Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

26
ХУСУСИЙ НОТАРИУСЛАРНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ!

Сўнгги йилларда мамлакатимизда нотариат институтининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳамда нотариал идоралар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатиш, сифат жиҳатдан юқори, тезкор бўлиши фуқароларда нотариат тизимига бўлган ишонч хиссини мустахкамлайди.

Шу билан бирга, нотариал хизматлар кўрсатишнинг тезкорлигини ошириш, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, шу жумладан хусусий мулк эгалари ўз мулкини эркин тасарруф этиши ва ундан фойдаланишида ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни олиб ташлаш ҳамда соҳани рақамлаштириш бўйича қатор мақсадли вазифаларни амалга ошириш замон талабларидан бири бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Президент томонидан 2019 йил 9 сентябрда имзоланган ПФ-5816-сон “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида айни шу мақсадлар назарда тутилган.

Хусусан, Фармондақуйидагилар назардатутилган.

Биринчидан, 2020 йил 1 январдан хусусий нотариал идоралар ташкил этилиши ва бу ўзгариш аҳолининг нотариал идорада навбат кутиб қолиши ва идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олиши, нотариал палата ташкил этилиб ва унга барча нотариуслар аъзо бўлиши;

Иккинчидан, мол-мулклар билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда ҳам бир қатор талаблар бекор қилиниб, хусусан, 2020 йил 1 январидан эътиборан қурилиши тугалланмаган уй-жойларни сотишда ҳокимликларнинг рухсати, васийликдаги шахс номидан турар жойни ижарага (арендага) беришда васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги талаб этилмайдиган бўлди.

Учинчидан, бир қатор нотариал ҳаракатларни мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди. Хусусан, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб яқин қариндошлар ўртасида (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш нотариал тасдиқланган ишончномалар,

корхонани ижарага, текин фойдаланишга бериш, бирламчи бозорда мол-мулкни лизингга бериш ва гаров (ипотека) шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинди.

Бундан ташқари, Фармон билан 2020 йил 1 январдан бошлаб янги нотариал ҳаракатлар жорий этилади. Булар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда судгача бўлган жараёнда далилларни таъминлаш, мулкий ва мерос масалаларида медиатор вазифаларини бажариш, муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектининг тақдим этилган вақтини тасдиқлаш каби нотариал харакатлар киритилди.

Мазкур Фармон қабул қилиниши муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига ҳам ўзгартириш киритилиб, улар орасида “Нотариат тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар алоҳида эътиборга сазовор, чунки киритилган ўзгартиришларга кўра илк бора қонун даражасида хусусий нотариуслар фаолиятига оид нормалар мустаҳкамлаб қўйилиб, давлат нотариал идоралари нотариуслари билан бир қаторда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан нотариал харакатлар амалга оширилиши белгиланди.

Шу ўринда бир савол туғилади, хўш нима учун хусусий амалиёт билан шуғуланувчи нотариал идоралар ташкил этилди?

Асосан давлат нотариал идоралари аҳолига тез ва сифатли хизмат кўрсатишдан манфаатдор эмаслиги билан боғлиқ ҳолатлар кўп эди. Давлат нотариал идораларида навбатлар вужудга келиши, коррупцион ҳаракатлар кўпроқ содир этилиб, нотариал ҳаракатлар сони ортиб бораётган бир вақтда давлат нотариал идораларига қўшимча штат бирликларини жорий этиш жараёнининг мураккаблиги мурожаат этувчиларнинг сони ва иш ҳажмига мос равишда хизмат кўрсатувчи ходимлар сонини оширишга тўсқинлик қилмоқда эди.

Хозирги кунда фаолият юритадиган нотариусларнинг максимал сони чегараланмайди. Эндиликда хусусий амалиёт билан шуғулланиш ҳоҳиши бўлган талабгор адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган малака комиссияси қарорига асосан вилоят адлия бошқармаси томонидан берилган лицензияга асосан белгиланган ҳудудда фаолият юритиши белгиланди. Шу билан бирга хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идора нотариусига нотариал идора ходимларини ишга қабул қилиш ваколати берилиб, бу холат ҳам нотариал идоралар томонидан фуқароларга сифатли хуқуқий хизмат кўрсатиш имконини яратади.

Шу ўринда нотариусларнинг давлат нотариатидан нодавлатга ўтиши жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш даражасини оширади.

