Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

17
АJOYIB XUSHXАBАR!

Barchamizga maʼlumki adliya vazirligi tomonidan joriy yilning 24 may kuni aholining huquqiy ongi va madaniyatini oshirishga qaratilgan huquqiy test savollarini oʼz ichiga olgan sovrinli viktorina tashkil etildi.
Ushbu oʼtkazilgan sovrinli viktorinada ishtirokchilariga 25 ta test savollariga toʼgʼri va tezkorlik bilan (har bir savolga 15 soniya javob) topish sharti yuklatildi.
Quvonarlisi shundaki, sovrinli viktorina natijasiga koʼra
1-oʼrinni Shovot tumanida yashovchi Tojiboeva Karomat hamda 2-oʼrinni Yangibozor tumanida yashovchi Xasanova Sohibalar egallashdi.
Gʼoliblar esdalik sovgʼalari bilan taqdirlandi.
Hurmatli fuqarolar adliya vazirligi tomonidan oʼtkazilayotgan sovrinli viktorinalarda faol ishtirok etib boring.

16
HАR BIR MUROJААT E'TIBORDА!

Xorazm viloyat adliya boshqarmasi tomonidan fuqaro SH.Ramatovning koronavirus infektsiyasi tarqalishiga qarshi kurashish tadbirlariga jalb etilganligi munosabati bilan toʼlanilishi lozim boʼlgan kunlik qoʼshimcha toʼlovlar toʼlanmasdan qolganligidan norozi boʼlib qilgan murojaati koʼrib chiqildi.
Oʼrganish jarayonida Xorazm viloyat sanitariya epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati tomonidan koronavirus infektsiyasi tarqalishiga qarshi kurashish tadbirlariga jalb qilingan xodimlarga Oʼzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020 yil 19 martdagi PF-5969-son Farmonining 17-bandiga asosan ularning oylik lavozim maoshiga 6 foiz miqdorida har kunlik qoʼshimcha toʼlovlar toʼlab berilmaganligi sababli belgilangan talablarga qatʼiy rioya qilinmasdan, qonunbuzilish holatlariga yoʼl qoʼyilganligi aniqlandi.
Murojaatni oʼrganish yakuni boʼyicha 2021 yilning 12 aprel kuni FIB Urganch tumanlararo sudiga fuqaro Sh.Ramatovga toʼlanilishi lozim boʼlgan 2.331.052,9 soʼm pul mablagʼini undirish haqida hal qiluv qarorini chiqarish toʼgʼrisida daʼvo arizasi kiritildi va sudning 2021 yilning 3 iyun kungi hal qiluv qarori bilan fuqaroga toʼlanilishi lozim boʼlgan pul mablagʼini undirish belgilandi.

11
"VATAN TAQDIRI - MENING TAQDIRIMDA" shiori ostida "Yoshlar va Qonun" tanlovi bo'lib o'tdi.

Joriy yilning 11 iyun kuni viloyat adliya boshqarmasi Yoshlar ittifoqi hamda Yoshlar ishlari agentligi tomonidan tashkil etilgan "Yoshlar va Qonun" tanlovining Xorazm viloyat bosqichi bo'lib o'tdi.
Tanlov natijalariga ko'ra 1-o'rinni Urganch shahrining "Tolibi fikx" jamoasi, 2-o'rinni Urganch tumanining "Zukkolar" hamda Xiva shahrining "Demokratiya" jamoalari, 3-o'rinni Gurlan tumanining "Adolat" hamda Yangiariq tumanining " Adolat" jamoalari egallashdi.
G'olib jamoalarga diplom va estalik sovg'alari topshirildi.

10
ЕР МУНОСАБАТЛАРИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛДИ!

Шу йилнинг 9 июнь куни вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ҳамда бевосита ижрочиларга етказиш бўйича вилоятимизнинг барча туман (шаҳар)ларда жойларга чиққан ҳолда тарғибот тадбирларини ўтказиш белгилаб олинди.
Шу мақсадда, жорий йилнинг 10 июнь куни Урганч туманида бошқарма раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган тадбир ўтказилди.
Тадбирда, ҳокимлик, архитектура, кадастр, Бош вазирнинг Тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, савдо саноат палатаси ходимлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқаролар иштирок этишиб, йиғилиш иштирокчиларига мутахассислар томонидан Фармоннинг мақсади ва ундаги устувор вазифалар тушунтирилди.
Тадбир очиқ мулоқот ва савол-жавобларга бой тарзда ўтказилиб, мавзу доирасида иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан белгиланган тартибда жавоб берилди ҳамда Фармоннинг мазмун моҳиятини меҳнат жамоларида, маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг жамоатчиликка тушунтириш бўйича келишиб олинди.

09
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИДАГИ ПЕНСИЯНЕРЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Р.Сабиров томонидан Пенсия жамғармаси масъул ходимлари билан биргаликда Қўшкўпир туманида ёшга доир пенсия суммалари камайтирилган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди.
Учрашув давомида фуқароларнинг ёшга доир пенсия суммалари камайтирилганлиги ҳолатларининг асослиги бўйича мутахассислар билан ўзаро фикр алмашинилди.
Шунга асосан, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилиши белгиланди.

04
“VАTАN TАQDIRI-MENING TАQDIRIMDА”!

Joriy yilning 4 iyun kuni Xorazm viloyat adliya boshqarmasi, Yoshlar ishlari agentligi viloyat boshqarmasi hamda Urganch Davlat Universiteti masʼul xodimlari tomonidan Yoshlar ittifoqi Xorazm viloyat kengashi binosida yoshlar ishtirokida “Vatan taqdiri-mening taqdirimda” mavzusida seminar-trening oʼtkazildi. 
Oʼtkazilgan tadbirda yoshlarga konstitutsiyada belgilangan huquq va majburiyatlar, mehnat qonunchiligi, huquqbuzarliklarning oldini olishga qaratilgan qonunchilik hujjatlari hamda qonunchilikka kiritilgan soʼnggi oʼzgartish va qoʼshimchalar, yoshlar uchun belgilangan imtiyozlar boʼyicha tushuntirishlar berildi.

