Yangiliklar
Хоразм вилоят юридик техникумидаги бўш иш ўринлар ҳақида
М А Ъ Л У М О Т
|
Т/р |
Таркибий бўлинма номи |
Вакант лавозим |
Вакант бўлган лавозим штат бирлиги |
Вакант жойга ишга кириш учун ҳужжат топширадиган фуқароларга қуйиладиган умумий талаблар |
Ойлик маош |
|
|
|||||
|
1. |
Раҳбарият |
Директорнинг молия-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари |
1 |
Олий (иқтисодиёт) маълумотга, компьютер саводхонлигига, тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
2 705 959 сўм |
|
2. |
Умумтаълим фанлар кафедраси
|
Кафедра мудири |
1 |
Олий маълумотга, компьютер саводхонлигига, тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
2 051 278 сўм |
|
3. |
Ҳуқуқий фанлар кафедраси |
Ҳуқуқ фани ўқитувчиси |
5 |
Олий (юридик, Миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари) маълумотига, компьютер саводхонлигига, тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
Штатлар жадвалида кўрсатилган тартибда |
Иш шароити:
- Адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даража (чин)ларига тавсия этиш;
- Лавозим маошларига устама ва қўшимча ҳақ (мартаба даражалари учун 20-50 % гача, узоқ муддат хизмат кўрсатганлиги учун 5-40 % гача) мавжудлиги;
- Меҳнатни моддий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги (ўқитувчиларга лавозим маошига 100 % гача устама ҳақ, ходимларга лавозим маошига 100 % гача устама ҳақ);
- Иш ҳақи ҳажми меҳнат шартномаси билан белгиланади.
Ходимликка номзодлар: танлов учун ариза шахсий маълумотнома (объективка), диплом нусхаси, паспорт нусхасини e-mail
: xoryuridiktexnikum@umail.uz электрон почтасига тақдим этишлари лозим.
Танлов Хоразм вилоят юридик техникуми биносида бўлиб ўтади. Танлов куни ва вақти хабарнома орқали билдирилади.
Ариза ва тегишли ҳужжатлар 2020 йил 3 декабрь куни соат 17:00 га қадар қабул қилинади.
Маълумотномада номзоднинг яшаш манзили, мобиль телефон рақамлари ва электрон почта манзили тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши керак. Батафсил маълумот: +99862-22-9-28-35
Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари юз берганда бу ҳақда Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига, @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилишингиз мумкин.
Саралаш жараёни қуйидаги босқичларда ўтказилади:
1. Ҳужжатлар қабули;
2. Аризалар ва ҳужжатларни ўрганиш;
3. Тест синовларини ўтказиш;
4. Суҳбат.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан Урганч туманида яшовчи фуқаро Б.Бобожоновнинг Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси томонидан жорий йилнинг июль ойидан буён ойлик маошларини тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб, бу юзадан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “ишонч телефони”га қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 161-моддасида “меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал хужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас”
деб белгилаб қўйилган.
Шу билан бирга, ушбу Кодекснинг 154-моддаси талабларига кўра “Иш берувчи” ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган.
Ўрганиш жараёнида вилоят адлия бошқармасининг аралашувига асосан фуқаро Б.Бобожоновга клиника томонидан жорий йилнинг июль ойидан бугунги кунга қадар жами 3.042.056 сўм пул маблағи ҳисоб-китоб қилиниб тўлаб берилиши таъминланди.
Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан фуқаро С.Собированинг “Рўзмат Сафаргул” фермер хўжалигига ижарага берилган ер майдонлари туман ҳокимлиги томонидан асоссиз равишда давлат захира ер фонди ҳисобига қайтарилганлиги тўғрисидаги мурожаати кўриб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш натижаси бўйича Ҳазорасп туман ҳокимлиги томонидан “Рўзмат Сафаргул” фермер хўжалигига қарашли 20,6 гектар ер майдонини олиб қўйишда ҳуқуқбузарлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги сабабли туман ҳокимлигига туман ҳокимининг 2020 йил 20 апрелдаги 1068к-сон “Рўзмат Сафаргул” фермер хўжалигига ижарага ажратилган ер майдонини туман ҳокимлиги захира ер фонди ҳисобига қайтариш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилди.
Туман ҳокимлиги томонидан мазкур тақдимнома кўриб чиқилиб, туман ҳокимининг 2020 йил 20 апрелдаги 1068к-сон “Рўзмат Сафаргул” фермер хўжалигига ижарага ажратилган ер майдонини туман ҳокимлиги захира ер фонди ҳисобига қайтариш тўғрисидаги қарори туман ҳокимининг 2020 йил 2 ноябрдаги 2559қ-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган деб топилди.
