Yangiliklar
Хоразм вилояти божхона бошқармасида Хоразм вилояти прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси ва Урганч шаҳар адлия бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси худудий бўлими билан ҳамкорликда “Давлат органларида коррупцияга қарши курашишда муросасиз муносабатни шакллантириш” мавзусида жорий йилнинг 14 июль куни вилоят божхона бошқармасида ташкил этилган навбатдаги тадбирда, коррупцияга қарши курашиш, уни бартараф этиш ва уларнинг профилактикасига фаол кўмаклашиш борасида қилинаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди.
Тадбирда, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатда ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қурилишнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси тараққиётида асосий хавф, иллат сифатида қораланаётган коррупцияни олдини олиш борасида ўтказилаётган ислоҳотлар ҳақида кўплаб маълумотлар алмашилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги 2017 йил 3 январь куни қабул қилинган Қонуни коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни ҳар томонлама тартибга солишга хизмат қилиб келаётганлиги таъкидланди.
Тадбирда, божхона, ички ишлар, прокуратура ҳамда адлия органларида коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирда коррупцияга қарши курашда унинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш муҳим аҳамиятга эгалиги бир неча бор таъкидлаб ўтилди. Хулоса қилиб айтганда, ушбу тадбир коррупцияга қарши курашда ҳам амалий, ҳам илмий, ҳамда назарий жиҳатдан фойдали бўлди.
Жорий йилнинг 10 июль куни Ёшлар Иттифоқи Хоразм вилоят кенгашида адлия органлари фаолиятини шаффофлигини таъминлаш, амалга оширилаётган ишлар тўғрисида жамоатчиликни кенг хабардор қилиш мақсадида фуқаролар ҳамда оммавий ахборот воситалари билан очиқ мулоқот тарзида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Хоразм вилоят адлия бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси, фуқаролар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Мазкур тадбирда сўзга чиққан вилоят адлия бошқармаси ходимлари тадбир иштирокчиларини “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” муҳтарам Президентимизнинг Фармонига асосан ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида, биринчи навбатда, ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни кўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг яхлит тизимини жорий этиш йўли билан амалга оширишни кўзловчи адлия органлари ва муассасаларига зиммасига бир қатор вазифалар юклатилганлиги, адлия органлари фаолиятини шаффофлигини таъминлаш, шунингдек амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тушунтиришлар берди.
Бундан ташқари, тадбирда иштирок этган Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари бугунги кунда ёшдарга давлат хизматларини кўрсатиш бўйича бир қатор имкониятлар яратилаётганлиги, жумладан бугунги кунда 50 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилаётганлиги, болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш, Тошкент Давлат Юридик Университетига ўқишга кириш бўйича ҳужжатларни топшириш туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиши, келгусида барча олий таълим муассасаларига ҳужжатларни топшириш бевосита туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиши режалаштирилаётганлиги тўғрисида тўхталди.
Тадбир якуни бўйича Хоразм вилояти адлия бошқармаси ҳамда Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ёшларни ҳуқуқларини ифодаловчи буклет ва флаерларни тадбир иштирокчиларига тарқатишди.
Очиқ мулоқот тарзида ёшлар билан ўтказилган учрашувда йиғилиш иштирокчилари фаол иштирок этишиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
20 апрелдаги ПФ-5421-сон “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида” Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9 июль куни Шовот туманида тарғибот тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирда туманда яшовчи фуқаролар иштирок этишиб, адлия бўлими ходимлари томонидан юқоридаги Фармоннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 январдаги Фармони
Адлия органлари ва муассасалари жамоаси Сизларни кириб келаётган янги – 2017 йил билан самимий муборакбод этади.
“Очиқ эшиклар куни” тадбирлари давомида Боғот туманидаги “Бахт ҳаракат меваси” МЧЖ раиси вазифасини бажарувчи Х.Худайбергановнинг жамиятга қарашли мева-сабзовот ҳамда полиз маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган яшиклар ишлаб чиқариш цехига юқори кучланишли электр энергияси етказилишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати бошқарма томонидан кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.
Мамлакат тараққиёти, барча соҳадаги ислоҳотларнинг изчиллиги парламентимиз томонидан қабул қилинаётган қонунларнинг ишлаши, аниқроғи, ижро механизмига эга бўлиши билан чамбарчас боғлиқдир. Зотан, қонунлар ҳаётимизда катта ўзгаришларга туртки беради, юксалишга, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг боришига ижобий таъсир кўрсатади.
Вазирлар Маҳкамасинининг 14.11.2016 йилдаги 387-сон қарори билан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) тасдиқланган бўлиб, олдин амалда бўлган таҳрири (ВМ нинг 12.04.1999 йилдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган) ўз кучини йўқотган. Қуйида мазкур таҳрирларнинг таққослама таҳлили келтирилмоқда.
Суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш, фуқаролар учун малакали юридик хизматни тўкис йўлга қўйишнинг кенг кўламли ислоҳотлари мазмун-моҳиятида демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуришдек ғоя турибди. Бу мақсад йўлида мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари зиммасига инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, малакали юридик хизмат, уларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқларини таъминлаш, аҳолининг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий онги ва тафаккурини юксалтириш каби муҳим вазифалар юкланган.