03
XORАZM VILOYATIDА “FERMERGА MАDАD” HUQUQIY АKTSIYASIGА STАRT BERILDI!

Joriy yilning 3 iyun kuni viloyat adliya boshqarmasi tomonidan “Fermerga madad” huquqiy aktsiyasi doirasida Xorazm viloyat fermer, dexqon xoʼjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi binosida fermerlar, shu jumladan, soha faoliyati boʼyicha ishlayotgan malakali mutaxassislar ishtirokida huquqiy targʼibot tadbirini oʼtkazildi.
Tadbirda boshqarma xodimlari tomonidan yigʼilish ishtirokchilariga aktsiyaning maqsadi, aktsiya doirasida bajariladigan ishlar toʼgʼrisida tushuntirishlar berildi . 
Tadbir tafsilotlari mahalliy telekanal tomonidan tasvirga olindi.

26
ПСИХОЛОГЛАР ИШТИРОКИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ!

Вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 25 май куни умумжамоавий руҳни ошириш ва ўзаро муносабатларини янада яхшилаш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар-тренингда Урганч Давлат Университетининг Педагогика ва психология кафедраси ўқитувчилари психолиг М.Рахмедова ва психолог У.Садиковалар иштирок этиб, психологияни фан сифатида шаклланиши, мия ва психика, психиканинг акс эттириш ва бошқарувчанлик вазифалари, онг ҳақида тушунча ва унинг хоссалари, онг ва онгсизлик хақида маълумотлар берилди. Тадбир самимий, кўтаринки руҳда ва қизиқарли савол жавобларга бой бўлди.

26
ЭЪЛОН

Хоразм вилояти адлия бошқармаси тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари бўйича 1-сонли

ЭЪЛОН

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТУМАН (ШАҲАР) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ

1.

Хива туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

3 800 000

(бундан ташқари мартаба даражаси ҳамда кўп йиллик иш стажлари учун тўловлар)

Олий, ҳуқуқшунос,

мутахассислиги бўйича камида
3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

 

давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

 

шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, вазминлик, виждонлилик.

давлат органлари ва ташкилотларининг туман тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

давлат органлари ва ташкилотлари туман тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;

қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туман тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

туман ҳокимлиги ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив тусдаги қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг туман тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш. давлат органлари ва ташкилотларининг туман тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

давлат органлари ва ташкилотлари туман тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;

қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини шаҳар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

туман ҳокимлиги ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив тусдаги қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг туман тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти, Хоразм вилояти адлия бошқармаси ва бўлим бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

 

2

Шовот тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

3 500 000

(бундан ташқари мартаба даражаси ҳамда кўп йиллик иш стажлари учун тўловлар)

Олий, ҳуқуқшунос,

мутахассислиги бўйича камида
3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

 

давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

 

шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, вазминлик, виждонлилик.

3

Боғот тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

3 500 000

(бундан ташқари мартаба даражаси ҳамда кўп йиллик иш стажлари учун тўловлар)

4

 

Раҳбар котиби

 

1 800 000 сўм

 

 

Олий ва ўрта-махсус маълумот.

 

мутахассислик бўйича камида 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

 

давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

 

шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, вазминлик, виждонлилик.

          

          келган хат хабарларни иш юритувчи котиб (девонхона мудири) бўлмаганда қабул қилиб олиб раҳбар имзоси учун киритади ва девонхонага етказади;

            бошқарма бошлиғи қабулига келган фуқароларни тегишли китобга қайд этиб боради, фуқароларни қабул қилиш бўйича тегишли карточкаларни юритади;

            кундузги вақтда вазирликка телефон ва факс орқали келган хат хабарларни қабул қилиб, девонхонага ва ижрочиларга топширади;

            келган телефонограмма ва ҳабарномаларни тегишли китобга қайд этиб, раҳбарга маълум қилади ва раҳбардан чиққач, ушбу хабарни тегишли ижрочига етказади;

            раҳбар кўрсатмасига ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

 

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда бир ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида)

- санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови.

 

Мухим!

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2021 йил 10 июнь кунига қадар танловда иштирок этиш тўғрисида ариза (лавозимни кўрсатган ҳолда); ўз шахсий варақаси (сўровнома ёки маълумотнома-объективка), диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар

таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно ва паспорт нусхасини xorazm@adliya.uz электрон почтасига ёки Хоразм вилояти адлия бошқармасининг Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Мурожаат учун телефон рақам: (62) 226-05-28.

 

Маълумот учун!

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/hiring_order/?ELEMENT_ID=99233, https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/hiring_order/?ELEMENT_ID=101111 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

 

Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

- ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

- белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

- адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар,
опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

- ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;

- судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

- қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

 

Эслатма!

         Агар танлов тартиби бузилган такдирда коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигининг "1008" ишонч телефонига шунингдек, телеграм ижтимоий тармоғидаги @antikorbot орқали мурожаат қилишингиз мумкинлигини билдирамиз.

25
“ВАТАН ТАҚДИРИ-МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА”!

Жорий йилнинг 25 май куни Хоразм вилоят юридик техникумида таҳсил олаётган кунгилли талабалар орасидан шакллантирилган “Волонтёр”лар гуруҳлари учун семинар тренинги ташкил қилинди.
Мазкур семинар тренинги ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири-менинг тақдиримда” мавзусида ташкил этилди.