Шунингдек, Ҳазорасп туман адлия бўлимининг аралашуви билан Ҳазорасп туманида фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркор “Рўзмат Сафаргул” фермер хўжалигига ижарага ажратилган ер майдонини қайтариб берилди.
Ҳазорасп туман адлия
бўлим бошлиғи Шоназар Яқубов
Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан туман ҳудудида ўтказилган уйма-уй юриш тадбирлари давомида Ҳазорасп тумани, Саноат қишлоғи, “Боғдор” маҳалла фуқаролар йиғини, Кулоллар кўчаси, 51-уйда яшовчи фуқаро Б.Муратовнинг хонадонини табиий газ билан таъминланишида амалий ёрдам бериш тўғрисидагимурожаати кўриб чиқиш учун туман адлия бўлими иш юритувига қабул қилинди.
Мурожаатни кўриб чиқиш натижасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнингмаъмурий регламентига мувофиқ фуқаронинг туман давлат хизматлари марказига берган аризасига асосан “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали томонидан турар жойни табиий газ билан газлаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва газлаштиришга техник шартлар тайёрланиб, турар жой биноси белгиланган тартибда табиий газ тармоғига уланиши таъминланиб, мурожаат қаноатлантирилди.
Урганч автомобиль ва йўллари касб-ҳунар коллежининг ишдан бўшатилган 67 нафар ходимларига компенсация пуллари берилмаган. Ишдан бўшатилган ходимлар ушбу маблағни ундириб беришда амалий ёрдам сўраб Урганч шаҳар адлия бўлимига мурожаат этди.
Мурожаатни ўрганиш давомида, коллеж ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаси коллеж директорининг 2020 йил 1 июлдаги 61-к-сонли буйруғи билан Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан, бекор қилингани аниқланди.
Бироқ коллеж томонидан Меҳнат кодексининг 67-моддаси тартибида ишдан бўшатилгандан кейин иккинчи, учинчи ойлар учун берилиши лозим бўлган 61.194.838 сўм моддий мадад пуллари тўлаб берилмаган.
Ваҳоланки, амалдаги қонунчиликка асосан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда моддий мадад бериш учун қўшимча кафолатлар берилиши назарда тутилган бўлиб, меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги бекор қилинганда, меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган тақдирда, ишга жойлашмаганлиги тегишли ҳужжат билан тасдиқланганда иккинчи ой учун ҳамда маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган.
Мазкур аниқланган холатлар юзасидан, бўлим томонидан Урганч автомобиль ва йўллари касб-ҳунар коллежи ходимларига моддий мадад (компенсация) пулларини тўлаб бериш ва аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилиб, 2020 йил 26 октябрда 67 нафар ходимларнинг 61.194.838 сўм миқдордаги компенсация пуллари тўлаб берилди.
Жорий йилнинг 29 октябрь куни Хива шаҳридаги жисмоний ва юридик шахсларнинг, шунингдек, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш ва муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича уларни қийнаётган долзарб муаммоларни ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур сайёр қабул Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ.Машарипов, Хива шаҳар адлия бўлими бошлиғи Ж.Юсупов, шаҳар Халқ қабулхонаси ходимлари, Мадад ННТ Хива шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси иштирокида ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқаролар яьни жами 28 та фуқаронинг мурожаати тингланиб, 5 та мурожаатлар адлия бўлимининг иш юритувига олиниб, 23 тасига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ушбу ўтказилган сайёр қабул карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда бўлиб ўтди.
Урганч автомобиль ва йўллари касб-ҳунар коллежининг ишдан бўшатилган 67 нафар ходимларига компенсация пуллари берилмаган. Ишдан бўшатилган ходимлар ушбу маблағни ундириб беришда амалий ёрдам сўраб Урганч шаҳар адлия бўлимига мурожаат этди.
Мурожаатни ўрганиш давомида, коллеж ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаси коллеж директорининг 2020 йил 1 июлдаги 61-к-сонли буйруғи билан Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан, бекор қилингани аниқланди.
Бироқ коллеж томонидан Меҳнат кодексининг 67-моддаси тартибида ишдан бўшатилгандан кейин иккинчи, учинчи ойлар учун берилиши лозим бўлган 61.194.838 сўм моддий мадад пуллари тўлаб берилмаган.