26
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йилнинг 3 чораги давомида давлат ҳисобига олинган қарорлар бўйича

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йилнинг 3 чораги давомида давлат ҳисобига олинган қарорлар бўйича

МАЪЛУМОТ

Т/р

НҲҲ* реестрга киритиш санаси

НҲҲ тури

НҲҲ қабул қилган орган(лар)

НҲҲ номи

НҲҲ қабул қилиш санаси ва унинг рақами**

НҲҲ кучга кириш санаси ва амал қилиш муддати

НҲҲ расмий (нашр рақами, санаси) эълон қилиниши

НҲҲ ўзгартиш, қўшимчалар киритиш ва ўз кучини йўқотганлиги тўғрисида маълумотлар

ҚТУК бўйича коди***

Изоҳ

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

1


Қарор

Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгаши

Хоразм вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини
тасдиқлаш тўғрисида

16.12.2019 йил
№52-209


01.01.2020 йил




2


Қарор

Хоразм вилоят хокимлиги

Хоразм вилоятидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун
2020 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида

16.01.2020 йил
№28қ


Хоразм хақиқати №13 сон
12.02.2020 йил




3


Қарор

Янгиариқ туман ҳокимлиги

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда марказлаштирилган коммунал сув тармоғи бўлмаган ҳудудларга локал сув етказиб беришни ташкил қилиш тўғрисида

30.01.2020 йил
№180к


Янгиариқ овози 35 сон
20.03.2020 йил




4


Қарор

Хоразм вилоят хокимлиги

Хоразм вилоятида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида

01.02.2020 йил
№45қ


Хоразм хақиқати №13 сон
12.02.2020 йил




5


Қарор

Гурлан туман ҳокимлиги

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

05.02.2020 йил
№404


Гурлан хаёти №3-4 сон
14.02.2020 йил




6


Қарор

Хива туман ҳокимлиги

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

06.02.2020 йил
№381


Хива тонги
№6 сон
03.03.2020 йил




7


Қарор

Шовот туман ҳокимлиги

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

14.02.2020 йил
№129


Шовот истиқболи
№2 сон
29.02.2020 йил




8


Қарор

Янгибозор туман ҳокимлиги

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник

кўрикдан ўтказиш тўғрисида

14.02.2020 йил
№297


Янгибозор кўзгуси №3-сон
6.03.2020 йил




9


Қарор

Хонқа туман ҳокимлиги

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

14.02.2020 йил
№156к


Хонқа хаёти №2-сон 29.02.2020 йил




10


Қарор

Янгиариқ туман ҳокимлиги

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

15.02.2020 йил
№242к


Янгиариқ овози № 4-сон
29.02.2020 йил




11


Қарор

Урганч шахар ҳокимлиги

Шаҳардаги транспорт воситаларини мажбурий техник
кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги 

15.02.2020 йил
№229қ


Урганч окшоми №6-сон
10.03.2020 йил




12


Қарор

Ҳазорасп туман ҳокимлиги

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

17.02.2020 йил
№249қ


Хазораспнома №3-сон
18.03.2020 йил




13


Қарор

Хива
шаҳар
ҳокимлиги

Хива шаҳридаги транспорт воситаларинимажбурий техник кўрикданўтказиштўғрисида

18.02.2020 йил
№381


Хива тонги
№6 сон
03.03.2020 йил




14


Қарор

Боғот туман ҳокимлиги

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

24.02.2020 йил
№345


Боғот содоси №3-сон
20.03.2020 йил




15


Қарор

Урганч туман ҳокимлиги

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

03.03.2020 йил
№707


Урганч хақиқати
№4-5-сон
30.05.2020 йил




16


Қарор

Хоразм вилоят ҳокимлиги

Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини қайта кўриб чиқиш ҳақида

09.03.2020 йил
№91қ


Хоразм хақиқати
№21-сон
11.04.2020 йил




17


Қарор

Қўшкўпир туман ҳокимлиги

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўригидан ўтказиш тўғрисида

10.03.2020 йил
№779қ


Хаёт кўзгуси №9-сон
28.04.2020 йил




18


Қарор

Урганч шаҳар ҳокимлиги

Урганч шаҳрида харакатланиш хавфсизлигини таминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида

06.04.2020 йил
№452ққ


Урганч окшоми №9-сон
13.05.2020 йил




19


Қарор

Урганч туман хокимлиги

Урганч туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

03.06.2020 йил
№1571қ


Урганч хақиқати
№6-сон
30.06.2020 йил




20


Қарор

Боғот туман хокимлиги

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда марказлаштирилган коммунал сув тармоғи бўлмаган ҳудудларга локал сув етказиб беришни ташкил қилиш тўғрисида

