Yangiliklar
Тупроққалъа туман адлия бўлими томонидан “Туямўйин-Урганч” МСҚФБ ДУК Питнак шаҳар бўлими собиқ ишчи-ходимлари С.Рахимов ва бошқаларнинг ойлик маошлари берилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги «Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5883-сон Фармони ҳамда “Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-4536-сон Қарорларига асосан, «Туямўйин-Урганч» минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси» ДУК тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида «Ўзсувтаъминот» АЖ “Хоразм сув таъминоти” корхонаси ташкил этилганлиги, корхонанинг шартномалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислари қилиб белгиланганлиги аниқланди.
Ўрганиш жараёнида, ҳақиқатдан “Хоразм сув таъминоти” корхонаси “Туямўйин-Урганч” МСҚФБ ДУК Питнак шаҳар бўлимида ишлаган 87 нафар собиқ ишчи ходимларнинг 2020 йил февраль, март ва апрель ойларига ҳисобланган 212 647 952 сўм ойлик иш ҳақлари норматив ҳуқуқий хужжатларда белгиланган муддатларда тўланмасдан келаётганлиги аниқланди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган.
Шунингдек, ушбу Кодекснинг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги қайд этилган.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан “Хоразм сув таъминоти” корхонасига 2020 йил 13 май куни 23-3/4-сонли ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнининг содир этилишига кўмаклашувичи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Ушбу киритилган тақдимномага асосан, Хоразм сув таъминоти” корхонаси томонидан тўланиши лозим бўлган 212 647 952 (икки юз ўн икки миллион олти юз қирқ етти минг тўққиз юз эллик икки) сўм миқдоридаги иш ҳақлари “Хоразм сув таъминоти” корхонаси томонидан тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ
МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
№ |
Вакант лавозим номи |
Ойлик маоши |
Малакага оид талаблар |
Асосий вазифаси |
|
1 |
Хоразм вилояти адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими катта маслаҳатчиси |
4000000
|
Олий, Ҳуқуқшунос |
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини таҳлил қилади ва ўрганади; қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш фаолияти самарадорлиги масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил қилади, натижаси бўйича уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади; қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ҳуқуқий тартибга солиш юзасидан ҳалқаро ва хорижий тажриба, илмий, тадқиқот ишлари натижаларини ўрганган ҳолда қиёсий таҳлил қилади;
аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишларини, уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш учун ҳуқуқни қўллаш амалиётининг умумлаштириш материалларини давлат органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўллаш амалиётини, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон берувчи салбий омиллар, сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўради; давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятини таҳлил қилиш натижалари бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга оид таклифлар тайёрлайди; |
|
2 |
Урганч шаҳар адлия бўлими катта маслаҳатчиси |
2900000 |
Олий, Ҳуқуқшунос |
давлат органлари ва ташкилотларининг (шаҳар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш; давлат органлари ва ташкилотлари (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини шаҳар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот Ҳокимлик ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив тусдаги қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш; ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш; давлат органлари ва ташкилотларининг (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш.
|
|
|
|
||||
|
|
|
|
|
|
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 25 июнь кунига қадар ўз шахсий варақасини Хоразм вилоят адлия бошқармасининг Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.
Номзодлар ўз ҳужжатларини xorazm@minjust.gov.uz электрон почта манзили орқали ҳам юборишлари мумкин.
Мурожаат учун телефон: 62-226-05-28, манзил: Урганч шаҳри, Тараққиёт кўчаси.
Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;
судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.
Танлов ўтказиш тартиби куйидаги босқичлардан иборат бўлади:
бўш иш ўрнига танлов ўтказилиши ҳақида эълон бериш;
бўш иш ўрнига ҳужжат топширган номзодларни дастлабки ўрганиш;
тест синови;
номзод билан унинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказиш;
вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимлар бўйича номзодни марказий аппарат билан келишиш(суҳбат шаклида).
Танловда иштирок этишни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
- номзоднинг паспорт нусхаси;
- диплом (дипломдан кўчирма) нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;
- номзоднинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома объективка);
Агар!