Ваҳоланки, амалдаги қонунчиликка асосан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекорқилингандамоддиймададберишучунқўшимчакафолатларберилишиназардатутилганбўлиб, меҳнатшартномаситехнологиядаги, ишлабчиқаришвамеҳнатниташкилэтишдагиўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёкиишхусусиятинингўзгаришигаолибкелганишларҳажминингқисқарганлигиёхудкорхонанингтугатилганлигибекорқилинганда, меҳнатшартномасибекорқилинганкунданбошлабўн календарь кун мобайнидамаҳаллиймеҳнаторганидаишқидираётганшахссифатидарўйхатданўтгантақдирда, ишгажойлашмаганлигитегишлиҳужжатбилантасдиқлангандаиккинчи ой учунҳамдамаҳаллиймеҳнаторганиберганмаълумотномагабиноанучинчи ой учунҳамолдингиишжойлариданўртачаишҳақиолишҳуқуқигаэгабўлишибелгиланган.
Мазкураниқланганхолатларюзасидан, бўлим томонидан Урганч автомобиль ва йўллари касб-ҳунар коллежи ходимларига моддиймадад (компенсация) пулларинитўлаб бериш вааниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилиб, 2020 йил
26 октябрда 67 нафар ходимларнинг 61.194.838 сўм миқдордаги компенсация пуллари тўлаб берилди.
Урганч шаҳар адлия бўлими бошлиғи Юсупов Оллаберган.
Шовот туман адлия бўлими томонидан Шовот қурилиш касб-ҳунар коллежи ходимлари А.К. ҳамда Н.С.ларЎзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида назарда тутилган меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор килинганда моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатлар қўлланилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Аниқланишича, ходимлар билан билан тузилган меҳнат шартномаси касб-хунар коллежи директорининг2020 йил 30 июнь кунидаги тегишли буйруғи билан бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор килинганда моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатлар, ишдан бўшатиш нафақаси, фойдаланилмаган таътиллар учун пуллик компенсация тўлаш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 67-моддасида меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда моддий мадад бериш учун қўшимча кафолатлар берилиши назарда тутилган бўлиб, мазкур моддага кўра меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги (100-модда иккинчи қисмининг 1-банди) муносабати билан бекор қилинган ҳоллардаиш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолиши назарда тутилган бўлсада, ушбу тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар қилинмаган.
Юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан Шовот туман адлия бўлими томонидан Хоразм вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғиномига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилиши нптижасида ходимларнинг жами 6.315.316 сўмлик моддий мадад пуллари тўлаб берилиши таъминланди.
Умрбек БАКИЕВ
Шовот туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси
O’zbekiston milliy huquq tizimida so’nggi yillarda ko’lami va mohiyati nuqtai-nazaridan islohotlarning yangi davri boshlandi.
Davlat va jamiyatning rivojlanganligini belgilaydigan bir qator muhim omillar bor jumladan, rivojlangan jamiyat a’zolarining, davlat fuqarolarning ijtimoiy-siyosiy faolligi yuksak bo’lishi kerak, huquqiy ongi, huquqiy madaniyati huquqiy savodxonlik darajasi baland bo’lishi lozim, fuqarolarning jamiyatdagi islohotlarga nisbatan daxldorlik tuyg’usi bor bo’lishi talab etiladi.
O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning 2019 yil 9-yanvardagi “Jamiyatda huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish tizimini tubdan takomillashtirish to’g’risida”gi PF-5618 son Farmoni keng jamoatchilikning huquqiy ongi, huquqiy madaniyati, huquqiy savodxonlik darajasi yuksalishida amaliy ahamiyat kasb etadi.
Aholi o’rtasida huquqiy madaniyatni shakllantirish bo’yicha huquqiy-ma’rifiy tadbirlarni xalqimiz tarixi, dini, milliy qadriyatlarni o’rgatish bilan uyg’un holda tashkil qilish, shuningdek har bir fuqaroda davlat ramzlari bilan faxrlanish tuyg’ularini shakllantirish orqali mamlakatga daxldorlik, vatanparvarlik hissini kuchaytirish, davlat xizmatchilarining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirib borish, ularda korrupsiya va huquqbuzarliklarga nisbatan murosasizlik munosabatini shakllantirish, jamiyatda huquqiy ong va huquqiy madaniyatni oshirishga doir tadbirlarni tаshkil etishda ijtimoiy sheriklik prinsiplaridan keng va unumli foydalanishni tizimli asosda yo’lga qo’yish, ommaviy axborot vositalarining huquqiy axborot bilan ta’minlashdagi ro’lini oshirish, huquqiy targ’ibotning innovatsion usullaridan keng foydalanish, shu jumladan,veb-texnologiyalarni qo’llashni kengaytirish, jamiyatda huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirishning ilmiy asoslarni chuqur tadqiq etish asosiy ustuvor vazifa qilib belgilab o’tilgan.