04.06.2020 йил
№1312қ






21


Қарор

Янгибозор туман хокимлиги

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда марказлаштирилган коммунал сув тармоғи бўлмаган ҳудудларга локал сув етказиб беришни ташкил қилиш тўғрисида

11.06.2020 йил
№1082


Янгибозор кўзгуси №8-сон
30.06.2020 йил




22


Қарор

Хива шаҳар хокимлиги

Хива шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўртатаълимга тўлиқ қамраб олиш мақсадида шаҳардаги умумтаълим муассасаларига микроҳудудларни бириктириш тўғрисида

01.07.2020 йил
№779қ


Хива тонги №15-сон
15.07.2020 йил




23


Қарор

Тупроққальа туман хокимлиги

2020 йил учун Тупроққалъа тумани маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

13.07.2020 йил
№7/4






24


Қарор

Урганч шахар хокимлиги

Урганч шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан шаҳардаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

30.07.2020 йил №1055қ


Янги Урганч №1-сон(588)
21.10.2020 йил




25


Қарор

Шовот туман хокимлиги

Шовот туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

17.08.2020 йил
№1328






26


Қарор

Боғот туман ҳокимлиги

Боғот туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларини микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

28.08.2020 йил
№1918қ






27


Қарор

Хазорасп туман хокимлиги

Умумтаълим ёшидаги болаларни мажбурий таълимга тўлиқ жалб этиш юзасидан тумандаги таълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

29.08.2020 йил
№2096қ


Хазораспнома №9-10сон
14.09.2020 йил




28


Қарор

Хива туман хокимлиги

Туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимига тўлиқ қамраб олиш юзасидан умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

03.09.2020 йил
№2645


Хива тонги №15-сон
01.10.2020 йил




29


Қарор

Хоразм вилоят хокимлиги

Хоразм вилоятида ташқи реклама объектларига ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар қамиқдорини белгилаш тўғрисида

04.09.2020 йил
№15-58


Хоразм хақиқати
№69-сон
12.09.2020 йил




30


Қарор

Халқ депутатлари 1Урганч шаҳар кенгаши

Урганч шаҳридаги кўча номаларини номлаш ва қайта
номлаш тўғрисида

10.09.2020 йил
№19-50-1


Хоразм хақиқати
№70-сон
25.09.2020 йил




31


Қарор

Хазорасп туман хокимлиги

Хоразм вилояти таркибида Ҳазорасп туманидан ажралган ҳолда Тупроққалъа тумани ташкил этилганлиги муносабати билан Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 2019 йил 18 декабрдаги “2020 йил Ҳазорасп тумани маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 60-205-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида

10.09.2020 йил
№24-93


Хазораспнома №9-10-сон
14.09.2020 йил




32


Қарор

Тупроққалба туман хокимлиги

Умумтаълим ёшидаги болаларни мажбурий таълимга тўлиқ жалб этиш юзасидан тумандаги таълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

10.09.2020 йил
№380қ






33


Қарор

Хива туман хокимлиги

2021 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

24.09.2020 йил
№2995


Хива тонги №21-сон
15.10.2020 йил




34


Қарор

Хонқа туман хокимлиги

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

25.09.2020 йил
№956қ


Хонқа хаёти
05.10.2020 йил




35


Қарор

Янгибозор туман хокимлиги

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун 2021 йилда иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

26.09.2020 йил
№1482


Янгибозор кўзгуси
06.10.2020 йил




36


Қарор

Боғот туман хокимлиги

2021 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида

28.09.2020 йил
№2099қ






37


Қарор

Урганч шаҳар хокимлиги

2021 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

29.09.2020 йил
№1312/1-қ






38


Қарор

Шовот туман хокимлиги

2021 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

29.09.2020 йил
№1561






39


Қарор

Хазорасп туман хокимлиги

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун 2021 йилда иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

29.09.2020 йил
№2273қ


Хазораснома №9-10сон
14.09.2020 йил




40


Қарор

Тупроққалба туман хокимлиги

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2021 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида

30.09.2020 йил
№409қ






41


Қарор

Янгиариқ туман хокимлиги

   2021 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда          қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша          олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг       энг кам сонини белгилаш тўғрисида

30.09.2020 йил
№1437қ

















42


Қарор

Гурлан туман хокимлиги

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2021 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

30.09.2020 йил
№2305






43


Қарор

Урганч шаҳар хокимлиги

Урганч шаҳрида транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат
бериш тўғрисида

02.10.2020 йил
№1314қ


Янги Урганч 21.10.2020 йил




44


Қарор

Урганч шаҳар хокимлиги

Урганч шаҳар П.Махмуд кўчасига бошқариладиган пиёдалар светофорини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида

02.10.2020 йил
№1313қ


Урганч окшоми №9(586)сон
21.10.2020 йил




45


Қарор

Гурлан туман хокимлиги

Гурлан туман ҳокимининг “Гурлан туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида” 2019 йил 17 августдаги 5781-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

12.10.2020 йил
№2391






23
САРҲИСОБ!

