Yangiliklar
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Хоразм вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази ДУК юридик хизмат ходимининг ягона тариф сеткаси бўйича разряди 11 дан 9 разраядга тушурилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатни кўриб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш давомида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 19 январдаги
ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 2017 йил
1 майдаги 250-сон қарори талаблари бузилганлик ҳолати аниқланди.
Ўрганиш натижаларига кўра, адлия бошқармаси аралашуви билан Хоразм вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази ДУК тегишли таъсир чораси китилиб юридик хизмат ходими Э.Сариевнинг разраяди олдинги холатига қайтарилиб, 2019 йил тегишли ойлари учун иш хақи фарқи
(жами 3 384 964 сўм) тўлаб берилди.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Гурлан тумани, Пахтакор маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Садиқованинг моддий ёрдам олишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Вилоят адлия бошқармаси ва бу соҳага масъул бошқа идора
ва ташкилотлар билан ҳамкорликда Б.Садиқованинг оилавий аҳволи жойига чиқиб ўрганилиб, вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 мартдаги 165-сон Қарори билан тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида Б.Садиқованинг жорий йилнинг
5 ноябрдаги аризасига мувофиқ, Гурлан туман “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги нафақа тайинлаш комиссиясининг 2019 йил 6 ноябрдаги далолатномасига мувофиқ бир марталик моддий ёрдам пули тайинланди.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 8 ноябрь куни Хоразм вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги “Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Мазкур тадбир Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг шахсий таркиби иштирокида ўтказилди. Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, Қонун ижроси бўйича берилган саволларга бошқарма ходимлари томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Ш.Салаевнинг Хива шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган бино ва иншоотлари 2018 йил 17 март куни бузиб ташланиб, бугунги кунга қадар етказилган зарар қопланмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш натижасида фуқаро Ш.Салаевга тегишли бўлган Хива шаҳри Қумясқа маҳалласи Элобод кўчасида жойлашган умумий ер майдони 210,0 квадрат метрдан иборат, икки қаватли ишлаб чиқариш цехи ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси Хива шаҳар ҳокимининг ноқонуний қарори асосида бузилиб, тадбиркорга 620,8 млн. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан киритилган даъво ариза натижасида суднинг 2019 йил 10 октябрь кунги ҳал қилув қарори билан Хива шаҳар ҳокимлигига фуқаро Ш.Салаевга етказилган 620,8 млн. сўм зарарни тўлаш ҳамда 210,0 квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда ер участкаси ажратиб бериш мажбурияти юкланиб, тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
“Худойшукур Аллаберган Заргар” хусусий корхонаси раҳбари Т.Аллабергановнинг АТ “Микрокредитбанк” Хоразм вилояти минтақавий филиали билан 2013 йил 15 апрель куни тузилган 009-сонли лизинг шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлигига қарамасдан, қарздорлиги йўқлиги бўйича маълумотнома ва лизинг объекти бўлган бинога тегишли бошқа ҳужжатлар берилмаётганлигидан норози бўлиб Хоразм вилоят адлия бошқармаси ходимларининг шахсий қабулида қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Ўрганиш давомида, 2013 йил 15 апрель куни банк филиали ва хусусий корхона ўртасида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини 502 395 450 сўмга сотиб олиш бўйича 009-сонли лизинг шартномаси расмийлаштирилганлиги ва мазкур лизинг шартномаси бўйича мажбуриятлар хусусий корхона томонидан 2018 йилнинг апрель ойи ҳолатига тўлиқ бажарилиб, лизинг суммаси ва унга ҳисобланган устамалар қопланганлиги аниқланди.
