Yangiliklar
17
Адвокатура – ҳуқуқий ислоҳотларнинг ёрқин ифодаси
Мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотлари адвокатура институтининг тубдан мустаҳкамланиши, янада фаоллашуви, жиноят, фуқаролик ва хўжалик масалаларига оид тергов ҳамда судлов жараёнларида қонунийликни таъминлаш гаровига айланди.
10
Соҳибқироннинг адолат ва ҳақиқат ғоялари
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тошкент давлат юридик институти томонидан “Амир Темур сиёсий-ҳуқуқий қарашларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда тутган ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.
09
Биз-бир жамоа, биз-бир оиламиз
Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази, “Аёллар кенгаши” жамоат бирлашмаси, “Ҳаёт учун” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, ҳамкорлигида Хоразм вилоятида ўтказилган ижтимоий акцияси ана шундай номланиб, унинг доирасида хайрли, эзгуликларга йўғрилган кенг кўламли тадбирлар амалга оширилди.
09
Саноат ярмаркаси
Урганч шаҳрида ўтказилган анъанавий вилоят ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида 181 корхона 400 турдан ортиқ маҳсулотларини намойиш қилди.
06
Нодавлат нотижорат ташкилотлари қўллаб-қувватланмоқда
Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ўтказилаётган давлат гранти танловларида Хоразм вилоятидаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаол иштирокини таъминлаш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
04
Ҳуқуқий тарғиботнинг ўрни ва аҳамияти
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш идоралараро Кенгаши томонидан давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирокида “Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ҳуқуқий тарғиботнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.
02
Ёш ҳуқуқшунослар: ғолиблар аниқланди
“Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” Миллий Дастури асосида, мамлакатимиздаги юридик соҳага ихтисослашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг эркин фикрлаш ва нутқ маданиятини ўстириш, улар орасида иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш ҳамда “Обод турмуш йили”га бағишлаб, Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Микрокредитбанк” ОАТБ ҳамкорлигида “Ёш ҳуқуқшунослар” кўрик танловининг Республика босқичи ўтказилди.
01
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот
2013 йил 28 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси очилди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, бошқа ташкилотларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳозир бўлдилар. Мажлисни Олий Мажлис Сенатининг Раиси И.Собиров олиб борди.
20
Н а в р ў з муборак!
Адлия органлари ва муассасалари жамоаси халқимизни гўзал юртимизга ажиб файз ҳамда тароват бахш этаётган яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўзи олам билан самимий муборакбод этади.
18
Воҳада улкан яратувчиликлар, бунёдкорликлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган амалий ишлар, 2012 йилда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги устувор вазифаларнинг бажарилиши натижалари ва келгусидаги долзарб масалалар вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжумани мавзусининг асосини ташкил этди. Унда туманлар, вилоят, республика оммавий ахборот воситаларнинг вакиллари иштирок қилдилар.