Жорий йилнинг 23 октябрь куни маҳаллий телеканал билан биргаликда 2020 йилнинг 9 ойи давомида Хоразм вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан амалга оширилган ишларнинг кенг жамоатчилик етказиш мақсадида брифинг бўлиб ўтди.
Мазкур брифингда шу йилнинг ўтган даври мобайни бажарилган ишлар ва адлия органларининг келгусидаги устувор вазифалар ҳақида бошқарманинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими ходимлари томонидан интервью берилди.

23
Хоразм вилоят юридик техникумидаги бўш иш ўринлар ҳақида

М А Ъ Л У М О Т

Т/р

Таркибий бўлинма номи

Вакант лавозим

Вакант бўлган лавозим штат бирлиги

Вакант жойга ишга кириш учун ҳужжат топширадиган фуқароларга қуйиладиган умумий талаблар

Ойлик маош

1.     

Раҳбарият

Директорнинг молия-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1

Олий (иқтисодиёт) маълумотга, компьютер саводхонлигига, тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

2 705 959 сўм

2.     

Ёшлар билан ишлаш бўлими

Тўгарак раҳбари

1

Олий (жисмоний тарбия ва жисмоний маданият) маълумотга компьютер саводхонлигига, тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

          1 077 564 сўм

3.     

Умумтаълим фанлар кафедраси

Кафедра мудири

1

Олий маълумотга, компьютер саводхонлигига, тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

2 051 278 сўм

4.     

Ахборот технологиялари ва ўқитишнинг техник воситалари бўлими

Етакчи мутахассис

1

Олий (информатика ва ахборот технологияси) маълумотга, компьютер саводхонлигига, тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

940 193 сўм

Иш шароити:

- Адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даража (чин)ларига тавсия этиш;

- Лавозим маошларига устама ва қўшимча ҳақ (мартаба даражалари учун 20-50 % гача, узоқ муддат хизмат кўрсатганлиги учун 5-40 % гача) мавжудлиги;

- Меҳнатни моддий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги (ўқитувчиларга лавозим маошига 100 % гача устама ҳақ, ходимларга лавозим маошига 100 % гача устама ҳақ);

- Иш ҳақи ҳажми меҳнат шартномаси билан белгиланади.

Ходимликка номзодлар: танлов учун ариза шахсий маълумотнома (объективка), диплом нусхаси, паспорт нусхасини e-mail: xoryuridiktexnikum@umail.uz электрон почтасига тақдим этишлари лозим.

Танлов Хоразм вилоят юридик техникуми биносида бўлиб ўтади. Танлов куни ва вақти хабарнома орқали билдирилади.

Ариза ва тегишли ҳужжатлар 2020 йил 7 ноябрь куни соат 17:00 га қадар қабул қилинади.

Маълумотномада номзоднинг яшаш манзили, мобиль телефон рақамлари ва электрон почта манзили тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши керак. Батафсил маълумот: +99862-22-9-28-35

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари юз берганда бу ҳақда Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига, @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилишингиз мумкин.

Саралаш жараёни қуйидаги босқичларда ўтказилади:

1. Ҳужжатлар қабули;

2. Аризалар ва ҳужжатларни ўрганиш;

3. Тест синовларини ўтказиш;

4. Суҳбат.

21
Янгиариқ туман адлия бўлими томонидан “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида учрашувлар ўтказилди

Янгиариқ туман адлия бўлимининг 2020 йил III ва IVчоракларига
(2 ярим йиллик) мўлжалланган иш режасининг 12-бандида ҳудудий адлия органлари билан ҳамкорликда “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўртасида товар белгиларининг тадбиркорлик фаолиятидаги ўрни ва самараси, товар белгиларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига барҳам бериш бўйича тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.

Иш режа мазкур банди ижроси бўйича “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида Янгиариқ туман ҳудудига тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил қилинди.

Ўтказилган учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги “Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4168-сонли қарори, сифатсиз ва контрафакт маҳсулотларнинг савдоси ва бунинг учун жавобгарлик масалалари, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича қонун ҳужжатлари асосида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, бўлим томонидан тайёрланган товар ва сифат белгиси, контрафакт маҳсулотлар, муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар, ихтиро ва фойдали модел, саноат намунаси ва селекция ютуғи масалаларини оддий, содда ва инфографик кўринишидаги “Интеллектуал мулк ҳуқуқлари – давлат ҳимоясида” номли буклетлар тадбиркорлик субъектларига тарқатилди.

Ўтказилган тадбирларда тадбиркорларни қизиқтирган саволларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

20
ТИЛ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ!

Хива шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йил 19 октябрь куни шаҳар ҳокимлиги, Халқ таълими, мактабгача таълим, ИИБ, маданият бўлими ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда шаҳардаги Огахий номли ижод мактабида 21 октябрь Ўзбек тили байрами кунига бағишланган байрам тадбири ўтказилиб, бўлим ходимлари томонидан Давлат тили ҳақидаги Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди, тадбирда бир неча йиллардан буён Ўзбек тилини тарғиб қилиб келаётган, фидокор устозлар ва бошқа соҳа ходимларига шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Фахрий ёрликлар тантанали равишда топширилди.

19
ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА!

Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан тумандаги Пичоқчи қишлоғи “Пичоқчи” маҳалласида яшовчи фуқаро Эгамбердиева Зухражон Жаббаровнанинг собиқ “Дўстлик” ширкат хўжалигида ишлаган даври учун иш стажини ва иш ҳақини текшириш бўйича ижтимоий таъминот бўлими мутахассислари томонидан тузилган 2019 йил 10 декабрдаги далолатномани ҳақиқий эмас деб топиб, пенсия тайинланишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш натижасида, фуқаро 1979 йилдан 1995 йилгача бўлган даврда Ҳазорасп туманидаги собиқ “Дўстлик” ширкат хўжалигида ишлаб келганлиги, фуқаронинг 1983-1992 йиллардаги иш стажи Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ҳазорасп туман бўлимининг 2009 йил 9 июлдаги 564-сон қарорига кўра, 08.04.1959 йилда туғилган ва тумандаги Пичоқчи қишлоғида яшаган номдоши Эгамбердиева Зухрага нисбатан пенсия тайинлашда нотўғри равишда ҳисобга олинганлиги аниқланди.

Фуқаронинг юқорида қайд этилган йилларда ишлаганлиги тўғрисидаги маълумотлар унга тегишли бўлган меҳнат дафтарчасида ҳамда туман архиви маълумотномаларида ўз тасдиғини топган.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 42-моддасида меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланиши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 81-моддасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2011 йилдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 59-бандида меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқлайдиган асосий ҳужжат эканлиги кўрсатилган.

Натижада, туман адлия бўлими томонидан фуқаронинг манфаатини кўзлаб, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ҳазорасп туман бўлимининг 2009 йил 9 июлдаги 564-сон қарорини ҳақиқий эмас деб топиш хақида жорий йилнинг 9 октябрь куни Ҳазорасп туман маъмурий судига ариза киритилиб, шу куни туман маъмурий суди томонидан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлимининг 2009 йил 9 июлдаги 564-сон қарорини ҳақиқий эмас деб топиш хақида қарори қабул қилинди.

16
“БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ БИЛАН ҲАР БИР УЙГА”!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан жорий йилнинг 15 октябрь куни “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, шунингдек уларга давлатимиз томонидан қабул қилиниб турган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тушунтириш ва уларни
шарт-шароитларини ўрганиш мақсадида “темир дафтар”га киритилган 21 та МФЙда 208 та фуқаролар билан суҳбат ўтказилди.
Ўрганишлар давомида фуқароларга давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, фуқаролар томонидан қилинган 31 мурожаатлар адлия бўлимларининг иш юритувга қабул қилинди.

12
МУРОЖААТЛАР ҚОНУНИ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА!

Тупроққалъа туман адлия бўлими томонидан, Тупроққалъа тумани, “Обод” маҳалласида яшовчи фуқаролар Ф.Абдуллаев, З.Салаев, Ж.Бабаева ва М.Бабажановаларнинг Хоразм вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан асоссиз (нореал) ҳисобланган қарздорлик юклатилганлиги юзасидан қилган мурожаатлари ўрганилди.