Бўш иш ўринларига ишга кириш юзасидан ўтказиладиган танлов жараёнларида бирон-бир шахс томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг телеграмм ижтимоий тармоғидаги @antikorbot телеграмм боти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан Ҳазорасп тумани, Бўстон қишлоғи “Бўстон” маҳалласида яшовчи фуқаро К.Махмудованинг тайинланган пенсия миқдори камайтирилганлигидан норози бўлиб, амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Аниқланишича, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ҳазорасп туман бўлими мутахассислари томонидан пенсия ва нафақаларни тўғри тайинланиши ва тўланиши юзасидан ўтказилган текширишда фуқаро Махмудова Курванжан Каримовнанинг 1992-1994 йиллардаги қўшимча ҳисобланган иш ҳақларини ҳисобланган йилнинг 12 ойига бўлиб ҳисобланиши натижасида 11.291.744 сўм пенсия миқдори нотўғри ҳисоблаб тўланган деб хулоса қилинган ва бу ҳақда 2020 йил 27 апрел куни 34-сонли пенсиядан ортиқча тўловни ушлаш ҳақидаги қарори қабул қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро К.К.Махмудованинг манфаатини кўзлаб Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ҳазорасп туман бўлимининг 2020 йил 27 апрелдаги пенсиядан ортиқча тўловни ушлаш ҳақидаги қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида Ҳазорасп туман маъмурий судига ариза киритилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 26 май куни Хоразм вилоят Ҳазорасп туман маъмурий суди томонидан Ҳазорасп туман адлия бўлимининг фуқаро Махмудова Курванжан Каримовнанинг манфатида жавобгар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ҳазорасп туман бўлимининг 27.04.2020 йилдаги апрелдаги пенсиядан ортиқча тўловни ушлаш ҳақидаги қарорни ҳақиқий эмас деб топилган.
Жумладан, Ҳазорасп туман адлия бўлимининг аралашуви билан фуқаро Махмудова Курванжан Каримовнанинг манфати ҳимоя қилиниб, пенсиядан ортиқча тўловни ушлаш ҳақидаги мурожаати ижобий ҳал қилиниб қанотлантирилди.
Хива тумани, “Чинобод” маҳалласи, “Фахр” кўчаси, 11-уйда яшовчи фуқаро Эшниязов Матниёз Бобожанович Хива туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, унда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимларининг ҳатти-харакатларидан норозилигини билдирган.
Мурожаатида баён қилинган ҳолатлар туман адлия бўлими томонидан ўрганилганда қуйидагилар маълум бўлди.
Аниқланишича, фуқаро М.Эшниязовга 2019 йил 31 майдаги 514-сонли қарорга асосан қарорга биноан 27 йил 8 ой иш стажи билан 477.537.83 тийин миқдорда ёшга доир пенсия тайинланган.
Бироқ, фуқаро М.Эшниязов ушбу пенсия тайинланишидан норози бўлиб, 2019 йил 23 июл куни БТПЖ Хива туман бўлимига мурожаат қилган.
БТПЖ Хива туман бўлимининг 2019 йил 25 июлдаги
№ 01-33-226/30-02-37-529-сонли ва 2019 йил 19 декабрдаги
№ 01-33-226/30-01-37-816-сонли жавоб хатларида Қонуннинг 31-моддасига асосан фуқаро М.Эшниязовнинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти
1996-2005 йиллар бўлиб, бу вақтда Хива тумани собиқ “Р.Мадаминов” ширкат хўжалиги “Фрунзе” колхозида бухгалтер бўлиб ишлаган даврига тўғри келиши ва Хива туман идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлари архивининг 2019 йил 28 майдаги 729-сонли иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотномада ушбу йилларда иш ҳақларидан суғурта бадаллари ушланганлик тўғрисида маълумот қайд қилинмаганлигини асос қилиб, шу даврларни ҳисобга киритмасдан нотўғри пенсия тайинланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
81-моддасида меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат эканлиги ва ушбу кодекснинг283-моддаси 2-қисмида иш берувчиларнинг давлат ижтимоий суғуртаси учун бадал тўламаганликлари суғурта қилинган ходимни давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан таъминланиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди деб қайд этилган.