Mazkur farmonda Adliya organlari qator davlat tashkilotlari bilan hamkorlikda har yili viloyat va tuman markazlarida aholiga huquqiy yordam berish maqsadida “Huquqiy axborot kuni” targ’ibot tadbirini o’tkazib kelmoqda.
Jamiyatda huquqiy ong va huqiqiy madaniyatni keng targ’ib qilishda shuningdek aholi orasida huquqiy savodxonlikni darajasini oshirishda Adliya vazirligi va uning hududiy boshqarmalari, tuman, shaxar Adliya bo’limlarining o’rni nihoyatda katta.
Bugungi kunda Xorazm viloyati Adliya boshqarmasi va Xorazm viloyati yuridik texnikumi hamkorlikda fuqarolarimizning huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yanada yuksaltirish bo’yicha qator targ’ibot tadbirlari amalga oshirilib kelinmoqda.
Xususan, 2018-2019 yillar maboyonida Adliya boshqarmasining tashabbusi bilan Xiva, Qo’shko’pir, Yangiariq tumanlarida va Urganch shahrida “Huquqiy axborot kunlari” targ’ibot tadbiri o’tkazilib, ushbu targ’ibot tadbiri davomida qator tadbirlar amalga oshirildi.
Jumladan, huquqshunoslar tomonidan fuqarolarimizni qiziqtirgan huquqiy savollarga huquqiy maslahatlar berildi, shuningdek bo’sh ish o’rinlari yarmakasi, turli xil huquqiy savollardan tashkil etilgan viktorinalar o’tkazildi.
“Huquqiy axborot kunlari” davomida kitoblar yarmakasi ham o’tkazildi. Shuningdek targ’ibot tadbiri davomida madaniyat xodimlari tashrif buyurib madaniy tadbir uyushtirishdi.
Bugungi kunda butun dunyodagi pandemiya sharoiti tufayli bu yilgi targ’ibot tadbiri muayyan muddatga kechiktirilmoqda. Ammo fuqarolarimizni huquqiy savollariga javob berish ishlari adliya organlara tomonidan ijtimoiy tarmoqlar orqali online tarzda amalga oshirilmoqda.
Xorazm viloyat adliya boshqarmasi
bo’lim boshlig’i
Odilbek Jumaniyozov
Боғот туман адлия бўлими томонидан, Боғот Агросаноат касб-ҳунар коллежидан ишдан бўшатилган 32 нафар фуқароларнинг моддий мадад (компенсация) пуллари берилмаганлиги, ушбу юзадан коллеждан ишдан бўшатилганлиги учун тўланадиган моддий мадад (компенсация) пулини ундириб беришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Ўрганишда, коллеж ўқитувчилари билан тузилган меҳнат шартномаси коллеж директорининг 01.07.2019 йилдаги, 40-к-сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан, бекор қилинган.
Бироқ, Боғот Агросаноат касб-ҳунар коллежининг 2019 йил 1 июлдаги 40-к-сонли буйруғи билан ишдан бўшатилганлигига қарамасдан, коллеж томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 67-моддаси тартибида ишдан бўшатилгандан кейин иккинчи, учинчи ойлар учун берилиши лозим бўлган 54698938 сўм моддий мадад пулларини тўлаб бериш чоралари кўрилмаганлиги аниқланди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 67-моддасида меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда моддий мадад бериш учун қўшимча кафолатлар берилиши назарда тутилган бўлиб, мазкур моддага кўра меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги (100-модда иккинчи қисмининг 1-банди) бекор қилинганда, меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган тақдирда, ишга жойлашмаганлигини тегишли ҳужжат билан тасдиқланганда иккинчи ой учун ҳамда маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган.
Мазкур аниқланган холатлар юзасидан, мазкур ўқитувчи ходимларга Боғот Агросаноат касб-ҳунар коллежидан моддий мадад (компенсация) пулларини ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судига даъво аризаси ҳамда юқорида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан “Хоразм вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси” бошлиғи номига “Аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида” тақдимнома киритилиб, 32 нафар фуқароларнинг 54698938 сўм миқдордаги моддий мадада пуллари ундириб берилиши таъминланди.