Yangiliklar
Жорий йилнинг 3 апрель куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси ҳамда Урганч туман адлия бўлими ходимлари томонидан тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат бошқарув ҳамда назорат қилувчи органлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
26 ноябрдаги ПҚ-4030-сон “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув семинари бўлиб ўтди. Мазкур ўқув семинари тумандаги тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқаролар иштирокида ўтказилди. Тадбир жараёнида юқоридаги қарорга асосан Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди. Тадбир тафсилотлари “8 TV” телеканали ходимлари томонидан тасвирга олинди.
№ |
Вакант лавозим номи |
Ойлик маоши |
Малакага оид талаблар |
Асосий вазифаси |
|
||
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ НОТАРИУС СТАЖЕРЛАРИ |
|
||||||
1 |
Урганч шаҳар 4-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри |
1 200 000 (Бундан ташқари шахсий устама пуллари) |
Олий, Ҳуқуқшунос |
нотариал идорада иш юритиш; нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш; статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш; нотариал амалиётни умумлаштиришда иштирок этиш; архив ишларини юритишни ўрганиш.
(Амалдаги тартибга кўра стажировкани ўтаган, малака имтихонини топширган, 3 йиллий юридик стажга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари нотариус лавозимига ўтказиладиган танловда қатнашиши мумкин.)
|
|
||
2 |
Урганч шаҳар 5-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри |
|
|||||
3 |
Қўшкўпир тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри |
|
|||||
4 |
Хазорасп тумани 3-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри |
|
|||||
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ НОТАРИУС ЁРДАМЧИСИ |
|
|
|||||
1 |
Боғот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар |
|
|
Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш; битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш; ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларни тайёрлаш; нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш;
жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш; ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш; Нотариуснинг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
(Амалдаги тартибга кўра нотариус ёрдамчиси лавозимида 3 йил ишлаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари нотариус лавозимига ўтказиладиган танловда қатнашиши мумкин) |
|
||
2 |
Хонқа туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар |
|
|||||
3 |
Хонқа туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар |
|
|||||
4 |
Хонқа туман 3-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар |
|
|||||
5 |
Гурлан туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар |
|
|||||
6 |
Гурлан туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар |
|
|||||
7 |
Хива туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар |
|
|||||
8 |
Хива туман давлат нотариал идораси катта нотариус ёрдамчиси – 1 нафар |
|
|||||
9 |
Шовот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар |
|
|||||
10 |
Шовот туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар |
|
|||||
11 |
Янгиариқ туман 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси |
|
|||||
12 |
Янгиариқ тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси-1 нафар |
|
|||||
13 |
Урганч шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси |
|
|||||
14 |
Урганч шахар 7-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси – 1 нафар |
|
|||||
15 |
Урганч шахар 8-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси – 1 нафар |
|
|||||
16 |
Урганч шахар 11-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси |
|
|||||
17 |
Хазорасп туман 3-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси |
|
|||||
18 |
Қўшкўпир туман 2-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси |
|
|||||
|
|
|
|||||
Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:
- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;
- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;
- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);
- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;
- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)
- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;
- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;
- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2019 йил 25 апрель кунига қадар ўз шахсий варақасини Хоразм вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.
Мурожаат учун телефон: 0-362-228-65-68
ХОДИМЛАРНИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИНГ УМУМИЙ ТАЛАБЛАРИ
ВА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
Меҳнат кодексининг 72-моддасида меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар (танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларга давлат органлари ходимларининг шахсий
ва касбий сифатлар, очиқлик, беғаразлик, адолатлилик ва холислик принциплари асосида танлов бўйича саралаш тизимини жорий этиш киради.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил
7 июндаги 185-ум-сон буйруғи билан адлия органлари ва муассаларига ишга қабул қилишнинг танлов ўтказиш тартиби белгиланган.
Унга мувофиқ адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш бўйича танлов адлия органлари ва муассасаларининг кадрлар таркибини ишчанлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ва соғлиғига кўра юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришга лаёқатли бўлган ходимлар билан таъминлаш мақсадида ўтказилади.
Адлия органлари ва муассасаларига жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублигидан қатъи назар, ўзининг касбий, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ва соғлиғига кўра адлия органлари
ва муассасаларига юклатилган вазифаларни бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга қабул қилинади.
Қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тегишли лавозим ёки адлия органлари ва муассасаларининг таркибий бўлинмаси тоифаси ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, лавозимларнинг айрим тоифаларига тайинлаш учун қўшимча талаблар (касбий тайёргарлик даражасига кўра, иш стажи ва ҳоказо) белгиланиши мумкин.
Танлов адлия органлари ва муассасаларининг раҳбарлари томонидан ташкил этиладиган Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш бўйича махсус комиссия (бундан буён матнда Махсус комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.
Махсус комиссия тегишли адлия органи ёки муассасаси ходимлари орасидан камида беш кишидан иборат таркибда бир йил муддатга тузилади.
Адлия органлари ва муассасаларида тегишли раҳбар Махсус комиссия раиси ҳисобланади. Махсус комиссия таркибига киритилган раҳбар ўринбосарларидан бири комиссия раиси ўринбосари этиб тайинланади.
Марказий аппаратда комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади.
Махсус комиссиянинг ишчи органи бўлиб адлия органлари ва муассасаларининг кадрлар соҳасига масъул таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Махсус комиссия йиғилиши аъзоларининг камида 2/3 (учдан икки) қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Танлов ўтказиш жараёнида номзодлар техник воситалардан фойдаланган ҳолда аудио ва видео ёзувлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Ушбу талабни бузган номзодларни ишга қабул қилиш рад этилади.
Танлов қуйидаги босқичлардан иборат:
бўш иш ўрнига танлов ўтказилиши ҳақида эълон бериш;
бўш иш ўрнига ҳужжат топширган номзодларни дастлабки ўрганиш;
номзод билан унинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказиш;
номзоднинг назарий билимлари ва таҳлил қилиш қобилиятини тест саволлари воситасида баҳолаш (Комиссия ушбу босқични ўтказиш ёки ўтказмаслик масаласини ҳал қилади);
номзодни вазирлик марказий аппарати билан келишиш (адлия органлари
ва муассасаларининг вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимлари бўйича).
Меҳнат кодексининг 57-моддасида ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш орқали иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шунга кўра, номзод қайси адлия органи ёки муассасасига ишга кириш истаги бўлса,
шу адлия органи ва муассасасига бевосита танловда иштирок этиш ҳақида ариза билан мурожаат қилиши лозим.
Танловда иштирок этиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ходимнинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка);
диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
номзоднинг паспорт нусхаси.
Танловда қатнашиш учун номзод томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилмайди.
Бундан ташқари, танловдан ижобий натижага эришган номзод томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган ишга кириш учун ҳужжатлар рўйхати ўз вақтида тўлиқ тақдим қилинмаганда ёки била туриб сохта ҳужжатлар ёхуд ёлғон маълумотлар тақдим этилган тақдирда номзодни ишга қабул қилиш рад этилади. Ишга қабул қилинган ходим томонидан ишга кириш жараёнида била туриб сохта ҳужжатлар ёхуд ёлғон маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳолларда ходимни хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилади ҳамда унинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Ишчи орган томонидан қабул қилинади.
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар белгиланган тартибда тегишли адлия органи ёки муассасасининг девонхонасида рўйхатдан ўтказилади.
Ишчи орган томонидан эълонда белгиланган ҳужжат қабул қилиш муддати тугагандан сўнг 15 календарь кун муддатда номзоднинг ҳужжатлари лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқ келиши, заруриятга қараб номзоднинг яшаш жойи, иш жойи ва ўқиш жойидан номзод ҳақидаги маълумотларни дастлабки тарзда ўрганиб чиқилади. Ўрганиб чиқиш натижаларига кўра, Ишчи орган томонидан Махсус комиссия раиси билан келишилган ҳолда танлов ўтказиш кунини белгилайди ва номзодга танлов ўтказиш вақти ва жойи ҳақида алоқа воситалари (қоида тариқасида телефон орқали) орқали етказилади.
Ўрганиш жараёнида номзодни адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар қонун ҳужжатларида мавжудлиги аниқланса, номзодга бу ҳақда мурожаат қилувчининг сўровига асосан алоқа воситалари орқали ёзма ёки оғзаки асослантирилган жавоб берилади.
Махсус комиссия томонидан номзоднинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказилади.
