Айирбошлаш шартномасини расмийлаштириш
Сана: 12.02.2015
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда шартномаларнинг ўзига хос ўрни бор. Масалан, айирбошлаш шартномаларининг фуқаролар учун қулай томонлари жуда кўп. У қонун талаблари асосида расмийлаштирилади. Чунончи фуқаро ўзига тегишли мулкни бир шахсга сотиб, унинг мулкини қайтадан сотиб олишига ҳожат йўқ. Агарда мулк қиймати бир хил нархда келишилган бўлса, улар томонидан айирбошлаш шартномаси тузилиши мумкин.
Сана: 04.02.2015
Гаров шартномасида тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Сана: 12.01.2015
Бир шахс (карздор)нинг бошқа шахс (гаровга олувчи)га мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади.
Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларда инновацион тафаккурни шакллантириш
Сана: 09.01.2015
Мамлакатимиз истиқлолга эришган дастлабки кунлариданоқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда уларнинг эркин ривожланишига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Оила қонунчилигидаги янгиликлар
Сана: 09.01.2015
Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифаси оилани мустаҳкамлашдан, оилавий муносабатларни ўзаро муҳаббат, ишонч ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бир-бирига ёрдам бериш ҳамда оила олдида унинг барча аьзоларининг масъуллиги ҳисси асосида қуришдан, бирон-бир шахснинг оила масалаларига ўзбошимчалик билан аралашишга йўл қўймасликдан, оила аъзолари ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишини ҳамда бу ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборатдирдир.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳуқуқий экспертизаси
Сана: 26.12.2014
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини тизимли таҳлил этиш, янгиланаётган ва янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат бошқаруви органлари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида қай даражада амалга оширилаётганлигини ўрганиб бориш ҳисобланади.
Қонунчилигимизга уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси киритилди
Сана: 26.12.2014
Бугунги кунда инсон ҳуқуқларни ҳимоя қилиш барча давлатларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Мазкур вазифани амалга ошириш учун давлатлар ўз миллий қонунларида инсон ҳуқуқларига оид нормаларни мустаҳкамлаб борадилар. Мустақил Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда инсоният асрлар давомида орзу қилиб келган демократик ҳуқуқ ва эркинликлар босқичма-босқич амалга ошиб келмоқда. Мустақилликнинг ўтган қисқа даври мобайнида мамлакатимизда бу борада кенг кўламли ҳуқуқий база яратилди. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги умуминсоний тамойиллар мамлакатимиз қонунчилигида ҳам ўз ифодасини топди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг бош мақсади инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, унинг дахлсизлиги таъминлаш, инсонни қадрлаш ва улуғлашга йўналтирилган.
Сана: 26.12.2014
Бозор муносабатларига ўтиш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида корхоналарда ходимлар билан иш берувчилар ўртасидаги меҳнатга оид муносабатларни шартномалар асосида тартибга солиш, ижтимоий шерикчилик тамойилини ривожлантириш жамоа шартномаси ва келишувлари орқали амалга оширилади.
Тадбиркор — элга мададкор, унинг манфаати қонун ҳимоясида
Сана: 16.12.2014
Тадбиркорликни ривожлантиришнинг самарадорлигини ошириш, қабул қилинган қонун ҳужжатларининг амалда тўғри татбиқ этилишини таъминлаш, кенг жамоатчиликка унинг мазмун ва моҳиятини етказиш мақсадида адлия органлари ходимлари томонидан 188 та, жумладан, ОАВда 130 та чиқиш қилинди, 27 та турли мавзуларда семинар ва давра суҳбати ўтказилди ҳамда 31 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот ишлари ташкил этилди.
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунининг мазмунва моҳияти
Сана: 16.12.2014
Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири бу – қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилгандир. Ҳар бир фуқаро Конституция ва Қонунларга сўзсиз риоя қилиши демократиянинг асосий тамойилларидан ҳисобланади. қонунларга ҳурмат, итоатгўйлик эса, энг аввало, ҳуқуқий маданият даражасига боғлиқ.