Аниқланишича, Хоразм вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК Тупроққалъа туман филиали томонидан Ф.Абдуллаевнинг Олмазор кўчаси 2-хонадонида 11 нафар яшовчилар мавжудлиги, 2020 йил февраль-сентябрь ойлари учун 202400 сўм, З.Салаевнинг Олмазор кўчаси 29-хонадонида 12 нафар яшовчилар мавжудлиги, 2020 йил февраль-сентябрь ойлари учун 220800 сўм, Ж.Бабаеванинг Ал Хоразмий кўчаси 8-хонадонида 11 нафар яшовчилар мавжудлиги, 2020 йил февраль-сентябрь ойлари учун 202400 сўм ва М.Бабажанованинг Ал Хоразмий кўчаси 45-хонадонида 12 нафар яшовчилар мавжудлиги, 2020 йил февраль-сентябрь ойлари учун 220800 сўм (ҳар бир яшовчига 1ой учун-2300 сўм) маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун хизматлар кўрсатиш бўйича тўловлар ҳисобланган.

Ўрганиш жараёнида, Тупроққалъа туман “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида юритилувчи   Олмазор кўчасида яшовчиларнинг №10-сонли хўжалик дафтарида қайд қилинишича, Ф.Абдуллаевнинг Олмазор кўчаси 2-хонадонида 6 нафар, З.Салаевнинг Олмазор кўчаси 29-хонадонида 6 нафар, Ж.Бабаеванинг Ал Хоразмий кўчаси 8-хонадонида 7 нафар ва М.Бабажанованинг Ал Хоразмий кўчаси 45-хонадонида 6 нафар яшовчилар қайд қилинганлиги ва “Тоза ҳудуд” ДУК Тупроққалъа туман филиали томонидан фуқароларга тўловларни белгилашда хатоликларга қўйилганлиги, оқибатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 6 февралдаги “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 95-сон Қарори билан тасдиқланган “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш Қоидаларига”га зид равишда фуқароларга ортиқча тўловлар юкланишига олиб келганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 6 февралдаги “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 95-сон Қарори билан тасдиқланган “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш ҚОИДАЛАРИ”нинг талаблари бузилганлиги сабабли ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнининг содир этилишига кўмаклашувичи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида “Тоза ҳудуд” ДУК Тупроққалъа туман филиали раҳбари номига киритилган тақдимномага асосан, абонентларга асоссиз (нореал) ҳисобланган қарздорли мавжудлиги юзасидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларидан фойдаланувчи абонентларни қарздорлиги ва ҳақдорлигини хатловдан ўтказиш бўйича Далолатнома шакллантирилган бўлиб, ушбу далолатномага кўра, фуқароларнинг хонадонларида ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида хатоликлар бартараф қилиниган ҳолда, қайта ҳисоблаш ўтказилган.

Қайта ҳисоблаш натижасига кўра, Ф.Абдуллаевнинг 78400 сўм, З.Салаевнинг 124400 сўм, Ж.Бабаеванинг 82800 сўм ва М.Бабажанованинг 124400 сўм маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун хизматлар кўрсатиш бўйича ҳисобланган асоссиз (нореал) қарздорлик тўловлари бекор қилинди.

08
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ!


         Ўзбекистонда охирги йилларда амалга оширилаётган ислохотлар инсон ва унинг ҳуқуқ манфаатлари, давлат органларининг фуқаролар олдидаги маъсуллигини ошириш, давлат ташкилотлари томонидан хизмат кўрсатиш сифати ва шафофлигини ошириш, коррупцияген холлатларни олдини олиш ва бюракратик тўсиқларнинг бартараф қилинишга алоҳида эътибор қаратилиши нотариат сохасининг тубдан ислох қилинишига олиб келди.

         2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам мамлакатимизда нотариат сохасининг ислоҳ қилиш юзасидан алоҳида вазифалар белгилаб олинган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги
ПФ-5816 сонли фармонида 2020 йил 1 январдан давлат нотариал идораларини босқичма-босқич нодавлат нотариал идоралар этиб қайта ташкил қилиш лозимлиги белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил
16 мартдаги 156-сонли қарори билан хусусий нотариали идораларнинг фаолият юритишага рухсат берилди.

         Мамлакатимизда шунингдек Хоразм вилоятида ҳам жорий йилнинг
1 майидан бошлаб хусусий нотариал идоралар фаолият юрита бошлади. Давлат нотариал идораларнинг нодавлат нотариал идоралар қилиб ташкил қилиниши турли хил бюракратик тўсиқларнинг бартаф қилинишига, нотариал идораларда навбатларнинг кескин камайиб кетишига, коррупциянинг йўқолишига ва энг асосийси нотариуслар ўртасида соғлом рақобат мухитини ривожланишига олиб келади.