Комиссия суҳбат жараёнида номзоднинг соҳадаги тегишли тайёргарлиги ва малакасини, шунингдек касбий лаёқати даражаси, маънавий фазилатлари, қобилиятини аниқлайди. Суҳбат жараёнида номзодга лавозим хусусиятидан келиб чиқиб компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги бўйича, шунингдек унинг шахсий ҳужжатларида келтирилган маълумотларни аниқлаштириш юзасидан саволлар ҳам берилиши, шунингдек, танлов эълон қилинган бўш иш ўрнининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бошқа соҳа мутахассислари ҳам номзодга саволлар бериш ва жавоблар бўйича ўз хулосасини баён этиш учун овоз бериш ҳуқуқисиз таклиф этилиши мумкин.
Шунингдек, номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида ёзма иш – диктант олиниши мумкин.
Номзод билан ўтказилган суҳбат натижасида ишга ёки жамоатчи ёрдамчиликка қабул қилиш рад этилган, шунингдек танловда иштирок этиши рад этилган ёки вазирлик томонидан маъқулланмаган (адлия органлари ва муассасаларининг вазирлик номенклатурасига кирувчи лавозимлар бўйича) номзод камида уч ойдан кейин такроран мурожаат қилиши мумкин.
Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилинмайди:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;
ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган
деб топилган шахслар;
илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;
адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош
ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.
Жорий йилнинг 27 март куни Янгиариқ туман адлия бўлимлари ходимлари томонидан тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат бошқарув ҳамда назорат қилувчи органлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 20 ноябрида “Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув семинари бўлиб ўтди. Мазкур ўқув семинари тумандаги тадбиркорлик субъектлари ҳамда иссиқхона комплексини очиш истагида бўлган фуқаролар иштирокида ўтказилди. Шу куннинг ўзида туман адлия бўлими ходимлари томонидан туманда фаолият юритаётган иссиқхона комплексларига чиққан ҳолда юқоридаги қарорнинг мазмун-моҳияти тадбиркорлик субъектларига тушунтирилди. Тадбир тафсилотлари “Ўзбекистон 24” телеканали ходимлари томонидан тасвирга олинди.
Жорий йилнинг 20 март куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси ҳамда Хоразм вилоят юридик коллежи билан ҳамкорликда, коллеж биносида умумхалқ Наврўз байрамига бағишлаб “Хуш келдинг Наврўз” мавзусида сайл бўлиб ўтди. Тадбир байрамона безатилиб, сайлда коллеж талаба ёшлари ва коллеж жамоаси қатнашди. Байрамни вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Машарипов Қахрамон Бекчанович очиб берди.
Бахорий куй-қўшиқлар янгради, таниқли қўшиқчилар ватанни улуғловчи, наврўз байрамига бағишлаб қўшиқлар айтишди.
Байрамда еттита гуруҳ стол безатилди, столда бахорий миллий таомлардан сумалак, кўк сомса, кўк чучварага ўхшаган қадимий таомларимиз ўрин олди.
Талаба ёшлар ўзбек миллий кийимларини кийишди. Ҳар бир гуруҳ миллий урф-одатларимиз, қадимий ўйинларимиз акс этган кичик сахна кўринишларини намойиш қилишди. Масалан: келин салом, алла айтиш, лапар айтиш, оқ теракми – кўк терак, кураш, варрак учириш.
Сайлда миллий спорт ўйинларимиздан “арқон тортиш”, “тош кўтариш” мусобақалари байрамга ўзгача руҳ бағишлади.
Гуруҳлар ўртасида “Ҳуқуқ билимдони” беллашуви ҳам бўлиб ўтди. Бунда хар бир гуруҳдан 5 нафар ўқувчидан иборат 7 та гуруҳ ўзаро беллашди.
Байрам сўнгида спорт мусобақалари ва беллашув ғолибларига дипломлар топширилди.
Қизлар ўртасида ўтказилган “стол тенниси” бўйича фахрли 1-ўринни 103-гуруҳ ўқувчиси Худайназарова Раъно, 2-ўринни 102-гуруҳ ўқувчиси Якубова Дилноза, 3-ўринни 105-гуруҳ ўқувчиси Маримова Севинчой эгалладилар.
Ўғил боллар ўртасида ўтказилган “Тош кўтариш” миллий спорт ўйинида фахрли 1-ўринни 102-гуруҳ жамоаси, 2-ўринни 106-гуруҳ жамоаси, 3-ўринни 107-гуруҳ жамоаси эгаллади.
Миллий спорт туридан “Арқон тортиш” беллашувида фахрли
1-ўринни 103-гуруҳ жамоаси, 2-ўринни 104-гуруҳ жамоаси, 3-ўринни
107-гуруҳ жамоаси эгаллади.