Бир инсон узоқ йиллар давомида жамиятга у ёки бу соҳада ҳисса қўшиб, виждонан меҳнат қилиб келса-ю, пенсияга чиқиш вақтида унинг унинг ҳуқуқлари бузилса, қанчалик алам қилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, туман адлия бўлими томонидан фуқаро М.Эшниязовнинг манфаатини кўзлаб, Хива туман маъмурий судига ариза киритилиб, суднинг 2020 йил 30 апрелдаги ҳал қилув қарорига биноан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг 2019 йил 31 майдаги 514-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, фуқаро Эшниязов Матниёз Бобожановичнинг 1996-2005 йилларда Хива тумани собиқ “Р.Мадаминов” ширкат хўжалиги “Фрунзе” колхозида бухгалтер бўлиб ишлаган давридаги ҳисобланмаган суғурта бадалларини қўшиб, қайта ҳисоблаш мажбуриятини юклатилди.
Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи конституциявий ҳуқуқ ҳисобланиб, инсон туғилиши билан унга эга булади.
Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 42-моддасига асосан, муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жойлар фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ берилади.
Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир киши ҳисобига ўн олти квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса – йигирма уч квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.
Эр-хотиндан ташқари турли жинсга мансуб шахслар бир хонага ёки бир хонали квартирага жойлаштирилишига йўл қўймаслик мақсадида муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча турар жой берилиши мумкин.
Фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча қўшимча уй-жой майдони бир хона тарзида ёки ўн саккиз квадрат метрли умумий майдон миқдорида берилади. Айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқароларга, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган рўйхат бўйича, шунингдек бажараётган иш шароитлари ва хусусиятига кўра қўшимча майдон зарур бўлган фуқароларга бундай майдон миқдори кўпайтирилиши мумкин.
Қўшимча уй-жой майдони олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифаларининг рўйхати, қўшимча майдонни бериш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги йилларда, афсуски, экстремизм чуқур илдиз отаётган мудҳиш иллат сифатида дунё ҳамжамиятини ташвишга солмоқда. Жаҳоннинг турли бурчакларида экстремистик ўчоқлар ва ташкилотлар пайдо бўлиб, мутаассиб аъзолари томонидан ақл бовар қилмас жиноятлар содир этилмоқда.
Экстремистларнинг асосий мақсади бирор-бир давлатда ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқариб, амалдаги тузумни ўзгартириш, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаш, миллий, ирқий, этник ва диний адоват қўзғатиш, маънавиятини емириш, моддий бойликларини талаш, қурол-яроғ ва наркотиклар савдосини кучайтиришдир.
“Экстремизм” тушунчаси Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда қайта-қайта келган “ғулув”, “туғён”, “ҳаддан ошиш” каби сўзлар билан ҳамоҳанг бўлиб, динимиз таълимотида уларнинг барчаси қаттиқ қораланган.
Мамалакатимизда экстремизм қарши курашиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2018 йилнинг 30 июлида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди.
I. Қонуннинг мақсади:
Қонуннинг мақсади экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
II. Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти:
Қонунда экстремизмнинг олдини олиш чора-тадбирлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
экстремистик фаолиятни амалга оширишга йўл қўймаслик тўғрисида расмий огоҳлантириш чиқариш;
юридик шахс томонидан экстремистик фаолият амалга оширилишига йўл қўймаслик тўғрисида тақдимнома киритиш;
экстремистик материалларни олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этишни тақиқлаш;
экстремизмни молиялаштиришни тақиқлаш;
юридик шахснинг фаолиятини тўхтатиб туриш;
ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш.
Экстремистик фаолият белгиларини ўз ичига олган, тайёрланаётган ғайриқонуний ҳаракатлар тўғрисида етарлича ва аввалдан тасдиқланган маълумотлар мавжуд бўлган ҳамда жавобгарликка тортиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органининг мансабдор шахси экстремизмнинг юзага келишига йўл қўяётган мансабдор шахсларга ва жисмоний шахсларга
бундай фаолиятга йўл қўймаслик тўғрисида ёзма шаклда
расмий огоҳлантириш чиқаради, огоҳлантиришда уни чиқаришнинг аниқ асослари кўрсатилиши лозим.