         Давлат ва хусусий амалиёт билан нотариуслар барча турдаги нотариал ҳаракатларни амалга ошириши, давлат ва хусусий амалиёт билан нотариуслар томонидан тасдиқланадиган хужжатлар бир хил юридик кучга эга бўлиши, давлат ва хусусий амалиёт билан нотариуслар барча нотариал харакатларни ягона тизимда яъни Нотариус автоматлаштирилган ахборот тизимида қайд қилиши хусусий амалиёт билан нотариусларга халқнинг ишончини оширишга имкон беради.

Хусусий амалиёт билан нотариусларнинг давлат нотариал идоралардан устун жихати улар ўз фаолиятини мустақил равишда молиялаштиришади, нотариал идорада ишловчи ходимлар сони чекланмаган бўлади, иш вахтини ўзи мустақил белгилайди, юридик ва жисмоний шахсларни билан мустакил хўжалик ва бошқа масалалларда мустақил шартномалар имзолайди.

         Бугунги пандемия даврида Хоразм вилоятидаги нотариуслар томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўз фаолиятларини юритаётганлиги, шу жумладан, нотариал идорага келган фуқароларни ниқоб тақганлиги ва ҳарорат ўлчагич ҳамда махсус ходим томонидан қўлларини антисептик воситалар билан тозаланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

         Шунингдек, нотариал ҳаракатларни бажаришда фуқаролар 2 метрлик масафони сақлаган ҳолда нотариал идора ходимлари билан мулоқот қилиниши таъминланмоқда.

         Шу билан бирга фуқароларга янада қулай бўлиши мақсадида нотариал идорага келмасдан туриб нотариуснинг электрон навбатига ёзилиши мумкин.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат

томонидан тартибга солиш бўлими

бош маслаҳатчиси                                                                                                                                                                                  Фахриддин Жабборов

Нотариал тасдиқланган ишончномаларга

тенглаштирилган ишончномалар.

Инсон хаёт ёки мехнат фаолияти таъқозоби билан айрим холатларда ўзига берилган фуқаровий ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажариш юзасидан мажбуриятни ёки ҳуқуқни амалга оширилиши лозим бўлган жойга бора олмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда одатда фуқаровий ҳуқуқ ва мажбуриятни бажариш учун нотариал тасдиқланган ишончномалар талаб қилинади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 136-моддасига мувофиқ фуқаро нотариал идорага бора олмаса ёки у турган жойда нотариал идора фаолият юритмаёган бўлса ундай холатда:

госпиталларда, санаторийларда ва бошқа ҳарбий-даволаш муассасаларида даволанаётган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг шу муассасаларнинг бошлиқлари, уларнинг тиббий қисм бўйича ўринбосарлари, катта ва навбатчи шифокорлари томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно;

ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий қисмлар, қўшилмалар, муассасалар ҳамда ҳарбий ўқув юртлари жойлашган, нотариал идоралар ва нотЎзбекистонда охирги йилларда амалга оширилаётган ислохотлар инсон ва унинг ҳуқуқ манфаатлари, давлат органларининг фуқаролар олдидаги маъсуллигини ошириш, давлат ташкилотлари томонидан хизмат кўрсатиш сифати ва шафофлигини ошириш, коррупцияген холлатларни олдини олиш ва бюракратик тўсиқларнинг бартараф қилинишга алоҳида эътибор қаратилиши нотариат сохасининг тубдан ислох қилинишига олиб келди.

         2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам мамлакатимизда нотариат сохасининг ислоҳ қилиш юзасидан алоҳида вазифалар белгилаб олинган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги
ПФ-5816 сонли фармонида 2020 йил 1 январдан давлат нотариал идораларини босқичма-босқич нодавлат нотариал идоралар этиб қайта ташкил қилиш лозимлиги белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил
16 мартдаги 156-сонли қарори билан хусусий нотариали идораларнинг фаолият юритишага рухсат берилди.

         Мамлакатимизда шунингдек Хоразм вилоятида ҳам жорий йилнинг
1 майидан бошлаб хусусий нотариал идоралар фаолият юрита бошлади. Давлат нотариал идораларнинг нодавлат нотариал идоралар қилиб ташкил қилиниши турли хил бюракратик тўсиқларнинг бартаф қилинишига, нотариал идораларда навбатларнинг кескин камайиб кетишига, коррупциянинг йўқолишига ва энг асосийси нотариуслар ўртасида соғлом рақобат мухитини ривожланишига олиб келади.

         Давлат ва хусусий амалиёт билан нотариуслар барча турдаги нотариал ҳаракатларни амалга ошириши, давлат ва хусусий амалиёт билан нотариуслар томонидан тасдиқланадиган хужжатлар бир хил юридик кучга эга бўлиши, давлат ва хусусий амалиёт билан нотариуслар барча нотариал харакатларни ягона тизимда яъни Нотариус автоматлаштирилган ахборот тизимида қайд қилиши хусусий амалиёт билан нотариусларга халқнинг ишончини оширишга имкон беради.

