Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

03
ФУҚАРОЛАРНИНГ ТУРАР-ЖОЙИГА БЎЛГАН МУЛК ҲУҚУҚЛАРИ ҚАЙТА ТИКЛАНДИ!

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги 2018 йил 20 апрелдаги ПФ–5421-сон Фармони доирасида тумандаги бир гуруҳ фақароларга 2018-2019 йиллар давомида Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли Қарори талабларига асосида туман ҳокимининг тегишли қарорларига қўра фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга мулк ҳуқуқи эътироф этилган.

Бироқ, ушбу мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги қарорлар туман ҳокимининг 2020 йил 6 апрелдаги 971қ-сонли қарори билан бекор қилинганлигидан норози бўлиб туман адлия бўлимига жами 13 та фуқародан аризалар келиб тушади.

Музкур фуқароларнинг аризаларини ўрганиш давомида туман ҳокимининг 2020 йил 6 апрелдаги 971қ-сонли қарори амалдаги қонун ҳужжатларига зид равишда ижрога қаратиланлиги маълум бўлади.

Хусусан, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасида “Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда маъмурий иш маъмурий орган мажлисида кўриб чиқилиши лозимлиги” 48-моддасида “Маъмурий ишни мажлисда кўриб чиқиш чоғида мажбурий тартибда баённома юритилиши” маъмурий иш юритишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилиш ва уларнинг мажлисга келмаганлиги сабаблари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши белгилаб ўтилган бўлсада, туман ҳокимлиги томонидан 13 та фуқарога тегишли бўлган Урганч тумани ҳудудида жойлашган
турар-жойларга нисбатан ер учаскасига мерос қилиб қолидириладиган умурбод эгалик қилиш ҳуқуқи бериш тўғридаги туман ҳокимининг 2018-2019 йиллардаги қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги туман ҳокимининг 2020 йил 6 апрелдаги 971қ-сонли қарори қабул қилиниши учун асос бўлган ҳокимликда ўтказилган 2020 йил 30 мартдаги йиғилиш ва унга кўра 48-сонли йиғилиш баёнини қабул қилишда ушбу маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун манфаатдор бўлган 13 нафар фуқаронинг ҳеч бири хабардор қилинмаган.

Шу билан бирга, мазкур Қонуннинг 59-моддасида, манфаатдор шахснинг ишончи ҳимоя қилиниши лозим бўлган ҳолларда, маъмурий ҳужжатни бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи суд тартибида кўриб чиқилиши, агар манфаатдор шахс маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониб, маъмурий ҳужжат асосида олинган мол-мулкдан фойдаланган, ўз мулкини тасарруф этиш учун битим тузган ёки маъмурий ҳужжатда белгиланган наф ва имтиёзлардан бошқача тарзда фойдаланган бўлса, унинг ишончи ҳимоя қилиниши лозимлиги белгилаб қўйилган.

Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5421-сон Фармонида уй-жойга эга бўлиш ва қуришнинг қонуний механизмлари мавжуд бўлишига қарамасдан минглаб фуқаролар кўп йиллар давомида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида якка тартибда уй-жойларни ноқонуний барпо этишганлиги, натижада, ушбу муаммо бутун республика бўйича оммавий тус олиб, уй-жой учун зарур ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги аҳолида бошқа ижтимоий муаммоларнинг келиб чиқишига олиб келганлиги қайд қилинган.

Шунга кўра, ушбу Фармон қабул қилинган вақтга қадар қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши бўйича бир марталик акция эълон қилинган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Урганч туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 187-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан Урганч туман Маъмурий судига ҳоким қароридаги фуқароларга нисбатан мулк ҳуқуқини бекор қилиш қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси киритилди ва суднинг 2020 йилдаги қарорига асосан ҳоким қароридаги 13 нафар фуқарога тегишли қисми ҳаиқиқий эмас деб топилди ва ушбу фуқароларнинг мулк ҳуқуқлари қайта тикланди.

