Yangiliklar
Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида судлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоялашга хизмат қиладиган мустақил давлат институтига айланди.
Мамлакатимизда бозор муносабатларини жорий этилиши ва ижтимоий иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида нотариат институтига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хоразм вилоят адлия, вилоят ички ишлар ҳамда вилоят божхона бошқармалари ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунларининг мазмун-моҳияти мавзуида семинар машғулоти ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, “Минтақавий мулоқот” халқаро ноҳукумат ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Адвокатлар палатаси ҳамкорлигида “Адолатли суд жараёнида адвокатнинг роли: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси” мавзусида халқаро семинар-тренинг ташкил этилди.
Ёшларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти билан яқиндан таништириш, сиёсий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш орқали уларнинг фаол фуқаролик позицияси ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бугуннинг долзарб масалаларидан.
Адлия вазирлигида ҳужжатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси амалиёти, фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини кўриб чиқиш, шунингдек бошқарув жараёнини автоматлаштирилишини таъминлаш учун замонавий ахборот тизимлари ва дастурий таъминот воситаларини қўллаш масалаларига бағишланган ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси ижроси юзасидан, Адлия вазирлиги томонидан “Қонун ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишдаги фаолият” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Хоразм вилоят адлия бошқармасида 27-ИЮНЬ - “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан оммавий ахборот воситалари ходимларини тақдирлаш маросими ва жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда адлия органларининг ўрни ва аҳамияти мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Адлия вазирлиги тизимидаги Тошкент давлат юридик университети талабаларининг ота-оналари билан 2013-2014 ўқув йили якунига бағишланган учрашув ташкил этилди.