Хусусий амалиёт билан нотариусларнинг давлат нотариал идоралардан устун жихати улар ўз фаолиятини мустақил равишда молиялаштиришади, нотариал идорада ишловчи ходимлар сони чекланмаган бўлади, иш вахтини ўзи мустақил белгилайди, юридик ва жисмоний шахсларни билан мустакил хўжалик ва бошқа масалалларда мустақил шартномалар имзолайди.

         Бугунги пандемия даврида Хоразм вилоятидаги нотариуслар томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўз фаолиятларини юритаётганлиги, шу жумладан, нотариал идорага келган фуқароларни ниқоб тақганлиги ва ҳарорат ўлчагич ҳамда махсус ходим томонидан қўлларини антисептик воситалар билан тозаланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

         Шунингдек, нотариал ҳаракатларни бажаришда фуқаролар 2 метрлик масафони сақлаган ҳолда нотариал идора ходимлари билан мулоқот қилиниши таъминланмоқда.

         Шу билан бирга фуқароларга янада қулай бўлиши мақсадида нотариал идорага келмасдан туриб нотариуснинг электрон навбатига ёзилиши мумкин.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат

томонидан тартибга солиш бўлими

бош маслаҳатчиси                                                                                                                                                                                 Фахриддин Жабборов

Нотариал тасдиқланган ишончномаларга

тенглаштирилган ишончномалар.

Инсон хаёт ёки мехнат фаолияти таъқозоби билан айрим холатларда ўзига берилган фуқаровий ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажариш юзасидан мажбуриятни ёки ҳуқуқни амалга оширилиши лозим бўлган жойга бора олмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда одатда фуқаровий ҳуқуқ ва мажбуриятни бажариш учун нотариал тасдиқланган ишончномалар талаб қилинади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 136-моддасига мувофиқ фуқаро нотариал идорага бора олмаса ёки у турган жойда нотариал идора фаолият юритмаёган бўлса ундай холатда:

госпиталларда, санаторийларда ва бошқа ҳарбий-даволаш муассасаларида даволанаётган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг шу муассасаларнинг бошлиқлари, уларнинг тиббий қисм бўйича ўринбосарлари, катта ва навбатчи шифокорлари томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно;

ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий қисмлар, қўшилмалар, муассасалар ҳамда ҳарбий ўқув юртлари жойлашган, нотариал идоралар ва нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа органлар бўлмаган пунктларда эса — ишчи ва хизматчиларнинг, улар оилаларининг ва ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг шу қисм, қўшилма, муассаса ва ўқув юртларининг командирлари (бошлиқлари) томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно;

озодликдан маҳрум қилиш жойларида бўлган ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг тегишли муассасалар бошлиқлари томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно.

ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ИШОНЧЛИ ХИМОЯ ҚИЛИШНИНГ КАФОЛАТЛАРИ

            Мамлакатимизда сўнги пайтларда олиб борилаётган ислохотларнинг асоси инсон унинг ҳуқуқи ва манфаатини ҳимоя қилиш, одамларнинг эркин, фаровон ва тинч яшашлари учун барча шароитларни яратиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни кафолатлашдан иборат бўлиб келмоқда. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 07 февралдаги ПФ№4947-сонли балан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонида 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдикланган бўлиб, иккичи йўналиш қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга бағишланганлиги фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни кафолатлашга алохида эътибор қаратилаётганлигини англатади.

         Ўзбекистон Республикасининг 2017 ймл 29 мартдаги “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Киритилган мухим ўзгартишлардан бири бу жазо тизимига мажбурий жамоат ишларининг киритилиши бўлди.

Мажбурий жамоат ишлари бу маҳкумни ҳақ тўланмайдиган фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий тарзда жалб қилишдан иборат бўлиб маҳкум ишлаётган ёки ўқиётган бўлса, мажбурий жамоат ишлари ишдан ёки ўқишдан бўш вақтда ўталиши тушунилади. Маҳкумлар мажбурий жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг тури мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгиланади.

Мажбурий жамоат ишлари бир юз йигирма соатдан тўрт юз саксон соатгача бўлган муддатга тайинланади ва олти ой давомида кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда, маҳкумга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда эса, бир йилгача бўлган муҳлатда кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда ўталади.

Мажбурий жамоат ишлари пенсия ёшига етган шахсларга, ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига, ҳарбий хизматчиларга, чет эл фуқароларига ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.