02
Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилган!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро З.Хидирбаеванинг меҳнат шартномаси бекор қилинганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилган.
Аниқланишича, Тупроққалъа туман тиббиёт бирлашмасининг 2020 йил 23 ноябрдаги 245к-сонли буйруғига асосан бирлашма фельдшери З.Хидирбаева пенсия ёшига етганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Ўрганиш давомида, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан фуқаро З.Хидирбаева билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сонли қарори талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланган.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан киритилган тақдимномага асосан Тупроққалъа туман тиббиёт бирлашмасининг 2021 йил 27 январдаги 17к-сонли буйруғига асосан фуқаро З.Хидирбаева аввалги ишига қайтарилиб, унинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

01
“Очиқ эшиклар куни”

Урганч туман адлия бўлими ва Урганч туман Давлат хизматлари марказида

“Очиқ эшиклар куни”

         Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Урганч туман адлия бўлими ва Урганч туман Давлат хизматлари марказида 2021 йилнинг
1 февраль куни “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.

         Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад кенг жамотчиликни Урганч тумани адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ҳамда “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти, Ҳалқ қабулхонаси ва Бош вазир қабулхоналари фаолияти ва иш жараёни билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.

         Тадбирда асосан талабалар, оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этишди ва қатнашчиларга кўтаринки руҳ ҳамрохлик қилди.

29
Сайёр қабул доирасида сайёр давлат ҳизмати

Халқимиз кундалик хаётида юзага келаётган масалаларни ҳуқуқий ечимини топиш мақсадида Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Нодир Жуманёзов томонидан 2021 йил 29 январь куни Қўшкўпир тумани Ғазовот қишлоғида сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабул доирасида фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам, Меҳнат ярмаркаси шунингдек, нотариал, ФХДЁ, ҳамда шахсни тасдиқловчи ва
уй-жой хужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ ва бошқа турдаги давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан фуқароларга барча зарур шароитлар яратилди.

Қабул жараёнида фуқароларга тезкор ва сифатли давлат хизматлари кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда жами 300 дан ортиқ фуқаро иштирок этиб, мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш ва давлат хизматлари каби масалаларга оид бўлиб, кўпчилиги жойида ечимини топди.

Қабул жараёнида фуқароларга 100 дан ортиқ давлат хизматлари, шундан 7 таси ФҲДЁ соҳасига оид, 6 таси давлат нотариал идораси фаолияти билан боғлиқ, 80 дан ортиғи давлат хизматлари маркази томонидан кўрсатиладиган хизматлар.(ИНПС очиш, мактабгача таълим муассасасига навбатда туриш, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш ва бошқа масалалар)

Бундан ташқари ушбу тадбир доирасида Ғозовот қишлоғининг барча маҳалла раисларига эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш, шунингдек давлатимиз раҳбарининг Олий мажлисга ҳамда халқимизга йўллаган мурожаатномасида акс этган масалаларни тушунтиришга бағишланган тренинг ташкил этилди.

          Эслатиб ўтамиз, Ғозовот қишлоғи Қўшкўпир туманининг чекка ҳудуди саналиб, вилоят марказидан 50 километр узоқликда жойлашган. Ушбу ҳудуд Туркманистон билан чегарадош ҳисобланади. Ҳудудда 6 та маҳалла мавжуд бўлиб, аҳолиси 18167 нафар киши. Шундан 3232 хонадон, 4498 оила мавжуд. Мавжуд оилаларнинг 1239 тасини 30 ёшгача бўлган ёш оилалар ташкил этади. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 4808 нафари меҳнат билан банд,
500 нафари вақтинча ишсиз.

28
БИР МУРОЖААТ ИЗИДАН!