Савол жавобларга бой бўлган “Ҳуқуқ билимдони” беллашувида фахрли 1-ўринни 101-гуруҳ жамоаси, 2-ўринни 104-гуруҳ жамоаси, 3-ўринни 105-гуруҳ жамоаси эгалладилар.
Миллий таомлар ва қадимий урф-одатларимиз акс этган “Стол безаш” кўрик-танловида фахрли 1-ўринни 101-гуруҳ жамоаси, 2-ўринни 104-гуруҳ жамоаси, 3-ўринни 106-гуруҳ жамоаси эгаллади.
Тадбир юқори савияда ҳамда байрамона руҳда ўтказилиб, тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканаллар томонидан тасвирга олинди.
Жорий йилнинг 14 март куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат бошқарув ҳамда назорат қилувчи органлар билан ҳамкорликда Хоразм вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари биносида Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув семинари бўлиб ўтди. Мазкур ўқув семинари вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда уларнинг котиблари иштирокида ўтказилди.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, Хоразм вилоят юридик коллежи, Янгибозор ҳамда Шовот туман адлия бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалари бўйича Хоразм телеканалининг “Муносабат” кўрсатувида жонли эфирда тўғридан-тўғри чиқиш қилинди. Кўрсатув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, кўрсатув давомида фуқаролар томонидан телефон орқали келиб тушган мурожаатларга мутахассислар томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.
Хабарингиз бор, жорий йилда Ўзбекистонда бешинчи сиёсий партия Ўзбекистон Экологик партияси ташкил топиб, Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган эди.
2019 йил 11 март куни Хоразм вилоятида Республика вилоятлари ичида биринчи бўлиб Ўзбекистон Экологик партиясининг Хоразм вилоятидаги бўлими вилоят адлия бошқармаси томонидан рўйхатга олинди.
Шу муносабат билан партиянинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқа таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят партия ташкилоти раиси К.Жуманиёзовга топширилди.
Маълумот учун партиянинг асосий мақсади - мамлакатнинг барқарор ривожланишига, экологик хавфсизлигига эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш – давлат, жамият ва мамлакат ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришишга кўмаклашишдан иборат.
Жорий йилнинг 9 март куни Боғот туман адлия бўлими томонидан тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат бошқарув ҳамда назорат қилувчи органлар билан ҳамкорликда туман ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув семинари ўтказилди. Мазкур семинар тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда фуқаролар иштирокида ўтказилди. Шу куннинг ўзида туман адлия бўлими томонидан тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат бошқарув ҳамда назорат қилувчи органлар билан ҳамкорликда жойларга чиқиб, уйма-уй юрган ҳолда юқоридаги Қонуннинг мазмун-моҳияти, шу билан бирга сайловда иштирок этиш, фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш, фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар кўрсатиш ҳамда фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш тартиби ҳақида фуқароларга тушунтирилди. Тадбир Тадбир тафсилотлар Хоразм вилоят телеканали томонидан тасвирга олинди
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари
1. Хонқа тумани адлия бўлими бошлиғи
2. Гурлан тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси
3. Янгиариқ тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси
4. Урганч тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси
Туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари нотариус ёрдамчилари
1. Урганч шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
2. Боғот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
3. Гурлан туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
4. Гурлан туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
5. Хонқа туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
6. Хонқа туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
7. Хонқа туман 3-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
8. Хива туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
9. Шовот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
10. Шовот туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
11. Янгиариқ тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси-
1 нафар
Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бўш лавозимларига қўйиладиган талаблар.
Олий юридик маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаблар.
Олий юридик маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.
1. танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;
2. номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка)
3. номзоднинг паспорт нусхаси;
4. диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома
танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2019 йил 20 март кунига қадар Хоразм вилоят адлия бошқарманинг кадрлар бўлимига топширишлари керак.
МАЪЛУМОТ УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: 0 (362) 228-65-68, 0(0362) 228-65-81
Хоразм вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 2 март куни “8 март – халқаро хотин қизлар байрами” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ-5325-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти тушунтиришга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур давра суҳбати вилояда фаолият юритаётган идора ва ташкилотларнинг хотин-қизлари иштирокида ўтказилди. Мазкур давра суҳбати очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, тадбир бўйича берилган саволларга юқоридаги ҳамкор ташкилотлар ходимлари томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди. Тадбир тафсилотлар “Ўзбекистон 24” телеканали ходимлари томонидан тасвирга олинди