Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

31
“Очиқ эшиклар” куни ҳуқуқий тарғибот тадбири Хоразм вилоятида ўтказилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 31 май куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ.Машарипов ва Гурлан туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлигида тумандаги фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш борасида сайёр қабул ўтказилди. Мазкур сайёр қабулда фуқароларнинг муаммолари жойида хал қилиниб, тегишли тартибда фуқароларда мурожаатлар қабул қилинди. Шунингдек, туман ҳокимлигида оммавий ахборот воситалари иштирокида “Очиқ эшиклар” куни ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва фуқароларни қизиқтирган ҳуқуқий саволларга жавоблар берилди. Тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди.

 

30
“Мафтункор ранглар олами” мавзусида имконияти чекланган болалар ўртасида бадиий-ижодий кўрик танлов бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 30 май куни Шовот туман ҳокимлиги, туман адлия бўлими, Ўзбекистон ногиронлар жамияти Шовот туман бўлими ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб “Мафтункор ранглар олами” мавзусида имконияти чекланган болалар ўртасида бадиий-ижодий кўрик танлов бўлиб ўтди. Танлов иштирокчилари ва ғолибларига тадбир ташкилотчилари томонидан совғалар топширилди.

24
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бугунги кун талаби!

Хоразм вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг 2019 йил 15 майдаги “Инсон ҳуқуқлари - олий қадрият” лойиҳаси доирасидаги буйруғи ижросини таьминлаш мақсадида жорий йилнинг 21 май куни бошқарма раҳбарияти томонидан Хонқа тумани “Ойдин хаёт” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда жисмоний шахсларнинг бир қатор мурожаатлари жойида ҳал қилиниб, қолган мурожаатлар Ҳонқа туман адлия бўлими иш юритувига қабул қилинди.

24
“Ёшлар ва қонун” республика танловини вилоят босқичи Хоразм вилоятида ўтказилди!

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида тасдиқланган “Ёшлар ва қонун” республика танловини ўтказиш бўйича қўшма қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг
21 май куни Ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят кенгаши биносида “Ёшлар ва қонун” танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Кўрик-танлов босқичларини ҳаққоний ва адолатли ўтказиш учун ҳакамлар ҳайъати шакллантирилиб, танлов шартлари ҳакамлар ҳайъати томонидан “Ёшлар ва қонун” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ баҳоланди.

Гуруҳларнинг бадиий чиқиши ва саҳна кўринишининг ўзига хослиги, миллийлиги, мазмундорлиги, янгилиги, гуруҳларнинг ўзини таништириш ва саҳна кўринишлари жараёнида мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни инобатга олиш ҳамда улар моҳиятини оддий ва халқчил тарзда очиб бериши, белгиланган вақтга қатъий риоя қилиниши, кийими, ижоди, бадиий ҳамда воқеа-ходисаларни халқчил асосда тайёрланишини баҳолаш асосий мезони ҳисобланди.

Ўтказилган кўрик-танлов якунига кўра биринчи ўринни Хива тумани,
иккинчи ўринни Хазорасп тумани, учинчи ўринни Урганч тумани жамоалари эгаллашди. Танлов ғолиблари ва иштирокчиларига диплом ва фаҳрий ёрлиқлар ҳамда қимматбахо совғалар топширилди.

 

24
“Инсон ҳуқуқлари олий қадрият”!

Жорий йилнинг 23 май куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси, Хоразм вилоят Юридик коллежи ўқитувчи ва талабалари, шунингдек давлат нотариал идораси нотариуслари томонидан жорий йилнинг 10 май кунидан 30 июнь кунига қадар “Инсон ҳуқуқлари олий қадрият” номи билан бўлиб ўтадиган акция ҳамда ушбу акция доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар билан маҳаллий телеканалнинг “Акс” кўрсатуви орқали жонли эфирда тўғридан-тўғри чиқиш қилинди. Мазкур кўрсатувда акция доирасида фуқаролар томонидан берилган саволларга бошқарма ходимлари томонидан белгиланган тартибда жавоб берилиб, бошқарма ходимлари томонидан акцияда барча фуқаролар фаол иштирок этишлари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

20
Мурожаат ва унинг ечими!

Қўшкўпир тумани, Қатағон қишлоғи, Баратлар маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ш.Сапаеванинг моддий ёрдам олишда амалий ёрдам беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “ишонч телефони”га қилган мурожати тегишли мутахассислар иштирокида кўриб чиқилди.

Вилоят адлия бошқармаси ва бу соҳага масъул бошқа идора
ва ташкилотлар билан ҳамкорликда фуқаро Ш.Сапаеванинг оилавий аҳволи жойига чиқиб ўрганилиб, вилоят адлия бошқармасининг таклифи билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 мартдаги 165-сон Қарори билан тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикаси
ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида унинг жорий йилнинг 8-майдаги аризасига мувофиқ, Қўшкўпир туман “Баратлар” маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги нафақа тайинлаш комиссиясининг 2019 йил 16 майдаги қарори билан бир марталик моддий ёрдам пули тайинланди.  

20
Фуқаролардан ноқонуний пул ундириш ҳолатлари тўхтатилди

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Ҳазорасп тумани Питнак шаҳри аҳолиси ўртасида маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти юзасидан жамоатчилик фикри ўрганилди ва унда билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, тегишли ҳужжатлар мониторинг асосида таҳлил қилинди.

Таҳлил давомида Питнак шаҳридаги жами 11 та маҳалла фуқаролар йиғини томонидан 2016-2018 йиллар давомида фуқаролардан асоссиз равишда ҳамда ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича ҳақ ундириб келинганлиги аниқланди.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларининг фуқароларга кўрсатиладиган пуллик хизмат турлари ҳамда ундириладиган маблағлар миқдори белгиланган йиғилиш қарорларини бекор қилиш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарлари номига тақдимнома таъсир чораси киритилди ва 11 та йиғилиш қарори бекор қилиниб, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларининг фуқаролардан ноқонуний пул ундириш билан боғлиқ ҳаракатлари тўхтатилди.

 

Хоразм вилоят адлия бошқармаси

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни

қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими

бош маслаҳатчиси М.Юлдашев

 

 

20
Хоразм вилоятида “Ҳаракатлар стратегиясининг миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашдаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Жорий йилнинг 18 май куни вилоят ҳокимлигида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган вазифалар ижроси бўйича хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш юзасидан Хоразм вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси ва вилоятдаги миллий маданий марказлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокида “Ҳаракатлар стратегиясининг миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашдаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бўлим бошлиғи, вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи ҳамда вилоят маънавият ва тарғибот маркази бошлиғи томонидан маъруза қилинди. Тадбир тафсилтолари маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди.

18
Суд-экспертлик фаолияти янада такомиллаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил
1 апрелда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4125-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг
8-банди ижроси юзасидан чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилган.

Мазкур чора-тадбирлар дастурининг 3-бандида Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлари ва суд ходимлари, шунингдек адвокатлар учун Урганч шаҳрида минтақавий семинар ташкил этиш белгиланган.  

Шунга кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг
18 май куни Урганч шаҳридаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят кенгаши биносида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти терговга қадар текшириш, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ҳамда суд ходимлари, шунингдек адвокатлар учун семинар ўтказилди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
17 январдаги “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4125-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ва ахамияти тушунтирилиб, Суд-экспертлик амалиётига янги инновацион ишланмаларни жорий этиш, суд экспертизаларининг турларини кенгайтириш, уларнинг сифати ва ишончлилигини ошириш бўйича тадбир иштирокчиларига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

15
15 май – Халқаро оила куни Хоразм вилоятида кенг нишонланди!

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Нарбаева томонидан 2019 йил 15 май – Халқаро оила кунини республиканинг барча ҳудудларида кенг нишонлаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилада маънавий-ахлоқий қадриятларни қарор топтириш, жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлаш оиланинг тутган ўрнини тарғиб этиш бўйича 2019 йил
1 март куни тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар режаси таъминлаш мақсадида вилоят адлия бошқармаси, адлия бўлимлари, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, ФҲДЁ, оила маркази, туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликдла Урганч шаҳрида ҳамда Урганч туманида жорий йилнинг 13 май куни “Ҳуқуқий саводхонлик” куни тадбирлари ёш оила қурувчилар иштирокида ўтказилди. Тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди.