ипотека, гаров ва лизинг шартномаларини расмийлаштиришда қандай ўзгаришлар бўлади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 5816-сон Фармони билан 2020 йил 1 январдан юридик шахсларнинг, хусусан банк ва бошқа кредит ташкилотларининг корхонани ижара ва текин фойдаланишга бериш ҳамда бирламчи бозордаги кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олишда ипотека, гаров ва лизинг шартномаларини нотариал расмийлаштириш тартиби бекор қилинади. Бунда, гаров (ипотека) шартномаларини расмийлаштирган банк ва бошқа кредит ташкилотлари мол-мулкка тақиқ қўйиш ва тақиқни ечишни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мустақил амалга оширади.

15
Мурожаатлар қонуний ечимини топмоқда.

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Янгибозор тумани, Бўстон маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Авезовнинг моддий ёрдам тайинланмаганлигидан норози бўлиб, бу юзадан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “ишонч телефони”га қилган мурожаати кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-бўлими, 6-бандида “Фуқаролар йиғини томонидан эҳтиёжманд деб эътироф этилган оила нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга” деб кўрсатилган.

Ўрганиш жараёнида, Б.Авезовнинг томонидан турмуш ўртоғи М.Болтаева туманнинг “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинига 2019 йилнинг сентябрь ойида болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ижобий ҳал қилинмаётганлигини билдирган.

Мазкур масала вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан турмуш ўртоғи М.Болтаевага “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ қилган мурожаати “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги нафақа тайинлаш комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, 2019 йилнинг 30 сентябрдаги 3-сонли қарорига асосан жорий йилнинг 1 октябрь кунидан 2020 йилнинг 1 октябрь кунига қадар нафақа пули тайинланиб, Б.Авезовнинг талаби қаноатлантирилди.

 

 

 

14
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 12 октябрь куни “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби доирасида ҳуқуқий тарғибот ва маърифат тадбири ўтказилди.

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг
12 октябрь куни Урганч шаҳрида жойлашган “Амир Тимур” истироҳат боғида Аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби доирасида ҳуқуқий тарғибот ва маърифат тадбири ўтказилди.

Мазкур тарғибот тадбирида Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини фуқароларга тушунтириш билан биргаликда, аҳоли учун қизиқарли ва фойдали бўлган муҳим ҳуқуқий маълумотлар, хусусан нотариат, давлат хизматлари, интеллектуал мулк ва сайлов ҳуқуқи ҳамда тадбиркорлик соҳаларидаги ҳуқуқий масалаларга оид маълумотлар берилди.

Тадбирда ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар билан таништириш ҳамда давлатимизнинг мустаҳкам ҳимоячилари бўлмиш “Миллий гвардия” аскарлари ҳарбий чиқишлар қилди, шу билан бирга “Темурбеклар мактаби” ёш ўқувчилари томонидан ёшларни ватанпарлик туйғусини янада ошириш бўйича намойиш қилишди.

Ҳуқуқий ва маданий тадбир жараёнида вилоятда фаолият юритаётган адвокатлар, нотариуслар ҳамда давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ва сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши таъминланди.

Фуқароларни ўтказилган тадбирдан хурсанд қилган яна бир жиҳат шунда бўлдики, Бандлик бош бошқармаси ходимлари томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил қилиниб, мазкур меҳнат ярмаркасида
200 дан ортиқ фуқароларга бўш иш ўринлари бўйича тегишли таклифлар берилди.   

Тадбирда ногиронлиги бўлган шахслар хам иштирок қилиб, ўзлари яратган буюмлари учун савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбир жараёнида “Ҳуқуқ билимдонлари”, “Сайлов ҳуқуқшуноси” каби тест синовлари, шунингдек фуқаролар ўртасида ҳуқуқий викториналар хам ўтказилди. Ғолиб бўлган иштирокчиларга вилоят адлия бошқармаси ва бошқарманинг фахрийлар кенгаши раиси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Бундан ташқари, “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби доирасида ўтказилган тадбир жараёнида вилоятда фаолият юритаётган мутасадди идора ва ташкилотлар томонидан кўргазмали тарғибот тадбирлари, акциялар ўтказилиб, тайёрланган буклет ҳамда флаерлар тадбир иштирокчиларига тарқатилди.

Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, тадбир давомида маданият бўлимлари ходимлари томонидан концерт дастурлари орқали чиқишлар қилинди.

Ўтказилган “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби ҳуқуқий тарғибот ва маърифат тадбири доирасида жами 3000 (уч минг)дан ортиқ фуқаролар қамраб олинди.

Тадбирда иштирок этган фуқароларнинг фикрича, ушбу тадбир унутилмас ва эсда қоларли бўлганлигини, шунингдек шу каби ҳуқуқий тарғибот тадбирларини тез-тез ўтказиб турилишини таклиф сифатида билдиришди.

“Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби доирасида ўтказилган тарғибот тадбири нафақат ҳуқуқий жиҳатдан, балки маданий, маърифий ҳамда юқори кайфиятда ўтказилиб, фуқаролар айниқса ёшлар фаол иштирок этишди.    

Тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканаллар томонидан тасвирга олининди.

07
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

ХОРАЗМ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ

МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

 

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

ТУМАН (ШАҲАР) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ

1

Шовот тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси

3500000

 

Олий,

Ҳуқуқшунос

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсий, шу жумладан сайёр қабуллар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

ҳокимга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туман тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

давлат органлари ва ташкилотлари туман тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш;

ХОРАЗМ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ НОТАРИУС СТАЖЕРЛАРИ

1

Урганч шаҳар 4-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри

1 200 000

(Бундан ташқари шахсий устама пуллари)

Олий,

Ҳуқуқшунос

нотариал идорада иш юритиш;

нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;

нотариал амалиётни умумлаштиришда иштирок этиш;

архив ишларини юритишни ўрганиш.

 

(Амалдаги тартибга кўра стажировкани ўтаган, малака имтихонини топширган, 3 йиллий юридик стажга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари нотариус лавозимига ўтказиладиган танловда қатнашиши мумкин.)

2

Урганч шаҳар 5-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри

3

Қўшкўпир тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри

4

Гурлан тумани 1-сон давлат нотариал идораси нотариус стажери

ХОРАЗМ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ НОТАРИУС ЁРДАМЧИСИ

 

 

1

Янгиариқ туман 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 200 000

(Бундан ташқари шахсий устама пуллари)

Олий,

Ҳуқуқшунос

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш;

битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш;

ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларни тайёрлаш;

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш;

жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятларини тушунтириш;

юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш;

ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;

Нотариуснинг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

 

(Амалдаги тартибга кўра нотариус ёрдамчиси лавозимида 3 йил ишлаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари нотариус лавозимига ўтказиладиган танловда қатнашиши мумкин)

2

Хонқа туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси

3

Хива туман давлат нотариал идораси катта нотариус ёрдамчиси

4

 

Янгибозор тумани давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси

5

Урганч шаҳар 8-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси

 

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида адлия бўлимлари учун);

- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2019 йил 24 октябрь кунига қадар ўз шахсий варақасини Хоразм вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Мурожаат учун телефон: 0-362-228-65-68

 

 

 

 

 

ХОДИМЛАРНИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИНГ УМУМИЙ ТАЛАБЛАРИ
ВА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

 

Меҳнат кодексининг 72-моддасида меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар (танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларга давлат органлари ходимларининг шахсий ва касбий сифатлар, очиқлик, беғаразлик, адолатлилик ва холислик принциплари асосида танлов бўйича саралаш тизимини жорий этиш киради.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил
7 июндаги 185-ум-сон буйруғи билан адлия органлари ва муассаларига ишга қабул қилишнинг танлов ўтказиш тартиби белгиланган.