Боғот туман адлия бўлими томонидан Боғот тумани, “Ашхобод” маҳалласида яшовчи фуқаро З.Ражабованинг ишга жойлашиш ёки ишсизлик нафақаси тайинлаш масаласида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 1 майдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасида - маҳаллий меҳнат органларига меҳнат органларига мурожаат этган ишсизларнинг ишга жойлаштирилишини таъминлаш вазифаси юклатилган бўлиб, қонун ижросини таъминлаш ва фуқаро З.Ражабова мурожаатига кўра, уни иш билан таъминлаш масаласини кўриб чиқиш бўйича Боғот туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига топшириқ юборилиб, топшириқ ижроси бўйича туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасига кўра, фуқаро З.Ражабова ўрта-махсус маълумотли ҳуқуқшунос-иқтисодчи мутахассислигига эгалиги аниқланиб, З.Ражабовага мақбул келадиган ҳамда унинг мутахассислиги бўйича туманда бўш иш ўрни мавжуд эмаслиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 13 октябрда 831-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” ги Низом талабларидан келиб чиқиб, бўлим аралашуви билан белгиланган тартибда 2021 йилнинг январь ойидан ишсизлик нафақаси тайинланди.

27
Вилоят адлия бошқармаси сайёр қабули Тупроққалъа туманида.

Жорий йилнинг 23 январь куни жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари И.Назаровнинг навбатдаги сайёр қабули Тупроққалъа тумани Питнак шаҳрида ҳамда чекка ва олис ҳудуд ҳисобланган Тупроққалъа маскани ҳудудларида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда Халқ қабулхонаси вакиллари, туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган муаммоли масалалар муҳокама қилиниб, уларни ҳал қилиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, 30 нафардан ортиқ фуқаронинг мурожаати кўриб чиқиш учун вилоят адлия бошқармаси иш юритувига қабул қилинди.

27
Малакали мутахассис эртанги кун кафолати

Бугунги кунда, Адлия вазирлиги тизимига номзодларни ишга қабул қилишда очиқлик, шаффофлик, коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, тизимга ёш, ғайратли, билимли, янгиликларга чанқоқ ёшларни жалб қилиш алоҳида сиёсат даражасига кўтарилган.

         Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2020 йил март ойидаги кадрлар сиёсатини белгилаш ва кадрлар билан ишлаш соҳасига йўналтирилган буйруғи ушбу борада асосий ҳужжатлардан бири бўлиб, вазирлик тизимига ҳалол, пок номзодларни ишга қабул қилишга қаратилган.

          Буйруқда янги тартиб “рекрутмент жараёни” яъни - юқори малакали ва амалий тажрибага эга мутахассисларни қидириш, танлаш ҳамда ишга фаол жалб қилиш тартиби киритилиб, ушбу тартиб вазирлик тизимига юқори малакали ходимларни жалб қилишда муҳим босқичлардан саналади.

          Шу мақсадда, жорий йил 26 январь куни Нукус шаҳрида Хоразм вилояти адлия бошқармаси томонидан “Бердақ” номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг юридик факултети талабалари билан учрашув ўтказилди.

                Учрашув давомида талабалар вазирлик тизимида ходимлар учун яратилган бугунги имкониятлар, вазирлик иш фаолияти, ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга ошириш ҳамда очиқлик ва шаффофлик йўлида амалга оширилаётган улкан ишлар билан таништирилди.

          Учрашувдан кўзланган асосий мақсад битирувчиларни тизимга фаол жалб қилиш, юқори салоҳиятга эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда бошқарма тизимида етарли даражада захира таркибини шакллантиришдан иборат.

          Учрашув қизғин, муҳокамаларга бой руҳда ўтди, талабалар ўртасида соҳадаги ҳуқуқий билимларини синаш ҳамда учрашувни жонли тарзда ташкил этиш мақсадида викторина ўтказилиб, ғолиблар эсталик совғалар билан тақдирланди.

         Шу куни университет раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказилиб, унда Хоразм вилояти адлия бошқармаси ҳамда “Бердақ” номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг ўзаро ҳамкорлиги ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

26
АДЛИЯ АРАЛАШГАЧ!

Янгибозор тумани “Жайхун” маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Мадрахимованинг турмуш ўртоғи А.Ўскинов Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти Янгибозор туман УСТКда ишлаб меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли оҳирги ойлик иш ҳақларини ҳисоб-китоб қилинишини ўрганиб беришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган оғзаки мурожати туман адлия бўлими томонидан мазмунан кўриб чиқилди.

