Yangiliklar
Жорий йилнинг 23 октябрь куни маҳаллий телеканал билан биргаликда 2020 йилнинг 9 ойи давомида Хоразм вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан амалга оширилган ишларнинг кенг жамоатчилик етказиш мақсадида брифинг бўлиб ўтди.
Мазкур брифингда шу йилнинг ўтган даври мобайни бажарилган ишлар ва адлия органларининг келгусидаги устувор вазифалар ҳақида бошқарманинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими ходимлари томонидан интервью берилди.
М А Ъ Л У М О Т
Т/р |
Таркибий бўлинма номи |
Вакант лавозим |
Вакант бўлган лавозим штат бирлиги |
Вакант жойга ишга кириш учун ҳужжат топширадиган фуқароларга қуйиладиган умумий талаблар |
Ойлик маош |
|
|||||
1. |
Раҳбарият |
Директорнинг молия-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари |
1 |
Олий (иқтисодиёт) маълумотга, компьютер саводхонлигига, тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
2 705 959 сўм |
2. |
Ёшлар билан ишлаш бўлими
|
Тўгарак раҳбари |
1 |
Олий (жисмоний тарбия ва жисмоний маданият) маълумотга компьютер саводхонлигига, тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
1 077 564 сўм |
3. |
Умумтаълим фанлар кафедраси
|
Кафедра мудири |
1 |
Олий маълумотга, компьютер саводхонлигига, тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
2 051 278 сўм |
4. |
Ахборот технологиялари ва ўқитишнинг техник воситалари бўлими
|
Етакчи мутахассис |
1 |
Олий (информатика ва ахборот технологияси) маълумотга, компьютер саводхонлигига, тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
940 193 сўм |
Иш шароити:
- Адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даража (чин)ларига тавсия этиш;
- Лавозим маошларига устама ва қўшимча ҳақ (мартаба даражалари учун 20-50 % гача, узоқ муддат хизмат кўрсатганлиги учун 5-40 % гача) мавжудлиги;
- Меҳнатни моддий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги (ўқитувчиларга лавозим маошига 100 % гача устама ҳақ, ходимларга лавозим маошига 100 % гача устама ҳақ);
- Иш ҳақи ҳажми меҳнат шартномаси билан белгиланади.
Ходимликка номзодлар: танлов учун ариза шахсий маълумотнома (объективка), диплом нусхаси, паспорт нусхасини e-mail: xoryuridiktexnikum@umail.uz электрон почтасига тақдим этишлари лозим.
Танлов Хоразм вилоят юридик техникуми биносида бўлиб ўтади. Танлов куни ва вақти хабарнома орқали билдирилади.
Ариза ва тегишли ҳужжатлар 2020 йил 7 ноябрь куни соат 17:00 га қадар қабул қилинади.
Маълумотномада номзоднинг яшаш манзили, мобиль телефон рақамлари ва электрон почта манзили тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши керак. Батафсил маълумот: +99862-22-9-28-35
Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари юз берганда бу ҳақда Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига, @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилишингиз мумкин.
Саралаш жараёни қуйидаги босқичларда ўтказилади:
1. Ҳужжатлар қабули;
2. Аризалар ва ҳужжатларни ўрганиш;
3. Тест синовларини ўтказиш;
4. Суҳбат.
Янгиариқ туман адлия бўлимининг 2020 йил III ва IVчоракларига
(2 ярим йиллик) мўлжалланган иш режасининг 12-бандида ҳудудий адлия органлари билан ҳамкорликда “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўртасида товар белгиларининг тадбиркорлик фаолиятидаги ўрни ва самараси, товар белгиларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига барҳам бериш бўйича тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.
Иш режа мазкур банди ижроси бўйича “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида Янгиариқ туман ҳудудига тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил қилинди.
Ўтказилган учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги “Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4168-сонли қарори, сифатсиз ва контрафакт маҳсулотларнинг савдоси ва бунинг учун жавобгарлик масалалари, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича қонун ҳужжатлари асосида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, бўлим томонидан тайёрланган товар ва сифат белгиси, контрафакт маҳсулотлар, муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар, ихтиро ва фойдали модел, саноат намунаси ва селекция ютуғи масалаларини оддий, содда ва инфографик кўринишидаги “Интеллектуал мулк ҳуқуқлари – давлат ҳимоясида” номли буклетлар тадбиркорлик субъектларига тарқатилди.
