Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

29
ҲАР МУРОЖЖАТ ЭЪТИБОРДА!

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Шовот туманида Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Машариповнинг сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабул давомида жами 22 та фуқароларнинг муаммолари тингланиб, ечими топилмаётган мурожаатлар ваколат доирасида кўриб чиқиш учун иш юритишга қабул қилинди.
Мазкур қабул давомида 1952 йилда туғилган ногиронлиги бўлган фуқаро С.Жуманиёзов томонидан ногиронлик аравачасига муҳтожлиги, ушбу масала ҳозирги кунга қадар ҳал этилмаётганлиги билдирилган.
Мазкур масала вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан ижобий ҳал этилиб,  фуқаро С.Жуманиёзовга жорий йилнинг 26 декабрь куни вилоят Ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда янги замонавий ногиронлик аравачаси топширилди.

25
ХОДИМЛАРНИНГ ИШ ҲАҚЛАРИ УНДИРИЛДИ.

Урганч шаҳар адлия бўлими томонидан ўтказилган сайёр қабул давомида фуқаро Ё.Эшязова “Хоразм иссиқлик манбаи” ДУКда ишлаган даври учун ойлик иш ҳақини олаолмасдан келаётганлиги сабабли иш ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраган.
Бўлим томонидан ўтказилган ўрганишда, “Хоразм иссиқлик манбаи” ДУК томонидан фуқаро Ё.Эшязовага 2020 йил 1 ноябрь ҳолатига тўланиши лозим бўлган 4.263.505 сўм ойлик иш ҳақи тўланмасдан келинаётганлиги аниқланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг
161-моддасида “Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас”-деб белгилаб қўйилган.
Мазкур кодекснинг 154-моддаси талабларига кўра эсаиш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг
161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги қайд этилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 19 мартдаги 88-сон “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишинига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 3-бандига кўра вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавоб бериши кўрсатилган.
Юқоридаги қарор ижроси ва ходимларга иш ҳақи ўз вақтида тўланиши таҳлил қилинганда, 338 нафар ишчи-ходимга 253.537.084 сўм иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.
“Хоразм иссиқлик манбаи” ДУКга 2020 йил 27 ноябрь куни 15-3/308-сон киритилган тақдимномага асосан, корхонада ишловчи жами 338 нафар ходимларга 253.537.084 сўм иш ҳақлари тўланиши ва “Хоразм иссиқлик манбаи” ДУК директорини Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 49-моддаси 1-қисмига асосан 1.115.000 сўм маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

18
ҲАР БИР ТАДБИРКОР МАНФААТИ ЭЪТИБОРДА!

Хоразм вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро И.Худайбергановнинг тадбиркорлик фаолияти учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги ҳоким қарори туман ҳокимининг 2020 йил 7 июлдаги
1680қ-сонли қарори билан бекор қилинганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилиб, муржаатни кўриб чиқиш давомида Боғот туман ҳокимининг 2020 йил 7 июлдаги 1680қ-сонли қарори билан туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича” туман ишчи комиссиясининг 2020 йил 4 июлдаги 4-8-сонли йиғилиш баёнига асосан Боғот туман ҳокимининг 2018 йил 16 июлдаги 2060қ-сонли ва 2019 йил 17 июндаги 4413қ-сонли қарорлари бекор қилиниб қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

         Аниқланган ҳолатлар юзасидан адлия бошқармаси томонидан Боғот туман маъмурий судига Боғот туман ҳокимининг 2020 йил июлдаги 1680қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан ариза киритилиб, суднинг қарорига асосан Боғот туман ҳокимининг 2020 йил 7 июлдаги 1680қ-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, фуқаро И.Худайбергановнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

18
АДЛИЯ АРАЛАШГАЧ!

Фуқаро М.Акбарова 18.08.2020 йил куни Қўшкўпир туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, туманнинг “Чаманзор” маҳалласида яшаб келаётганлиги, муқаддам 2015 йилда Муқимий номидаги Қўқон давлат педогогика институтини Меҳнат таълими йўналишини тамомлаганлигини, хозирда туманнинг 1-сон ихтисослаштирилган мактаб интернатида технология фани ўқитувчиси бўлиб ишлаб келаётганлиги, бироқ, ушбу мактабда унинг мутахассислиги бўйича таълим бериш учун кам вақт ажратилганлиги сабабли, ўз мутахассислиги бўйича қўшимча иш топишда амалий ёрдам сўраган.

Ушбу мурожаатни кўриб чиқиш мақсадида туман ҳалқ таълими бўлимидан тизимида мавжуд бўш иш ўринлари бўйича маълумот сўралганда, туман ҳклқ таълими бўлими тизимида ҳозирги кунда ушбу мутахассислик бўйича бўш иш ўринлари мавжуд эмаслигини билдирган.

Бироқ, туман адлия бўлими ташаббуси билан мурожаат юзасидан ўтганиш ўтказиш учун туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассислари ишга жалб қилинган ва олиб борилган ўрганишлар натижасида, туманнинг 7-сонли умумтаълим мактабида ўриндошлик асосидаги бўш иш ўрни мавжадлиги аниқланиб фуқаро ушбу умум таълим мактабига қўшимча ишга жойлаштирилиши таъминланди.

17
Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этилади!

Жорий йилнинг 17 декабрь куни вилоят адлия бошқармаси томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимлари масъул ходимлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари юридик хизмат ходимлари иштирокида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг ҳуқуқий экспертизаси: амалиёт
ва муаммолар” мавзусида онлайн семинар ўтказилди.

         Семинар давомида иштирокчиларга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари ҳуқуқий экспертизасининг аҳамияти, қарорларнинг ҳуқуқини муҳофаза қилувчи ва суд органлари томонидан бекор қилинаётганлигининг статистикаси ва асосий сабаблари, йўл қўйилаётган камчиликлар, муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича мисоллар ёрдамида тушунтиришлар берилди.

         Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш
ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги  218-сон қарори, 2020 йил 17 сентябрдаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 561-сон қарорлари ва ушбу соҳалар бўйича келгусидаги режалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

16
ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Хонқа тумани, Олажа қишлоғи, Ойдин-Ҳаёт маҳалласида яшовчи фуқаро Ботирова Шарофат Яқубовнанинг Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси ва туман санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан тиббий кўрикдан бепул ўтказилмаганлик ҳолатидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида Хонқа туман мактабгача таълим бўлими томонидан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарорида белгиланган тартибда фуқарони бепул тиббий кўрикдан ўтказиб беришни сўраб, жорий йилнинг 10 июнь куни 01-01/6-6-445-сонли алоқа хати билан Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси ва туман санитария эпидемиологик осойишталик марказига мурожаат қилинганлиги, лекин бирлашма ва марказ томонидан тиббий кўрикдан бепул ўтказиш асоссиз равишда рад этилганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
13 майдаги 391-сонли қарорининг 50-бандида “Давлат мактабгача таълим ташкилотининг штатдаги ходимлари соғлиқни сақлаш муассасаларида белгиланган тартибда бепул тиббий текширувдан ўтади” деб кўрсатилган.

Бироқ, туман тиббиёт бирлашмаси ва туман санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан юқоридаги қарорда белгиланган талабга риоя қилинмасдан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилиб келинаётганлиги аниқланди.

Шунга кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан Хонқа туман Мактабгача таълим бўлимида методист лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Ботирова Шарофат Яқубовнани белгиланган тартибда бепул тиббий текширувидан ўтказиш бўйича туман тиббиёт бирлашмаси ва туман санитария эпидемиологик осойишталик марказига мажбурият юклаш тўғрисида Хонқа туман маъмурий судига ариза киритилди.

Хонқа туман маъмурий судининг 2020 йилнинг 24 ноябрь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан фуқаро Ш.Ботированинг тиббий кўрикдан бепул ўтказиш юзасидан Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси ва туман санитария эпидемиологик осойишталик марказига мажбурият юклатилди.

15
Урганч шаҳридаги 53008-сонли ҳарбий қисмда тарғибот тадбири ўтказилди!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 14 декабрь куни Урганч шаҳридаги 53008-сонли ҳарбий қисм маънавият ва маърифат маркази биносида ҳарбий хизматчи ҳамда Қуролли Кучлар хизматчилари иштирокида семинар тренинг машғулоти ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, қонуннинг мақсади тушунтирилди.
Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, мазкур Қонун ижроси ҳамда бошқа қонунчиликлар бўйича берилган саволларга бошқарма ходими томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.

14
Миллий гвардиям фахрим!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 14 декабрь куни Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари иштирокида семинар тренинг машғулоти ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, қонуннинг мақсади тушунтирилди.
Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, мазкур Қонун ижроси ҳамда бошқа қонунчиликлар бўйича берилган саволларга бошқарма ходими томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.

11
ТАДБИРКОР МУРОЖААТИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ!

Якка тадбиркор Зарипов Бобурбек Равшанович Урганч шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилиб, унда шаҳардаги Амударё кўчаси “Чолиш деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида жойлашган ўзига тегишли бўлган устахона биноси ва ер майдони давлат ҳамда жамоат эҳтиёжлари учун 2017 йилда бузиб олиниши эвазига шаҳар ҳокимлиги томонидан келишувга асосан компенсация сифатида берилиши лозим бўлган ер майдони ажратиб берилмасдан келинаётганлиги, оқибатда мебель жиҳозлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган тадбиркорлик фаолияти иқтисодий ночор аҳволи келиб қолганлиги натижасида тугатилиб, шу кунга қадарли 20 млн. сўм моддий ва 10 млн. сўм маънавий зарар кўрганлигини, шу сабабли шаҳар ҳокимлигидан ер майдони ажратиб берилиши ҳамда моддий ва маънавий зарарни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраган.
Аниқланишича, Урганч шаҳар худуди инфратузилмасини қайта қуриш, реконструкция қилиш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш учун 2013-2017 йиллар учун ишлаб чиқилган Давлат дастурига биноан шаҳар бош режасига асосан фуқаро Б.Зариповга тегишли, Урганч шаҳар Амударё кўчаси “Чолиш деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида жойлашган устахона биноси бузиб, ер майдони давлат ҳамда жамоат эҳтиёжи учун олиниши эвазига томонлар, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 27-28-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли (2020 йил 1 январга қадар амалда бўлган) қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шаҳсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низоми асосида, Урганч шаҳар ҳокимлиги ва фуқаро Б.Зарипов ўртасида 2017 йил 14 февраль куни Урганч шаҳрини марказий кисмини реконструкция килиниши муносабати билан йиқиб олиниши белгиланган нотурар жойнинг компенсация тури ва микдори юзасидан келишув шартномаси тузилган.
Келишув шартномасининг 3.1-бандида фуқаро Б.Зариповга тегишли Урганч шаҳар Амударё кўчаси “Чолиш деҳкон бозори” МЧЖ ҳудудида жойлашган устахона биноси Урганч шаҳар бош режасига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузиб олиниши эвазига, компенсация сифатида барча етказилган зарарларни оплаш учун Урганч шаҳар ҳокимлиги Урганч шаҳар, 181а-квартал ҳудудидан икки қаватли, биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси, иккинчи қавати турар-жой қуриш учун 400 кв.метрдан иккита, жами 800 кв.метр ҳамда Урганч шаҳар Амударё кўчаси ҳудудидан жойлаштирилиши режалаштирилаётган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси қуриш учун 100 кв.метр ер мадони ажратиб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.1-бандига эса келишув шартномаси имзолангандан кейин нотурар биноси бузилаётган Б.Зариповга мазкур шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган тартибда ва муддатларда ер майдони ажратиб бериш мажбуриятини олиб, унга Урганч шаҳар, 181а-квартал ҳудудидан икки қаватли, биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси, иккинчи қавати турар жой қуриш учун 400 кв.метрдан иккита, жами 800 кв.метр ер майдони ажратиб берилган бўлсада, қадар шаҳар ҳокимлиги томонидан келишув шартномасига асосан компенсацияси сифатида ажратиб берилиши лозим бўлган Урганч шаҳар Амударё кўчаси ҳудудидан жойлаштирилиши режалаштирилаётган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси қуриш учун 100 кв.метр ер майдони ажратиб берилмаган.Урганч шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига Урганч шаҳар ҳокимлигидан 14.02.2017 йил кунги келишув шартномасига асосан Зарипов Бобурбек Равшановичга келишув шартномасига асосан ажратилиши лозим бўлган Урганч шаҳар Амударё кўчаси ҳудудидан жойлаштирилиши режалаштирилаётган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси қуриш учун 100 кв.метр ер майдони ажратиш ҳамда моддий ва маънавий зарар пулларини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришни сўраб даъво аризаси киритилди ва фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 07.12.2020 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан Б.Зариповга Урганч шаҳар Амударё кўчаси ҳудудидан жойлаштирилиши режалаштирилаётган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси қуриш учун 100 кв.метр ер майдони ажратиш ҳамда 2,0 млн. сўм моддий ва маънавий зарар пулларини ундириш белгиланиб, тадбиркорнинг талаби қаноатлантирилди.

10
10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни!

1948 йил 10 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 3-сессиясидаги резолюцияга биноан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул  қилинган.
1950 йили БМТ томонидан ушбу кунни Инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонлаш белгиланди. Декларация инсонларнинг барчасига бирдек тегишли бўлган ҳуқуқларини ўз ичига олган бўлиб, шу кунгача дунёнинг 500 дан ортиқ тилига таржима қилинган.
 Мазкур халқаро ҳужжат ҳар бир инсоннинг шахсий дахлсизлиги, мулк, эътиқод ва сўз эркинлигини, фуқаролик, давлат бошқарувида қатнашиш, сайлаш ва сайланиш, оила, меҳнат ва дам олиш, таълим, тиббий ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, маданият ва санъат асарларидан баҳра олиш ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
БМТ шафелигида ушбу кун ҳар йили муайян мавзу доирасида ўтади. 2020 йилда бу кун "Инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг таъминотида янада самарали тикланиш” шиори остида ўтмоқда.
10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан вилоят адлия бошқармаси томонидан олий таълим муассасаларида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, шу жумладан, одам савдосига қарши кураш ҳамда мажбурий меҳнат бўйича ёшлар билан тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган буклет ва флаерлар йиғилиш иштирокчиларига тарқатилди.