Дата: 12.01.2015
Бир шахс (карздор)нинг бошқа шахс (гаровга олувчи)га мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади.
Гаров шартномасининг томонлари, демак бу “гаровга олувчи” ва “карздор” (гаровга қўювчи)лар ҳисобланади.
Гаровга қўювчи – қарздорнинг ўзи ҳам ёки учинчи бир шахс ҳам бўлиши мумкин.
Гаров ҳуқуқи – бир шахс (қарздор) бошқа шахс (гаровга олувчи)га мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни ўз мажбуриятларини таъминлаш учун берадиган муносабатларни тартибга солувчи ва мустаҳкамловчи ҳуқуқий қоидалар йиғиндисидир.
Гаров мажбурияти – қарздор томонидан гаровга олувчига бериладиган ҳужжат бўлиб, мазкур ҳужжат гаровга олувчининг қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятини бажармаган тақдирда, бу мажбурият бўйича ўз талабини гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан имтиёзли суратда қаноатлантириш ҳуқуқига эгалигини тасдиқлайди.
Гаровнинг закалат (бунда гаровга қўйиладиган мулк гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига ўтказилади), ипотека (бунда гаровнинг предмети кўчмас мулклар ҳисобланади) ҳуқуқлари гаров турлари мавжуд.
Гаров нарсасини алмаштиришга, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчининг розилиги билан йўл қўйилади.
Агар шартномада бошкача тартиб назарда тутилмаган бўлса ёки гаровнинг моҳиятидан англашилмаса, гаровга қўювчи гаров нарсасидан унинг вазифасига кўра фойдаланишга, шу жумладан ундан даромадлар олишга ҳақлидир.
Э.Шерниязова, Гурлан туман 1-сон давлат нотариал идорасининг нотариуси