Ўтказилган тадбирларда тадбиркорларни қизиқтирган саволларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.
Хива шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йил 19 октябрь куни шаҳар ҳокимлиги, Халқ таълими, мактабгача таълим, ИИБ, маданият бўлими ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда шаҳардаги Огахий номли ижод мактабида 21 октябрь Ўзбек тили байрами кунига бағишланган байрам тадбири ўтказилиб, бўлим ходимлари томонидан Давлат тили ҳақидаги Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди, тадбирда бир неча йиллардан буён Ўзбек тилини тарғиб қилиб келаётган, фидокор устозлар ва бошқа соҳа ходимларига шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Фахрий ёрликлар тантанали равишда топширилди.
Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан тумандаги Пичоқчи қишлоғи “Пичоқчи” маҳалласида яшовчи фуқаро Эгамбердиева Зухражон Жаббаровнанинг собиқ “Дўстлик” ширкат хўжалигида ишлаган даври учун иш стажини ва иш ҳақини текшириш бўйича ижтимоий таъминот бўлими мутахассислари томонидан тузилган 2019 йил 10 декабрдаги далолатномани ҳақиқий эмас деб топиб, пенсия тайинланишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш натижасида, фуқаро 1979 йилдан 1995 йилгача бўлган даврда Ҳазорасп туманидаги собиқ “Дўстлик” ширкат хўжалигида ишлаб келганлиги, фуқаронинг 1983-1992 йиллардаги иш стажи Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ҳазорасп туман бўлимининг 2009 йил 9 июлдаги 564-сон қарорига кўра, 08.04.1959 йилда туғилган ва тумандаги Пичоқчи қишлоғида яшаган номдоши Эгамбердиева Зухрага нисбатан пенсия тайинлашда нотўғри равишда ҳисобга олинганлиги аниқланди.
Фуқаронинг юқорида қайд этилган йилларда ишлаганлиги тўғрисидаги маълумотлар унга тегишли бўлган меҳнат дафтарчасида ҳамда туман архиви маълумотномаларида ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 42-моддасида меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 81-моддасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2011 йилдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 59-бандида меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқлайдиган асосий ҳужжат эканлиги кўрсатилган.
Натижада, туман адлия бўлими томонидан фуқаронинг манфаатини кўзлаб, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ҳазорасп туман бўлимининг 2009 йил 9 июлдаги 564-сон қарорини ҳақиқий эмас деб топиш хақида жорий йилнинг 9 октябрь куни Ҳазорасп туман маъмурий судига ариза киритилиб, шу куни туман маъмурий суди томонидан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлимининг 2009 йил 9 июлдаги 564-сон қарорини ҳақиқий эмас деб топиш хақида қарори қабул қилинди.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан жорий йилнинг 15 октябрь куни “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, шунингдек уларга давлатимиз томонидан қабул қилиниб турган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тушунтириш ва уларни
шарт-шароитларини ўрганиш мақсадида “темир дафтар”га киритилган 21 та МФЙда 208 та фуқаролар билан суҳбат ўтказилди.
Ўрганишлар давомида фуқароларга давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, фуқаролар томонидан қилинган 31 мурожаатлар адлия бўлимларининг иш юритувга қабул қилинди.
Тупроққалъа туман адлия бўлими томонидан, Тупроққалъа тумани, “Обод” маҳалласида яшовчи фуқаролар Ф.Абдуллаев, З.Салаев, Ж.Бабаева ва М.Бабажановаларнинг Хоразм вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан асоссиз (нореал) ҳисобланган қарздорлик юклатилганлиги юзасидан қилган мурожаатлари ўрганилди.
Аниқланишича, Хоразм вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК Тупроққалъа туман филиали томонидан Ф.Абдуллаевнинг Олмазор кўчаси 2-хонадонида 11 нафар яшовчилар мавжудлиги, 2020 йил февраль-сентябрь ойлари учун 202400 сўм, З.Салаевнинг Олмазор кўчаси 29-хонадонида 12 нафар яшовчилар мавжудлиги, 2020 йил февраль-сентябрь ойлари учун 220800 сўм, Ж.Бабаеванинг Ал Хоразмий кўчаси 8-хонадонида 11 нафар яшовчилар мавжудлиги, 2020 йил февраль-сентябрь ойлари учун 202400 сўм ва М.Бабажанованинг Ал Хоразмий кўчаси 45-хонадонида 12 нафар яшовчилар мавжудлиги, 2020 йил февраль-сентябрь ойлари учун 220800 сўм (ҳар бир яшовчига 1ой учун-2300 сўм) маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун хизматлар кўрсатиш бўйича тўловлар ҳисобланган.
Ўрганиш жараёнида, Тупроққалъа туман “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида юритилувчи Олмазор кўчасида яшовчиларнинг №10-сонли хўжалик дафтарида қайд қилинишича, Ф.Абдуллаевнинг Олмазор кўчаси 2-хонадонида 6 нафар, З.Салаевнинг Олмазор кўчаси 29-хонадонида 6 нафар, Ж.Бабаеванинг Ал Хоразмий кўчаси 8-хонадонида 7 нафар ва М.Бабажанованинг Ал Хоразмий кўчаси 45-хонадонида 6 нафар яшовчилар қайд қилинганлиги ва “Тоза ҳудуд” ДУК Тупроққалъа туман филиали томонидан фуқароларга тўловларни белгилашда хатоликларга қўйилганлиги, оқибатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 6 февралдаги “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 95-сон Қарори билан тасдиқланган “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш Қоидаларига”га зид равишда фуқароларга ортиқча тўловлар юкланишига олиб келганлиги аниқланди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 6 февралдаги “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 95-сон Қарори билан тасдиқланган “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш ҚОИДАЛАРИ”нинг талаблари бузилганлиги сабабли ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнининг содир этилишига кўмаклашувичи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида “Тоза ҳудуд” ДУК Тупроққалъа туман филиали раҳбари номига киритилган тақдимномага асосан, абонентларга асоссиз (нореал) ҳисобланган қарздорли мавжудлиги юзасидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларидан фойдаланувчи абонентларни қарздорлиги ва ҳақдорлигини хатловдан ўтказиш бўйича Далолатнома шакллантирилган бўлиб, ушбу далолатномага кўра, фуқароларнинг хонадонларида ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида хатоликлар бартараф қилиниган ҳолда, қайта ҳисоблаш ўтказилган.
Қайта ҳисоблаш натижасига кўра, Ф.Абдуллаевнинг 78400 сўм, З.Салаевнинг 124400 сўм, Ж.Бабаеванинг 82800 сўм ва М.Бабажанованинг 124400 сўм маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун хизматлар кўрсатиш бўйича ҳисобланган асоссиз (нореал) қарздорлик тўловлари бекор қилинди.
Ўзбекистонда охирги йилларда амалга оширилаётган ислохотлар инсон ва унинг ҳуқуқ манфаатлари, давлат органларининг фуқаролар олдидаги маъсуллигини ошириш, давлат ташкилотлари томонидан хизмат кўрсатиш сифати ва шафофлигини ошириш, коррупцияген холлатларни олдини олиш ва бюракратик тўсиқларнинг бартараф қилинишга алоҳида эътибор қаратилиши нотариат сохасининг тубдан ислох қилинишига олиб келди.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам мамлакатимизда нотариат сохасининг ислоҳ қилиш юзасидан алоҳида вазифалар белгилаб олинган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги
ПФ-5816 сонли фармонида 2020 йил 1 январдан давлат нотариал идораларини босқичма-босқич нодавлат нотариал идоралар этиб қайта ташкил қилиш лозимлиги белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил
16 мартдаги 156-сонли қарори билан хусусий нотариали идораларнинг фаолият юритишага рухсат берилди.
Мамлакатимизда шунингдек Хоразм вилоятида ҳам жорий йилнинг
1 майидан бошлаб хусусий нотариал идоралар фаолият юрита бошлади. Давлат нотариал идораларнинг нодавлат нотариал идоралар қилиб ташкил қилиниши турли хил бюракратик тўсиқларнинг бартаф қилинишига, нотариал идораларда навбатларнинг кескин камайиб кетишига, коррупциянинг йўқолишига ва энг асосийси нотариуслар ўртасида соғлом рақобат мухитини ривожланишига олиб келади.
Давлат ва хусусий амалиёт билан нотариуслар барча турдаги нотариал ҳаракатларни амалга ошириши, давлат ва хусусий амалиёт билан нотариуслар томонидан тасдиқланадиган хужжатлар бир хил юридик кучга эга бўлиши, давлат ва хусусий амалиёт билан нотариуслар барча нотариал харакатларни ягона тизимда яъни Нотариус автоматлаштирилган ахборот тизимида қайд қилиши хусусий амалиёт билан нотариусларга халқнинг ишончини оширишга имкон беради.
Хусусий амалиёт билан нотариусларнинг давлат нотариал идоралардан устун жихати улар ўз фаолиятини мустақил равишда молиялаштиришади, нотариал идорада ишловчи ходимлар сони чекланмаган бўлади, иш вахтини ўзи мустақил белгилайди, юридик ва жисмоний шахсларни билан мустакил хўжалик ва бошқа масалалларда мустақил шартномалар имзолайди.
Бугунги пандемия даврида Хоразм вилоятидаги нотариуслар томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўз фаолиятларини юритаётганлиги, шу жумладан, нотариал идорага келган фуқароларни ниқоб тақганлиги ва ҳарорат ўлчагич ҳамда махсус ходим томонидан қўлларини антисептик воситалар билан тозаланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, нотариал ҳаракатларни бажаришда фуқаролар 2 метрлик масафони сақлаган ҳолда нотариал идора ходимлари билан мулоқот қилиниши таъминланмоқда.
Шу билан бирга фуқароларга янада қулай бўлиши мақсадида нотариал идорага келмасдан туриб нотариуснинг электрон навбатига ёзилиши мумкин.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат
томонидан тартибга солиш бўлими
бош маслаҳатчиси Фахриддин Жабборов
Нотариал тасдиқланган ишончномаларга
тенглаштирилган ишончномалар.
Инсон хаёт ёки мехнат фаолияти таъқозоби билан айрим холатларда ўзига берилган фуқаровий ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажариш юзасидан мажбуриятни ёки ҳуқуқни амалга оширилиши лозим бўлган жойга бора олмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда одатда фуқаровий ҳуқуқ ва мажбуриятни бажариш учун нотариал тасдиқланган ишончномалар талаб қилинади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 136-моддасига мувофиқ фуқаро нотариал идорага бора олмаса ёки у турган жойда нотариал идора фаолият юритмаёган бўлса ундай холатда:
госпиталларда, санаторийларда ва бошқа ҳарбий-даволаш муассасаларида даволанаётган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг шу муассасаларнинг бошлиқлари, уларнинг тиббий қисм бўйича ўринбосарлари, катта ва навбатчи шифокорлари томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно;
ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий қисмлар, қўшилмалар, муассасалар ҳамда ҳарбий ўқув юртлари жойлашган, нотариал идоралар ва нотЎзбекистонда охирги йилларда амалга оширилаётган ислохотлар инсон ва унинг ҳуқуқ манфаатлари, давлат органларининг фуқаролар олдидаги маъсуллигини ошириш, давлат ташкилотлари томонидан хизмат кўрсатиш сифати ва шафофлигини ошириш, коррупцияген холлатларни олдини олиш ва бюракратик тўсиқларнинг бартараф қилинишга алоҳида эътибор қаратилиши нотариат сохасининг тубдан ислох қилинишига олиб келди.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам мамлакатимизда нотариат сохасининг ислоҳ қилиш юзасидан алоҳида вазифалар белгилаб олинган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги
ПФ-5816 сонли фармонида 2020 йил 1 январдан давлат нотариал идораларини босқичма-босқич нодавлат нотариал идоралар этиб қайта ташкил қилиш лозимлиги белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил
16 мартдаги 156-сонли қарори билан хусусий нотариали идораларнинг фаолият юритишага рухсат берилди.
Мамлакатимизда шунингдек Хоразм вилоятида ҳам жорий йилнинг
1 майидан бошлаб хусусий нотариал идоралар фаолият юрита бошлади. Давлат нотариал идораларнинг нодавлат нотариал идоралар қилиб ташкил қилиниши турли хил бюракратик тўсиқларнинг бартаф қилинишига, нотариал идораларда навбатларнинг кескин камайиб кетишига, коррупциянинг йўқолишига ва энг асосийси нотариуслар ўртасида соғлом рақобат мухитини ривожланишига олиб келади.
Давлат ва хусусий амалиёт билан нотариуслар барча турдаги нотариал ҳаракатларни амалга ошириши, давлат ва хусусий амалиёт билан нотариуслар томонидан тасдиқланадиган хужжатлар бир хил юридик кучга эга бўлиши, давлат ва хусусий амалиёт билан нотариуслар барча нотариал харакатларни ягона тизимда яъни Нотариус автоматлаштирилган ахборот тизимида қайд қилиши хусусий амалиёт билан нотариусларга халқнинг ишончини оширишга имкон беради.
Хусусий амалиёт билан нотариусларнинг давлат нотариал идоралардан устун жихати улар ўз фаолиятини мустақил равишда молиялаштиришади, нотариал идорада ишловчи ходимлар сони чекланмаган бўлади, иш вахтини ўзи мустақил белгилайди, юридик ва жисмоний шахсларни билан мустакил хўжалик ва бошқа масалалларда мустақил шартномалар имзолайди.
Бугунги пандемия даврида Хоразм вилоятидаги нотариуслар томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўз фаолиятларини юритаётганлиги, шу жумладан, нотариал идорага келган фуқароларни ниқоб тақганлиги ва ҳарорат ўлчагич ҳамда махсус ходим томонидан қўлларини антисептик воситалар билан тозаланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, нотариал ҳаракатларни бажаришда фуқаролар 2 метрлик масафони сақлаган ҳолда нотариал идора ходимлари билан мулоқот қилиниши таъминланмоқда.
Шу билан бирга фуқароларга янада қулай бўлиши мақсадида нотариал идорага келмасдан туриб нотариуснинг электрон навбатига ёзилиши мумкин.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат
томонидан тартибга солиш бўлими
бош маслаҳатчиси Фахриддин Жабборов
Нотариал тасдиқланган ишончномаларга
тенглаштирилган ишончномалар.
Инсон хаёт ёки мехнат фаолияти таъқозоби билан айрим холатларда ўзига берилган фуқаровий ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажариш юзасидан мажбуриятни ёки ҳуқуқни амалга оширилиши лозим бўлган жойга бора олмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда одатда фуқаровий ҳуқуқ ва мажбуриятни бажариш учун нотариал тасдиқланган ишончномалар талаб қилинади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 136-моддасига мувофиқ фуқаро нотариал идорага бора олмаса ёки у турган жойда нотариал идора фаолият юритмаёган бўлса ундай холатда:
госпиталларда, санаторийларда ва бошқа ҳарбий-даволаш муассасаларида даволанаётган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг шу муассасаларнинг бошлиқлари, уларнинг тиббий қисм бўйича ўринбосарлари, катта ва навбатчи шифокорлари томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно;
ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий қисмлар, қўшилмалар, муассасалар ҳамда ҳарбий ўқув юртлари жойлашган, нотариал идоралар ва нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа органлар бўлмаган пунктларда эса — ишчи ва хизматчиларнинг, улар оилаларининг ва ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг шу қисм, қўшилма, муассаса ва ўқув юртларининг командирлари (бошлиқлари) томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно;
озодликдан маҳрум қилиш жойларида бўлган ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг тегишли муассасалар бошлиқлари томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно.
ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ИШОНЧЛИ ХИМОЯ ҚИЛИШНИНГ КАФОЛАТЛАРИ
Мамлакатимизда сўнги пайтларда олиб борилаётган ислохотларнинг асоси инсон унинг ҳуқуқи ва манфаатини ҳимоя қилиш, одамларнинг эркин, фаровон ва тинч яшашлари учун барча шароитларни яратиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни кафолатлашдан иборат бўлиб келмоқда. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 07 февралдаги ПФ№4947-сонли балан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонида 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдикланган бўлиб, иккичи йўналиш қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга бағишланганлиги фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни кафолатлашга алохида эътибор қаратилаётганлигини англатади.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 ймл 29 мартдаги “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Киритилган мухим ўзгартишлардан бири бу жазо тизимига мажбурий жамоат ишларининг киритилиши бўлди.
Мажбурий жамоат ишлари бу маҳкумни ҳақ тўланмайдиган фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий тарзда жалб қилишдан иборат бўлиб маҳкум ишлаётган ёки ўқиётган бўлса, мажбурий жамоат ишлари ишдан ёки ўқишдан бўш вақтда ўталиши тушунилади. Маҳкумлар мажбурий жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг тури мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгиланади.
Мажбурий жамоат ишлари бир юз йигирма соатдан тўрт юз саксон соатгача бўлган муддатга тайинланади ва олти ой давомида кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда, маҳкумга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда эса, бир йилгача бўлган муҳлатда кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда ўталади.
Мажбурий жамоат ишлари пенсия ёшига етган шахсларга, ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига, ҳарбий хизматчиларга, чет эл фуқароларига ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг янгиланишига қўйилаётган, уни ждал ривожлантириш сари қилинаётган амалий ҳаракатларни намоён қилади.
Қашқадарё вилоятида ташкил қилинган юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришга мўлжалланган, ҳамда аҳолини 808 та иш ўрни билан таъминлайдиган "Uzbekistan GTL" заводи, қишлоқ хўжалик техникаларини ишлаб чиқариш мақсадида “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи”, аҳолини 1400 та иш ўрни ҳамда сифатли қурилиш маҳсулоти билан таъминлашга қаратилган "Сурхонцементинвест" корхонаси, бундан ташқари аҳолини 100 дан ортиқ иш ўрни билан таъминлаш, ҳамда тиббиётни ривожлантиришга туртки бўлувчи "Listem-Fergana" қўшма корхонасининг ташкил қилиниши, бу каби амалий ишлар нафақат давлатимизни ривожлантиришга, балки мамлакатимиз аҳолисининг яшаш шароитини яхшилаш, уларнинг моддий ва маънавий жиҳатдан манфаатларини оширишга қаратилган лойиҳалар ва амалий ишлар тарзида таърифлашга муносиб ишлар сифатида эътироф этишимиз жоиздир.
Жумладан, бу борада амалга оширилаётган ишларнининг давомий мисоли сифатида 2020 йилнинг 17 августида мамлакатимиз президенти томонидан қабул қилинган «Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бўлди.
Ушбу қарордан мақсад Хоразм вилоятининг мавжуд саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш, ҳудудга инвестицияларни кенг жалб этиш ва инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда бу орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш дея белгиланди. Ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда Хоразм вилоятида 2020–2022 йилларда умумий қиймати 2,2 тиллион сўмлик 84 та инвестиция лойиҳалари, ҳамда умумий қиймати 516,8 миллион доллар қийматидаги инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. 2021 йил 1 апрелга қадар 26 та йирик инвестиция лойиҳалари билан бир вақтда вилоятнинг ҳар бир туманида қўшимча янги саноат ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги ПФ- 4931 сон фармонининг амалий ижросининг давоми сифатида ҳамда 2020 йилнинг 17 августида мамлакатимиз президенти томонидан қабул қилинган «Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонасининг (ЭИЗ) қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган бўш турган ер участкалари ҳисобидан кенгайтириладиган ҳудудлар белгиланди.
Бу каби амалий ишлардан мақсад мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини яхшилаш ҳамда Хоразм вилояти фуқароларининг яшаш шароитларини яхшилашга қаратилгандир.
Бириктирилган элчихоналар вилоят ҳокимлиги билан биргаликда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан ЭИЗда янги инвестиция лойиҳаларини жойлаштиради. Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан Инфратузилма жамғармаси ташкил этилиб, унинг маблағлари ЭИЗнинг кенгайтирилган ҳудудларида инфратузилма қурилишини молиялаштиришга йўналтирилиши лозимлиги белгилаб олинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан Инфратузилма жамғармаси манбалари сифатида давлат, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари томонидан ажратиладиган грант ва кредит маблағлари, ҳамда қонун доирасидан чиқмаган ҳолда бошқа маблағлар, белгилаб олинди.
Бу каби ислохотларимиз мамлакатимизни жадал равишда ривожлантириш, ҳамда халқимизни яшаш тарзини яхшилашга уларнинг розилигини олишга қаратилган амалий ишлардир.
Жорий йилнинг 28-29 сентябрь кунлари коррупцияга қарши курашиш бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Мазкур тарғибот тадбири коррупцияга қарши курашишда адлия органлари ходимларининг билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида масофавий тарзда ўтказилди.