Аниқланишича, А.Ўскинов билан “Ташкилот” ўртасидаги 2019 йил 2 декабрдаги 11-сонли муайян (02.12.2019 йилдан 02.06.2020 йилгача) муддатга тузилган меҳнат шартномасига (ишга қабул қилиш тўғрисидаги 02.12.2019 йилдаги 42к-сонли буйруқ) мувофиқ мазкур ташкилотга амалий бошқаришни ўргатувчи уста вазифасига ишга қабул қилинган.

Шунингдек, А.Ўскиновни 2020 йил 26 июндаги меҳнат шартномасини бекор қилиши тўғрисидаги иш берувчига берган аризаси инобатга олиниб, “Ташкилот” билан 2020 йил 29 июндаги 19к-сонли буйруғига кўра Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 99-моддасига мувофиқ у билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

“Ташкилот”, А.Ўскинов билан меҳнат шартномасини бекор қилинишидаги 2020 йил 29 июндаги 19к-сонли буйруғида, 02.12.2019-29.06.2020 йиллар учун фойданилмаган меҳнат таътили 24 иш куни ҳисобидан ҳисоб-китоб қилиниши бош ҳисобчиси зиммасига юклатилган бўлса-да, ҳисоб-китоб (расчёт) амалга оширилмаган.  

Туман адлия бўлими томонидан адлия органларига белгилаб берилган вазифага асосан ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш чораларини амалга оширилиши натижасида, А.Ўскиновни оҳирги ойлик иш ҳақларини ҳисоб-китоб қилинишини қайтадан кўриб чиқилиб, жами 587.325 сўмлик пул маблағлари тўлаб берилиши таъминланди ҳамда мурожаат муаллифининг талаби қаноатлантирилди.

25
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси бўйича тадбир бўлиб ўтди!

Жорий йилнинг 25 январь куни Хива шаҳар адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси бўйича адлия органларига юклатилган устувор вазифалар тўғрисида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур давра суҳбатида шаҳардаги мутасадди идова ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.
Тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди.

22
МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН ТАҚДИРИ!

Туман адлия бўлими томонидан Гурлан тумани Тахтакўпир маҳалласи Х.Олимжон кўчаси 42-уйда яшовчи фуқаро Н.Ситанованинг тиббиёт бирлашмасига қарашли 14-сон оилавий поликниникада лаборант вазифасида ишлаб келиб, вазифасидан озод қилинганлиги ва у билан меҳнат шартномаси бекор қилинишининг қонунийлигини ўрганиб беришни сўраб қилган мурожаати мутахассис иштирокида кўриб чиқилди.
Аниқланишича,  бирлашма бошлиғининг 2020 йил 27 майдаги 118-сонли буйруғи билан 2020 йил 1 июнь кунидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 100-моддаси 2-қисми 7-бандига асосан, яъни фуқаро Н.Ситанова пенсия ёшига тўлганлигиз, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганлиги муносабати билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Шунингдек, бирлашма бошлиғининг 2020 йил 15 июндаги  133-сон буйруғига асосан фуқаро Н.Ситанова билан 2020 йил 16 июндан 2020 йил 31 декабрга қадар тузилган меҳнат шартномасига асосан 14-сон оилавий поликлиникага 0.5 ставка асосида лаборант вазифасига ишга қабул қилинганлиги ва 2020 йил 31 декабрдаги 292-сонли буйруққа асосан фуқаро Н.Ситанова билан тузилган меҳнат шартномаси муддати тугаганлиги сабабли бекор қилинган.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида тиббиёт бирлашмаси томонидан фуқаро Н.Ситанова билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сон Қарори талаблари бузиб келинганлиги аниқланиб, ушбу қонунбузилиши ҳолатларини бартараф қилиш ҳақида 2021 йил 13 январь куни туман тиббиёт бирлашмасига тақдимнома киритилиб, натижасига кўра бирлашма билан фуқаро Н.Ситанованинг ўртасида 2021 йил 13 январь куни 446-сонли меҳнат шартномаси тузилиши ҳамда бирлашма бошлиғининг шу кунги 9-сонли буйруғига асосан 14-сон оилавий поликлиникага 0.5 ставка лаборант вазифасига ишга қабул қилинишингиз таъминланди.