Шунингдек, юридик шахслар фаолиятида экстремизм белгилари аниқланса прокурор ёки ваколатли мансабдор шахс қонунбузарликка йўл қўймаслик тўғрисида тақдимнома киритади. Белгиланган муддатда қонунбузарликлар бартараф этилмаса юридик шахснинг фаолияти
суднинг қарори билан олти ойгача бўлган муддатга тўхтатиб турилади ёки Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қарори билан тақиқланади.
ЭКСТРЕМИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАЪҚИҚЛАНАДИ!!!
Муайянташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш суд тартибида амалга оширилади.
Экстремистик ташкилотларнинг рўйхати Адлия вазирлиги
ва Олий суднинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Фуқаролар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун жавобгарликка тортилади.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида рўйхатга олинган минтақавий, халқаро ёки хорижий ташкилот Олий суд томонидан экстремистик ташкилот деб топилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мазкур ташкилотнинг фаолияти тақиқланади ҳамда бу ташкилот тугатилади, унга тегишли бўлган мол-мулк эса мусодара қилинади ҳамда давлат мулкига ўтказилади.
Бир сўз билан айтганда, мазкур қонун мамлакатда экстремизмга қарши курашнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини белгилаб берди, зеро бугунгидаврда ким бўлишимиз ва қандай мавқега эга бўлишимиздан қатъий назар, ҳар биримизнинг вазифамиз экстремизм ва терроризмнинг қабиҳ ва ғаразли жинояткорона мақсад ва моҳиятини ёшларимиз ва бутун халқимиз орасида тинимсиз фош қилиш асосида огоҳликка чақиришдан иборатдир.
Инсоният пайдо бўлибдики у ўз тарихини яратиб келмоқда. Инсоният тарихини биз турли хил қиёслар ва ўхшатшлар билан келтиришимиз мумкин. Жумладан: инсоният тарихини ғоялар тарихи, тараққиёт йўли тарихи, инсоният тафаккури тарихи, инсоният сабр – бардош тарихи каби ва ҳоказо тарзларда ҳамда жихатларда изохлашимиз мумкин. Табиийки уларнинг ҳар бирини алохида алохида ёндашган ҳолда изохлари мавжуд.
Айни вақтда биз инсон сабр – бардоши тарихини таҳлил қиламиз. Инсоният тарихида бугунги кундаги каби эпидемияларни дунё бўйлаб тарқалиш (пандемия) ҳолати дастлабкиси эмаслиги ҳаммамизга аён.
Уларнинг айримларига тўхталиб ўтсак. Жумладан: Қора чечак (кейинчалик чин чечак номи билан аталган) эпидемияси ўта юқумли касаллик бўлиб VIII асрда Ҳиндистонда, X асрда Хитойда, XVIII асрда Англияда тарқалган. Касалланганлар орасида ўлим ҳолати 40% ни ташкил қилган.
1894 йилда аниқланган ўта юқумли карантин касалликларидан яна бири ўлат касаллигиди. Ўлат касаллигининг дастлабкиси 541 – 700 йилларда Мисрда, кейинчалик XIV Шарқий Хитой ва Европада, учинчи оқим XIX асрга оид бўлиб 50 йилдан ортиқ давом қилган. Касалланганлар орасида ўлим ҳолати 95 – 98% ни ташкил қилган.
Вабо касаллиги ўта хавфли юқумли касаллик ҳисобланиб XIX асрда дунё бўйлаб кенг тарқалган. Вабо пандемиясининг биринчи оқими 1816 – 1826 йилларда Хитой ва бутун Жанубий Шарқ давлатларига тарқалган, иккинчи оқими 1829 – 1851 йилларда бутун Европа ва Шимолий Америка ҳудудларига тарқалган, учинчи оқими 1852 – 1860 йилларда, тўртинчиси 1863 – 1875 йилларда бутун Осиё, Европа, Африка ва Шимолий Америка ҳудудларига тарқалган. Касалланганлар орасида ўлим ҳолати 60% ни ташкил қилган.
Терлама (тиф) ўта хавфли инфекцион касалликлар қаторига киради. Дастлаб мил.ав. 430 – 427 йилларда Афина давлатида тарқалган деб ҳисобланади.
Безгак касалллиги асосан иссиқ ҳароратли давлатларда учрайди, ҳамда Америка қитъаларида ҳам учрайди. Ўлим ҳолати келиб чиқиши юқори бўлган касаллик.
Санаб ўтилган барча пандемия ҳолатларида инсониятни карантин қоидаларига қатъий равишда амал қилганлиги унинг ҳозиргача бўлган тараққиётга етиб келишига сабаб бўлди.
Инсоният янги XXI асрга янгидан янги синовларни бошдан кечириш, уларни егиб ўтиш каби мақсадларни олдига қўйган холда қадам қўйди. Жумладан, ушбу синовлар XX асрда бўлгани каби жахон давлатлари ўртасидаги қуролланиш пойгаси каби эмас балки сунъий тартибда инсон томонидан яратилган ёки инсоннинг турли хилдаги илмий изланишлари, тажрибалари натижасининг маҳсули сифатида дунёга келган турли хилдаги вируслар томонидан қўзғатиладиган касалликларга қарши кураш масалалари долзарб бўлиб қолмоқда.
Бу каби вируслар томонидан 2002 йил ноябрда Хитой давлатининг Гуандун провинциясида келиб чиққан SARS эпидемияси, 2003 йилда келиб чиққан Парранда гриппи, 2012 йилдаги MERS синдроми, 2014 йилда келиб чиққан Эбола эпидемияси кабиларни келтириб ўтиш мумкин. 2019 йилнинг декабр ойида Хитойда Коронавирус (Covid-19) илк бора Хубэй вилоятининг Ухан шаҳрида Хуанан номли ҳайвон ва денгиз маҳсулотлари бозорига алоқадор бўлган маҳаллий аҳоли вакилларида намоён бўлган.
Ушбу вирусларнинг бир – бирига нисбатан хавфлилик даражасини таққослайдиган бўлсак ушбу рақамларга гувоҳ бўламиз. SARS вируси эпидемияси 8000 ҳолатдан 800 таси ўлим билан якунланган бўлса, Парранда гриппи яъни H5N1 вируси натижасида 861 ҳолатнинг 455 таси ўлим билан якунланган, MERS синдроми натижасида 2250 та ҳолатдан 850 таси ўлим билан якунланган, ЭБОЛА вируси эпидемияси тарқалиши натижасида 26593 ҳолатдан 11005 таси ўлим билан якунланганлигини кўришимиз мумкин. Агарда юқумлилик жихатидан SARS вируси 10%ни, Парранда гриппи яъни H5N1 вируси 60%ни, MERS синдроми вируси 35%ни, ЭБОЛА вируси 50%ни ташкил қилса, Covid-19 2,3%ни ташкил қилади.
Ушбу эпидемиологик жараёнларни кимдир диний жихатларга асосланиб, кимдир илмий жихатларга асосланиб бахо беради. Аммо ушбу каби жараёнларни олдини олиш, ижобий томонлама назорат қилиш фақатгина давлат мажбурлов йўллари, усул ва услублари билан эмас, балки инсонларнинг ўзлари томонидан онгли равишда оддий озодалик, гигиена қоидаларига амал қилишлари, ҳамда белгиланган тартибда карантин қоидаларига амал қилиш орқали олдини олишимиз мумкин.
Азиз замондошим ўзингизни, ота – онангизни, ака – ука ва опа – сингилларингизни, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингизни соғлиги ва саломатлиги сиз ва бизга боғлиқ. Бунинг учун сиздан заруратсиз кўчага чиқмаслик, жамоат жойларига бормаслик, кўчага чиққанингизда тиббиёт ниқобисиз юрмаслик, қўлингизни тез – тез совунлаб ювиб туриш каби оддий элементар одатларни ўзимизга доимий ҳамроҳ қилиб олишимиз зарур.
Ўзингиз, оилангиз, жамият ва давлат учун уйда қолинг.