Мазкур лизинг шартномасининг 2.2.5-бандида лизинг хизмати бўйича “Лизинг олувчи” томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилиб, шартнома муддати тўлиқ тугаганда ёки “Лизинг олувчи” лизинг тўловлари муддатидан олдин тўлиқ сўндирилганида лизинг объекти “Лизинг олувчи”нинг тўла қонли мулкига айланиши белгиланган бўлсада, банк филиали томонидан 2019 йил октябрь ойигача лизинг суммасидан қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотнома ва бошқа зарур ҳужжатлар берилмасдан келинган.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан киритилган таъсир чора натижасида хусусий корхонага лизинг суммасидан қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотнома ва бошқа зарур ҳужжатлар тақдим қилиниб, тадбиркорлик субъектининг муаммоси бартараф қилинди.
Жорий йилнинг 20 октябридан 20 ноябригача “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” деб эълон қилинган.
Шу муносабати билан Хива туман ҳамда Хива шаҳар адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг 31 октябрь кунини “Сайлов қонунчилиги тарғиботи куни” деб эълон қилинганлиги муносабати билан жойларда турли хил кўринишдаги тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Жумладан, мазкур тарғибот тадбирлари доирасида дастлаб, Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” мажмуасида “Сайлов ҳуқуқшуноси” номли флешмоб акцияси ўтказилиб, адлия органлари томонидан тайёрланган буклетлар фуқароларга тарқатилди.
Шунингдек, кейинги тарғибот тадбири Хива шаҳар ҳокимлиги биносида бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Хива туман ҳамда Хива шаҳрида фаолият юритаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари, меҳнат жамоаси вакиллари ҳамда сиёсий партиялар вакиллари иштирокида бўлиб ўтди. Тадбир жараёнида адлия бўлими ходимлари томонидан “Сайлов кодексини тасдиқлаш” тўғрисидаги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти йиғилиш иштирокчиларига кўргазмали равишда тушунтирилди.
Бундан ташқари, адлия бўлими ходимлари томонидан маҳаллаларда уйма-уй юрган ҳолда сайлов қонунчилиги, шу жумладан сайловларда ҳар бир фуқаро бир овозга эга эканлиги, сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилиши фуқароларга тушунтирилди.
Ўтказилган “Сайлов қонунчилиги тарғиботи куни” эрталабдан кечқурунгача мазкур қонунчиликни мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш ишлари давом қилдирилди.
Хива тумани ҳамда Хива шаҳрида ўтказилган “Сайлов қонунчилиги тарғиботи куни” маҳаллий телеканалнинг “Сайлов адолат кўзгуси” номли махсус кўрсатуви орқали эфирга узатилди.
Жорий йилнинг 30 октябрь куни Урганч давлат Университетида вилоят адлия бошқармаси томонидан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ходимлари билан ҳамкорликда “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Мазкур ўқув семинарда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг вилоятдаги ҳудудий бўлинмалари, тадбиркорлик субъектлари, олий таълим муассасалари, йирик саноат корхоналари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчилар томонидан соҳа фаолияти бўйича берилган саволларга мутахассислар томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Урганч туманида яшовчи фуқаро Н.Матсапаеванинг фарзандини икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа тайинланишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида, вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан Н.Матсапаеванинг фарзанди А.Алимов учун Урганч туманининг “Қумравот” маҳалла фуқаролар йиғинига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ қилган мурожаати “Қумравот” маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги нафақа тайинлаш комиссияси томонидан кўриб чиқилиб,
2019 йилнинг 17 октябрдаги 10-сонли қарорига асосан жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан 2020 йилнинг 31 октябрь кунига қадар нафақа пули тайинланди.
Жорий йилнинг 21 октябрь куни Хоразм вилоят адлия бошқармасида маҳаллий телеканалнинг “Ҳуқуқ ва бугун” номли махсус кўрсатуви орқали бошқарма бошлиғи Айбек Султанбанвич Машарипов томонидан бошқарма ва унинг тизимидаги муассасалар томонидан
2019 йилнинг 9 ойи давомида қилинган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида ҳисоботлар берилди. Шу билан бирга бошқарманинг масъул ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган чорагида қилинган ишлар ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида ушбу кўрсатувга интервьюлар берилди.