Унга мувофиқ адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш бўйича танлов адлия органлари ва муассасаларининг кадрлар таркибини ишчанлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ва соғлиғига кўра юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришга лаёқатли бўлган ходимлар билан таъминлаш мақсадида ўтказилади.

Адлия органлари ва муассасаларига жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублигидан қатъи назар, ўзининг касбий, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ва соғлиғига кўра адлия органлари
ва муассасаларига юклатилган вазифаларни бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга қабул қилинади.

Қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тегишли лавозим ёки адлия органлари ва муассасаларининг таркибий бўлинмаси тоифаси ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, лавозимларнинг айрим тоифаларига тайинлаш учун қўшимча талаблар (касбий тайёргарлик даражасига кўра, иш стажи ва ҳоказо) белгиланиши мумкин.

Танлов адлия органлари ва муассасаларининг раҳбарлари томонидан ташкил этиладиган Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш бўйича махсус комиссия (бундан буён матнда Махсус комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.

Махсус комиссия тегишли адлия органи ёки муассасаси ходимлари орасидан камида беш кишидан иборат таркибда бир йил муддатга тузилади.

Адлия органлари ва муассасаларида тегишли раҳбар Махсус комиссия раиси ҳисобланади. Махсус комиссия таркибига киритилган раҳбар ўринбосарларидан бири комиссия раиси ўринбосари этиб тайинланади.

Марказий аппаратда комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади.

Махсус комиссиянинг ишчи органи бўлиб адлия органлари ва муассасаларининг кадрлар соҳасига масъул таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Махсус комиссия йиғилиши аъзоларининг камида 2/3 (учдан икки) қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Танлов ўтказиш жараёнида номзодлар техник воситалардан фойдаланган ҳолда аудио ва видео ёзувлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Ушбу талабни бузган номзодларни ишга қабул қилиш рад этилади.

Танлов қуйидаги босқичлардан иборат:

бўш иш ўрнига танлов ўтказилиши ҳақида эълон бериш;

бўш иш ўрнига ҳужжат топширган номзодларни дастлабки ўрганиш;

номзод билан унинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказиш;

номзоднинг назарий билимлари ва таҳлил қилиш қобилиятини тест саволлари воситасида баҳолаш (Комиссия ушбу босқични ўтказиш ёки ўтказмаслик масаласини ҳал қилади);

номзодни вазирлик марказий аппарати билан келишиш (адлия органлари
ва муассасаларининг вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимлари бўйича).

 

Меҳнат кодексининг 57-моддасида ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш орқали иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шунга кўра, номзод қайси адлия органи ёки муассасасига ишга кириш истаги бўлса,
шу адлия органи ва муассасасига бевосита танловда иштирок этиш ҳақида ариза билан мурожаат қилиши лозим.

 

Танловда иштирок этиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Ходимнинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка);

диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

номзоднинг паспорт нусхаси.

 

Танловда қатнашиш учун номзод томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилмайди.

 

Бундан ташқари, танловдан ижобий натижага эришган номзод томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган ишга кириш учун ҳужжатлар рўйхати ўз вақтида тўлиқ тақдим қилинмаганда ёки била туриб сохта ҳужжатлар ёхуд ёлғон маълумотлар тақдим этилган тақдирда номзодни ишга қабул қилиш рад этилади. Ишга қабул қилинган ходим томонидан ишга кириш жараёнида била туриб сохта ҳужжатлар ёхуд ёлғон маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳолларда ходимни хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилади ҳамда унинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Ишчи орган томонидан қабул қилинади.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар белгиланган тартибда тегишли адлия органи ёки муассасасининг девонхонасида рўйхатдан ўтказилади.

Ишчи орган томонидан эълонда белгиланган ҳужжат қабул қилиш муддати тугагандан сўнг 15 календарь кун муддатда номзоднинг ҳужжатлари лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқ келиши, заруриятга қараб номзоднинг яшаш жойи, иш жойи ва ўқиш жойидан номзод ҳақидаги маълумотларни дастлабки тарзда ўрганиб чиқилади. Ўрганиб чиқиш натижаларига кўра, Ишчи орган томонидан Махсус комиссия раиси билан келишилган ҳолда танлов ўтказиш кунини белгилайди ва номзодга танлов ўтказиш вақти ва жойи ҳақида алоқа воситалари (қоида тариқасида телефон орқали) орқали етказилади.

Ўрганиш жараёнида номзодни адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар қонун ҳужжатларида мавжудлиги аниқланса, номзодга бу ҳақда мурожаат қилувчининг сўровига асосан алоқа воситалари орқали ёзма ёки оғзаки асослантирилган жавоб берилади.

 

Махсус комиссия томонидан номзоднинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказилади.

Комиссия суҳбат жараёнида номзоднинг соҳадаги тегишли тайёргарлиги ва малакасини, шунингдек касбий лаёқати даражаси, маънавий фазилатлари, қобилиятини аниқлайди. Суҳбат жараёнида номзодга лавозим хусусиятидан келиб чиқиб компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги бўйича, шунингдек унинг шахсий ҳужжатларида келтирилган маълумотларни аниқлаштириш юзасидан саволлар ҳам берилиши, шунингдек, танлов эълон қилинган бўш иш ўрнининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бошқа соҳа мутахассислари ҳам номзодга саволлар бериш ва жавоблар бўйича ўз хулосасини баён этиш учун овоз бериш ҳуқуқисиз таклиф этилиши мумкин.

Шунингдек, номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида ёзма иш – диктант олиниши мумкин.

Номзод билан ўтказилган суҳбат натижасида ишга ёки жамоатчи ёрдамчиликка қабул қилиш рад этилган, шунингдек танловда иштирок этиши рад этилган ёки вазирлик томонидан маъқулланмаган (адлия органлари ва муассасаларининг вазирлик номенклатурасига кирувчи лавозимлар бўйича) номзод камида уч ойдан кейин такроран мурожаат қилиши мумкин.

Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилинмайди:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;

ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган
деб топилган шахслар;

илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;

адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош
ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

 

 

 

07
Шартномалар рўйхати

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                           
Ўзбекистон Республикаси  Молия вазирлигининг 
2019 йил  "13" февралдаги № 1092-сонли хатига    1-илова
Хоразм вилоят адлия бошқармасининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари хисобидан амалга оширилган харидлар тўғрисида маълумот 
2019 йил 30 сентябрь холатига
Иқтисодий тасниф бўйича харажат моддаси  Харид қилиниши лозим бўлган товар (хизматлар) номи * Режалаштирилган маблағ Маблағлар манбаи (бюджет, бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари ) Харид қилиниши режалаштирилган  товар (хизматлар) миқдори Харид қилинган  товар (хизматлар) миқдори Нархи Суммаси Мақсади (марказий аппарат ёки тасаррфидаги муассасалар эхтиёжи учун) Амалга оширилган харид тури (биржа тендер савдолари, тўғридан-тўғри ва б.) Товар (хизматлар) етказиб берувчи номи Харид қилинган товарлар (хизматларниниг) жойларга етказилиши (%)
1 42 34 100 Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш                           2 516 621   бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 8 8 2 516 621 2 516 621 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун тўғридан-тўғри Хоразм автотех хизмат МЧЖ 100%
2 43 54 100 Автотраспорт воситаларини харид қилиш                      368 595 200   бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 5 5 73 719 040 368 595 200 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун тўғридан-тўғри АО "ДЖИ Эм Узбекистон" 100%
3 4354920 Компьютер техникалари                       180 000 000   бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 42 42 3 010 000 126 420 000 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун Биржа Global Investment Group МЧЖ 100%
7 7 3 870 000 27 090 000 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун Биржа ООО YOUTH EMPIRE 100%
4 42 99 990 Флаер ва буклет тайёрлаш хизмати учун 1 500 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 200 200 5 400 1 080 000 Бошқарма учун Биржа Куванчбек-Машхура МЧЖ 100%
5 42 52 110 Модем 5 000 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 10 10 224 000 2 240 000 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун Биржа "GIJDUVON TEZKOR AGROTEXSERVIS" МЧЖ 100%
Коннектор 200 200 1 120 224 000
Сетевой кабель 1000 1000 2 400 2 400 000
8 42 52 110 Ташки махлумот сақлаш қурилмаси 1 000 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 1 1 705 000 705 000 Бошқарма учун Биржа  NEFT I GAZ BUXARA MCHJ 100%
9 42 52 110 Почта конвертлари харид қилиш 1 000 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 2000 1700 606 800 606 800 Бошқарма учун Биржа "Xorazm Konstovar Savdo" МЧЖ  100%
10 42 92 100 Почта маркалари харид қилиш 2 800 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 1500 1500 2 757 600 2 757 600 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун тўғридан-тўғри Ўзбекистон почтаси Хоразм вилоят филиали 100%
11 42 52 110 Бошқарма балансидаги автотранспорт воситаларига афтошиналар харид қилиш 1 180 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 4 4 295 000 1 180 000 Бошқарма учун Биржа "BEST TYRE AND BATTARY" МЧЖ 100%
12 42 52 110 Бошқарма балансидаги автотранспорт воситаларига афтошиналар харид қилиш 1 028 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 4 4 257 000 1 028 000 Бошқарма учун Биржа "BEST TYRE AND BATTARY" МЧЖ 100%
13 48 21 190 Бошқарма балансидаги автотранспорт воситаларини суғурта хизмати учун 180 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 1 1 180 000 180 000 Бошқарма учун тўғридан-тўғри "Алфа инвест" суғурта компанияси 100%
14 42 34 990 Бошқарма кондиционерларига техник хизмат кўрсатиш 400 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 2 2 250 000 500 000 Бошқарма учун Биржа Урганч Хурматбек Серви МЧЖ 100%
15 42 34 990 Бошқарма кондиционерларига техник хизмат кўрсатиш 400 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 30 30 50 000 1 500 000 Бошқарма учун Биржа Урганч Хурматбек Серви МЧЖ 100%
16 43 54 100 Автотраспорт воситаларини харид қилиш                      221 157 120   бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 3 3 73 719 040 221 157 120 тасарруфидаги муассасалар  учун тўғридан-тўғри АО "ДЖИ Эм Узбекистон" 100%
17 42 34 100 Автотраспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш 1 811 995 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 9 9 201 333 1 811 995 тасарруфидаги муассасалар  автомашиналари учун тўғридан-тўғри Хоразм автотех хизмат МЧЖ 100%
18 43 54 920 Интернет модем 6 300 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 42 42 6 300 000 6 300 000 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун Биржа ООО YOUTH EMPIRE 100%
19 43 54 920 Люверс 4 200 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 42 42 4 200 000 4 200 000 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун Биржа ООО YOUTH EMPIRE 100%
20 43 54 920 Принтер (принтер 4/1 ва М100) 27 880 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 6 6 2 380 000 14 280 000 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун Биржа "Телесет сом" Х/К 100%
10 10 1 360 000 13 600 000
21 42 34 100 Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш  416 592,18 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 1 1 1 416 592,18 тасарруфидаги муассасалар  автомашиналари учун тўғридан-тўғри Хоразм автотех хизмат МЧЖ 100%
22 42 52 110 Картридж сотиб олиш учун 2 256 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 6 6 376 000 2 256 000 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун Биржа П "GULISTAN BEST TRADE" 100%
23 43 33 100 Метан газ балони ўрнатиш учун 2 699 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 3 3 2 699 000 8 097 000 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун Биржа ORAZMGAZ INVEST SERVIS X/K 100%
24 48 21 190 Автотранспорт воситаларини суғурта хизмати учун 120 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 1 1 120 000 120 000 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун тўғридан-тўғри СО ООО "ALFA INVEST" 100%
25 42 92 100 Почта маркалари сотиб олиш учун 3 600 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 1 1 3 600 000 3 600 000 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун тўғридан-тўғри Узбекистон почтаси ОАЖ Урганч булими 100%
26 42 52 120 Ёзув коғози сотиб олиш учун 49 536 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 1800 1800 27 520 49 536 000 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун Биржа "KANSLER" mas‘uliyati cheklangan jamiyati 100%
27 42 34 990 Кондиционерларга хизмат кўрсатиш учун 1 910 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 1 1 1 910 000 1 910 000 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун Биржа  Урганч Хурматбек Сервис МЧЖ 100%
28 42 52 120 Ёзув коғози сотиб олиш учун 49 536 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 200 200 30 720 6 144 000 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун Биржа "XIVA AKTIV SERVIS" MCHJ 100%
29 42 52 120 Ёзув коғози сотиб олиш учун 49 536 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 150 150 28 800 4 320 000 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун Биржа "KANSLER" mas‘uliyati cheklangan jamiyati 100%
30 42 52 110 Принтерлар учун эхтиёт кисмлар ва тонер сотиб олиш учун 16 270 380 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 1 1 16 270 380 16 270 380 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун Биржа ЧП "XON" 100%
31 42 34 100 Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш  1 347 673,87 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 1 1 1 347 673,87 1 347 673,87 тасарруфидаги муассасалар  автомашиналари учун тўғридан-тўғри Хоразм автотех хизмат МЧЖ 100%
32 42 52 110 Хизмат автомобиллари учун биринчи тез тиббий ёрдам воситаларини харид қилиш  1 480 000 бюджетдан ташқари маблағлар 10 10 148 000 1 480 000 тасарруфидаги муассасалар  автомашиналари учун Биржа OOO "MAGNETIC GROUP" 100%
33 42 52 110 Хизмат автомобиллари учун биринчи тез тиббий ёрдам воситаларини харид қилиш  435 000 бюджетдан ташқари маблағлари 3 3 145 000 435 000 тасарруфидаги муассасалар  автомашиналари учун Биржа "O'ROZALI SERVIS" MCHJ 100%
34 42 52 110 Доска харид қилиш учун 590 000 бюджетдан ташқари маблағлар 1 1 590 000 590 000 Бошқарма учун Биржа KONSTANTA LINE МЧЖ 100%
35 42 52 110 Планшет сотиб олиш учун 2 800 000 бюджетдан ташқари маблағлари 1 1 2 590 000 2 590 000 Бошқарма учун Биржа ООО ALLO-MOBILE 100%
36 42 52 110 Аккумулиятор сотиб олиш учун 620 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 1 1 620 000 620 000 тасарруфдаги автомашина учун Биржа "Urganch elektro nur" х/к 100%
37 42 52 110 Почта конвертлари сотиб олиш учун 1 044 000 бюджетдан ташқари, жамғарма маблағлари 3600 3600 290 1 044 000 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун Биржа OOO YANGI GULISTON OLOMON BARAKA NUR 100%
38 43 54 990 Проектор сотиб олиш учун 50 400 000 бюджетдан ташқари маблағлар 12 12 4 200 000 50 400 000 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун Биржа ООО SAM NATSIONAL GROUP 100%
39 43 54 920 Ноутбук сотиб олиш учун 65 424 000 бюджетдан ташқари маблағлар 12 12 3 290 000 39 480 000 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун Биржа ООО "Kingdom of Programmers" 100%
Рангли паринтер сотиб олиш учун 12 12 2 162 000 25 944 000
40 42 52 110 Доска харид қилиш учун 4 872 000 буджетдан ташқари маблағлар 12 12 406 000 4 872 000 тасарруфидаги муассасалар эхтиёжи учун Биржа  TRANSPARENT QUALITY TRADE 100%