Инсоният яратилганидан буён жамият ривожи, мамлакат тараққиётига рахна солиб келаётган иллат коррупция ҳисобланади. Сўзим бошида инсонлар ҳақидаги бир фалсафий фикрга эътиборингизни қаратмоқчиман. Инсон фаришта ва ҳайвонлар орасидаги мавжудот бўлганлиги учун унда меҳр-оқибат, инсоф, адолат, муҳаббат, одамийлик, саховат каби ижобий фазилатлар билан бирга нафс, очкўзлик, ҳирс сингари ҳайвоний иллатлар ҳам учраб туради. Айнан мана шундай инсоний фазилаталардан кўра ҳайвоний иллатлари кучли бўлган одамлар коррупцияга йўл қўяди. Бундай кимсалар жамият учун ниҳоятда хавфлидир. Мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар, коррупцияни йўқотиш учун қилинаётган ишлар бугунги кунда ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. Бироқ, шунга қарамасдан жамиятимизда коррупцион ҳолатлар ҳали-ҳануз афсуски учраб турибди. Тўғри, бу иллатдан қисқа муддатда осонликча қутилиб бўлмайди. Бунинг учун ҳар биримиз коррупцияга қарши тинимсиз кураш олиб боришимиз , қаердаки қонун бузилиш ҳолатларини кўрсак, дарҳол тегишли ташкилотларга мурожаат қилишимиз, ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни яхши англашимиз лозим, деб ўйлайман.
Коррупцияни ҳеч кимга ҳеч қандай фойдаси тегмайдиган ажриққа қиёслаш мумкин. Унинг илдизини ўз вақтида йўқ қилмасак, кундан кунга ривожланиб, ҳамма ёқни эгаллаб бораверади. Коррупцияни йўқотиш учун ҳам унинг илдизига ўз вақтида болта уриш лозим. Шу ўринда коррупциянинг илдизи нима деган савол туғилади. Коррупциянинг асл илдизи бу – саводсизлик, ўзига ишонмаслик, ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши англамаслик. Ҳар бир инсон, авваламбор, ўзига ишониши керак. Инсон қачон ўзига ишонади, қачонки унинг билими, саводи бўлса, у бошқалардан нажот кутмайди. Ҳеч кимга ҳеч нарсага қарамасдан ўз мақсади йўлида олға боради. Шу ўринда яна бир фалсафий фикрга эътиборингизни қаратмоқчиман. Ҳар бир инсон олдида ҳар қандай масалада ҳамиша икки йўл туради: бири осон йўл, иккинчиси қийин, машаққатли йўл. Осон йўл доимо инсонларни ўзига чорлаб туради, лекин бу йўлнинг охири вой. Қийин йўлдан юриш эса ҳаммага ҳам ёқавермайди, бироқ бу йўл порлоқ келажак сари етаклайди. Билимсиз, савиясиз, маънавиятсиз, сабрсиз, нафс қулига айланган одамлар осон йўлни танлайди ва ботқоққа ботади. Ўзига ишонган, келажакни кўра оладиган, юксак маънавиятли инсонлар машаққатли йўлни танлайдилар ва бир умрлик ҳаловатга эришадилар. Коррупция ҳам осон йўлни танлаш натижасида юзга келади. Шундай экан, биз ёшларга умри давомида ҳамиша тўгри йўлдан, ҳалол йўлдан юришни ўргатмоғимиз керак, бу ҳар бир фуқаронинг бурчидир, халқпарвар ва меҳнатсеварлик, хақгўйлик тез фурсатларда бойишга ҳаракат қилмасдан қийин лекин ҳақ йўлни танлаш лозим деб ўйлайман. Шунда коррупциянинг бир илдизини йўқотган бўламиз.
Коррупция ҳақида гап кетар экан раҳбар маънавияти деган тушунчани ҳам назардан четда қолдирмаслигимиз лозим. Бу оддий тушунча эмас, раҳбар маънавияти деганда бирор лавозимдаги шахснинг дунёқараши, хулқ-атвори, унинг ҳаётга бўлган қарашлари, инсоний фазилатлари назарда тутилади. Раҳбар қайси соҳада бўлмасин, ҳалол-ҳаромнинг фарқига борса, ўз вазифасини сидқидилдан бажарса, ўз манфаатидан кўра ўзгалар, айниқса, халқ манфаатларини устун қўйса, ўз вазифасига виждонан ёндашиб, астойдил ишласа, ўша соҳа гуллаб- яшнайверади. Афсуски, айрим раҳбарлар бундай инсоний фазилатлардан йироқ. Нафақат раҳбарлар, балки, ҳар бир шахс ҳар томонлама комил, узоқни кўра оладиган, борига қаноат қиладиган бўлса, у алсо коррупциядек жирканч ишга қўл урмайди.
Коррупциянинг яна бир илдизи бу – фуқароларимизнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билмасликларидир. Фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишда юридик соҳанинг аҳамияти катта, албатта. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020-йил 29-апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фамонининг имзоланиши бу борада айни муддао бўлди.
Хулоса ўрнида айтиш лозимки, коррупцияни йўқ қилиш учун ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган тизимли ишларга ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши жоиз. Шундагина фарзандларимизнинг порлоқ келажаги, мамлакатимизнинг ривожи, ҳаётимиз фаровонлигига замин ҳозирлаган бўламиз. Зеро, келажак бугундан бошланади.
Бутун дунё бўйлаб, ҳар йилнинг 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади. Ушбу байрам кўпчилик давлатларда “Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида ҳам эътироф этилади. “Халқаро болалар куни” учун махсус байроқ ҳам ишлаб чиқилган. Мазкур байроқ ўзининг рамзий маъносига эга. Орқа фондаги яшил ранг юксалиш, беғуборлик, фаровонлик рамзи бўлса, марказдаги Ер шари ва унинг атрофидаги қизил, кўк, сариқ, оқ ва қора ранглар дунёнинг исталган бурчагидаги болалар ирқи, миллатидан қатъий назар тенг эканлигини ифодалайди.
Келажак тарих билан бунёд этилади дейилганидек, ушбу куннинг ҳам ўз тарихи бор. Бу кунни айнан 1 июнь санасида нишонлаш таклифи 1925 йил Женевада илгари сурилган ва 1950 йилдан эса 1 июнь Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бутун дунёда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланиб келинади. Мазкур сананинг асосий моҳиятларидан яна бири унинг байроғида ҳам ўз ифодасини топган. Унда ер шари барчамизнинг умумий уйимиз ҳисобланса, атрофидаги болалар эса бахт-саодат учун бирлашганидан далолат беради.
Ёзнинг биринчи куни дунёнинг деярли барча мамлакатларида келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари ўтказилади. Истироҳат боғлари эса болаларнинг табассумлари билан гўёки мўъжизалар дунёсига айланади. Мамлакатимиздаҳамушбу байрам ҳарйилидиллардақувонч ила нишонланади. Сабаби Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон қўшилган илк халқаро шартномалар қаторида, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидан сўнг айнан Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенция туриши ҳам бунинг яққол исботидир.
Шу куни оғир бемор, даволанишга муҳтож ва ногирон болалар учун хайрия акциялари ва тадбирлар ташкил қилинади. Болаларни ҳимоя қилиш куни байрамининг мақсади кенг жамоатчилик диққатини муаммоли болаларга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдир.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассуми орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотади. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли. Бахтимизга болажонларимиз соғ бўлишсин, келажакда жамиятимиз равнақи учун фойдаси тегадиган, билимли, етук фарзандлар бўлиб камолга етишсин.
Хоразм вилоят юридик техникуми
девонхона мудири Ирода Байжанова
Янгиариқ туман “Вакиллар” маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг карантин даврида ун маҳсулотларини топишда қийналаётганлиги, маҳалласига кўчма савдо орқали ун маҳсулотларини етказиб берилишида ёрдам сўраб телефон алоқаси орқали қилинган мурожаатига туман адлия бўлими томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, туманнинг “Вакиллар” маҳалласига аҳолининг кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўладиган озиқ-овқат маҳсулотлари кўчма савдосини ташкил қилиш орқали муаммони ечими топилди.
Бунда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда шу маҳаллада яшовчи
50 тадан ортиқ оилаларга ун маҳсулотлари билан бир қаторда картошка, пиёз, ўсимлик ёғи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг белгиланган нархлар асосидакўчма савдоси ташкил қилиниши таъминланди.
Карантин даврида туман адлия бўлимига телефон алоқаси ва ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган мурожаатларни белгиланган муддатларда кўриб чиқишга ҳамда ижобий ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилган.