Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

27
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти янада такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси ҳамда Урганч шаҳар адлия бўлими ходимлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорларининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, йиғилиш иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига вилоят адлия бошқармаси ҳамда Урганч шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди

19
Хоразм вилоятида юридик хизмат ходими лавозими вакант бўлган давлат органлари ва ташкилотлари РЎЙХАТИ

 

 

ВИЛОЯТ ТАШКИЛОТЛАРИ

1

Хоразм вилоят Тиббий мехнат экспертиза комиссияси

2

Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармаси

3

Давлат рақобат қўмитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси

4

Хоразм вилоят давлат экология экспертизаси маркази ДУК

5

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Хоразм филиали

6

Хоразм вилоят сил касалликлари санаторияси

7

ТИФ Миллий банк Урганч бўлими

8

Хоразм вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

9

УрДУ қошидаги 2-сон академик лицейи

10

Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ

1

Қўшкўпир туман маданият бўлими

2

Қўшкўпир туман давлат солиқ инспекцияси

 

ХИВА ШАҲАР

1

Хива шаҳар халқ таълими бўлими

2

Хоразм Маъмун академияси

 

ГУРЛАН ТУМАНИ

1

ТИФ Миллий банки Гурлан филиали

2

Гурлан туман давлат солиқ инспекцияси

3

Гурлан туман давлат санитария-эпидимиология маркази (ДСЭНМ)

 

ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ

1

Янгиариқ тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаси

2

Янгиариқ туман ҳокимлиги

3

ТИФ Миллий банк Янгиариқ филиали

 

ЯНГИБОЗОР ТУМАНИ

1

Янгибозор туман давлат санитария-эпидимиология маркази (ДСЭНМ)

2

Янгибозор туман давлат солиқ инспекцияси

3

“Янгибозордавсувмахсуспудрат” ДУК

 

БОҒОТ ТУМАНИ

1

Боғот туман ҳокимлиги

 

Олий юридик маълумотга эга бўлган, шунингдек, Урганч давлат университетининг Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналишини 2015-2018 йилларда тугатган (5240100, 5111600 диплом классификатор кодларига эга) мутахассислар бўш иш ўринларига ишга таклиф қилинади.

            Маълумот учун, Хоразм вилоят адлия бошқармасининг 2286563, 2286560 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

09
Ойнинг энг яхши адлия ходими

                               Хоразм вилояти адлия бошқармасида “Ойнинг энг яхши адлия ходими” бурчаги ташкил этилди. Ушбу бурчакда ҳар ой “Ойнинг энг яхши адлия ходими” аниқланиб, у тўғрисидаги маълумотлар бериб борилади.

         2018 йил октябрь ойи якуни бўйича ходимлар ўртасида сўров ўтказиш йўли билан ойнинг энг яхши ходими аниқланди. Унга асосан

 бошқарманинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Назаров Ихтияр Бахтиярович “Ойнинг энг яхши адлия ходими” дея эътироф этилди ҳамда у тўғрисидаги маълумотлар “Ойнинг энг яхши адлия ходими” бурчагига жойлаштирилди.

          Шу муносабат билан Хоразм вилояти адлия бошқармаси жамоаси Назаров Ихтияр Бахтияровичнинг келгуси фаолиятига омад тилаган ҳолда унинг бошқарма фаолиятига қўшиб келаётган ҳиссаси учун чуқур миннаддорчилик билдиради.

                                                                                                                                                                                            

08
“Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар – Ўзбекистон ривожланишининг янги босқичи” (суд ва ҳуқуқшунос қадрларни тайёрлаш масалалари бўйича) мавзусида Хоразм вилоятида конференция ўтказилди

Жорий йилнинг 6-7 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази
профессор-ўқитувчилари ҳамда Конред Аденауэр Фондининг Марказий Осиёдаги вакили томонидан Хоразм вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар – Ўзбекистон ривожланишининг янги босқичи” (суд ва ҳуқуқшунос қадрларни тайёрлаш масалалари бўйича) мавзусида Хоразм вилояти, Хива шаҳридаги “Осиё” меҳмонхонасида конференция ташкил қилинди.

Конференцияда Хоразм вилоят адлия бошқармаси, Хоразм вилоят прокуратураси, Хоразм вилоят ички ишлар бошқармаси, Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди, Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят суди, Хоразм вилоят Маъмурий суди, Хоразм вилоят Иқтисодий суди, вилоятдаги адвокатлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти ҳодимлари иштирок этишди.

Ўзбекистонда давлат мустақиллигига эришилгач, суд ҳоки­миятининг фаолияти жамиятда ижтимоий адолатни ўрнатиш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза этишга қаратилди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари туфайли ижобий натижаларга эришилмоқда. Ва бу соҳада ҳали бажарилиши лозим бўлган қатор вазифаларга хусусан, фуқароларнинг суд ҳимоясидан фойдаланиш ҳуқуқини янада кучайтиришга юксак эътибор қаратилмоқда.

Мазкур конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017-2021 йилларга мўлжалланган  Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб қўйилган,  мақсад ва вазифалари, унинг демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда давлат органларининг аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотини кучайтириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, жамиятда қонун устуворлиги, қонунийлик ва адолатни, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро, фуқаролараро тотувликнинг қарор топишига йўналтирилганини кенг тарғиб қилиб борилишини, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш каби вазифаларга тўхталиб ўтилди.

Конференцияда “Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар – Ўзбекистон ривожланишининг янги босқичи”, “Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва натижалари”, “Суд тизимининг мустақиллиги ва мустақиллигини таъминлашнинг долзарб масалалари”, “Инсон ҳуқуқларини ўқитиш ҳуқуқшунос қадрлар малакасини ошириш жараёнининг ажралмас қисми” ҳамда “Судялар номзодларини кўрсатишда жамоатчилик иштироки” мавзуларида маърузалар қилинди.

 

01
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ҚУЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари нотариус ёрдамчилари

 

1.      Урганч шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

2.      Урганч шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

3.      Урганч шаҳар 3-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

4.      Урганч шаҳар 4-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

5.      Урганч туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 2 нафар

6.      Урганч туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 2 нафар

7.      Боғот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

8.      Боғот туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

9.      Гурлан туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

10. Гурлан туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

11. Қўшкўпир туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси –  1 нафар

12. Хазорасп туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси –  1 нафар

13. Хазорасп туман 3-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси –1 нафар

14. Хонқа туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

15. Хонқа туман 3-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

16. Хива шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 2 нафар

17. Хива туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

18. Шовот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 2 нафар

19. Янгибозор туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

20.Янгиариқ тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси-1 нафар

21.Урганч шаҳар 10-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси-1 нафар

      22.Урганч шаҳар 11-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси-1 нафар

      23.Урганч шаҳар 12-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси-1 нафар 

Туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари нотариус котиблари 

1.      Урганч шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби – 1 нафар

2.      Урганч шаҳар 10-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби -1 нафар

3.      Урганч шаҳар 11-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби -1 нафар

4.      Урганч шаҳар 12-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби -1 нафар

5.      Урганч туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби – 1 нафар

6.      Хива шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби -1 нафар

7.      Хонқа туман 3-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби – 1 нафар

8.      Янгиариқ туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби -1 нафар 

Давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаблар.

Олий юридик маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари; 

Давлат нотариал идорасининг нотариус котиби лавозимига қўйиладиган талаблар.

Олий ёки ўрта махсус маълумотга ва тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари; 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.

1.      танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;

2.      номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка)

3.      фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;

4.      номзоднинг паспорт нусхаси;

5.      диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ 2018 ЙИЛ 15 НОЯБРЬ КУНИГА ҚАДАР ХОРАЗМ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАНИНГ КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШЛАРИ КЕРАК.

 

МАЪЛУМОТ УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: 0 (362) 228-65-68, 0(0362) 228-65-81

 

 

 

 

 

31
Ҳар бир оила тадбиркор

 

Жорий йилнинг 31 октябрь куни “Хоразм вилоят телерадиокомпаниясида” Хоразм вилоят адлия бошқармаси, Хива шаҳар ҳамда Хазорасп туман адлия бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сонли Қарори билан “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури ижросини таъминлаш бўйича тўғридан-тўғри эфир орқали ток-шоу бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Хоразм вилоят адлия бошқармаси, Хива шаҳар ҳамда Хазорасп туман адлия бўлими ходимлари томонидан дастур ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилганлиги, шунингдек ўтказилган манзилли ҳамда предметли тарғибот тадбирларида фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, уларга имтиёзли кредитлар бериш, мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатиш масалалари тушунтирилганлиги таъкидланди.  

Бундан ташқари, ўтказилган ток-шоуда фуқароларнинг “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури бўйича берилган саволларига адлия бошқармаси ҳамда адлия бўлими ходимлари томонидан жавоблар берилди.

24
Хоразм вилоятида жорий йилнинг 21-26 октябрь кунлари баскетбол бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

Хоразм вилояти Урганч шаҳрининг “Олимпия захиралари” коллежи спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
3 июндаги ПҚ-3031-сонли “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда баскетбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун муносиб ўриндошларни саралаб олиш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаш мақсадида жорий йилнинг 21-26 октябрь кунлари баскетбол бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.

Чемпионатда баскетбол бўйича республикамизнинг Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан жами 11 та жамоа қатнашмоқда.

Мусобақанинг адолатли ва белгиланган қоидаларга мувофиқ ўтказилиши учун Ўзбекистон Баскетбол федерацияси томонидан малакали ҳакамлар тайинланган.

Мусобақа Халқаро Баскетбол Федерацияси томонидан тасдиқланган қоидалар асосида ўтказилмоқда.

19
Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартиби янада мустаҳкамланмоқда.

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Урганч филиали биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5552-сон Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига тушунтириш юзасидан семинар бўлиб ўтди.

Мазкур тарғибот тадбирида Фармоннинг мазмун-моҳияти йиғилиш иштрокчиларига тушунтирилди.

Маълумки, тадбиркорлик лойиҳаларини фаол амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қатор бюрократик талабларни бартараф этиш
ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ҳамда ер участкаларини тадбиркорларга сотишни соддалаштириш мақсадида яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди.

“Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ушбу Фармон асосида 2019 йилнинг
1 апрелига қадардавлат объектлари ва ерларга бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади.

Мазкур эксперимент доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоят ҳокимларига бир қатор қўшимча ҳуқуқлар берилди.

Эндиликда улар бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини баҳоламай туриб “E-IJRO AUKSION” орқали сотиш ваколатига эга бўлдилар.

Фармонга кўра айрим шартлар асосида ер участкалари ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари аукционсиз ҳам берилиши мумкин бўлди. Шунингдек, Фармонда давлат мулки объектлари ва фойдаланилмаётган ер участкаларини тадбиркорларга сотиш жараёнини соддалаштириш, бюрократиядан холи қилиш учун бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу чора-тадбирлар ҳозирча экспримент тарзида жорий этилаётган бўлиб, эксперимент учун жуда қисқа муддат, яъни
2019 йилнинг 1 апрелига қадар вақт берилмоқда. Шуни инобатга олган
ҳолда тадбиркорлар ва ҳокимлик масъулларининг берилган вақтдан
унумли фойдаланишига эътибор қаратишлари жуда муҳимлиги ҳар бир фуқарога ва тадбиркорларга чуқур сингдирмоқда. Чунки ушбу эксприментнинг муваффақиятли ўтиши иқтисодни либераллаштириш
ва қулай тадбиркорлик муҳитини жорий этиш жараёнларига ижобий туртки бўлиши мумкин.

Тадбиркорлик ва инвестицион муҳитни яхшилашга қаратилган муҳим чора сифатида баҳоланаётган ушбу Фармон юртдошларимиз орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу муҳим Фармоннинг мазмун-моҳияти
ва аҳамиятини аҳолига етказиш мақсадида Адлия вазирлиги бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Хусусан, Фармоннинг мазмун-моҳияти юзасидан тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида адлия вазирининг буйруғи билан махсус ишчи гуруҳ тузилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари юртимизнинг турли ҳудудларида Фармоннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли орасида кўргазмали материаллар орқали кенг тарғиб қилиш ишларини аллақочон бошлаб юборган.

Шу мақсадда жойларда турли семинарлар, давра суҳбатлари,
ОАВда чиқишлар ҳамда аҳоли ўртасида манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирларга тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар вакиллари, ҳокимликлар, прокуратура органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари жалб этилмоқда.

