Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

26
Миссионерлик ва прозелитизмни олдини олиш давр талаби

2018 йилнинг 26 сентябрь куни Урганч тумани Саноат касб-ҳунар коллежида “Миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибатлари, уни олдини олишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ва вилоят “Ёшлар иттифоқи” масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари, тумандаги уюшмаган ёшлар иштирок этди.
Тадбирда ҳозирги кунда миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибатлари, миллий қонунчилигимизда диний бағрикенглик ўрнатилганлиги, миссионерлик ва прозелитизм тақиқланганлиги, ушбу ноқонуний ҳаракатлар учун жавобгарлик масалалари, уни олдини олиш чоралари, юртимизда мазкур ҳолатлар бўйича рўй берган воқеа ва ҳодисалар тўғрисидаги маълумотлар тадбир иштирокчиларига етказилиб, ушбу ҳолатлар бўйича ишланган видеоролик намойиш этилди.


24
Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга яна бир қадам ташланди.

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Хазорасп туман адлия бўлими
туман прокуратураси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3928-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда бўлим ходимлари томонидан мазкур қарор билан туманларда даражасида фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича намунавий таркибдаги идоралараро комиссиялар тузилганлиги, ушбу комиссиялар тегишли ҳудуддаги фойдаланилмаётган объектларнинг рўйхатини шакллантириши, фойдаланилмаётган объектларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича “йўл хариталари” ва инвестиция лойиҳаларини мулкдорлар билан бирга ишлаб чиқиши, мулкидан фойдаланмаётган мулкдорларга (юридик шахсларга) нисбатан таъсир чораларини қўллаш ҳақида хулоса тақдим этиши ҳамда тадбиркорларга инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиши, шунингдек қарорда кўрсатилган вазифалар ҳақида йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди.

                                                                                                 

24
Биз коррупцияга қаршимиз.

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Урганч Давлат Университетида,
22 сентябрь куни Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиалида,
24 сентябрь куни Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Урганч филиалида Хоразм вилоят адлия бошқармаси ҳамда Урганч шаҳар ва туман адлия бўлимлари томонидан “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида адлия флешмобига старт берилди.

Мазкур флешмобда демократик қадриятлар қарор топиб бораётган бир вақтда давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансаб мавқеини суистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этилиши давлат ҳокимиятининг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига, натижада амалдаги ҳокимиятга нисбатан норозиликка сабаб бўлиши, коррупциянинг маълум бир давлатда ривожланиши эса ўша давлатнинг таназзулига олиб келиши тадбирда иштирок этган иштирокчиларга тушунтирилди.

“Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида ўтказилган адлия флешмобида 1000 мингдан ортиқ ўқитувчи ва талабалар фаол иштирок этишди.

                                                                                                                           

15
Хоразм вилоятидаги туман адлия бўлимларига хизмат автомашиналари топширилди.

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Махмуджон Шухратович Истамов бошчилигида Шовот, Гурлан, Урганч ҳамда Кўшкўпир туман адлия бўлимларига хизмат автотранспорт воситаларини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

13
Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” телеграм каналига аъзо бўлинг ва ўз ҳуқуқингизни билинг.

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан биргаликда Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Урганч филиали ҳамда Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиалида Ҳуқуқий тарғиботнинг замонавий усулларидан фойдаланиш ва уларни оммалаштириш ҳамда Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” телеграм каналига филиал ўқитувчи ва талабаларни аъзо бўлишлари мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Мазкур тарғибот тадбирларида 3 мингдан ортиқ ўқитувчи ва талабалар қамраб олинди. Тарғибот жараёнида “Huquqiy axborot” телеграм каналига аъзо бўлиш “Ихтиёрийлик” принципи асосида ўтказилди. Тадбир тавсилотлари “8 ТВ” маҳаллий телеканал орқали тасвирга олинди. Бундан ташқари “Huquqiy axborot” телеграм каналини оммабоплигини ошириш мақсадида маҳаллий телеканаллар, шу жумладан “Хоразм”, “8 ТВ” ҳамда “S-Iqbol” телеканаллари орқали видеороликлар хар куни 4-5 маротаба мунтазам равишда эфирга узатилмоқда.

07
Хоразм вилоятида “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи” ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармонига мувофиқ Республикада биринчилардан бўлиб Хоразм вилоятида “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи” ташкил этилди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 6 сентябрь куни Хоразм вилояти Урганч шаҳри Ўзбекистон кўчаси 31/1-уй жойлашган бинода “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими, Олий мажлис сенати аъзолари ва қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ва ҳудудий давлат органларининг раҳбарлари ҳамда маъсул ходимлари, шунингдек ННТлар раҳбарлари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Ушбу бинога ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда ўз фаолиятини амалга ошираётган ва бинога муҳтож нодавлат нотижорат ташкилотларини ижара тўловининг “ноль” ставкасини қўллаган ҳолда Ўзбекистон корейс, рус, татар, қозоқ маданий марказлари, шунингдек Ўзбекистон ногиронлари жамияти, Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон Чернобилчилари Ассоциацияси, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти вилоят бўлинмалари ва бошқа ННТлар, жами 19 таси жойлаштирилди.

