Риэлторлик фаолияти тўғрисида

Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир.

Нотариат соҳаси бўйича

“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига асосан, йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида икки йил муддатли стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин.

Мен турмуш ўртоғим билан 2011 йилда ажрашганман

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 23-моддасига асосан, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Оилавий тадбиркорлик деганда нима тушунилади?

“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасига мувофиқ оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолият бўлиб, ўз иштирокчиларининг ихтиёрийлигига асосланади

Васиятнома-фуқаронинг сўнгги ҳоҳиш иродаси

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1127-моддаси 1-қисмига мувофиқ, васият қилувчи исталган вақтда ўз васиятномасини тўлалигича бекор қилишга ёки унда мавжуд бўлган айрим васият фармойишларини янги васиятнома тузиш орқали бекор қилишга, ўзгартиришга ёки тўлдиришга ҳақли. Шу туфайли Сиз васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш юзасидан ўзингиз яшаб турган тумандаги нотариал идорага мурожаат қилишингиз мумкин.

Такрорий гувоҳнома қандай ҳолларда ва қай тартибда берилади?

Ҳаёт турли тасодифларга жуда бой. Кундалик турмушимиз мобайнида салгина лоқайдлигимиз туфайли у ёки бу ҳужжатни йўқотиб қўйишимиз мумкин. Ёхуд айрим бахтсиз ҳодисалар туфайли уларга шикаст етиши ҳам бор гап.


Сизнинг саволингиз 81 - 86 из 86
Начало | Пред. | 1 2 3 4 5 | След. | Конец Все