Дата: 09.01.2015
Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифаси оилани мустаҳкамлашдан, оилавий муносабатларни ўзаро муҳаббат, ишонч ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бир-бирига ёрдам бериш ҳамда оила олдида унинг барча аьзоларининг масъуллиги ҳисси асосида қуришдан, бирон-бир шахснинг оила масалаларига ўзбошимчалик билан аралашишга йўл қўймасликдан, оила аъзолари ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишини ҳамда бу ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборатдирдир.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида оила тўғрисида алоҳида боб ажратилгани, оила қонунчилигига, оилага бўлган эътиборни, оиланинг жамиятда тутган муҳим ўрин эгаллашини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.
Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади” деб белгиланган.
Ҳозирда оила қонунчилигини такомиллаштириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини 151-моддасига асосан, фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг аризасига биноан ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи тавсиясига кўра туман, шаҳар ҳокими қарори билан амалга оширилар эди.
Оила кодексининг 151-моддасига кўра, фарзанликка олиш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича алоҳида иш юритиш тартибида, фарзандликка олувчилар (олувчи), васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари, шунингдек прокурор иштирокида суд томонидан кўриб чиқилади” деб ўзгартириш киритилди.
Бундан асосий мақсад бола ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишдир.
Оила кодексининг 17-моддасига асосан никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек тиббий, ирсий ҳамда оилани режалаштириш масалалари бўйича маслаҳат бериш, никоҳланувчи шахсларнинг розилиги билан давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасалари томонидан амалга оширилади. Никоҳланувчи шахсни кўрикдан ўтказиш натижалари шифокор сири ҳисобланади ва у никоҳланувчи шахсга фақат кўрикдан ўтган шахснинг розилиги билан билдирилиши мумкин.
Башарти, никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одам иммунитети тақчиллиги вируси борлигини бошқасидан яширган бўлса, шу шахснинг никоҳи ҳақиқий эмас топишни талаб қилиб, судга мурожаат этишга ҳақлидир.
Тиббий кўрикдан ўтказишнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси оила кодексининг 17-моддасини бажариш юзасидан ҳамда соғлом оилани шакллантириш, ирсиятга боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олиш учун шарт-шароитлар яратишдир.
Равшанбек Атабаев, Гурлан тумани ФҲДЁ бўлими мудири