16
Хорижий инвеститциялар - иқтисодиёт таянчи !

Жорий йилнинг 14 август куни Хоразм вилоят телерадиокомпанияси биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига қаратилган ток-шоу ўтказилди.

Мазкур ток-шоуда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, вилоят прокуратураси, вилоят божхона бошқармаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси хамда вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ходимлари иштирок этишди.

Ток-шоуда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, унда белгиланган “Ишончни ҳимоя қилиш принципи”, қўшимча кафолатлар, номарказлашган ваколатлар, соддалашган жараён, экспортга рағбат, виза имтиёзлари хамда истиқболдаги вазифалар хақида фикрлар алмашилди.

 

16
Инвеститцион мухит янада такомиллашмоқда !

Жорий йилнинг 9 август куни Хонқа туман ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига қаратилган тадбир бўлиб ўтди.Тадбирда туман адлия бўлими, туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ ва бошқа идора ва ташкилотлар ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, унда белгиланган вазифа ва янгиликлар таҳлилий тарзда тушунтирилди.
            Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди, йиғилиш иштирокчилари фаол иштирок этишди ҳамда ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

16
Спорт - соғлик гарови!

Жорий йилнинг 16 август куни Хоразм вилояти Гурлан туман адлия бўлимининг ташаббуси билан Шовот, Янгибозор ва Кўшкўпир туман адлия бўлимлари хамкорлигида Ўзбекистан Республикаси Президентининг
2017 йил 3 июндаги "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3031-сонли қарори ижроси бўйича "Хар бир бола қонун химоясида" шиори остида спортнинг Баскетбол тури бўйича умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўкувчилари ўртасида "Адлия кубоги" мусобақаси ташкил қилиниб, ушбу мусобақа Гурлан туманидаги 6-сон умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди. Ўтказилган Баскетбол мусобақасида ёшлар фаол иштирок қилди ва  мусобақа иштирокчиларига адлия бўлимларининг қимматбаҳо савғалари топширилди.

08
Адвокатура институти бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар янада такомиллашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 7 август куни вилоятдаги адвокатлар билан “Адвокатура институти бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар янада  такомиллашмоқда” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, 2018 йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5441-сонли Фармони ҳақида тўхталиб ўтилди.

Мазкур Фармонга кўра мамлакатимиздаги адвокатура институтининг ҳозирги ҳолати ҳақида сўз юритилиб, амалиётдаги мавжуд камчилик ва муаммолар ҳамда уларга ечим топиш мақсадида адвокатура институти фаолият механизмига бир қанча ўзгартиришлар киритилганлиги маълум қилинди.

Ушбу ислоҳотлар жумласига адвокат низоларни судгача ҳал қилиш, томонларни яраштириш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳакамлик судьяси сифатида фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлганлиги;

- адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун адвокатлик тузилмасида мажбурий стажировка ўташ муддати олти ойдан уч ойга қисқартирилганлиги;

- камида уч йил давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари ва судья, терговчи ёки прокурор лавозимида фаолият юритган шахслар мажбурий стажировкадан озод этилиши;

- лицензияни тугатиш учун асос бўладиган адвокат томонидан узрли сабабларсиз ўз касб мажбуриятларини бажармаслик муддати амалдаги уч ойдан олти ойга узайтирилиши;

- лицензиянинг амал қилишини тугатиш фақат суд томонидан амалга оширилиши;

- адвокат мақомини олиш бўйича малака имтиҳонини такроран топшириш муддати бир йилдан олти ойгача қисқартирилиши белгиланган.

Шуниндек, адвокатлар ўзларининг ҳимояси остидаги шахслар билан аудио ва видеокузатув қурилмалари бўлмаган махсус хоналарда ҳамда бегона шахсларнинг иштирокисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашиши таъминланганлиги, адвокатларнинг сўровлари давлат ва бошқа органлардан ҳамда корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан сўров қабул қилинган пайтдан бошлаб кўпи билан ўн беш кун муддатда бажарилиши шартлиги, бундай сўровларни ижро этмаслик, ёлғон ёки нотўғри маълумотларни тақдим этганлик учун адвокат айбдор мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш масаласида тўғридан-тўғри судларга мурожаат қилиши мумкинлиги, шунингдек, 2018 йил 1 августдан бошлаб тижорат ташкилотлари юридик маслаҳат хизматларини лицензия олмасдан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилиши белгиланганлиги таъкидланди.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни

давлат томонидан тартибга

 солиш бўлими бошлиғи

А.Маҳмудов