Бугунги семинар ҳам шу Фармоннинг аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида тизимли равишда кенг тарғиб қилиниши
ва ёритилишини, бу жараённинг тўғри ва мақсадга мувофиқ кечишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Семинарда нафақат Фармонни тушунтириш, балки унинг ижросини таъминлаш учун зарур кўрсатмалар
ва тавсиялар берилди.

Семинарда адлия органлари ходимлари, манфаатдор ташкилотлар вакиллари ҳамда босма ва электрон оммавий ахборот воситалари журналистлари иштирок этди. Йиғилганларга мавзу юзасидан маъруза, тақдимот ва бошқа кўргазмали материаллар намойиш этилди.

Қизғин мунозаралар ва фикр алмашиш руҳида ўтган семинарда Фармон
ва унинг ижроси юзасидан саволларга ваколатли органлар вакилларитомонидан тўлиқ ва батафсил жавоб қайтарилди.

 

13
Ҳуқуқий билимлари куни.

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг
10-12 октябрь кунлари “Ҳуқуқий билимлар куни” шиори остида Хива шаҳридаги “Ичон қалъа” мажмуасида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлими ходимлари томонидан ишлаб чиқилган буклет, флаер ҳамда лифлетлар тадбирда иштирок этган иштирокчиларга тарқатилиши орқали яна бир бор турли хил кўринишдаги акциялар ташкил этилди.

Шунингдек, тадбирлар жараёнида ёшлар ўртасида ҳуқуқий викторина ҳамда ёшларни билим савияларини ошириш мақсадида тест синовлари бўлиб ўтди. Ғолибларга адлия бошқармаси томонидан тайёрланган эсдалик совғалар ҳамда Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ҳаётий муҳим масалалар бўйича ҳуқуқий қўлланмалар тарқатилди.

Бундан ташқари, тадбирлар давомида Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, солиқ, банк, шаҳар бандлик кўмаклашиш маркази ва бошқа мутасадди ташкилотлар ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан иштирок этишди. Тадбир иштирокчиларига ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича адлия бошқармаси, ДХА ходимлари, нотариус ҳамда адвокатлар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш билан биргаликда ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган содда ва тушунарли шаклларда тайёрланган буклет, флаер шунингдек, Адлия вазирлигининг “Telegram” мессенжеридаги “Huquqiy axborot” каналига аъзо бўлишни тарғиб қилувчи кичик кўринишдаги материаллар тарқатилди.

“Ҳуқуқий билимлар куни” шиори остида Хива шаҳрида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари юқори савияда ҳамда байрамона тусда бўлиб ўтиб тадбир қатнашчилари фаол иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки “Ҳуқуқий билимлар куни” шиори остида Хива шаҳрида жорий йилнинг 10-12 октябрь кунлари бўлиб ўтган ҳуқуқий тарғибот тадбирларида жами 4 мингга яқин иштирокчилар иштирок этишиб, 2 мингдан ортиқ флаерлар, шунингдек 600 та ҳуқуқий қўлланмалар тадбир иштирокчиларига тарқатилди ва шаҳардаги нотариус ҳамда адвокатлар томонидан жами 115 та ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ҳуқуқий тест викториналарида жами 500 нафар иштирокчилар қатнашиб, викторина натижаси бўйича ғолибларига 20 та совғалар топширилди.

 

 

28
Инвестицион муҳит тубдан яхшиланмоқда

Жорий йилнинг 27 август куни Хива шаҳар “Ичон қалъа” мажмуида вилоят адлия бошқармаси ҳамда Хива туман ва шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган акция бўлиб ўтди.

Мазкур акцияда мажмуага ташриф буюрган сайёҳлар ҳамда ҳудудда яшовчи фуқароларга юқоридаги Фармоннинг мазмун-моҳияти ҳақида шунингдек, Фармонга мувофиқ қатор кафолат ва имтиёзлар яратилганлиги хусусида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек акция давомида бошқарма томонидан “Одам садоси”, “Коррупцияга қарши курашиш”, “Гиёҳвандлик” ҳамда “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури тўғрисида”ги” Фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилган буклет ҳамда флаерлар тадбир иштирокчиларига тарқатилди.